Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Huquqiy targ`ibot

iiv_huquqiy_targibot
Ichki ishlar organlariga oid yangi normativ-huquqiy hujjatlar, islohotlar va boshqa soha faoliyatiga doir yangiliklar hamda tezkor ma'lumotlar taqdim etuvchi kanal. Savol va maslahatlar - @Htargibot_bot Instagram - instagram.com/iiv_huquqiy_targibot
Подписчики
5 860
24 часа
30 дней
-510
Просмотры
1 148
ER
20,34%
Посты (30д)
83
Символов в посте
1 031
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Новости
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
35-44
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Право и юридические услуги
Краткое описание
April 25, 05:23
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

April 24, 17:10

⁉️
Soliq to'lanmaydigan daromad mablag'lari

Soliq kodeksining 304-moddasi daromad sifatida hisobga olinmaydigan mablag'lar kelitirib o'tilgan, bu tadbirkor yoki tashkilotning qo‘liga tushgan, lekin davlat unga "bu sening daromading emas" deb qaraydigan tushumlar ro‘yxatidir. Ya’ni, bu pullardan foyda solig‘i to‘lanmaydi.
❗️
Soliq kodeksining 304-moddasi 17-bandiga ko‘ra, soliq qonunchiligiga muvofiq hisobdan chiqarilgan (spisaniya qilingan) penya va jarimalar soliq solinadigan daromad sifatida tan olinmaydi.
⭕️
Misol:
​Tasavvur qiling, firmaning soliqdan 10 mln so'm penya qarzi bor edi. Davlat yangi qaror chiqarib, "Hamma tadbirkorlarning penyalarini kechdik" dedi va sizning o'sha 10 mln so'm qarzingiz o'chirildi (hisobdan chiqarildi).
​Agar bu daromad deb hisoblansa: Siz o'sha kechilgan 10 mln so'mdan ham foyda solig'i to'lashingiz kerak bo'lardi.
​Lekin 304-modda bo'yicha: Davlat bu pulni sizning daromadingiz deb hisoblamaydi. Demak, kechilgan penya uchun hech qanday qo'shimcha soliq to'lamaysiz.
Qisqacha aytganda: Kechilgan jazo pullari — soliqqa tortilmaydigan tushumdir.
❗️
❗️
❗️
Demak ushbu moddadagi mablag'lar uchun soliq to'lash shart emas.

April 24, 11:20
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

April 23, 10:09

Қонун
(ЎРҚ–1141-сон, 21.04.2026 й.)
билан
“Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, қуйидагилар билан боғлиқ низоларни
ҳакамлик судлари ҳал этмаслиги
белгиланди:
▫️
ер
билан боғлиқ;
▫️
бинолар ва иншоотларга
эгалик
ҳуқуқини белгилаш;
▫️
бюджет тизими бюджетларидан ҳамда давлат органларидан, ташкилотларидан ва муассасаларидан, давлат иштирокидаги корхоналардан, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан
пул маблағларини ундириш.

Шунингдек, Ҳакамлик судьялари Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган
махсус дастур
асосида ўқув курсидан ўтиши ҳамда ўз билимларини ва касбий малакасини доимий равишда ошириб бориши кераклиги кўзда тутилди.
❗️
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра, ҳакамлик судларини
қонунга хилоф
равишда ташкил этиш, –

мансабдор шахсларга БҲМнинг
5 бараваридан
10
бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.
✔️
Давлат органлари, ташкилотлари ва муассасалари, давлат иштирокидаги корхоналар, шунингдек фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг
ҳакамлик битими тарафлари бўлиши,
башарти жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса, –

мансабдор шахсларга БҲМнинг
5
бараваридан 10
бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

April 23, 06:23

❗️
Ёшларни давлат хизматига қабул қилиш жараёнларида ягона ёндашув таъминланади
🔰
Қарорга кўра,
2026 йил 1 июлдан
ёшларни давлат хизматига қабул қилиш жараёнларида ягона ёндашувни таъминлаш бўйича қуйидаги тартиблар жорий этилади:
🚫
суҳбат босқичида бериладиган саволлар (топшириқлар) давлат органининг расмий веб-сайтида
камида 1 ой олдин
эълон қилинади, 1 ой олдин эълон қилинмаган саволларни номзодларга бериш тақиқланади;
🗒
ички танловлар ўтказилмайдиган ҳамда танловларни ўтказишда номзодларга нисбатан умумий ёки махсус иш стажига оид талаблар белгиланмайдиган лавозимлар рўйхати ҳамда танловларни ўтказишда номзодларга нисбатан кўпи билан
2 йил умумий ёки махсус иш стажига
оид талаблар қўйиладиган лавозимлар рўйхати белгиланади.
📝
Шунингдек, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган ҳамда
замонавий касблар реестри
(Реестр)
шакллантирилади.
📜
Реестрга киритилган касбларга ўқиган ёшларнинг касбий кўникмаларини баҳолаш –
миллий сертификациялаш
тизими жорий этилади.
💰
Замонавий касблар
бўйича миллий сертификат олган қуйидаги тоифадаги ёшларнинг харажатлари “Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади:
▫️
Ижтимоий реестрга киритилган
давлат таъминотидаги
оилалар ва
камбағал
оилаларнинг фарзандларига ўқиш ва имтиҳон харажатлари;
▫️
“камбағаллик чегарасидаги оила” тоифасига киритилган оилаларнинг фарзандларига имтиҳон топшириш харажатлари.

April 23, 06:22
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

April 23, 06:22

❗️
Уй-жойга муҳтож ёш оилаларга ипотека кредитлари ажратилади
“Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ҳамда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–66-сон, 20.04.2026 й.) қабул қилинди.
🔰
Фармон билан 2026–2030 йилларга мўлжалланган
“Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030”
стратегияси
(Стратегия)
тасдиқланди ҳамда унинг устувор йўналишлари белгиланди.
⏭️
Фармонга кўра,
2026 йил 1 июлгача
нодавлат қўшимча таълим хизматлари кўрсатувчи субъектларнинг юқори натижаларга эришган ўқитувчилари хорижий илғор таълим марказларига стажировкага юборилади.
💰
Олис ва чекка ҳудудларда хорижий тилларга ўқитиш бўйича нодавлат қўшимча таълим хизматлари кўрсатишни ташкил этиш учун фоизсиз қарз (ссуда) ажратилган ва фаолиятини кенгайтирмоқчи бўлган субъектларга
БҲМнинг 730 бараваригача
миқдорда фоизсиз қарз (ссуда) ажратиб борилади.
💸
2027 йил 1 январдан
уй-жойга муҳтож ёш оилаларга бирламчи бозордан квартира сотиб олиш учун қуйидаги тартибда ипотека кредитларини ажратиш йўлга қўйилади:
🔹
Ипотека дастури доирасида ипотека кредитлари бўйича ҳисобланган фоиз тўловларининг
Марказий банк асосий ставкасидан ошган қисми
Давлат бюджетидан қоплаб берилади;
🔹
қуйидаги асосий ижтимоий мезонларга мувофиқ келадиган ёш оилаларга ипотека кредити ажратилади:
▪️
ариза берувчи ҳамда унинг турмуш ўртоғи
30 ёшдан
ошмаган бўлиши;
▪️
ариза берувчи ҳамда унинг турмуш ўртоғи номида сўнгги
3 йилда
мулк ҳуқуқи асосида кўчмас мулк мавжуд эмаслиги.

April 22, 12:39

⚠️
Қонунчиликка кўра,
тазйиқ, зўравонлик
ёки
шафқатсизликни
тарғиб қилувчи маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида тайёрлаш ёки Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, уни реклама қилиш, намойиш этиш, тарқатиш, шу жумладан
Интернет
жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш, —

маҳсулотни мусодара қилиб, фуқароларга – БҲМнинг
50
бараваридан
400
бараваригача;

мансабдор шахсларга –
100
бараваридан
450
бараваригача жарима солишга сабаб бўлиши
белгиланган.

Шунингдек, маъмурий жазо қўлланилганидан кейин шундай ҳаракатларни содир этганлик учун
жиноий жавобгарлик
ҳам
белгиланган.
‼️
Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди
...

April 22, 06:10

❗️
Қимматбаҳо тошларни қонунга хилоф равишда ўтказганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланди
Қонун
(ЎРҚ–1138-сон, 21.04.2026 й.)
билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.
🔰
Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, қимматбаҳо металлар ва (ёки) қимматбаҳо тошларни қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса
жиноий жавобгарликка
сабаб бўлиши белгиланди.
📝
Шунингдек, Жиноят кодексининг VIII бўлимига
“Қимматбаҳо металлар”
ҳамда
“Қимматбаҳо тошлар”
атамаларининг ҳуқуқий маъноси киритилди.
✔️
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришларга кўра, қимматбаҳо металлар ва
(ёки)
қимматбаҳо тошларни
қонунга хилоф
равишда олиш ёки ўтказиш, –

қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо тошлар мусодара қилиниб,
15 суткагача
маъмурий қамоққа олишга ёки ўзига нисбатан маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга БҲМнинг
10 бараваридан 20 бараваригача
миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

April 22, 06:09

❗️
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Қонун (ЎРҚ–1139-сон, 21.04.2026 й.) имзоланди.

Қонун билан Ўзбекистон Республикаси билан Венгрия ўртасида
ушлаб бериш
тўғрисидаги Шартнома
(Будапешт, 2025 йил 20 май)
ратификация қилинди.