
🧕 Muslimalar kundaligi
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ. РАМАЗОННИНГ 25-КУНИ ВА ЯКШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН.
🌙
🤲
Рамазон ойида ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!
🌙
•
🌹
• Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.
🌙
•
🌹
• Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.
🌙
•
🌹
• Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!
Яқинларга улашинг
❤️
⤵️
📱
@Insta_retseptlar
— Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
🤩
🤩
🧷
❤️
❤️
❤️
❤️
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
РАМАЗОННИНГ 25-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!
✨
🕋
✨
🌸
Аллоҳдан хонадонингиз аҳиллиги-тинчлиги давомли бўлишини;
Ўзингиз, ота-онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!
🌸
АЛЛОҲ БАРЧА КАТТАЮ-
КИЧИК ГУНОҲЛАРИМИЗНИ
КЕЧИРСИН АМИЙН
🤲🏻
🌙
🌹
Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!
Яқинларга улашинг
❤️
⤵️
📱
@Insta_retseptlar
— Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ
🌸
🌸
🌸
ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕
Muslimalar kundaligi
👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Xurmodan shirinlik tayyorlaymiz
✿•┈┈┈┈┈••ৡ
🌸
🌸
🌸
ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕
Muslimalar kundaligi
👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Bayram yaqin
🎁
🎈
🛍
Bayramga ayollar uchun eng zor sovg*a kanali
🤫
Faqat ayollar kirsin
🙈
https://t.me/+SQfdxA1BRegxYzFi
#14
✿•┈┈┈┈┈••ৡ
🌸
🌸
🌸
ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕
Muslimalar kundaligi
👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🌹
••
Илоҳим ҳар бирингизнинг кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни,
🌹
••Юзингиз ТАБАССУМни,
🌹
••Хонадонингиз БАРАКАни,
🌹
••Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
🌹
••Қалбингиз ИЙМОНни,
🌹
••Танингиз САЛОМАТЛИКни,
🌹
••Юрагингиз МЕҲРни,
🌹
••Жигарингиз ОҚИБАТни ЙУҚОТМАСИН!
🤲
Илоҳим, кунингиз мазмунли ва файзли, яхши амалларга бой ўтсин!
Яқинларга Улашинг..
🌸
📱
@Insta_retseptlar
— Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"
🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
- Бу ерда гап пулда эмас. Гап сенда, қизим. Мен бугун сени остонамда кўриб кўнглимда бир умид уйғонди. Балки сен бежизга бугун бу ерда пайдо бўлмагандирсан? Балки Аллоҳимнинг ўзи поччанг билан учрашишингни истаб қадамларингни биз томонга бургандир. Балки Яратган эгамнинг ўзи поччанг ва сенинг ўртангдаги ҳисоб-китобни то қиёматга қадар ортмоқлаб боришингни, барча нафратларингдан шу ернинг ўзида фориғ бўлишингни истаётгандир? Поччанг жонини жон эгасига топширар кетар, қилмишларига яраша жавобни ҳам берар, бироқ сен бегуноҳ бўла туриб нима учун дилингда мудом изтироб, аламларни ортмоқлаб юришинг керак?
Поччангни ёнига борсанг ичидан чиқаётган қайноқ ҳовурни ҳис қиласан. Ўша иссиқлик лабларини ҳам пўрсиллатиб ёриб юборибди. Шунга муздеккина қатиқ олиб чиқиб аталаб ичисам оз бўлсаям жони ором олармикан деб кўчага чиққандим. Буни қараки, дунёнинг шунча неъматлари туриб сен уйимга музлеккина кефир кўтариб келибсан. Бу тасодифмикан ёки аломат? Рости билолмай қолдим.
Билганим шуки ёнимиздаги инсонларга берилган синов ёлғиз уларнинг ўзлари учун эмас. Балки бизнинг ҳам синовимиздир.
Хонзода... Мен сени мажбурламоқчи эмасман. Ихтиёр ўзингда. Мен кўпни кўрган аёл сифатида сенга тўғри йўл кўрсатишни истадим. Қандоқ қилай жоним жигаримсан. Истасанг поччангни ҳузурига кир. Уни кечира олишга ўзингда қувват топсанг кечир.
Аммо истамасанг бу сенинг қароринг... Мажбурлай олмайман. Муҳокама қилишга ҳам ҳаққим йўқ. Аммо бир нарсани яхши билиб қўй. У дунёда бўлгани каби бу дунёнинг ҳам саодати бор. Бу иймон ҳаловати. Иймон ҳаловати ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Унга танланганлар етишадилар... Ана шунақа...- Хонзоданинг назарида Хумора аммасининг юзларидан нур таралгандек бўлиб кетди. "Сизга ўхшаб-а, амма?- деган ўй ўтди Хонзоданинг кўнглидан,- ҳа менимча мен бу ерга бежизга келмадим..."
- Қизим, мен поччанга бир пиёла кефир ичириб чиқай. Сен дамингни ола тур...
Хумора аммаси ўрнидан оҳиста сирғалиб туриб ичкарига йўл олди.
Унинг ортидан тикилиб қолган Хонзоданинг кўзлари жиққа ёшга тўлганди.
Бу ёшлар замирида нима бор эди? Хонзоданинг ўзи ҳам буни англайдиган ҳолатда эмас эди ҳозир...
-274-
✿•┈┈┈┈┈••ৡ
🌸
🌸
🌸
ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕
Muslimalar kundaligi
👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"
🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Яна таналарига оғриқ туради. Бу сафар оғриққа чидай олмай тўлғонганларида яралари ёрилиб таналари яҳлит лаҳта гўшт бўлиб кетяпти. Энг ачинарлиси оғриқ қолдирадиган уколларнинг энг кучлиси ҳам зиғирдек таъсир қилмаяпти.Авваллари оғриқ забтига олганда чинқириб бақирадиган, ҳар биримизни бор овозда сўкадиган поччанг тилдан қолгандан сўнг аллақандай ёввойи бирам қўрқинчли товушлар чиқаради. Гоҳида ўзим ҳам шунча йиллик эримнинг ёнига боришга юрагим бетламайди. Ана шунақа, қизим. Поччанг тириклайин ириб оқяптилар. Ўтган куни кечки пайт шифокорлар уйга жавоб бериб юборишди. Шифокорлар бу сафар "Ушбу касаллик тери саратонининг янгича бир тури бўлиши мумкин. Ҳар нима бўлганда ҳам бу ёғига қўлимиздан ҳеч нарса келмайди. Бемор пишиб қолди, яхшиси сўнгги кунларини оила даврасида ўтказақолсин" дейишди.
Хумора аммаси мижжаларига қалққан ёшни енги билан артиб олар экан ҳўрсинганча сўзида давом этди:
- Тўғри, поччангни фариштадек беғубор эди демайман. Ўзига етгунча дилозор бўлганлигиям рост. Яна... Яна шаҳватпараст ҳаи эди. Аммо у ҳам тирик одам. Айтишга тил бормайди-ю, шу ҳолида уни тирик мурда деса ҳам бўлса керак. Унга қараб туриб ўз ҳотимам қандоқ бўлар экан деб ўйлаб шу қадар қўрқиб кетаман-ки, бу қўрқувни таърифлашга тил ожиз. Шунинг учун унга тилдан қолгандан сўнг кўп бора, мен сизни кечирдим деб айтдим. Гапираётган вақтида эса бундай дейишга ҳам ҳаддим сиғмаган рости. Бир оғиз чой ичасизми деб сўрасам ҳам "Жоним оғриганда устимдан кулганинг бу" деб оғзидан боди кириб, шоди чиқарди.
Хонзода, у сени ҳам кўнглингни қаттиқ оғритган биламан. Аммо нима қилай ҳозир унинг аҳаоли жуда оғир. Кечадан буён жон беролмай ҳирсиллаб ётибди. Гулноз опанг ҳомиладор ҳолида қўрқиб кетмасин деб унга хабар бермадим. Ўғилларим ҳам пул топмаса бўлмайди, кейинги пайтда топган тутганлари дорининг пулидан ортмади. Шу сабаб якшанба бўлишига қарамай ишга кетишди. Бидишадики, эрта-индин оталари омонатини топширса маъракаларига ҳам пул керак
- Амма, менда пул бо...- Хонзоданинг гапи оғзида қолди
- Шошма қизим, аввал гапимни тугатиб олай.
-273-
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"
🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Поччангни олиб бормаган шифокоримиз, кўрсатмаган табибимиз қолмади.Касалиям бир ғалати. Туни билан думалаб, юмалаб чинқириб чиқади-ю, бомдод вақти кириб келиши билан тинчланиб қолади. Шом завол бўлаётган пайтда дарди яна қўзийди. Ўзининг айтишича биров уни то бўғзига қадар қайнаб турган сувга ботириб-ботириб олаётгандек аччиқ оғриқни туяр экан. Унинг дардига ҳеч қайси шифокор ташхис қўя олмади. Нафаси ўткир дейишган домлаларга ҳам ўқитиб кўрдик. Улар ҳам поччангни ўқиб, дам солиб "Аллоҳ шифосини берсин" дейишликдан нарига ўтишмади. Бироқ яқинда битта домла Бобурга "Аллоҳ ўзи кечирсин-у, мабодо дадангиз дилозор эмасмидилар? Мен Аллоҳнинг масъум, мазлум бандаларини кўнглини оғритганлар шунақа дардга чалиниши ҳақида ўқиган жойим бор эди" дебди. Ўша инсон яна "Дадангиз астойдил дилдан тавба қилсинлар, шояд Аллоҳ дардларини енгиллаштирса" дебди. Бобур бу хабарни эшитиши билан уйга қанот чиқариб учган. У домланинг сўзларини айтаётган вақт поччанг қаттиқ ўҳчиди-ю, кўзлари олайиб ҳушсиз бўлиб йиқилди. Орадан ярим кун ўтиб ҳушига келган поччанг тилдан қолган эди... Шу алфозда касалхонага ётқаздик. Тилдан қолганларини эртаси куни баданларига қон-йирингли яралар тошиб кетди. Кеч тушиши билан ўша аҳвол.
-272-