
Huquqiy targ`ibot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
📌
ҚОНУНЧИЛИК ҲУЖЖАТЛАРИ ЎЗАРО МУВОФИҚЛАШТИРИЛМОҚДА
✅
Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2026 йил 14 октябрдаги ЎРҚ–1182-сон
Қонуни
билан бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга дахлсизлик ва иммунитетга оид муносабатларни тартибга солувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Хусусан:
☑️
Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг
Жиноят кодексига
;
☑️
Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг
Жиноят-процессуал кодексига
;
☑️
Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги
кодексига
;
☑️
Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 25 декабрда қабул қилинган "Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида"ги ЎРҚ-344-сонли
Қонунига
қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
📲
Ҳуқуқий янгиликлардан хабардор бўлиш учун каналга обуна бўлинг!
@iiv_huquqiy_targibot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
📜
ЎЗБЕК АЛИФБОСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН ҚОНУН ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ
Давлат тилининг нуфузини мустаҳкамлаш ва уни рақамлаштириш имкониятларини кенгайтириш йўлида муҳим қадам!
2026 йил 21 октябрдаги ЎРҚ–1184-сон
Қонун
билан “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш киритилди.
🔹
ҚОНУНДА НИМА ЎЗГАРМОҚДА?
Мазкур Қонун билан лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштириш назарда тутилган. Унга мувофиқ, ўзбек алифбоси
26 та ҳарф ва 3 та ҳарфлар бирикмаси ўрнига 28 та ҳарф ва 1 та тутуқ белгисидан
ташкил топиши белгиланмоқда.
🔹
АМАЛДАГИ ҲУЖЖАТЛАРГА НИМА БЎЛАДИ?
Қонун кучга киргунига қадар расмийлаштирилган ҳужжатлар, миллий валюта ва қимматли қоғозлардаги ҳарфларнинг аввалги шакллари мавжудлиги уларнинг амал қилишига ва муомалада бўлишига монелик қилмайди.
Давлат органлари ва ташкилотларининг айрим рамзий белгилари, пешлавҳалари ва бошқа атрибутларидан эса улар яроқсиз ҳолатга келгунига ёки белгиланган муддатга қадар фойдаланилади.
📌
ҚОНУН ҚАЧОН КУЧГА КИРАДИ?
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач кучга киради.
⚖️
Аҳамияти:
мазкур Қонун ўзбек алифбоси ва имло қоидаларини такомиллаштириш, давлат тилининг қўлланилишини ривожлантириш ҳамда рақамлаштириш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.
📲
Ҳуқуқий янгиликлардан хабардор бўлиш учун каналга обуна бўлинг!
@iiv_huquqiy_targibot
#ИИВ_ТАРИХИ
📜
2019–2022-ЙИЛЛАР — ХАЛҚ МАНФААТЛАРИ ЙЎЛИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР
Ички ишлар органлари фаолиятида янги босқич: маҳалладан рақамли тизимгача, кадрлар тайёрлашдан ижтимоий ҳимоягача!
2019–2022 йиллар ички ишлар органлари тарихида тизимли ўзгаришлар ва муҳим ислоҳотлар даври бўлди. Асосий эътибор фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ички ишлар органлари фаолиятини замонавий талаблар асосида ташкил этишга қаратилди.
✅
МАҲАЛЛА — ХАВФСИЗЛИК МАРКАЗИ
Ички ишлар органларининг таянч пунктлари негизида маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканларини ташкил этиш, профилактика инспекторларининг масъулиятини ошириш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бўйича янги ёндашувлар жорий этилди.
✅
РАҚАМЛАШТИРИШ — ЗАМОН ТАЛАБИ
Хизмат фаолиятига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш, электрон ҳужжат айланишини кенгайтириш ва ходимларни мобил видеокузатув воситалари билан таъминлаш орқали иш жараёнларининг самарадорлиги ҳамда очиқлигини оширишга эътибор қаратилди.
✅
КАДРЛАР — ИСЛОҲОТЛАР ТАЯНЧИ
Ички ишлар органлари учун профессионал кадрлар тайёрлаш тизими такомиллаштирилди. Ходимларнинг касбий маҳоратини, маънавий-интеллектуал салоҳиятини юксалтириш ва таълим сифатини ошириш устувор вазифалардан бирига айланди.
✅
ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ — ХОДИМЛАРГА ЭЪТИБОР
Ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уй-жой шароитларини яхшилаш ҳамда фарзандларининг таълим олиши учун имкониятларни кенгайтиришга қаратилган чора-тадбирлар белгиланди.
✅
ПРОБАЦИЯ ВА ОЧИҚЛИК — ИНСОН МАНФААТЛАРИ ЙЎЛИДА
Пробация хизмати фаолиятини такомиллаштириш, назорат остидаги шахсларни ижтимоий мослаштириш, жазони ижро этиш муассасалари фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш бўйича муҳим қарорлар қабул қилинди.
⚖️
ИСЛОҲОТЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
Ушбу даврда ички ишлар органлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Жумладан:
📝
2019 йил 6 майдаги 375-сон қарор — ходимлар фарзандларига таълим муассасаларига кириш учун тавсиянома бериш тартиби;
📝
2019 йил 3 июлдаги 556-сон қарор — ходимларни мобил видеокузатув воситалари билан таъминлаш;
📝
2019 йил 11 октябрдаги 865-сон қарор — ходимлар ва ҳарбий хизматчиларнинг турар жой-маиший шароитларини яхшилаш;
📝
2020 йил 14 февралдаги 84-сон қарор — пробация хизмати фаолиятини самарали ташкил этиш;
📝
2020 йил 22 майдаги 316-сон қарор — жазони ижро этиш фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш;
📝
2021 йил 26 мартдаги ПФ–6196-сон Фармон — ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш;
📝
2021 йил 15 апрелдаги ПҚ–5076-сон қарор — профессионал кадрлар тайёрлашнинг янги тизимини жорий этиш;
📝
2021 йил 29 ноябрдаги ПФ–27-сон Фармон — Жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш.
📌
ТАРИХ САБОҒИ
2019–2022 йиллардаги ислоҳотлар ички ишлар органлари фаолиятини такомиллаштириш, жамоат хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган муҳим қадамлар бўлди.
Зеро, ички ишлар органлари фаолиятининг бош мезони — халқ ишончи, жамият осойишталиги ва инсон манфаатларига хизмат қилишдир!
📲
Ҳуқуқий янгиликлардан хабардор бўлиш учун каналга обуна бўлинг!
@iiv_huquqiy_targibot
#IIV_35_yil_xalq_xizmatida
IIV Madaniyat saroyida "25-oktabr - Ichki ishlar organlari xodimlari kuni" munosabati bilan tantanali bayram tadbiri bo'lib o'tmoqda
———
ИИВ Маданият саройида "25-октябрь - Ички ишлар органлари ходимлари куни" муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтмоқда
Website
|
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
Youtube
|
Ok
|
TV
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining
“Ichki ishlar organlari xodimlari kuni munosabati bilan bir guruh xodimlarni mukofotlash to‘g‘risida”
gi
Farmoni
—
Указ
Президента Республики Узбекистан
«О награждении группы сотрудников в связи с Днем сотрудников органов внутренних дел»
Prezident.uz
|
Facebook
|
Instagram
|
YouTube
|
X
#IIV_35_yil_xalq_xizmatida
"Vatan osoyishtaligi yoʻlida 35 yil!"
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Akademiyasi kursantlari
———
"Ватан осойишталиги йўлида 35 йил!"
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси курсантлари
Website
|
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
Youtube
|
Ok
|
TV
#ИИВ_тарихи
✍️
2016–2018-ЙИЛЛАРДАГИ ИСЛОҲОТЛАР: ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИДА ЯНГИ БОСҚИЧ
2016–2018-йиллар ички ишлар органлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, тизимни бошқаришни такомиллаштириш ва хизматнинг асосий йўналишларини қайта кўриб чиқиш даври бўлди. Бу йилларда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ички ишлар органлари фаолиятининг турли соҳаларини қамраб олди. Уларнинг ҳар бири тизим олдига қўйилган вазифаларни аниқ белгилаш ва хизматни ташкил этишнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштиришга қаратилди.
❇️
2016 йил — ҳуқуқий пойдевор
2016 йил 16 сентябрдаги ЎРҚ-407-сон «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонун ички ишлар органларининг мақоми, вазифалари, фаолияти принциплари ва ваколатларини белгилашда муҳим ўрин тутди.
❇️
2017 йил — фаолиятнинг барча асосий йўналишларида ислоҳотлар
2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сон Президент Фармони ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини сақлаш ва фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган ислоҳотларга асос бўлди.
Шунингдек, Президентнинг ПҚ-2883, ПҚ-2896, ПҚ-2898, ПҚ-2940, ПҚ-3126, ПҚ-3127, ПҚ-3200, ПҚ-3216 ва ПҚ-3413-сон қарорлари билан:
🕵️♂️
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятларни тергов қилиш;
🚨
жамоат тартиби ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш;
✈️
миграция жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш;
❗️
йўл ҳаракати хавфсизлиги;
⛓️
жазоларни ижро этиш;
✍
ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
👮♂️
кадрлар билан ишлаш ва хизматни ташкил этиш каби йўналишларни такомиллаштириш чоралари белгиланди.
Вазирлар Маҳкамасининг 307, 522 ва 958-сон қарорлари эса профилактика инспекторларини хизмат уй-жойи билан таъминлаш, ходимларга тиббий ёрдам кўрсатиш ва ИИВ Академиясига қабул қилиш тартибларини қамраб олди.
❇️
2018 йил — бошқарув, назорат ва хизмат самарадорлиги
2018 йилда ислоҳотлар бошқарув тизимини такомиллаштириш, шахсий таркиб билан ишлаш, хизмат натижаларини баҳолаш ва ходимларнинг касбий салоҳиятини ошириш йўналишларида давом этди.
Президентнинг ПҚ-3538-сон қарори билан ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси лавозими жорий этилди, ПҚ-3919-сон қарори билан эса бошқарув, назорат ва шахсий таркиб билан ишлашнинг самарали тизимини жорий этиш чоралари белгиланди.
Вазирлар Маҳкамасининг 137, 309, 514, 1044 ва 1052-сон қарорлари ҳудудлардаги профилактика ва жиноятчиликка қарши курашиш фаолиятини баҳолаш, реабилитация марказлари фаолияти, йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини рағбатлантириш ва уларнинг хизмат натижаларини баҳолаш, шунингдек, ИИВ Малака ошириш институти фаолиятини ташкил этиш масалаларини қамраб олди.
📄
2018 йил 24 декабрдаги ПФ-5602-сон Президент Фармони
билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг
байроғи ва эмблемаси намуналари тасдиқланди
.
📌
Уч йиллик ислоҳотларнинг мазмуни
2016–2018-йилларда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ички ишлар органлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларидан тортиб, бошқарув, профилактика, тергов, жамоат хавфсизлиги, кадрлар тайёрлаш ва хизмат натижаларини баҳолашгача бўлган кўплаб йўналишларни қамраб олди.
Бу давр ички ишлар органлари фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш ва тизимнинг турли бўғинларини такомиллаштиришга қаратилган муҳим босқич сифатида тарихда қолди.
📲
Ҳуқуқий янгиликлардан хабардор бўлиш учун каналга обуна бўлинг!
@iiv_huquqiy_targibot
#ИИВ_ТАРИХИ
📜
МУҲИМ ТАРИХИЙ ҚАДАМ: «ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ҚОНУН
Ички ишлар органлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш ва уларнинг вазифаларини қонун даражасида белгилаш йўлида муҳим воқеалардан бири —
«Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонуннинг қабул қилиниши
бўлди.
📅
2016 йил 16 сентябрь
куни Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-407-сон «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинди. Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 12 августда қабул қилиниб, Сенат томонидан 24 августда маъқулланган.
⚖️
Қонуннинг аҳамияти нимада?
Ушбу Қонун ички ишлар органлари фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга қаратилган бўлиб, уларнинг асосий вазифалари, фаолиятининг принциплари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб берди.
Қонунга мувофиқ, ички ишлар органларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
🔹
фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;
🔹
жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини ҳимоя қилиш;
🔹
конституциявий тузумни ҳимоя қилиш ва қонун устуворлигини таъминлаш;
🔹
шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини таъминлаш;
🔹
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикасини амалга ошириш.
Ушбу Қонун ички ишлар органлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини белгилаб, жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш борасидаги вазифаларни қонунчилик асосида амалга оширишда муҳим ўрин тутди.
📲
Ҳуқуқий янгиликлардан хабардор бўлиш учун каналга обуна бўлинг!
@iiv_huquqiy_targibot
#сўровнома
Наркожиноятларнинг олдини олиш масалалари бўйича илмий тадқиқот доирасида эксперт сўрови ўтказилмоқда. Касбий фикрингиз биз учун муҳим. Сўров аноним.
https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSew-bEA0eKq5LC9OrfW66NRAXvODuuQ7diJoKCHLyu-jflKoA/viewform
Иштирокингиз учун олдиндан раҳмат!
#ИИВ_ТАРИХИ
ҲУҚУҚ-ТАРТИБОТ ХИЗМАТИ ТАРИХИ ҚАЕРДАН БОШЛАНГАН?
📜
Тарихий илдизлар: қадимги даврдан XIX асргача
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тарихига назар ташлар эканмиз, унинг илдизлари халқимизнинг бой давлатчилик тарихи билан чамбарчас боғлиқ эканини кўрамиз.
Тарихий манбаларда қадимги давлатларда ҳукмдор қароргоҳлари, қалъалар ва бошқа муҳим иншоотларни қўриқлаш, шаҳар ва қишлоқларда осойишталикни сақлаш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш вазифаларини бажарган турли хизматлар ҳақида маълумотлар келтирилган.
Жумладан,
соқчи, қоровул, чокар, шихна, ясовул, муҳтасиб, посбонбоши, миршаббоши ва миршаблар
шундай вазифаларни бажарган.
Ўрта Осиё хонликлари даврида ҳам жамоат тартибини сақлашга алоҳида эътибор қаратилган. Айниқса, миршаблар шаҳар ва қишлоқларда, кўча ва бозорларда тунги осойишталикни таъминлаш, тартибни сақлаш ҳамда судлар томонидан тайинланган жазоларни ижро этиш каби вазифаларни бажарган.
XIX аср охирида
Туркистоннинг Россия империяси мустамлакасига айланиши билан ҳуқуқ-тартибот тизимида янги ўзгаришлар юз берди. Ўлкада жорий этилган полиция-миршаблик тизими жамоат хавфсизлиги ва жиноятчиликка қарши курашиш билан бир қаторда, маҳаллий аҳолини назорат қилиш ҳамда мустамлака маъмурияти манфаатларини таъминлашга ҳам хизмат қилган.
1908–1910 йилларда Туркистон шаҳарларида мустақил полиция бошқармалари ташкил этилди, Тошкентда обер-полицмейстер лавозими жорий қилинди. Шунингдек, полиция хизматчилари сони кўпайтирилиб, туман ва қишлоқ ҳудудларини қамраб олиш чоралари кўрилди.
🔎
Шундай қилиб, ҳуқуқ-тартиботни таъминлашга қаратилган хизматлар турли тарихий даврларда турлича номланган ва вазифаларни бажарган. Уларнинг тарихини ўрганиш бугунги ички ишлар органлари тараққиётининг тарихий асосларини англашга ёрдам беради.
📲
Ҳуқуқий янгиликлардан хабардор бўлиш учун каналга обуна бўлинг!
@iiv_huquqiy_targibot