
Islom.uz
#Жамият
Оила қўрғонининг уч устуни
Атрофимизни ўраб турган улкан иншоотларни устунларсиз тасаввур қилолмаймиз. Зеро, кўкка бўй чўзган бу бинолар тиргаклари бўлмаса қулаб тушади. Худди шу каби ҳар бир оиланинг ҳам ўз устунлари бўлади. Таянч вазифаларини ўтайдиган бу суянчиқларсиз оила қўрғони йиқилишга, парчаланишга мойил бўлади. Инсоннинг бахти-саодати учун Ислом динини жорий қилган Зот бизга саодат маскани – оилаларимиз устунларини ҳам белгилаб берган.
Аллоҳ таоло Ўз Каломида:
«Ва сизларга сокинлик топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратгани ва ораларингизда меҳру муҳаббат ва марҳаматни солиб қўйгани Унинг оят
(белги)
ларидандир»
(Рум сураси, 21-оят)
деб марҳамат қилади.
Мазкур ояти каримада икки жуфт барпо қиладиган муқаддас қўрғоннинг устунлари нима экани ҳақида айтиб ўтиляпти:
«Ва сизларга сокинлик топишингиз учун».
Аллоҳ таоло бу билан сакинат оиланинг бир пойдевори эканлигига ишора қиляпти.
У Зот оят давомида яна:
«Ораларингизга муҳаббатни солиб қўйдик»
деди.
🔗
Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2026 йил 3 апрелдаги 03/07/2866-сонли хулосаси
🕋
@islomuz
#Саҳобалар_ҳаёти
Видолашув ҳажи
Ўнинчи ҳижрий санада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг Исломдаги биринчи ва охирги ҳажларини қилдилар. У зот бу ҳаждаги хатти-ҳаракатлари ва айтган сўзлари билан бу ҳаж видолашув ҳажи эканини билдирдилар. Шунинг учун ҳам ушбу ҳаж тарихда «Видолашув ҳажи» номини олган.
Видолашув ҳажидан олдин Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуни Яманга ишга юборган эдилар.
🔗
Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2020 йил 10 мартдаги 1801-сонли хулосаси
🕋
@islomuz
#Кун_дуоси
Акса урганга жавоб бериш ҳукми
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «
إِنَّ اللهَ يُحِبُّ الْعُطَاسَ، وَيَكْرَهُ التَّثَاؤُبَ، فَإِذَا عَطَسَ أَحَدُكُمْ فَحَمِدَ اللهَ تَعَالَى.. كَانَ حَقّاً عَلَى كُلِّ مُسْلِمٍ سَمِعَهُ أَنْ يَقُولَ لَهُ: يَرْحَمُكَ اللهُ، وَأَمَّا التَّثَاوُبُ.. فَإِنَّمَا هُوَ مِنَ الشَّيْطَانِ، فَإذَا تَثَاءَبَ أَحَدُكُمْ.. فَلْيَرُدَّهُ مَا اسْتَطَاعَ؛ فَإِنَّ أَحَدَكُمْ إِذَا تَثَاءَبَ.. ضَحِكَ مِنْهُ الشَّيْطَانُ
» [خ 6226].
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Аллоҳ акса уришни хуш кўради, эсноқни эса хуш кўрмайди. Сизлардан бирингиз акса уриб, Аллоҳ таолога ҳамд айтса, ташмит, яъни ярҳамукаллоҳ (Аллоҳ сенга раҳм қилсин, деб айтиш) уни эшитган ҳар бир мусулмоннинг зиммасига ҳақдир. Эсноқ эса фақат шайтондандир. Сизлардан бирингиз эснаса, қўлидан келганича уни қайтарсин. Чунки сизлардан бирингиз эснаса, шайтон унинг устидан кулади»
.
Имом Бухорий ривояти.
🔗
Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-сонли хулосаси
🕋
@islomuz
#Мўминларга_эслатма
Тежамкорлик — бахиллик эмас
Ҳусайн ибн Али розияллоҳу анҳумо ёш бола эди. Закотга берилган хурмодан бир дона олиб оғзига солди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиҳ-қиҳ, ташла уни. Бизнинг садақа емаслигимизни билмайсанми?!» дедилар...
Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам йўлда кетаётган эдилар. Йўлдан бир дона хурмо топиб олдилар ва дедилар: «Агар унинг садақа (закот) хурмоси бўлишидан қўрқмаганимда, еган бўлар эдим...»
Абдуллоҳ ибн Умар розияллҳу анҳумо кетаётиб йўлдан бир дона хурмо топиб олди. Уни артиб еди!..
🔗
Тўлиқ ўқиш
🕋
@islomuz
#Силаи_раҳм
Мискинга таом бериш...
Мискинга таом бериш Исломда кенг тарғиб қилинган ишлардан биридир. Бу хайрли амал ҳақида Қуръони Каримда кўплаб оятлар келган бўлиб, ушбу бобда улардан баъзиларини ўрганиб чиқамиз.
Аллоҳ таоло Инсон сурасида хайрли ишларни қилувчи аброр бандаларнинг сифатлари баёнида айтади:
«Ўзлари таомни яхши кўриб турсалар ҳам, уни мискин, етим ва асирларга берарлар»
(8-оят).
Аброрлар ўзларига таом керак бўлиб, ҳожатлари тушиб турса ҳам, мискин, етим, асирларни ўзларидан устун қўйиб, таомни уларга берадилар. Таом яхши бўлса, албатта, кишида уни кўпроқ тановул қилишга мойиллик бўлади. Ана шундай ҳолларда уни фақирга бериш бойнинг камбағални ҳурмат қилишидан келиб чиқади. Бу эса ўз навбатида улар орасида тенглик бўлишига олиб келади. Оятдаги «мискин» сўзининг алоҳида таъкидланиши ҳам айнан шунга қаратилган. Чунки мискинга, яъни ўзи ва оиласи учун етарли еб-ичадиган таоми бўлмаган одамга ёрдам бериш ўзига тўқларнинг бурчидир.
🔗
Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7613-сонли хулосаси
🕋
@islomuz
Eng alamli pushaymon
Ustoz Ismoil Muhammad Sodiq
🕋
@islomuz
#Саҳобалар_ҳаёти
Али розияллоҳу анҳунинг сахийликлари
Абу Убайд келтирган ривоятда қуйидагилар айтилади:
«Али розияллоҳу анҳу одамларга бир йилда уч марта мол тақсимлади. Сўнгра унга Асфиҳондан мол келиб қолди. «Тўртинчи тақсимлашга келинглар, мен сизларнинг хазиначингиз эмасман», деди. У арқонларни ҳам тақсимлаб берди. Бир қавм уларни олди, бошқаси олмади».
Имом Бухорий Ибн Занжавайҳдан қилган ривоятда ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу қуйидагиларни айтадилар:
«Ўз соҳибларимни тўплаб, бир соъ таом бермоғим мен учун бозорга чиқиб, қул сотиб олиб, озод қилмоғимдан маҳбуброқдир».
Ибн Асокир ва Абу Мусо ал-Мадиний Асбағ ибн Нуботадан ривоят қилади:
«Бир одам Али розияллоҳу анҳунинг ҳузурига келди ва:
«Эй мўминларнинг амири! Менинг сенга ҳожатим бор. Мен уни сенга арз қилишдан олдин Аллоҳга арз қилдим. Агар сен уни (ҳожатни) чиқарсанг, Аллоҳга ҳамд ва сенга ташаккур айтаман. Агар сен уни чиқармасанг, Аллоҳга ҳамд айтаман, сени узрли биламан», деди.
🔗
Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2020 йил 10 мартдаги 1801-сонли хулосаси
🕋
@islomuz
Таъзия
Шайхонтоҳур тумани
«Оқилон»
жомеъ масжиди имом-хатиби
Неъматуллоҳ домла Исмоиловга
волидаи муҳтарамалари ва
Нуруллоҳ қори дада
раҳматуллоҳи алайҳнинг турмуш ўртоқларининг вафотлари муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига, қариндош-уруғларига, яқинларига таъзия изҳор этамиз.
Аллоҳ таоло марҳуманинг барча солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечирсин, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин!
Ушбу оғир дамларда марҳуманинг аҳли байтларига, барча яқинларига, Аллоҳ таолодан сабру жамил тилаймиз.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!
Islom.uz
портали жамоаси
🕋
@islomuz
Ўзбекистонда биринчи исломий молия меъёри — «
Муробаҳа
» лойиҳаси муҳокамада
Марказий банк томонидан
1-сонли «
Муробаҳа
» исломий молия меъёрини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор лойиҳаси
ишлаб чиқилиб, жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.
Лойиҳа ислом банклари ва ислом дарчалари томонидан
Муробаҳа
асосида молиялаштириш амалиётларини амалга ошириш тартибини
белгилайди.
Асосий талаблар
Активга эгалик.
Молия муассасаси мол (актив)ни мижозга сотишдан олдин уни сотиб олиши ва унга эгалик қилиши керак. Актив унинг мулкида бўлган даврдаги хавф-хатарлар ҳам унинг зиммасида бўлади.
Сотувчи → Молия муассасаси → Мижоз
Нарх шаффофлиги.
Активнинг асл қиймати ва устама миқдори шартномада аниқ кўрсатилади.
Кечиктирилган тўлов.
Тўлов муддати кечиктирилгани ёки узайтирилгани учун келишилган сотув нархини ошириш мумкин эмас.
Комиссиялар.
Молиялаштириш мажбурияти ёки молиялаштиришнинг ўзи учун алоҳида комиссияларга чекловлар белгиланган.
Неустойка.
Кечиктириш учун белгиланган жарима молия муассасасининг даромади ҳисобланмайди, балки белгиланган тартибда хайрияга йўналтирилади.
Нега бу муҳим?
Муробаҳа
фақат «фоизсиз кредит» эмас. У
реал актив, мулкка эгалик, хавф ва олди-сотди муносабатига
асосланади.
Шунинг учун ушбу талаблар
Муробаҳа
амалиётининг «бошқа номдаги кредит»га айланиб қолишининг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга.
⚠️
Эслатма:
ҳужжат ҳозирча лойиҳа бўлиб, муҳокама жараёнида ўзгариши мумкин.
🔗
Таклиф ва мулоҳазалар учун:
Марказий банк қарори лойиҳаси — ID-11799
Манба:
@IslomMoliyasi
🕋
@islomuz
84. Moida surasi (15-26-oyatlar) | "Tafsiri Hilol" kitobi
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf hazratlarining
"Tafsiri Hilol"
kitoblari
Qori:
Shayx Mahmud Xalil Xusoriy
Suxandon:
Abdulqayyum Ismoil
#tafsir
🌐
YouTube
🕋
@islomuz