
Islom Nuri
#Тафсири_муяссар
سورة الصافات
37. Соффот сураси, 1–10 оятлар
﴿ بِسْمِ اللّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ ﴾
وَالصَّافَّاتِ صَفًّا (١) فَالزَّاجِرَاتِ زَجْرًا (٢) فَالتَّالِيَاتِ ذِكْرًا (٣) إِنَّ إِلَـٰهَكُمْ لَوَاحِدٌۭ (٤)
1–4. Аллоҳ таоло ибодатларда жипс бўлиб саф тортиб турадиган фаришталарга, Аллоҳнинг амри билан булутларни бошқарадиган фаришталарга, Аллоҳнинг зикрини ва каломини ўқийдиган фаришталарга қасам ичиб айтдики: «Эй одамлар, сизларнинг маъбудингиз шериксиз, ягона зотдир. Шундай экан, фақат Унга тоат-ибодат қилинглар».
Аллоҳ таоло Ўзи истаган махлуқоти билан қасам ичади. Бандалар эса фақат Аллоҳнинг номига қасам ичишлари дуруст бўлади. Аллоҳдан бошқага қасам ичиш ширкдир.
رَبُّ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَمَا بَيْنَهُمَا وَرَبُّ الْمَشَارِقِ (٥)
5. У еру осмонлар ва улар ўртасидаги барча мавжудотнинг яратувчисидир. У қуёшни чиқишида ҳам, ботишида ҳам бошқарувчи Зотдир.
إِنَّا زَيَّنَّا السَّمَاءَ الدُّنْيَا بِزِينَةِ الْكَوَاكِبِ (٦)
6. Биз қуйи осмонни (яъни дунё осмонини) юлдузлардан иборат зийнатлар билан безаб қўйдик.
وَحِفْظًا مِّن كُلِّ شَيْطَانٍ مَّارِدٍۢ (٧)
7. Биз осмонни ҳар қандай ҳаддан ошган, тажовузкор, Аллоҳнинг раҳматидан қувилган шайтонлардан юлдузлар билан ҳимоялаб қўйдик.
لَا يَسَّمَّعُونَ إِلَى الْمَلَإِ الْأَعْلَىٰ وَيُقْذَفُونَ مِن كُلِّ جَانِبٍۢ (٨) دُحُورًۭا وَلَهُمْ عَذَابٌۭ وَاصِبٌ (٩)
8, 9. Шайтонлар “Малаул аъло”, яъни осмонлар ва улардаги фаришталар ҳузурига етиб боришга ва фаришталарнинг шариат ва қазо-қадарга оид Аллоҳ уларга ваҳий қилган мавзулар борасида ўзаро сўзлашаётган гапларини эшитишга қодир бўлмайдилар. Эшитишларига имкон бермаслик учун уларга ҳар тарафдан оловли юлдузлар отилиб, қувилади. Улар учун охират диёрида ҳам узлуксиз аламли азоб бордир.
إِلَّا مَنْ خَطِفَ الْخَطْفَةَ فَأَتْبَعَهُ شِهَابٌۭ ثَاقِبٌ (١٠)
10. Илло, ўша шайтонлардан баъзиси осмондан эшитиб олган бир сўзни ўзидан пастдаги шайтонга ташлайди. У ҳам ўзидан пастдагига ташлайди. Кўпинча шайтон у сўзни ўзидан пастдаги шайтонга етказмасидан туриб оловли юлдуз тегиб, уни ҳалок қилади. Гоҳида Аллоҳнинг тақдири билан оловли юлдуз куйдириб юборишидан олдин ўша сўзни кейинги шайтонга ташлашга улгуриб қолади. У эса уни фолбинларга етказади. Фолбинлар эса у сўзга қўшиб, юзта ёлғон тўқийдилар.
https://t.me/islomnuricom
🌴
🌴
Эртага 08.12.2025, ҳижрий тарихда 17 – жумодал охир, 1447 йил душанба!
🌴
🌴
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «
Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари
(Аллоҳга)
кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман
» (Имом Термизий ривояти).
Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.
📤
Азизларингизга улашишни унутманг!
https://t.me/islomnuricom
Инсон ўзгаларни ислоҳ қилиш билан овора бўлганичалик ўзининг камчиликларини тузатиш билан машғул бўлса эди, Аллоҳнинг Ўзи уни машаққатлардан халос этган бўлар эди. Ҳадис ёки саҳобанинг сўзи экани борасида ихтилоф қилинган хабарда бундай дейилган: «Ўзингни ислоҳ қил, шунда Аллоҳ сен билан одамлар ўртасини ўнглаб қўяди».
✍🏻
Шайх Абдулазиз Тарифий
https://t.me/islomnuricom
Инсонни ҳайвондан ажратиб турадиган афзаллик далилни тушуниш ва унга эргашишдир. Фақат эшитишнинг ўзи кифоя қилмайди. Чунки ҳамма эшитади. Аллоҳ таоло айтади:
أَمۡ تَحۡسَبُ أَنَّ أَكۡثَرَهُمۡ يَسۡمَعُونَ أَوۡ يَعۡقِلُونَۚ إِنۡ هُمۡ إِلَّا كَٱلۡأَنۡعَٰمِ بَلۡ هُمۡ أَضَلُّ سَبِيلًا
«
Ёки сиз улардан кўплари (Аллоҳнинг оятларини тафаккур билан) эшитадилар ёки уларнинг маъноларини тушунадилар, деб ўйлайсизми?! Йўқ, улар худди ҳайвонлардек, балки ҳайвонлардан ҳам адашганроқдир
» (Фурқон, 44).
✍🏻
Шайх Абдулазиз Тарифий
https://t.me/islomnuricom
🕌
#Жума_суннатлари
• Ғусл қилиш;
• Хушбўйланиш;
• Мисвок билан тишларни тозалаш;
• Покиза кийимларни кийиш;
• Каҳф сурасини ўқиш;
• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтиш;
• Масжидга эртароқ бориш;
• Жума кунида яширинган дуо ижобат бўладиган вақтни топишга интилиш.
📤
Каналдаги маълумотлар ва дарсларни яқинларингизга ҳам улашинг.
https://t.me/islomnuricom
#СаволЖавоб
Бақара сурасининг охирги оятларида қандай ҳикмат бор?
Савол:
Аллоҳ таоло Бақара сурасининг сўнгги оятларида «Аллоҳ ҳеч бир инсонга тоқатидан ташқари нарсани юкламайди» деб хабар берган. Аммо шу билан бирга «Эй Раббимиз, бизга тоқатимиз етмайдиган нарсани юкламагин!» деб дуо қилишга буюрган. Бунинг ҳикмати нимада?
Жавоб:
Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримизга салавоту саломлар бўлсин.
«
Аллоҳ ҳеч бир инсонга тоқатидан ортиқ нарсани юкламайди
» (Бақара, 286) ояти хабар мазмунидаги ҳукмдир.
Ушбу оятдан аввалроқ «
Ичингиздаги нарсани ошкор қилсангиз ҳам, яширсангиз ҳам, Аллоҳ сизларни у билан ҳисоб-китоб қилади
» (Бақара, 284) мазмунидаги оят нозил бўлган эди. Бу ҳукм саҳобаларга жуда оғир ботди. Улар: «Қай биримиз қалбимизга тўлиқ эгалик қила оламиз? Кўнглимиздан турли гаплар ўтиб қолади-ку, энди ҳолимиз нима кечади?» дея хавотирга тушдилар.
Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга: «
Эшитдик ва итоат қилдик, деб айтинглар
», дедилар. Саҳобалар итоат этганларидан сўнг Аллоҳ таоло кейинги оятларни нозил қилди. Натижада аввалги оятнинг ҳукми (яъни хаёлдан ўтган фикрлар учун жавобгарлик) бекор қилинди (насх бўлди). Қолаверса, Аллоҳ бизга Ўзидан қандай сўраш кераклигини ўргатди.
Бунга Фотиҳа сурасини ҳам мисол қилиш мумкин. Ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Намозни (Фотиҳа сурасини) Ўзим билан бандам орасида иккига бўлдим. Бандамга сўраган нарсаси берилади... Банда "Ийяка наъбуду ва ийяка настаъийн" (Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз) деганда, Аллоҳ: "Бу Мен билан бандам орасидаги нарсадир, бандамга сўраганини бераман", дейди» (Имом Муслим ривояти).
Аллоҳ таоло Фотиҳа сурасида бизга Раббимизни қандай улуғлаш ва қандай дуо қилишни таълим берган.
Хулоса шуки, Аллоҳ таоло Ўзига ёқадиган дуоларни бизга ўргатиб, уларни Қуръон оятлари сифатида нозил қилди. Агар биз ушбу оятларни ўқиб, ихлос билан дуо қилсак, Аллоҳ ваъда қилганидек, дуоларимизни ижобат қилади ва ажр-савоблар ато этади. Бу эса Аллоҳнинг бандаларига бўлган меҳрибонлиги ва фазли кенглигидан далолатдир. Валлоҳу аълам.
https://t.me/islomnuricom
◀️
Қалб касаллиги
🎙
Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ
🔵
https://t.me/islomnuricom