Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Uchqo‘rg‘on tuman hokimligi | Rasmiy kanal

ichkurganmurojaat
Uchqo‘rg‘on tumani hokimligi rasmiy kanali Murojaat uchun: @uchkurgan_murojaat_bot
Subscribers
7 935
24 hours
-15
30 days
-3 465
Post views
961
ER
12,11%
Posts (30d)
387
Characters in post
916
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Politics
Audience gender
Male
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Government & Public Sector
Summary
July 29, 03:26
Media unavailable
10
Show in Telegram

Учқўрғон туманида маҳаллаларни янада обод ва кўркам масканга айлантириш мақсадида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари изчил давом этмоқда. Ҳудудларда кўчалар, ариқ-зовурлар ва жамоат жойларини тартибга келтириш, дарахт ва гул кўчатлари экиш, санитария ҳолатини яхшилаш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.
Айниқса, нуронийлар бошчилигида аҳоли ўртасида тарғибот ва тушунтириш ишлари ташкил этилиб, фуқаролар ободлик ва озодаликни сақлашга чақирилмоқда. Нуронийлар ёшларга намуна бўлиб, маҳалла равнақи ва юрт тараққиёти ҳар бир хонадондан бошланишини таъкидлаб келмоқдалар.
Обод маҳалла — фаровон ҳаёт гарови. Шу боис барча юртдошларимизни маҳаллаларимиз ободлиги, кўчаларимиз озодалиги ва атроф-муҳит мусаффолигини таъминлашда фаол иштирок этишга чақирамиз. Биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз орқали Учқўрғонимизни янада гўзал ва файзли масканга айлантирамиз.

July 28, 16:55
Media unavailable
10
Show in Telegram

Қўғай маҳалласида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда
“Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла” дастури доирасида Учқўрғон тумани Қўғай маҳалласида аҳоли учун янада қулай ва замонавий муҳит яратишга қаратилган кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.
Дастур асосида маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли турмуш сифатини ошириш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилган. Биринчи босқичда маҳалла ҳудудида жами 12 километр масофада пиёдалар ва соғломлаштириш йўлаклари қурилмоқда. Бу йўлаклар аҳолининг хавфсиз ҳаракатланиши, эрталабки ва кечки сайрлари ҳамда спорт билан шуғулланиши учун замонавий ва қулай шароит яратади.
Шунингдек, мавжуд автомобиль йўллари кенгайтирилиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чоралар кўрилмоқда. Автотураргоҳлар ташкил этилиб, транспорт ҳаракатини тартибга солиш ва аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш ишлари амалга оширилмоқда. Ирригация тизими ҳам янгиланиб, ариқ ва зовурлар тартибга келтирилмоқда, бу эса ҳудуднинг ободлиги ва экологик муҳитини яхшилашга хизмат қилмоқда.
Ҳудудни камбағалликдан холи ҳудудга айлантириш мақсадида тадбиркорлик, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларини ривожлантириш бўйича ҳам кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Эскирган бинолар ўрнида янги замонавий объектлар барпо этилмоқда, мавжуд бинолар реконструкция қилиниб, замонавий қиёфа касб этмоқда.
Натижада янги иш ўринлари яратилмоқда, аҳоли бандлиги таъминланиб, маҳалланинг иқтисодий салоҳияти юксалмоқда. Қўғай маҳалласида амалга оширилаётган бу ишлар Янги Ўзбекистонда инсон қадри, аҳоли фаровонлиги ва ҳудудларни комплекс ривожлантиришга қаратилган ислоҳотларнинг амалий натижасидир.

July 28, 16:44
Media unavailable
7
Show in Telegram

Бирлик маҳалласида ободонлаштириш ишлари танқидий таҳлил қилинди
Бирлик маҳалласида амалга оширилаётган ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари танқидий ўрганилди. Ўрганиш давомида ички кўчаларнинг ҳолати, ариқ ва зовурларни тозалаш ишлари, санитария ҳолати, кўкаламзорлаштириш тадбирлари ҳамда аҳоли учун яратилаётган шарт-шароитлар атрофлича кўздан кечирилди. Ободонлаштириш ишларининг сифати ва муддатларига алоҳида эътибор қаратилди.
Жараёнда аниқланган камчиликларни бартараф этиш, ҳудудларни янада обод ва озода сақлаш, мавжуд инфратузилма объектларини тартибга келтириш ҳамда аҳоли мурожаатларини ўз вақтида ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди. Шунингдек, амалга оширилаётган ишлар сифатини ошириш ва доимий назоратни кучайтириш вазифаси белгиланди.
Обод маҳалла — аҳоли фаровонлиги ва юрт тараққиётининг муҳим мезонидир.

July 28, 16:38
Media unavailable
7
Show in Telegram

Навбатдаги манзил Қўрғонча маҳалласи бўлди.
Қўрғонча маҳалласида амалга оширилаётган ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари танқидий ўрганилди. Ўрганиш давомида ички кўчалар ҳолати, ариқ ва зовурларнинг тозалиги, санитария ҳолати, кўкаламзорлаштириш ишлари ҳамда аҳоли учун яратилаётган шарт-шароитлар кўздан кечирилди. Ободонлаштириш ишларининг сифати ва белгиланган муддатларда бажарилиши юзасидан масъулларга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўрганиш жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, ҳудудни янада обод ва озода сақлаш, инфратузилма объектларини тартибга келтириш ҳамда аҳоли мурожаатларига тезкор ечим топиш бўйича тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.
Обод ва файзли маҳалла — аҳоли фаровонлиги ҳамда юрт тараққиётининг муҳим омилларидан биридир.

July 28, 16:34
Media unavailable
7
Show in Telegram

Пахтачида ислоҳотлар: “оғир ҳудуд”дан обод маҳаллага айланиш йўлида
Ўзбекистонда оғир тоифадаги маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш ва уларни комплекс ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар доирасида Учқўрғон туманининг олис чегара ҳудудида жойлашган Пахтачи маҳалласига 3 миллиард сўм маблағ ажратилган. Мазкур маблағлар ҳисобидан аҳолини қийнаб келаётган инфратузилма муаммоларини бартараф этиш бўйича кенг кўламли ишлар бошланган.
Хусусан, маҳаллада ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида янги сув тармоқлари тортилмоқда. Электр таъминоти тизими янгиланиб, аҳолини узлуксиз ва сифатли электр энергияси билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, йиллар давомида аҳоли мурожаатларига сабаб бўлиб келган ички йўлларни асфальтлаш ишлари ҳам амалга оширилади.
Ўрганиш давомида мутасаддиларга қурилиш ва ободонлаштириш ишларини белгиланган муддатларда сифатли бажариш, аҳоли билан мулоқотни кучайтириш ҳамда ҳар бир лойиҳанинг ижросини қатъий назоратга олиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

July 28, 15:43
Media unavailable
10
Show in Telegram

Кейинги манзил — Янгиер маҳалласи
Учқўрғон тумани ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг навбатдаги танқидий ўрганиши Янгиер маҳалласида давом этди.
Ўрганишлар давомида маҳаллада амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, санитария ҳолати, ички кўчалар, ариқ ва зовурларнинг тозалиги ҳамда аҳоли томонидан хонадон атрофини озода сақлаш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.
Бугун давлатимиз томонидан маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш, аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш учун катта маблағ ва имкониятлар сафарбар этилмоқда. Шу билан бирга ҳар бир фуқаронинг ҳам ўз маҳалласи ободлигига ҳисса қўшиши, уйи ва кўчаси атрофини озода сақлаши муҳим аҳамиятга эга.
Туман раҳбари томонидан аниқланган камчиликларни қисқа муддатда бартараф этиш, ҳудудда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини кучайтириш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.
Тозалик ва тартиб бор жойда барака бўлади. Обод маҳалла эса аҳил ва фаол аҳоли билан қадрлидир.

July 28, 15:41
Media unavailable
10
Show in Telegram

Инсон қадри учун!
Юртимизда маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, аҳолига муносиб турмуш шароитларини яратиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ёғду маҳалласида 8 километр масофада ичимлик суви тармоғи тортилмоқда, ирригация ва электр таъминоти тизимлари янгиланмоқда, ички йўллар таъмирланмоқда. Бу ишлар, аввало, инсон манфаати ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилмоқда.
Бироқ обод ва файзли маҳалла фақат қурилиш ва таъмирлаш ишлари билан эмас, балки аҳолининг ўз ҳудудига бўлган муносабати билан ҳам баҳоланади. Ҳар бир хонадон эгаси уйи ва унинг атрофини озода сақлаши, кўча-кўйларнинг тозалигига ҳисса қўшиши муҳимдир. Зеро, тозалик бор жойда барака, аҳиллик ва файз бўлади.
Шу мақсадда Учқўрғон тумани ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳ Ёғду маҳалласида бўлиб, ҳудудни танқидий ўрганди. Ўрганишлар давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, атроф-муҳитни янада ободонлаштириш, санитария ҳолатини яхшилаш ҳамда аҳоли иштирокини кучайтириш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.
Обод маҳалла — ҳар биримизнинг масъулиятимиз. Келинг, маҳалламиз равнақи ва озодалиги учун биргаликда ҳаракат қилайлик!

July 28, 12:57
Media unavailable
5
Show in Telegram

Учқўрғон тумани Президент Халқ қабулхонасида  28.07.2026 й. куни туман хокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш, маънавий ва марифий масалалар бўйича ўринбосарининг навбатдаги шахсий қабули бўлиб ўтди.
Шахсий қабулда 7 нафар фуқаролар иштирок этиб 4та мурожаат қабул қилиниб тегишли масъулларга йўналтирилди. Ижроси назоратга олинди.

July 28, 11:37
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

🚰
Har bir xonadonga toza va barqaror ichimlik suvi yetib boradi
Prezident tomonidan qabul qilingan
yangi Farmon
yurtimizdagi har bir oila va xonadonning turmush darajasini tubdan yaxshilashga qaratilgan muhim hujjat bo‘ldi. Umumiy va’dalar emas, balki aniq va raqamli rejalar belgilandi:
2026–2027-yillar davomida
5,1 ming kilometr
ichimlik suvi va
1,1 ming kilometr oqova suv tarmoqlari
yotqizilib, yuzlab yangi suv inshootlari foydalanishga topshiriladi. Natijada, respublikamiz bo‘yicha
markazlashgan
ichimlik suvi qamrovi
84,8 foizga
yetkaziladi va 2028-yil oxirigacha suv tarmoqlari to‘g‘ridan to‘g‘ri
har bir uy xo‘jaligigacha
yetib boradi.

Bu islohotlar, eng avvalo, oddiy aholining hayot sifatida va kundalik turmushida o‘z aksini topadi. Endilikda yo‘llarni qurish yoki ta’mirlashda ularning ostidagi suv quvurlari ham birgalikda hisobga olinadi. Bu
yangi asfalt qilingan yo‘llarni qayta qazish kabi noqulayliklarga chek qo‘yadi.
Shuningdek, 215 mingta suv hisoblagichlari o‘rnatilishi va sohaning to‘liq raqamlashtirilishi hisobiga
to‘lovlar shaffoflashadi, suv isrofi va asossiz qarzdorliklarning oldi olinadi.
Ushbu hujjat bugungi kunda global masalaga aylangan, Markaziy Osiyo, xususan, O‘zbekiston uchun esa o‘ta muhim ahamiyatga ega bo‘lgan toza ichimlik suvi masalasida davlat siyosatini aniq belgilab bermoqda. Ushbu sohaga mutlaqo zamonaviy va yangicha yondashuvlarni joriy etmoqda.
Asosiy maqsad —
butun mamlakat hududidagi aholini obi-hayot manbai bilan uzluksiz ta’minlashdir.
https://t.me/Rasmiy_axborot_official

July 28, 11:37

https://xs.uz/uz/news/-f84788ca