Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

🧕 Muslimalar kundaligi

iffatli_qalb
Subscribers
1 657
24 hours
-3
30 days
-59
Post views
125
ER
7,54%
Posts (30d)
135
Characters in post
1 496
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Religion and Spirituality
Audience gender
Female
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Media & Communication
Summary
October 25, 16:30

#РЎЁ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
134-қисм
Ҳуснора Гулзоданинг сўзларидан даҳшатга тушди. Унинг мияси ўзини алдаб, сўнгги дақиқаларни бошқача хотираларга алмаштирганми? У қандай қилиб Гулзода билан бирга келиб, у бирдан ғойиб бўлиши мумкин?
— Йўқ, Гулзода! Сиз мен билан эдингиз! Ҳатто ўша уйни кўрсатиб, Ҳамро мулла ҳақида гапирдингиз! — Ҳуснора қаттиқ туриб Баҳром ва Гулзодага қаради.
Гулзода ҳайрон бўлиб кўзларини пирпиратди:
— Келинойи, нималар деяпсиз? Мен ҳали ҳовлидан ташқарига чиққаним йўқ. Кеча ростдан ҳам яхши дам олмабсиз. Мен сизга фақат нонушта пайти, мева териб келишни ойижон айтганларини эслатдим, холос. Кейин мен ошхонага ўтдим. Сизни хонангизга кириб кетгансиз деб ўйлагандим.
Баҳром хотинининг елкасидан тутди. Унинг юзига хавотир билан қаради.
— Ҳуснора, тинчлан. Ўзингга кел. Жуда чарчагансан. Балки, кўчада ким биландир гаплашиб, уни Гулзода деб ўйладингми?
Ҳуснора боши билан “йўқ“ ишорасини қилди. Унинг ичида ғала-ғовур бўшланди. Агар у боғга ёлғиз борган бўлса, у билан йўлда гаплашган, мулла ҳақида айтган одам ким эди? Ёки буларнинг ҳаммаси яна бир даҳшатли тушнинг давоми эдими?
— Лекин... билагузук...
— Қандай билагузук? — сўради Баҳром.
Ҳуснора йўталиб олди. У Баҳромга тушини айтгиси келмади, чунки бу унинг ҳолатини янада ёмонлаштирарди.
— Шунчаки... бир нарса кўргандек бўлдим. Ҳаммаси яхши, Баҳром ака. Мен бироз дам олишим керак.
— Ҳа, шундай қил.
Баҳромнинг кўзлари Ҳусноранинг ваҳимасини сезди. Ҳуснора хонасига кетгач уни ортидан борди.
- Ҳуснора аввал ҳам шундай бўлганми?
- Баҳром ака аввалги ҳолатим қайталаниши эҳтимоли бор дейишган. Соҳиб акани олдига борайлик. Бу ердан кетайлик.
Қизнинг кўзлари ёшланди .
- Бўлди, эртагаёқ кетамиз. Сен хонадан чиқма.
- Сиз... Сиз қаерга кетяпсиз? Мени ёлғиз қолдирманг. Мен қўряпман. Жудаям.
Давоми бор...
Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг
😘
😊
👍
✿•┈┈┈┈┈••ৡ
🌸
🌸
🌸
ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕
Muslimalar kundaligi
👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

October 25, 16:30

#РЎЁ
МУАЛЛИФ Шамсинур
133-қисм
#РЎЁ
УНУТИЛГАН ТУН:
Улар ўша эски, ҳувиллаган уйдан узоқлашишга интилишар экан, Ҳуснора тўсатдан тўхтаб қолди. У кўзи тушган нарсадан қотиб қолганди.
— Келинойи, нима бўлди? — Гулзода хавотирланди.
Ҳуснора ҳеч нарса дея олмади. Унинг нигоҳи Ҳамро мулланинг уйига қараган эски, ёруғлик тушмайдиган деворга қадалган эди. Лой деворнинг тагида, чакалакзор ўсимликлар орасида ярим яширин ҳолатда... майда, оч пушти рангли тошлар тизилган эски, занглаган билагузук ётарди. Бу билагузук Ҳуснорага туни билан тинчлик бермаётган тушдаги билагузукли қўлнинг безаги эди. Айнан ўхшарди.
Ҳуснора нафас олишни унутгандек эди. Унинг боши оғриб, кўз олди қоронғулашди.
— Йўқ... бўлиши мумкин эмас, — деб пичирлади у.
— Нима? Нималарни кўрдингиз? — Гулзода Ҳусноранинг билагидан тутиб, у кўрсатган жойга қаради. Аммо ҳеч нарсани кўрмади.
- Ҳеч нима юринг.
Ҳуснора юриб борар экан, уни ортидан кимдир юраётган ҳис ҳеч тинч қўймасди. Бир икки марта орқасига ҳам қараб қўйди.
- Сиз негадир безовтасиз?
Гулзода овсинини баттар оқариб кетган юзига қараб ҳавотир билан деди.
- Мен... Ҳаммаси яхши.
Ҳуснора ўзини чалғитишга уринди.
Иккиси бирга мева теришди. Асосан Ҳуснорани ўзи терди. Гулзода унга қараб ўтирди. Бир челак бўлганда ортга қайтишди. Бу гал муллани уйи олдидан ўтаётганда ўша билагузукни кўрмади. Ҳайрон бўлди. Аммо тупроқ ўша ҳолда турар, уни кимдир босиб ўтганга ўхшамасди.
Уйга қайтиб киришганда дарғазаб Баҳромга дуч келишди.
- Баҳром ака турдингизми?
- Қаерда эдинг?
- Гули билан мевага кетдик.
- Гули билан? Қани унда келин?
Ҳуснора ёнига қаради. Гулзода йўқ.
- Ҳозир бирга кирдикку?
Қизни рангги буткул ўчди.
- Ҳуснора нимадандир безовтамисан?
- Йўқ, мен... Мен... У билан бордим.
- Келиииин.
Гулзода ошхонадан чиқиб келди.
- Лаббай муллака.
- Боғга нега бормадиз?
- Келинойим ўзлари мени кутмай кетганларини билмай қопман. Уйга кирганлар деб ўйлагандим.
Давоми бор...
Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг
😘
😊
👍

October 25, 16:30

#РЎЁ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
132-қисм
Хуршид бошини чангаллаб қолди. Нималарни бошладия. Бекор отасини гапига кирдими? Йўқ отаси ҳақ эди. У доим ўғлини тўғри йўлга бошлади. Агар қамалса отаси билан бир жойга тушса ҳам майли.
***
Айюб паришон ҳолда ўтирибди. Отаси эса аллақачон оёққа туриб олган. Ҳаттоки дўстлари билан санаторияга кетиб юборди. У Ҳуснорани ишончли қўлда эканлигидан кўнгли ҳотиржам эди. Аммо тушида хотини ҳамон безовта. Нега у безовта бўлса?
Айюб анави қизни яна бир бора учратди. Ҳуснорада кўнгли бор эдими, ёки шунчани ёқтириш эдими билолмади. Аммо бу қизни кўрганида юраги жизз этиб кетди. Умрида биринчи марта бу ҳолатга тушганди у. Қизнинг бошидаги рўмоли ҳам ўзига жуда ярашиб турарди.
- Балки ўша қизни яхшилаб кузатишим керакдир. Кўзларими, йўноқларими Ҳуснораникига ўхшаб кетади. Аммо буғдойранг бўлса ҳам устарали қиз экан.
Айюб машинасига ўтирди. У қизни излайди. Гаплашиб кўриши керак. Бўлмаса безовталана бошлаяпти.
***
Эрталаб тунгги бедорликдан кейин Ҳуснора туролмай ухлаб қолибди. Баҳром ҳам қуёш чиқиб кетганидан хабари йўқ ётибди.
- Келииииин.
Самия опани овозидан Ҳуснора чўчиб турди.
- Лаббай ойижон
- Аҳволингиз яхшими? Чиқмадингизлар, ҳавотир олдик.
- Ҳа, яхшимиз. Ҳозир чиқамиз.
Ҳуснора уялиб кетди. Дарров ювиниб Баҳромни уйғотишга тушди.
- Баҳром акааа.
Баҳром эса мазза қилиб ухлаб ётарди.
- Баҳром ака туринг.
- Ҳммм. Кел ёт ундан кўра.
Баҳром Ҳуснорани қайта қучоғига тортди.
- Туринг ойингиз чақирдилар.
- Энди етишдим ўзи сенга ётсангчи.
Баҳром қиздан бўса олди.
- Уффф, айнияпсиз. Мен кетдим .
Ҳуснора эрини қучоғидан аранг қочиб қутулди. Ҳовлига чиққанида уйдагилар аллақачон нонушта қилиб бўлишган экан. Овсини ҳамма ишни тиндириб қўйибди.
- Баҳром турмадими?
- Йўқ, уйғотолмадим.
Ҳуснора айбдордек ерга қаради.
- Овсинингиз билан боғга бориб келинглар. Аввал нонушта қилинг. Мева териб келасизлар.
- Хўп ойижон.
Ҳуснора нари бери нонушта қилди. Кейин овсинини олдига борди. Гулзода тайёрланиб турган экан.
- Гули боғга борамизми? Ойижон айтдилар.
- Ҳа борамиз. Тайёр бўлсангиз кетдик. Беҳи териб келамиз. Мураббо қилардим.
Давоми бор...
Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг
😊
👍
😘

October 25, 16:29
Media unavailable
4
Show in Telegram

❗️
❗️
❗️
❗️
🔤
voykalar 150 min so'm ulgurila skidkalaga
👆
Qizla haqqatan zo'r zo'r navinkala sotadila kirib ko'rila. 100 mingayam zo'r dvoykala topasila
https://t.me/+NQaUXYadrbY5ZTEy
┏━━━━━━━━━━┓
Bek baraka 622 sklad
👉🏻
❤️
OPTOM VA DONA
❤️
👈🏻
┗━━━━━━━━━━┛
Kanalingiz rivoji uchun Reklama xizmati:
@made_Durdona
Homiy
:
🎊
LICHEBNIY KOSMETIKA
🤩
🤩
🤩
🤩
🤩
🤩
🤩
🤩

October 25, 16:28

#РЎЁ
МУАЛЛИФ Шамсинур
131-қисм
Баҳромнинг саволидан Ҳуснора янада довдираб қолди. Унинг хаёлида тушдаги нам пол, билагузукли қўл ва ҳозиргина эшитилган совуқ пичирлаш аралашиб кетди.
— Мен... Мен жиддий айтяпман, Баҳром ака. Кимдир шу ерда туриб бизга гапиряпти, — деди Ҳуснора титроқ овозда, кўзлари хонанинг қоронғу бурчагига қадалганча.
Баҳром карахт ҳолда ёстиқдан бошини кўтарди. Ҳамма жой тинч, фақат эшик ортидан чигирткаларни чириллаши эшитиларди.
— Тинчлан, азизам. Шунчаки ёмон туш кўргансан. Мен ёниндаманку. Қайси бурчакдан гапиргандек туюлди? — У хавотир билан Ҳусноранинг пешонасига қўлини қўйди. — Ҳароратинг яхши.
— Мана бу ердан! — Ҳуснора тушида қўл чиққан, ҳозир эса қоп-қоронғу бўлиб турган бурчакни кўрсатди. — У менинг ёнимга келишингизни истамаяпти... «қўлини сендан нари олсин» деди...
Баҳром чуқур нафас олди. У Ҳусноранинг қўрқуви чин эканлигини ҳис қилди, аммо бу ғайритабиий ҳолатга ишонгиси келмасди.
— Балки, базм.сени чарчатгандир, ёки уй ишлари. Эрталаб, худо хоҳласа, тоза ҳаво олгани чиқамиз. Қишлоқни айланамиз. Энди кўзингни юм, — деди у, қизни ўзига тортиб, маҳкам қучоқлаб.
Ҳуснора Баҳромнинг бағрида худди паноҳ топгандек бироз тинчланди, лекин бурчакда ниманидир ҳис қиларди. У уйқуга кета олмасди. Кўзини юмиши билан, ўша билагузукли, қўлнинг билагида товланаётган ғалати билагузук кўз олдига келарди.
Уйқу устунлик қилиб ухлаб қолди.
****
Хуршид ўзини ҳимоя қилишга уринди, аммо чўнтагидан топилган кичик ўрам унинг аҳволини янада оғирлаштирди.
— Қаранг, ўртоқ милиционер! Бу менинг эмас, танишимдан қарзга олган машинада қолиб кетган, — деди у, терга ботиб.
Милиция ходими кулди.
— Бу гапларни адвокатингизга айтасиз. Ҳозирча сизга нисбатан икки айблов мавжуд: Маҳмуд Бўроновга ҳужум ва ноқонуний гиёҳванд моддаларни сақлаш.
— Мен ҳеч кимга пичоқ санчмадим. Мирзонинг машинасида турган нарсага мен жавобгар эмасман.
— Мирзо Машарипов аллақачон автомашинасини ўғирланганлиги ҳақида ариза ёзиб улгурган, Хуршидбек , — деди милиционер киноя билан. — У «тезкор ва ишончли» машинани сўраганингизни ва эвазига анавиндан ҳам бир ҳисса беришни айтганизни телефонидан эшиттирди.
Хуршиднинг ранги оқариб, тили айланмади.
- Қолаверса мен ҳали пичоқни санчганлигиз ҳақида гапирмадим. Ўзингиз ўзингизни фош қилдингиз .
Давоми бор...
Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг
😘
😊
👍

October 25, 16:28

#РЎЁ
МУАЛЛИФ Шамсинур
130-қисм
Хуршид дадасининг: “Эрини кутмай бевафолик қилганларни бу дунёда яшашга ҳаққи йўқ,“ деган гапини қулоғи остида такрорларди. У Ҳусноранинг қишлоқда кутиб олиниши тантанали ўтганини билгач, унинг бахтини бузишга қарор қилди.
У телефонини олиб, танишларидан бирига қўнғироқ қилди.
- Салом, Мирзо. Менга машина керак. Қаергалигини сўрама. Лекин менга тезкор ва ишончли машина керак. Ҳамда... анавиндан ҳам бир ҳисса бўлса ёмон бўлмасди.
- Тинчликми, Хуршид? — Мирзо ҳайрон бўлди.
- Бир гал қўллаб юбор. Биласанку мени излашяпти.
- Хўп, ҳозир юбораман.
Хуршид телефонни ўчирди. Унинг совуқ кўзларида фақат қасд ва адоват алангаси ёнарди. У Ҳусноранинг бахтга етишига асло йўл қўймайди.
- Менга хиёнат қилди у деб ҳисобларди.
Шу ўйлар билан қишлоқ томон йўл олганда милиция ходимлари уни тўхтатди. Хуршидни ранги оқариб кетди.
- Мен оддий фуқароман.
- Буни маҳкамада аниқлаймиз.
- Ака келишайлик энди.
Аммо уни ёнидан топилган дори ҳам, ўзига нисбатан яна битта айбловни оширди.
****
Баҳром чуқур уйқуда. Ҳуснора нафасини ичига ютганча Баҳромнинг янги пойабзалини қучоқлаганча ўтирарди.
- Ҳуснора нима қиляпсан?
Қиз чўчиб тушди.
- Хонада кимдир юргандек бўлди. Жуда қўрқиб кетдим. Буни учи яхшироқ тегади деб ушлаб турибман.
Баҳром Ҳуснорани қўлидан туфлини олиб пойгакка отиб юборди.
- Кел жоним, мен ёнингдаман ҳеч нарсадан қўрқма.
Ҳуснора энди кўзи илиганди шивирлаган овоздан баттар қўрқа бошлади.
“У қўлини сендан нари олсин“
Қизнинг кўзлари дахшатдан қотди.
- Баҳром ака, сиз ҳам эшитдингизми?
- Нимани?
Баҳром уйқусираб жавоб берди.
- У айтяпти мендан узоқ тураркансиз.
Баҳром ҳайронлик билан қизга қаради.
- Ҳуснора аҳволинг яхшими?
- Менимча яхшимас.
Давоми бор...
Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг
😘
😊
👍

October 25, 16:27
Media unavailable
5
2
Show in Telegram

🌌
🌌
🌌
🌌
🌌
🌌
🌌
🌌
🌌
🌌
🌌
🌌
🌌
🌌
🌌
🌌
🌌
🤩
Bayramuchun eng yumshoq va chiroyli sovg‘a — dasturxon + halat + sochiq to‘plami"
🤩
Pastel to‘plam — nafaqat sovg‘a, balki uzoq vaqt xizmat qiladigan mehr belgisi"
🔔
Reklama va Help xizmati: 7 yillik tajribaga ega admin
@made_Durdona
╔═
🌿
═════╗    ╔═
🌿
═════╗
KIRISH
🌸
KIRISH
🌸
╚═════
🌿
═╝    ╚═════
🌿
═╝
https://t.me/+5FKVJ9XeKhphNTAy
Homiy:
🩰
💃
ARAB RAQSLARINI TEKINGA ONLINE O'RGANAMIZ
🕺

October 25, 16:24
Media unavailable
3
Show in Telegram

😱
😱
😱
😱
😱
😱
😱
😱
😱
𝗦𝗸𝗹𝗮𝗱 𝗻𝗮𝗿𝘅𝗶𝗱𝗮 𝘅𝗮𝗿𝗶𝗱 𝗾𝗶𝗹𝗶𝗻𝗴
Vyaska 37000
Dvoyka 55000
Jensofka shim 36000
𝗡𝗶𝗺𝗰𝗵𝗮 26000
𝗜𝗰𝗵 𝗸𝗶𝘆𝗶𝗺 19000
𝗫𝗮𝗺𝗺𝗮𝘀𝗶 𝘀𝗵𝗼𝗸 𝗻𝗮𝗿𝘅𝗹𝗮𝗿𝗱𝗮, 𝗺𝗲𝗻 𝗯𝗶𝗹𝗮𝗻 𝗼'𝘇 𝗯𝗶𝘇𝗻𝗲𝘀𝗶𝗻𝗴𝗻𝗶 𝗯𝗼𝘀𝗵𝗹𝗮
👇
👇
👇
👇
👇
👇
👇
👇
👇
https://t.me/+_4iX6D9o9e0yN2Uy
https://t.me/+_4iX6D9o9e0yN2Uy
https://t.me/+_4iX6D9o9e0yN2Uy
Reklama xizmati bilan
@MUSTAFO_OPTOMM
17

October 25, 02:11
Media unavailable
3
Show in Telegram

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
☀️
Хайрли тонг!
Кунингиз осуда ва баракали ўтсин. Ушбу тонг Роббимизга чин қалбдан илтижо қилайлик:
«...بِلُطْفِكَ، وَهَذِّبْ قَلْبِي، وَاصْرِفْ عَنِّي مَا يُؤْذِينِي، وَأَصْلِحْ قَلْبِي وَنَفْسِي، وَاجْعَلْنِي عَبْدَةً تُرْضِيكَ، وَبَارِكْ فِي قَلِيلِي، وَاغْفِرْ تَقْصِيرِي، وَاجْعَلْنِي مِنْ عِبَادِكَ الْمُحْسِنِينَ..»
Ўқилиши:
«...Би лутфика, ва ҳаззиб қолбий, васриф ъанний маа йуъзиний, ва аслиҳ қолбий ва нафсий, важъалний ъабдатан турдийка, ва баарик фий қолийлий, вағфир тақсийрий, важъалний мин ъибаадикал муҳсинийн...»
Маъноси:
«...Ўз лутфинг ила қалбимни гўзал тарбияла, менга озор берадиган нарсаларни узоқлаштир.
🤍
Қалбимни ва нафсимни ислоҳ қил, мени Ўзинг рози бўладиган солиҳа банданг айла.
✨
Озгина нарсамга ҳам барака бер, камчиликларимни кечир ва мени гўзал амал қилувчи (муҳсин) бандаларингдан қил...»
🍃
Аллоҳ таоло бугунги кунингизни дуолар ижобати ва қалб хотиржамлиги билан сийласин!
🤲
❤️
bosib qoʻying
👇
👇
👇
https://t.me/+NEjEmiDPYX8wYzIy

October 23, 18:59

#РЎЁ
УНУТИЛГАН ТУН:
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
129-қисм
- Бир оғиз мени чақиришмадия?
Жамила гапирмади. Жим тураверди.
- Ўзингиз ҳаммани олдида уни ургансиз, бир бора йўқламадингиз. Керакмас менга шарманда қиз деб. Ана керак экан ўша йигитга. Лекин қойил қолдим. Мард экан, сабрли экан воз кечмабди.
Мақсуд ака хўрсиниб қўйди. Ҳуснорани қилган ишини ҳамон кечирмаганди. Аммо мана ўша оила уни қабул қилибди. У эса ҳам кек сақлаб юрибди.
- Умрия билан гаплашдингми? Қаерда экан?
- Ҳа репититорга бориб тайёрланяпти. Шифокор бўламан деб қаттиқ киришиб ҳаракат қиляпти.
- Кўзингга қара деб қўй.
- Шундоғам ҳар куни айтаман.
Жамила опа туриб ишларга уннаб кетди. У Ҳуснора қандай қайтиб келганига жуда қизиқаётганди. Кейин кўнгли бироз тинчиди ҳам. Хуршид жимиб кетса керак энди.
***
Хуршид Баҳром билан Ҳуснора кетганини билиб қолган вақтиданоқ бир жойда ўтиролмади. Аввалига дадасини гапларини ўйлади. Дадаси мард одам. Умри қамоқда ўтсаям бировга бўйин эгмаган. Ўғлига ҳам шуни маслаҳат беради.
Агар қамоқдан чиқса хотинини бирёқлик қилиш нияти ҳам йўқ эмаслигини қистириб ўтди.
- Эрини кутмай бевафолик қилганларни бу дунёда яшашга ҳаққи йўқ.
Унинг шу сўзлари Хуршидга яхшигина англашилганди.
***
Кун зўр ўтди. Дилхираликлар бўлмади. Ҳуснора ҳам ўзини эркин тутиб оила аъзолари билан чиқишиб кетди. Кечга томон ишларни бўлиб ҳамма хонасига тарқалди.
Ҳуснора нақшинкор шифтга тикилиб ётганча кўзлари илинди. У тушида хонанинг бурчагини кўрарди. Бурчакда кимдир шивирлаётгандек, унга нимадир демоқчидек эди.
Бирдан хонанинг ичига кучли ёмғир томчилай бошлади. Қизиғи, ёмғир айнан бурчакдаги полнинг ёриғидан кириб келарди. Намлик ва тупроқ ҳиди бутун хонани қоплади. Ҳуснора ўрнидан туришга уринди, аммо оёқларига кишан солингандек, қимирлай олмасди.
Пол ёриғидан секин-аста аёл қўли чиқиб келди. Қўл Ҳусноранинг томоғини бўғмоқчидек унга талпинарди. Қўлнинг билагида ғалати билагузук кўзга ташланди.
Қўл эгасининг бўғиқ овози эшитилса ҳам аниқ нима дея ётганини англаб бўлмасди.
Ҳуснора даҳшатдан қичқириб юборди ва ўрнидан сапчиб турди. Юраги қаттиқ уриб ҳамон ўзини қўярга жой тополмасди. Нафаси қисилганча атрофга қаради. Қоронғулик. Ёнида Баҳром тинчгина ухларди. Аслида бақирдим деб ўйлаган, овози чиқмаганди.
У оҳиста ётоқдан тушди. Оёқ яланг ўша бурчакка яқинлашди. Қўрқувдан қўллари қалтирарди, лекин тушдаги билакузукли қўл унга тинчлик бермасди.
У паст овозда шивирлади: “Нам пол... тупроқ... бу ерда нима бор?“
Пол намроқдек туюлди. Ҳуснора атрофга қаради. Хонада ўткир тиғли бирор нарса йўқ эди. У ошхонадан пичоқ олиб чиқишга журъат этмади. Аммо, кўзига Баҳромнинг янги олинган пойабзали тушди. Пойабзалнинг учи қаттиқ ва ўткир эди.
Қўлига ушлаганча жойига ётди.
Давоми бор...
Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг
😊
😘
👍
✿•┈┈┈┈┈••ৡ
🌸
🌸
🌸
ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕
Muslimalar kundaligi
👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi