
Islom Nuri
#Тафсири_муяссар
سورة الأحزاب
Аҳзоб сураси, 69–73 оятлар
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ لَا تَكُونُواْ كَٱلَّذِينَ ءَاذَوۡاْ مُوسَىٰ فَبَرَّأَهُ ٱللَّهُ مِمَّا قَالُواْۚ وَكَانَ عِندَ ٱللَّهِ وَجِيهٗا (69)
69. Эй Аллоҳ ва Расулига иймон келтирган ва Унинг шариатига амал қилганлар, бирон гап-сўз ёки ишингиз билан Расулуллоҳга озор бериб қўйманг ва Аллоҳнинг пайғамбари Мусога озор берган кимсаларга ўхшаб қолманг. Аллоҳ Мусони улар айтган ёлғон ва бўҳтонлардан поклади. У Аллоҳнинг наздида қадр-қиммати баланд ва обрўли эди.
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَقُولُواْ قَوۡلٗا سَدِيدٗا (70)
70. Эй Аллоҳ ва Расулига иймон келтирган ва Унинг шариатига амал қилганлар, азобга қолмаслик учун Аллоҳга итоат қилинг ва Унга осий бўлишдан сақланинг. Барча ҳолатингиз ва барча ишингизда ёлғон ва ботилдан холи, ҳақиқатга мос, тўғри сўзларнигина сўзланг.
يُصۡلِحۡ لَكُمۡ أَعۡمَٰلَكُمۡ وَيَغۡفِرۡ لَكُمۡ ذُنُوبَكُمۡۗ وَمَن يُطِعِ ٱللَّهَ وَرَسُولَهُۥ فَقَدۡ فَازَ فَوۡزًا عَظِيمًا (71)
71. Агар Аллоҳдан қўрқсангиз ва фақат тўғри сўзни сўзласангиз, Аллоҳ ишларингизни ўнглаб қўяди, гуноҳларингизни кечиради. Ким Аллоҳ ва Расулига буйруқ ва тақиқларида итоат қилса, дунёда ҳам, охиратда ҳам улкан зафарга эришади.
إِنَّا عَرَضۡنَا ٱلۡأَمَانَةَ عَلَى ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ وَٱلۡجِبَالِ فَأَبَيۡنَ أَن يَحۡمِلۡنَهَا وَأَشۡفَقۡنَ مِنۡهَا وَحَمَلَهَا ٱلۡإِنسَٰنُۖ إِنَّهُۥ كَانَ ظَلُومٗا جَهُولٗا (72)
72. Биз буйруқларга бўйсуниш ва тақиқлардан тийилиш борасида Аллоҳ бандаларга юклаган омонатни осмонлар, ер ва тоғларга таклиф қилдик. Улар бу омонатни зиммаларига олишдан бош тортдилар ва адо этолмасликдан қўрқдилар. Аммо инсон заифлигига қарамасдан бу омонатни ўз зиммасига олди. У ўзига ўта зулм қилувчи ва ўта нодондир.
لِّيُعَذِّبَ ٱللَّهُ ٱلۡمُنَٰفِقِينَ وَٱلۡمُنَٰفِقَٰتِ وَٱلۡمُشۡرِكِينَ وَٱلۡمُشۡرِكَٰتِ وَيَتُوبَ ٱللَّهُ عَلَى ٱلۡمُؤۡمِنِينَ وَٱلۡمُؤۡمِنَٰتِۗ وَكَانَ ٱللَّهُ غَفُورٗا رَّحِيمَۢا (73)
73. Инсон бу омонатни зиммасига олиши натижасида Аллоҳ таоло дилларида куфрни яшириб, тилларида Исломни изҳор қиладиган мунофиқ эркак ва аёлларни, Аллоҳнинг ибодатида ширк келтирадиган мушрик эркак ва аёлларни азобга гирифтор этади, мўмин эркак ва аёлларни эса гуноҳларини яшириш ва тавбага муваффақ этиш орқали тавбаларини қабул қилади. Аллоҳ бандаларидан тавба қилувчиларни кечирувчи, уларга раҳмли зотдир.
https://t.me/islomnuricom
🌴
🌴
Эртага 26.10.2026, ҳижрий тарихда 15 – жумодал аввал, 1448 йил душанба!
🌴
🌴
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «
Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари
(Аллоҳга)
кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман
» (Имом Термизий ривояти).
Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.
📤
Азизларингизга улашишни унутманг!
https://t.me/islomnuricom
Абул Олия раҳимаҳуллоҳ деди:
«
Қуръондан таълим олган кишининг ундан бирон нарса ўқимаган ҳолда ухлашини катта гуноҳлар жумласидан санар эдик
».
📚
Имом Аҳмад, «Зуҳд» китоби, 1750-рақам
https://t.me/islomnuricom
Мунофиқнинг кучи тилида, мўминнинг кучи эса қалбидадир. Ҳақдан энг кўп тойиладиган кишилар гапи кўпу амали оз бўлганлар, ҳақда энг собит турадиганлари эса гапи озу амали кўп бўлганлардир.
✍️
Шайх Абдулазиз Тарифий
https://t.me/islomnuricom
🕌
#Жума_суннатлари
• Ғусл қилиш;
• Хушбўйланиш;
• Мисвок билан тишларни тозалаш;
• Покиза кийимларни кийиш;
• Каҳф сурасини ўқиш;
• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтиш;
• Масжидга эртароқ бориш;
• Жума кунида яширинган дуо ижобат бўладиган вақтни топишга интилиш.
📤
Каналдаги маълумотлар ва дарсларни яқинларингизга ҳам улашинг.
https://t.me/islomnuricom
#СаволЖавоб
Ҳайвонларнинг мултфилм шаклидаги расмларини чизиб, уларга аёл киши овози билан шарҳ бериш ва сотиш ҳукми
Савол:
Мен моддий эҳтиёж юзасидан эмас, балки ўзим яхши кўрган қизиқишим (хобби) бўлгани учун уйда ишлайман. Ишим ўзим чизган расмлар асосида мактаб буюмлари ва бўяш учун мўлжалланган китобларни дизайн қилиш ва сотишдан иборат. Шунингдек, бу маҳсулотларни таништириш учун видеолар ҳам оламан.
Мен чизадиган расмлар ичида содда мултфилм услубидаги ҳайвонлар ҳам бор. Уларнинг кўзлари юмуқ ҳолатда кулиб тургандек қилиб чизилади, аммо оғзи ва кўзлари бўлмайди. Баъзан шу расмларни бўяш жараёнини видеога олиб, ўз овозим билан қандай бўяшни ва китобдан қандай фойдаланишни тушунтираман. Бу маҳсулотларни сотиш ва бу соҳада ишлаш жоизми? Бу иш моддий эҳтиёж сабабли эмас, шунчаки қизиқиш экани ҳукмга таъсир қиладими?
Жавоб:
Аллоҳга ҳамд, Пайғамбаримизга, у зотнинг аҳли оилалари ва саҳобаларига салавот ва саломлар бўлсин.
Саволда айтилганидек, ҳайвонларнинг кўзи ва оғзи каби юз тузилишлари аниқ кўрсатилмасдан чизилишида гуноҳ йўқ. Чунки бу шариатда тақиқланган, руҳи бор нарсаларнинг тўлиқ сурати ҳисобланмайди. Уламолар таъкидлашича, юз қисмлари ўчирилган ва аниқ билинмайдиган суратлар тақиқланган суратлар ҳукмидан чиқади. Қолаверса, бир гуруҳ уламолар ёш болаларга таълим бериш ва уларни овутиш мақсадида тайёрланган буюмларни (Ойша онамизнинг қўғирчоқ ўйнаганлари ҳақидаги ҳадисга қиёслаб) тақиқланган суратлар ҳукмидан истисно қилишган. Демак, бу ишни қилишингиз ва ундан даромад топишингиз жоиз, топилган пул ҳалолдир. (Аммо шубҳалардан йироқ бўлиш учун жонсиз нарсаларни чизиш афзалдир).
Маҳсулотларни қандай бўяшни тушунтириб видеога олишингизда ҳам ҳеч қандай муаммо йўқ. Олимларнинг тўғрироқ фикрига кўра, аёл кишининг овози аврат эмас (бунга Ибн Ҳажар ва бошқа муҳаддислар очиқ ишора қилган). Агар гапирганда овозни майин қилмасдан, жиддий оҳанг билан фақат ишни кўрсатишга ва таълим беришга чекланилса, бунинг зарари йўқ. Шариатда тақиқланган нарса шунчаки гапириш эмас, балки овозни майин қилиб, нозланиб гапиришдир. Аллоҳ таоло айтади: «
Мулойим овозда сўзлашманг, токи қалбида мараз бўлган кимса сизлардан
(ҳаром ишни)
тама қилиб қолмасин. Гумондан холи, яхши сўзларни сўзланг
» (Аҳзоб, 32).
Бу машғулотнинг мажбурият эмас, балки қизиқиш (хобби) экани ҳукмга таъсир қилмайди. Аёл кишининг ишлаши, модомики иш ҳалол бўлса ва шариат одобларига риоя қилинса, аслида рухсат берилган ишдир. Фойдали машғулотлар билан шуғулланиш ва уни манфаатли, мубоҳ маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтириш мақтовга лойиқ ишдир.
Валлоҳу аълам.
Манба
: «Islam web» саҳифаcи, 538917-рақамли фатводан қисқартириб олинди.
https://t.me/islomnuricom
#Тафсири_муяссар
سورة الأحزاب
Аҳзоб сураси, 63–68 оятлар
يَسۡـَٔلُكَ ٱلنَّاسُ عَنِ ٱلسَّاعَةِۖ قُلۡ إِنَّمَا عِلۡمُهَا عِندَ ٱللَّهِۚ وَمَا يُدۡرِيكَ لَعَلَّ ٱلسَّاعَةَ تَكُونُ قَرِيبًا (63)
63. Эй Расул, одамлар қиёмат қойим бўлишини имконсиз санаб, ишонмасдан унинг қачон бўлиши ҳақида сўрайдилар. Уларга: «Қиёмат ҳақидаги илм ёлғиз Аллоҳнинг ҳузурида», деб айтинг. Эй Расул, сиз қаердан биласиз, эҳтимол унинг қойим бўлиш вақти жуда яқиндир.
إِنَّ ٱللَّهَ لَعَنَ ٱلۡكَٰفِرِينَ وَأَعَدَّ لَهُمۡ سَعِيرًا (64) خَٰلِدِينَ فِيهَآ أَبَدٗاۖ لَّا يَجِدُونَ وَلِيّٗا وَلَا نَصِيرٗا (65) يَوۡمَ تُقَلَّبُ وُجُوهُهُمۡ فِي ٱلنَّارِ يَقُولُونَ يَٰلَيۡتَنَآ أَطَعۡنَا ٱللَّهَ وَأَطَعۡنَا ٱلرَّسُولَا۠ (66)
64-66. Аллоҳ кофирларни дунёда ҳам, охиратда ҳам Ўз раҳматидан қувди ва улар учун охиратда ловуллаб турган алангали дўзахни ҳозирлаб қўйди. Улар унда абадий қоладилар. Ўзларини ҳимоя қиладиган бирон дўстни ва уларга ёрдам бериб, дўзахдан чиқариб оладиган бирон ёрдамчини тополмайдилар. Кофирларнинг юзлари дўзах оловида тобланаётган кунда улар даҳшат ичра надомат қилиб: «Оҳ, кошки дунёда Аллоҳга ва пайғамбарига итоат этсайдик, бугун жаннат аҳлидан бўлар эдик», дейдилар.
وَقَالُواْ رَبَّنَآ إِنَّآ أَطَعۡنَا سَادَتَنَا وَكُبَرَآءَنَا فَأَضَلُّونَا ٱلسَّبِيلَا۠ (67) رَبَّنَآ ءَاتِهِمۡ ضِعۡفَيۡنِ مِنَ ٱلۡعَذَابِ وَٱلۡعَنۡهُمۡ لَعۡنٗا كَبِيرٗا (68)
67, 68. Кофирлар қиёмат куни: «Эй Раббимиз, Биз залолатда ўз пешволаримизга ва ширк келтиришда катталаримизга итоат қилган эдик, улар бизни ҳидоят ва иймон йўлидан адаштирдилар. Эй Раббимиз, энди уларга бизга бераётган азобингнинг икки баробарича азоб бер ва уларни раҳматингдан бутунлай узоқ қил», деб айтадилар.
Бу оятда Аллоҳ ва Расулининг амрига хилоф иш қилиб, Аллоҳдан бошқага итоат этиш Унинг ғазаби ва азобига сабаб бўлишига ҳамда эргашган ҳам, эргаштирган ҳам азобда шерик бўлишига далил бор. Мусулмон киши бундан ҳазир бўлмоғи керак.
https://t.me/islomnuricom
Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Турли бало-мусибатларни аритишда садақанинг ажойиб таъсири бор. Гарчи садақа фожир, золим ёки кофир томонидан қилинса ҳам, Аллоҳ таоло ундан ўша садақа сабабли турли бало-мусибатларни даф қилади. Бу хосу ом — барча учун бирдек маълум нарсадир. Ер аҳлининг ҳаммаси буни тан олади, чунки улар буни тажриба қилиб кўришган».
📚
«Ал-вобилус саййиб»
https://t.me/islomnuricom