Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

O’zMU rektori Inom Madjidov

inom_madjidov_uzmu_rektori
O’zbekiston Milliy universiteti rektorining rasmiy kanali.
Subscribers
1 024
24 hours
3
30 days
34
Post views
1 385
ER
135,25%
Posts (30d)
9
Characters in post
1 068
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
EDEducation General Education News
Audience gender
Male
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Education
Summary
September 09, 07:52
Media unavailable
2
Show in Telegram

Ўзбекистон Миллий университетида
“Янги Ўзбекистоннинг маънавий-маданий соҳадаги миллий сиёсати”
номли монография тақдимоти бўлиб ўтди.
🕊
Telegram
|
📱
Facebook
|
📱
Instagram

August 31, 06:40
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

Қадрли Ўзбекистон Миллий университети профессор-ўқитувчилари, ходимлари, азиз ҳамкасблар!
Сизларни халқимизнинг энг улуғ, энг азиз айёми —
Ватанимиз мустақиллигининг қутлуғ 35 йиллик байрами
билан чин қалбимдан самимий табриклайман! Юртимизда ҳамиша тинчлик ва барқарорлик ҳукм сурсин, халқимиз фаровон, оилаларимиз қут-баракали, фарзандларимиз бахтли бўлишсин!
Мустақиллик — бу аввало миллий ғурур ва ўзлигимизни англаш, қадриятларимиз ва муқаддас анъаналаримизнинг қайтариб берилиши, илм ва тараққиёт йўлидаги буюк парвозимиздир. Бугун эркин ва озод Ватанимизда миллий истиқлол байрами бутун мамлакатимиз бўйлаб юксак кайфият ва баланд руҳ билан нишонланмоқда. Бу йилги қутлуғ байрамимизни барчамиз зафарли қадамлар ва катта шодиёна билан
“Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!”
деган ҳаётбахш ва улуғвор шиор остида кутиб олмоқдамиз. Зеро, ҳурматли Президентимиз таъкидлаганларидек:
“Халқ ва давлат ягона мақсад йўлида бирлашиб, астойдил ҳаракат қилса, забт этиб бўлмайдиган марранинг ўзи йўқ”
.
Бугун биз мамлакат тараққиётининг мутлақо янги босқичига —
миллий юксалиш даврига
қадам қўйдик. Ушбу масъулиятли ва тарихий паллада олий таълим, илм-фан ва инновациялар ривожи мамлакатимиз равнақи ва истиқболи учун энг ҳал қилувчи кучга айланмоқда. Давлатимиз раҳбари айтганларидек:
“Дунё ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашимиз учун бизга билимли, келажак касбларини пухта эгаллаган, мустақил фикрига эга бўлган янги авлод мутахассислари керак”
.
Мана шундай юксак вазифалар ва улуғвор ғоялар билан яшаб, сидқидилдан меҳнат қилаётган жамоамиз туфайли олигоҳимизда самарали ўзгаришлар ва муваффақиятлар қўлга киритилмоқда. Бугунги кунда
Ўзбекистон Миллий университетида илмий салоҳиятнинг изчил ошиб бораётгани, замонавий стандартларга мос равишда барпо этилаётган янги бинолар, талабалар турар жойлари ҳамда энг сўнгги технологиялар билан жиҳозланган илмий-ўқув лабораторияларининг қурилиб, фойдаланишга топширилаётгани
— муқаддас истиқлолимиз берган буюк имкониятлар ҳамда муҳтарам Президентимизнинг олий таълим соҳасида олиб бораётган оқилона сиёсатининг яққол амалий намунасидир.
Бир асрлик пойдеворга эга
Ўзбекистон Миллий университети
бугунги кунда дунё университетларининг нуфузли рейтингларидан муносиб ўрин эгаллаб келмоқда. Аммо биз эришилган бу натижалар билан чекланиб қолмаймиз! Ўз олдимизга янада улуғвор ва узоқни кўзлаган янги марраларни қўймоқдамиз. Ишончимиз комилки, жамоамизнинг юксак интеллектуал салоҳияти, ташаббускорлиги ва мустаҳкам бирдамлиги эвазига
Ўзбекистон Миллий университети тез фурсатда халқаро миқёсда ўзининг етакчилик мавқеини янада мустаҳкамлайди
.
Университетимиз равнақи, илм-фан ривожи ва Ватанимиз келажаги бўлган ёш авлодни тарбиялаш йўлида қилаётган ҳар бир фидокорона меҳнатингиз ва жасоратингиз учун барчангизга чуқур миннатдорчилик билдираман.
Сизларни ва оила аъзоларингизни муқаддас байрам —
Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллик шодиёнаси
билан яна бир бор самимий табриклайман!
Хонадонларингизга доимо тинчлик-омонлик, дастурхонларингизга барака, масъулиятли ва шарафли илмий ҳамда педагогик фаолиятингизга юксак зафарлар ёр бўлсин!
Жонажон Ватанимиз тинч, мустақиллигимиз абадий бўлсин!
Ҳурмат билан,
Ином МАДЖИДОВ
Ўзбекистон Миллий университети ректори
🕊
Telegram
|
📱
Facebook
|
📱
Instagram

August 28, 14:18
Media unavailable
10
2
Show in Telegram

Ўзбекистон Миллий университети ва Қашқадарё: ҳудудлар ривожи учун илмий ёндашув
Бугун халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг навбатдаги ўттиз иккинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда депутатлар, сенаторлар, тегишли ташкилотлар раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректори Ином Маджидов бошчилигидаги ишчи гуруҳ иштирок этди.
Сессия кун тартибидан жой олган энг муҳим ва марказий масалалардан бири —
Қашқадарё вилоятининг шаҳар ва туманларида қўшимча захира ҳамда имкониятларни сафарбар этиш
ва тизимли муаммоларни бартараф этиш бўйича ишлаб чиқилган “Йўл хариталари”ни тасдиқлаш тўғрисидаги масала бўлди.
Ушбу тарихий қадам
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 23 июнь куни Наманган вилоятига ташрифи
давомида белгилаб берган топшириқлари ижросининг амалий ифодасидир. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳудудлар ривожига мутлақо янги — илмий ёндашув тизими жорий қилиниб, мамлакатимизнинг етакчи олий ўқув юртлари жойлардаги муаммоларга илмий-амалий ечим топиш учун бириктирилди.
Мазкур янги тизим доирасида
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Қашқадарё вилоятига «Ақл маркази» сифатида доимий ҳамкорлик қилиш мақсадида бириктирилди
. Вилоятда ушбу марказ фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида вилоят ҳокимлигида махсус штаб йўлга қўйилиб, ишларга шахсан шаҳар ва туман ҳокимлари вакил сифатида масъул этиб белгиланди.
Ректор Ином Маджидов бошчилигидаги ЎзМУ ишчи гуруҳи
Қашқадарё вилояти ва унинг ҳудудларида мавжуд потенциал ва қўшимча имкониятларни аниқлаш, долзарб муаммолар
ва уларнинг оптимал ечимларини маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда илмий асосларга таянган ҳолда ишлаб чиқиш бўйича фаол иш олиб борди.
Бу борадаги тадқиқотлар натижасида саноат, қишлоқ хўжалиги, хизматлар соҳаси ва туризм салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган, 16 та иловадан иборат комплекс «Йўл хариталари» тайёрланди ва сессияда расман тасдиқланди. Ушбу дастурларнинг амалга оширилиши
вилоят туман ва шаҳарларида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ҳажмини кескин ошириш, минглаб янги иш ўринлари яратиш
ҳамда маҳаллий бюджет тушумларини сезиларли даражада кўпайтириш имконини беради.
Илм-фан ютуқлари ва инновацияларни бевосита ишлаб чиқариш занжирига интеграция қилиш орқали ЎзМУ нафақат юқори малакали кадрлар тайёрлаш маскани, балки вилоятларни иқтисодий юксалтиришнинг қудратли амалий драйверига айланяпти.
🕊
Telegram
|
📱
Facebook
|
📱
Instagram

August 26, 09:12
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

Диққат, фейк!
❗️
Телеграм мессенжерида
Ўзбекистон Миллий университети ректори Ином Мажидов
номидан сохта профил очилиб, фойдаланувчиларга турли мазмундаги хабарлар юборилмоқда.
Мазкур
профил университет ректорига тегишли эмас.
Ректор номидан юборилаётган ушбу хабарлар ҳам сохта бўлиб, ҳақиқатга мос келмайди.
🚫
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бундай
сохта профиллардан юборилаётган хабарларга ишонмаслик
, уларга жавоб бермаслик ва хабарларни тарқатмасликни сўраймиз.
🕊
Telegram
|
📱
Facebook
|
📱
Instagram

August 19, 12:59
Media unavailable
7
2
Show in Telegram

Қамаши туманида инвестиция лойиҳалари ўрганилди
Қашқадарё вилоятидаги «Ақл маркази» томонидан Қамаши тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда туманда амалга оширилаётган саноат, ишлаб чиқариш ва таълим соҳаларидаги инвестиция лойиҳалари жойларда ўрганилди.
Ўзбекистон Миллий университети ишчи гуруҳ вакиллари ҳамда Қамаши тумани ҳокими Хуршид Усмонов иштирокида инвестиция лойиҳаларининг самарадорлигини ошириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ҳамда истиқболли лойиҳаларни жадаллаштириш бўйича йўл харитасида белгиланган вазифалар муҳокама қилинди.
Учрашув якунида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, инвестиция лойиҳаларининг натижадорлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни янада кучайтириш бўйича таклиф ва тавсиялар билдирилди.
🕊
Telegram
|
📱
Facebook
|
📱
Instagram

August 18, 14:39
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

Диққат, фейк!
❗️
Телеграм мессенжерида Ўзбекистон Миллий университети ректори номидан университетда ички текширув ўтказилаётгани, айрим шахслар текширувга чақирилаётгани ва мазкур жараён тафсилотлари ҳақида ёлғон хабар тарқатилмоқда.
Мазкур хабар университет ректори томонидан юборилмаган ва ҳақиқатга мос эмас.
🚫
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бундай сохта хабарларга ишонмаслик ва уларни тарқатмасликни сўраймиз.
Фақат университетнинг расмий ахборот манбаларига таянинг!
🕊
Telegram
|
📱
Facebook
|
📱
Instagram

August 18, 09:00
Media unavailable
4
2
Show in Telegram

Қашқадарё вилояти ҳокимлигида “Ақл маркази” доирасидаги масалалар таҳлил этилди
Қашқадарё вилояти ҳокимлигида
Ўзбекистон Миллий университети ректори Ином Маджидов ва вилоят ҳокими Муротжон Азимов иштирокида
“Ақл маркази” доирасида амалга оширилаётган ишлар ва долзарб масалалар муҳокама қилинди. Учрашувда ҳудудлардаги мавжуд муаммоларга илмий ёндашув асосида ечим топиш ҳамда университет мутахассисларининг салоҳиятидан самарали фойдаланиш масалаларига эътибор қаратилди.
Мулоқот давомида
илмий-таҳлилий ёндашувларни амалиётга татбиқ этиш
, аниқ таклиф ва лойиҳалар ишлаб чиқиш бўйича фикр алмашилди. Шунингдек, ҳудуддаги долзарб масалаларни ҳал этишда университет олимлари ва мутахассислари билан ҳамкорликни янада кучайтириш муҳокама қилинди.
🕊
Telegram
|
📱
Facebook
|
📱
Instagram

August 14, 11:17
Media unavailable
2
Show in Telegram

Нуфузли анжуманда
Ўзбекистон Миллий университети ректори Ином Маджидов
иштирок этиб, ўзининг долзарб маърузаси билан чиқиш қилди.
🕊
Telegram
|
📱
Facebook
|
📱
Instagram

August 14, 05:26
Media unavailable
2
Show in Telegram

🔴
🟦
🟦
Ayni paytda Toshkentdagi
“Hilton Tashkent City“ mehmonxonasida
oliy ta’lim xizmatlarini rivojlantirish, ta’lim dasturlari sifatini oshirish, ta’limda tadbirkorlikni qo‘llab-quvvatlash va bitiruvchilar bandligini ta’minlash masalalariga bag‘ishlangan
xalqaro ilmiy-amaliy konferensiya
boshlanish arafasida.
🇺🇿
Unda
O’zbekiston Milliy universiteti rektori Inom Madjidov
ham ishtirok etmoqda.
#no_comment
Biz shu yerdamiz:
🌐
Veb-sayt
🕊
Telegram
📱
Facebook
📱
Instagram
📺
YouTube
🌐
Linkedin

August 10, 17:15
Media unavailable
10
2
Show in Telegram

Ўзбекистон Миллий университети ва Сеул миллий университети ўртасида ижтимоий волонтёрлик дастурларини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик келишуви имзоланди
Ўзбекистон Миллий университетига Жанубий Кореянинг нуфузли олий таълим муассасаси — Сеул миллий университети (
SNU
) делегацияси ташриф буюрди. Академик масалалар бўйича ижрочи вице-президент Джун-Чжон Ли бошчилигидаги меҳмонларни ЎзМУ ректори Ином Маджидов кутиб олди. Ташриф доирасида икки томонлама самарали учрашув ва музокаралар бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Сеул миллий университетининг Ижтимоий масъулият маркази (
SNUSR Center
) ўртасида Ўзбекистонда ижтимоий кўнгиллилик фаолиятини йўлга қўйиш бўйича меморандум (
Agreement on the Partnership
) имзоланди. Мазкур ҳамкорлик ҳужжати ЎзМУ ректори Ином Маджидов ва
SNUSR Center
раҳбари Кё Су томонидан тасдиқланди.
Тузилган келишувнинг асосий мақсади — томонларнинг имконият ва салоҳиятларини ўзаро баҳам кўриш ҳамда самарали ҳамкорлик тизимини яратиш орқали Ўзбекистонда
SNUSR Center
кўнгиллилик фаолияти самарадорлигини ошириш ҳисобланади.
Учрашув кун тартибида Сеул миллий университетининг ижтимоий масъулият дастури (
SNUSR Program
) ҳамда унинг 2026-йилги қишки мавсумда Ўзбекистонда амалга ошириладиган кўнгиллилар лойиҳаси тақдимотлари ўтказилиб, маҳаллий талаба-волонтёрларни саралаш, уларнинг ушбу дастурдаги фаол иштирокини таъминлаш механизмлари ҳамда режалаштирилган маданий-ижтимоий тадбирларни муваффақиятли амалга ошириш тартиби атрофлича муҳокама қилинди ва келишиб олинди.
🕊
Telegram
|
📱
Facebook
|
📱
Instagram