
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Яхшимисизлар , мароқли ҳордиқ олдингизми .
Иккита аёл бир бўлса гап нима ҳақида бўлади ?
Нима деб ўйлайсиз ?
Улар ҳам эркакларга ўхшаб об - ҳаво , нарх - наво ҳақида гаплашишадими ?
Йўўўўқ , тўғри об ҳавонинг иссиқлиги , бехаловат бўлишаётгани , аллақаерда ташқарида , асфалтда тухум пишганини ҳам айтишади .
Ёки хозирги реклама қилинаётган аллақандай бутикларда нархлар арзон бўлгани билан нарсаларнинг сифати йўқлигини , рангию , размери тўғри келмаслигини , халқда
,, отанг бозор , онанг бозор ,, деган ҳақли гап борлигини ҳам гаплашишадииии , фақат ора орада қўшиб кетишади .
Лекин асосий гап мавзуси бошқа бўлади барибир .
Эрталаб автобуснинг бир маромда силкинишидан мудраб , бошимни деразага қўйиб мазза қилиб хаёл сурииб кетаман десам , баракагина топгур битта холажоним уйидан асаблари бузилиб чиққан эканлар .
Мандан олдинги ўриндиқда ўтириб , бир танишларига уйдаги кенжа ўғлини
,, ялмоғизини ,, , тўғри ўқидингиз , хотинини демадилар ялмоғизини
,, таништириб ,, кетдилар .
Ҳалиги аёл тушадиган бекатига келиб тушаман деса хола ,, э ўтиринг мунноқ , гапим тугамади ҳали ,, деб қўялла .
Бу холага эшитгувчи қулоқ керак , айтиб енгил тортадилар .
Майли холажонга сабр , енгиллик тилаймиз , шу кишининг кўринишида жамоат жойида юриш туриш қоидаларига риоя қилиш , гаплашгандаям паст овозда сухбатлашиш чиройли бўлишини тушуниб олсак бўлди .
Кунингиз хайрли ўтсин азизларим , ШАХЗОДАнгиз сиз билан
😘
📚
Ibratli Hikoyalar
📚
💥
БУГУН
1️⃣
2️⃣
- СЕНТЯБРЬ. ШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН
🌸
🌸
🔆
Аллоҳ барчамизни юзи нурли, сўзи ҳузурли, толеимизни баланд, ризқимизни кенг қилсин.
🔆
Қалбимиздаги ниятларимизни ижобат айласин.
🔆
Кунимизни мазмунли қилиб, хайру барокатларини ёғдирсин.
Амин.
🤲
🌸
🍂
🌸
Ҳамиша
🍂
🌸
Омад
🍂
🌸
Қувонч
🍂
🌸
Тарк этмасин.
🍂
🍂
🍂
🍂
🍂
🍂
🍂
Яқинларга Улашинг..
🌸
Каналимизга обуна
бўлинг
👇
💖
📚
Ibratli Hikoyalar
📚
Юрак тўла дардларим,
Кетгазганингга шукур.
Кеча ўтиб, бугунга,
Етказганингга шукур!
Ризқим сочиб йўлимга,
Томчи томган кўлимга,
"Ол қулим", деб қўлимга,
Тутқазганингга шукур!
Синов келса наридан,
Ёлғизликнинг наридан,
Сабр ила баридан,
Ўтказганингга шукур!
Омадим кетса ҳар гал,
Тиз чўкмадим ҳеч маҳал,
Орзуларим тус-тугал,
Битказганингга шукур!
Янги аср, замонни,
Ҳар турфа хил томонни,
Бир яхши, бир ёмонни,
Кўрсатганингга шукур!
Дилда жой йўқ тугунга,
Армон деган тутунга,
Ўлдирмай шу бугунга,
Етказганингга шукур!
🦋
🦋
🦋
🦋
🦋
🦋
🦋
🦋
📚
Ibratli Hikoyalar
📚
#Ривоят
✍
ТАВБА ВА ҲАДЯ
Али Тантовий Дамашқ масжидидаги маърузаларидан бирида шундай деган экан: «Бу масжиднинг номи «Тавба» бўлиб, эндиликда жуда файзли маскан ҳисобланади. Масжиднинг номи нега «Тавба» дерсиз? Сабаби шундаки, илгари бу ер турли гуноҳ ишлар қилинадиган жой бўлган. Ҳижрий еттинчи асрда бир подшоҳ уни сотиб олади. Сўнг бинони бузиб ташлаб, ўрнига шу масжидни қурдиради. Бу масжидда Шайх Салим Суютий исмли олим етмиш йил имомлик қилдилар. Қишлоқ аҳли имомга қаттиқ ишонар, диний ва дунёвий ишларида унга кўп мурожаат қилишарди.
Масжидда фақирлик ва нафсини сақлашда зарбулмасал бўлган бир талаба яшар эди. Талаба икки кун туз тотмади: егулиги тамом бўлган, сотиб олишга пули йўқ... Очлик забтига олавергач, талаба чидамабди: «Жон сақлаш учун ўлимтик ейишим ёки бирон егулик ўғирлашим мумкин», деган хаёлга бориб, иккинчи фикрида тўхталибди...
Масжид жойлашган кўчадаги уйларнинг томи бир-бирига туташиб кетганди. Кўчанинг бу бошидаги уй томига чиққан одам нариги бошигача худди ерда юргандек кетиши мумкин эди. Талаба ҳам масжид томига чиқиб, ундан қўшни ҳовлига ўтди. Қўшни ҳовлида аёллар бор экан, уларга назари тушмаслиги учун кўзини юмди-да, наригисига ўтди. Кейинги ҳовлида ҳеч кимса йўқ, боз устига пишаётган таом ҳиди келарди. Талаба бир сакраб айвонга тушди. Ошхонага кириб кўрдики, қозонда бақлажон пишмоқда! Шартта биттасини олиб, қайноқ эканига ҳам қарамай тишлади. Тишлаганини ютиб улгурмасидан ақли жойига келди: «Толиби илм бўла туриб, ўғирликка қўл уряпманми-а? Аллоҳим, Сендан паноҳ сўрайман... Ўзинг кечир...» Қилиб қўйган ишидан надомат чекиб, истиғфор айтди. Қўлидаги бақлажонни қозонга ташлаб, ортига қайтди.
Масжидга келиб, Шайхнинг илм халқасига қўшилди. Қорни очлигидан сабоқ қулоғига кирмасди. Дарс тугаб, ҳамма тарқалгач, бир мастура аёл Шайхнинг ҳузурига кириб, биров эшитмайдиган даражада нималардир деди. Аёлнинг гапини эшитгач, Шайх ён-атрофига қаради. Талабадан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Шунда Шайх талабани ёнига чорлади ва: «Уйланганмисан?» деди. Талаба: «Йўқ», деб жавоб берди. Шайх: «Уйланишни хоҳлайсанми?» деди. Талаба сукут сақлади. Шайх яна сўради: «Уйланишни хоҳлайсанми?» Талаба: «Эй хожам, менда пул йўқ, нимамга уйланаман?» Шайх айтди: «Бу аёлнинг эри вафот этибди. Қари амакисидан бошқа ҳеч кими йўқ экан. Эрининг уйи ва молу давлати аёлга мерос қолибди. Аллоҳ ва Расулининг суннатига мувофиқ турмушга чиқиш ниятида келибди. Ёлғизликдан ўзига зарар етиши эҳтимолидан қаттиқ хавотирда экан... Хўш, унга уйланасанми?» Талаба: «Ҳа», деб жавоб берди. Шайх аёлга юзланди: «Сен-чи, шу йигитга турмушга чиқишга розимисан?» Аёл ҳам розилигини билдирди. Шайх аёлнинг амакисини чақирди ва икки инсон гувоҳлигида никоҳ ўқиди. Никоҳдан сўнг талаба аёл билан унинг уйига кетди. Уйга киргач, аёл юзини очди. Талаба жуда гўзал ёш бир аёлни кўрди. Аёлнинг чиройига маҳлиё бўлган йигитнинг кўнглига бирдан хавотир оралади. Негаки, бу уй боя ўзи ўғирликка кирган хонадон эди-да. Аёл: «Овқатланасизми?» деб сўради. Йигит: «Ҳа», деди. Қозонни очган аёл ҳайратдан донг қотди: «Ажаб, кимдир кириб, бақлажонни тишлаб кетибди!» Йигит йиғлаб юборди ва бўлган воқеани айтиб берди. Йигитнинг иқрорини тинглаган аёл шундай деди: «Бу омонатдорликнинг мевасидир. Сиз ҳаромдан ўзингизни тийдингиз, бунинг эвазига эса Аллоҳ таоло мана шу уйни ҳам, эгасини ҳам сизга ато этди...
Мактуба Шайдонинг "БОШ УСТИГА" шеърига жавоб шеър
ЯГОНАСИЗ...
Ажинлар тушса ҳам
нурли, юзингиз,
Зиё сочаверсин,
шаҳло кўзингиз,
Йиғлаш ярашмайди,
табассум қилинг,
Малаклар ичинда
танҳо ўзингиз!
Сочингиз оқарса,
кўнглингиз оппоқ,
Кўкка нола қилманг,
чекманг асло оҳ,
Ижод гулшанида
ягона гулсиз,
Сизга тенглашолмас,
хатто кўкда моҳ!
Дардни ўтда ёқинг,
кул бўлиб куйсин,
Жўшқин сойдай оқинг,
маҳзун дил туйсин,
Душманлар лол қолсин,
бахтингиз кўриб,
Ардоғимда бўлинг,
эл Сизни суйсин!
Мудом саждадир,
омон бошингиз,
Доим чарақласин,
қалб қуёшингиз,
Хушнуд онлар Сизга
қилсин тавалло,
Яхши ниятлилар -
биз, йўлдошингиз!
✍️
МУРОДУЛЛА
02/08/2021 й.
БОЯЗИД БИСТОМИЙНИ ЙИҒЛАТГАН ҒАМ¹
Султон ул-орифин Боязид Бистомийни ғамгин кўрган муриди, бу ғамгинлик сабабини сўрагани ва у қониқарли жавоблар билан ғамдан кўнглини холи қилгани баёнида
Боязид Бистомийни қайғули ҳолда ўтирганини кўрган шогирди қайғу сабабини сўради:
– Эй қадами осмон чўққисига етган, арш осмонига қадам қўйган зот, кўнглингизни ранжитган нима экан?
Шайх кўзёшларини тўкиб деди:
– Менинг таъбимни хира қилган нарса шуки, бу жаҳонда халойиқ кўп, лекин уларнинг ичида одам йўқ деса ҳам бўлади. Ҳозир одам деса бўладиган киши борлигини билмайман. Бор бўлса, ўтганлар ичида бўлиши мумкин.
Мурид ҳайрон бўлиб:
– Эй устоз, бу замонда одам деса бўлгулик киши йўқ деганингиз нимаси? Ўзингиз одам эмассиз? – деди. Шайх:
– Эй иши гумроҳлик бўлган, ҳақиқий ишнинг сиридан огоҳ бўлмаган. Мен ва менга ўхшаган юз мингта кўзёшлари бағир қонидан бўлганлар кўп. Лекин охиратда имон билан кетмаса, уни одам деб бўлмайди. Дунёдаги хоҳ мотамга гирифтормиз. Кимнинг жонужасади билан видолашганда иймони ҳамроҳ бўлмаса, оқибати ёмондир.
Савол бергувчи бундай дурни қулоғига солиб, оғзи садафдек очилиб қолди.
Ё Раббим, ўша туҳфани Навоийнинг охирги нафасида ҳамроҳ қил. Иймонини қуллуғинг учун маҳкам қилиб, ваъдасига вафо қилишни ҳам иймонидек қувватли қилгин.
Эй Соқий, жомимга замон майидан қуйма, жонимни олгину, имон майини оғзимга қуй.
¹ «Хамса»даги ҳикоятлардан
Ҳеч қачон ўтган кунлар учун ўзингизни қийнаманг.
Йўқотишлар ҳам, тугаган муҳаббат ҳам ҳаётнинг бир бўлаги.
Инсоннинг қадри фақат эришганида эмас, балк
и севгани, ишонгани ва юракдан яшаганидадир.
Ибрат
Зокир ота ўғли ишлайдиган гўшт растасига яқинлашди. Ўғлини олдида харидорлар кўп, савдоси бароридан келаётган эди.
Ота қимтинибгина ўғли ёнига борди ва:
– Ўғлим, ҳорма, чарчамаяпсанми? Ўтиб кетаётган эдим. Бугун маҳаллада қариялар йиғилишиб бир димлама қилмоқчи эдик. Димламага мўлжаллаб гўшт қилиб берсанг, деди.
Ботир отасини кўриб, авзойи бузилди. Дағдаға ила: “Шуни уйда айтсангиз ҳам бўлардику?! Уйга кетаверинг, ўзим олиб бораман”, деди.
Ота индамай бошини паст қилганча растадан узоқлашди.
Ботирнинг отасига қилган муомаласидан шериги Адҳамнинг жаҳли чиқди.
“Отангни бекорга хафа қилдинг. Отангга бундай муомала қилма!” деб дашном ҳам берди. Шеригининг насиҳати унга ёқмай, ишимга аралашма, дегандай жеркиб ташлади.
“Қариганда уйда ўтирсинлар, кун совуқ, Ер музлаган. Йиқилиб ёки касал бўлиб қолса, яна бизга иш орттирадилар”, деди ўзига-ўзи ғудраниб Ботир.
Кун бўйи дўконда иш қизигандан қизиди. Димлама учун олинадиган гўшт ҳам эсидан чиқди. Отага берилган ваъдани унутилган эди...
Орадан икки ҳафта ўтиб, Ботирнинг отаси вафот этди. Ботир отасининг эҳсонига барча яқинларини чақирди. Яқинлари ичида Адҳам ҳам бор эди. Эҳсон дастурхонида нозу неъматлар бисёр эди. Қиш чилласи бўлишига қарамай, янги узилган қулупнайлар эҳсон дастурхонини безаб турар, хонани қулупнай ҳиди тутиб кетган эди.
Адҳамнинг томоғига бир нарса тиқилгандек бўлди. Кўзларига ёш келди. Бир қултум чой ҳам ича олмай, бу хонадонни тарк этди...
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ,
✍
14 - қисм .
Сабрия ота - онаси билан бирга чақалоғини бағрига босиб эрининг уйига кириб келганида тушлик маҳали бўлиб қолган . Ҳамма ўзини салқин уйга урган , кўчада ҳам ҳеч зоғ йўқ эди .
Чақалоқни Сабрияни қўлидан олган онаси дарвозадан чақириб кириб борди ,
---- Қуда , қудаюювв . Қизингиз келди қаранг , - токи қудаси уйдан чиқмагунча чақириб тураверди .
Ҳар доимгидек ухлаб ётган қайнонаси уйдан чиққан пайти Сабрия ҳам сумкаларини кўтариб онасининг олдига келди .
Қайнонаси дарвозадан келгувчилар келини билан онаси эканини кўриб изига қайтиб , уйига кирмоқчи эди , қудаси гапириб тўхтатди .
---- Ҳай ҳай қудажон қаранг ширин қизингиз келди , - деб ҳовлига кирди .
Қайнонаси орқаси йиртиқ калишини шаппиллатиб уларнинг олдига келди .
Сабриянинг саломига эътибор ҳам бермади .
Чақалоқни қўлига олиб ,
---- Тош текканга , бало тегмайди . Катта бўладда , манг ётқизинг уйга олиб киринг , - деб келинини қўлига тутқазди .
Сабрия бир қўлида чақалоқ , бир қўлида сумкалари билан уйи томон юрди .
----- Қудажон дуо қилинг , болаларимизни , - Сабриянинг онаси қудасига юзланди .
Қудаси эса чимирилиб туриб ,
---- Қизингизга айтиб кетинг . Бола баҳона уйга кириб ётиб олмасин , билиб , билиб ишини қилсин , - деди .
Сабрияни онаси оғиз очишга улгурмаси қудаси ўзининг уйига кириб кетди .
Онайизор юраги зирқираб қизининг уйига кирди .
Отаси қаттиқ тайинлаган эди ,
,, қизингга айт , чидаб яшасин . Кўзини ёшини оқизиб бормасин мани олдимга . Мани ўртоғим билан яхши ёмон қилмасин , сабр қилса , яхши бўлиб кетади ҳаммаси ,, .
Онаси ҳозир Сабрияга шуларни айтиб насиҳат қилиб кетиши керак .
Бир кунгина қолиб , чақалоққа қарашга қизига кўмаклашишга хам рухсат бермади эри .
Онаси кирганида Сабрия кийимларини алмаштириб , уйини йиғиштираётган эди .
Эрининг кийимлари ҳар ёққа сочилган , ётган ўрни йиғилмаган , кўрпачаларнинг усти нон ушоқлари ва конфет қоғозлари бўлиб ётарди .
Сабрия уйини тозалаб олгунича онаси болага қараб турди .
Ингалашни бошлаган чақалоқни Сабрияга бериб , онаси боя бозордан олиб беришган овқатини идишга солиб қизини олдига қўйди .
---- Қорнингни тўйғазиб ол қизим .
Бундан кейин топилганини ейсан .
---- Бугун қоласизми онажооон , - Сабриянинг жавдираган кўзларига қаролмай жавоб берди онаси ,
---- Йўқ болам , отанг рухсат бермади , ман кетаман ухлаб қолма , болангга ҳушёр бўл .
---- Тез - тез келиб туринг жон онажон , - Сабрия изиллаб йиғлашга тушди .
Онаси чидолмади , шошиб қизининг пешонасидан ўпдию рўмолини учини оғзига босиб чиқиб кетди ....
давоми бор ....
ШАХЗОДА САТТОРОВА
✍
📚
Ibratli Hikoyalar
📚