Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Islom.uz

islomuz
Расмий сайти: islom.uz https://t.me/wwwislomuz_bot/islomuz islom.uz каналлари: @savollarislomuz @fiqh_uz_kanal @hilolnashr @quranuz @wwwislamuz @arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz @islamuz https://dzen.ru/islomuz
Подписчики
123 455
24 часа
-12
30 дней
-993
Просмотры
8 740
ER
7,08%
Посты (30д)
147
Символов в посте
1 189
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Религия и духовность
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
25-34
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Образование
Краткое описание
September 10, 09:04
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

#Уламолар
Абулбақо Укбарий қалби юмшоқ аллома
Тўлиқ исми ва таваллуди
Абдуллоҳ ибн Ҳусайн Абулбақо Бағдодий Укбарий Азжий Ҳанбалий ҳижрий 538, милодий 1143 йилда Бағдод яқинидаги Укбаро шаҳарчасида туғилган. Укбародан жуда кўплаб уламолар етишиб чиққан. Абдуллоҳ ибн Ҳусайн «Абулбақо», «Муҳибуддин» номлари билан машҳур бўлган.
Синов
Абулбақо Укбарий болалигида чечак касалига чалиниб, кўзи ожиз бўлиб қолган ва шу туфайли «Зарир» лақабини олган.
Илм йўли
Абулбақо Укбарий ўз замонасининг алломаларидан таълим олиб, фиқҳ, усулул-фиқҳ, фароиз ва араб тили фанларида етук олим бўлиб етишган. Ёшлигида Ибн Баттий номи билан машҳур Абулфатҳ Муҳаммад ибн Абдулбоқий, Абу Зуръа Тоҳир ибн Муҳаммад ибн Тоҳир Мақдисий, Абу Бакр Абдуллоҳ ибн Нақур ва бошқалардан ҳадис эшитган.
Адаб илмини Абдулкарим ибн Ассор ва Абулфараждан, фиқҳни шайх Абу Ҳакам Иброҳим ибн Динор Наҳовандийдан ўрганган, наҳв илмида ҳам моҳир бўлган.
Абулбақо Укбарий тақводор, қалби ниҳоятда юмшоқ, кўзи дарров ёшланадиган инсон эди.
Муҳибуддин ибн Нажжор айтади: «Абдуллоҳ ибн Ҳусайн нақл ва ҳикоя қиладиган нарсасида сиқо ва содуқ34, фазли кенг, комил сифатли, жуда кўп матнларни ёдлаган, ниҳоятда диндор, гўзал ахлоқли, тавозели инсон эди».
🔗
Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2025 йил 11 июндаги 03-07/3368-сонли хулосаси
🕋
@islomuz

September 10, 06:01
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

#Мавлид
Ё Расулуллоҳ!
Эрурсиз барча оламларга раҳмат, ё Расулуллоҳ!
Эгибдур сизга бош аҳли рисолат, ё Расулуллоҳ!
Қудумингиз бериб Ийсо башорат, ё Расулуллоҳ!
Ёпилди Сиз билан боби нубувват, ё Расулуллоҳ!
Башар то рўзи маҳшар сизга уммат, ё Расулуллоҳ!
Келибдир наслингиз Одам Атодан пок фитратда,
Кимики сулбида сиз келдингиз, у иззу ҳурматда,
Қоринларким кўтармиш нурингиз, бори шарофатда,
Азалда руҳингиз Ҳақ қошида дўстликда, хуллатда,
Сизинг-ла топди Одам насли иззат, ё Расулуллоҳ!
Жаҳонга сиз етимлик доғи бирлан келган эрдингиз,
Она қорнидаёқ сиз отадан айрилган эрдингиз,
Гўдак кўз-ла падар қабрин кўрарга борган эрдингиз,
Ано бирлан кетиб, уйга аносиз қайтган эрдингиз,
Яратмиш сизда Ҳақ чексиз матонат, ё Расулуллоҳ!
Тушибдир сизга энг сўнгги Китоб, сўнгги пайғамбарсиз,
Набийлар қасрини бут айлагувчи ғишти акбарсиз,
Қўйиб бош саждага, йиғлаб, шафоатхоҳи маҳшарсиз,
Тутарсиз музтар уммат лабларига оби кавсар сиз,
Бу сувдан қайтарилгай аҳли бидъат, ё Расулуллоҳ!
Отингиз янграр Аллоҳ исми-ла минбар, минорлардан,
Буюкдир шаънингиз дунёдаги барча киборлардан,
Топиб эллар шарофат пойингиз босган ғуборлардан,
Нажот инсониятга келди сиз берган қарорлардан,
Оёғингизни ўпган топди ҳурмат, ё Расулуллоҳ!
Башардан бир вакил сиз сайр этибсиз икки оламни,
Топар икки жаҳон, бош эгса ким, бой бермайин дамни,
Кимики сизга душманлик қилибдир, истамиш ғамни,
Худо «таббат ядо» деб ҳукм қилмиш ундай одамни,
Топибсиз Арши Аълодан ҳимоят, ё Расулуллоҳ!
Имом бўлдингиз Исрода пайғамбарларга Ақсода,
Худо «мезбону», сиз «меҳмон» бўлибсиз Арши Аълода,
Малаклар тўшамиш сизга қанотин олий маъвода,
Келибдир сизга Жибрил «қоба қавсайни ав адно»да,
Пойингизга қўяр бош аҳли жаннат, ё Расулуллоҳ.
Гўзал ахлоқингизким айни Қуръони Карим ўлди,
Эрур Қуръон азим, бас, хулқингиз «хулқи азим» ўлди,
Ўзингиз пок, сўзингиз поку қалбингиз салим ўлди,
Ёнингизга келиб душман, ажаб, дўсти ҳамим ўлди,
Даво топди сизинг-ла барча иллат, ё Расулуллоҳ!
Сўзу ҳолу амал, тақрирингиз бизларга суннатдир,
Емак-ичмак, ўтирган-турганингиз бори ибратдир,
Худонинг амри биздан доимо сизга итоатдир,
Кўнгилда сизни севмоқнинг ўзи ҳам бир ибодатдир,
Ёмону яхшида сизга муҳаббат, ё Расулуллоҳ!
Гуноҳкор кўзларим кўрса, танир қош-кўзларингизни,‎
Гўзал қомат, муаттар жисму порлоқ юзларингизни,‎
Қулоқлар ўзгача тинглар эшитса сўзларингизни,‎
Нечукким ўрганибдир дил кеча-кундузларингизни,‎
«Набиййим», дейди тил, кўз кўрса «сурат», ё Расулуллоҳ!‎
Тушимда сизни кўрсам, розиман гар қайтмаса жоним,‎
Овозингиз эшитсам, сўнгра гунг бўлсам йўқ армоним,‎
Қўлингиз ушласам, майли, томирда қотса сўнг қоним,‎
Висолингиз учун қурбон муҳаббат бирла иймоним,‎
Бисотимда йўқ ўзга яхши қурбат, ё Расулуллоҳ!‎
Шафоатни дейибсиз умматимдан журм қилганга,‎
Гапирса жаннат аҳли не сабабли кирганин анга,‎
Шафоат-ла фахрлангум шаҳидлик бирла кирганга,‎
Гуноҳкор умматингиздан қилибдир шукр Роҳманга,‎
Нечукким сизга келтирдим шаҳодат, ё Расулуллоҳ!‎
Бугун бу осий уммат олдингизда кўп хижолатда,
Унутмиш суннатингиз, сийратингизни жаҳолатда,
Шу боис боши қолмиш юз балою зулму зулматда,
Қилур аҳд бўлгали бўлган каби даври саодатда,
Магар сиздан тиларлар бир шафоат, ё Расулуллоҳ!
«Ҳилол» журналининг 82-сонидан
олинди.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2026 йил 21 июлдаги 03/07/5860-сонли хулосаси
🕋
@islomuz

September 10, 04:03
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

#Мавлид
Салавотнома
Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам Ислом жамоатининг бош имомидирлар. Фазилатда у зот алайҳиссаломга тенг келувчи йўқ, ҳатто Қиёмат куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа набийларнинг шафоатчиси ҳам бўладилар. Ҳар бир мусулмон, албатта, Аллоҳ суйган бандалар қаторида, имомимиз – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга яқинроқ ўринда, солиҳлар сафида бўлишни истайди. Бунинг учун эса ҳар бир мусулмон Аллоҳнинг Китобини кўп тиловат қилиши, шу билан биргаликда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиши зарур.
Келинг, салавотнинг маъносини эслайлик: «Аллоҳумма солли аъла Муҳаммадин ва аъла оли Муҳаммад» – «
Аллоҳим, Муҳаммад алайҳиссаломнинг, у кишининг оилаларининг мақомини, даражаларини кўтар
», демакдир.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади», дедилар»
(Муслим ривояти).
🔗
Тўлиқ ўқиш
«Ҳилол» журналининг 82-сонидан олинди.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2026 йил 21 июлдаги 03/07/5860-сонли хулосаси
🕋
@islomuz

September 09, 15:03
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

#Нуқтаи_назар
Инсониятнинг буюк шахси
«Дунё ҳеч қачон Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам каби инсонни кўрмаган ва кўрмайди. У зот инсониятнинг нафақат маънавий, балки ақлий ва амалий етакчиси эди».
Шайх Абулҳасан Надавий.
🕋
@islomuz

September 09, 12:35
Файлы недоступны
7
2
Открыть в Telegram

Индонезиянинг Ҳаж ва умра ишлари вазири билан учрашув ўтказилди
Бугун, 9 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида
Индонезиянинг Ҳаж ва умра ишлари вазири Муҳаммад Ирфон Юсуф
ҳамда мамлакатимиздаги элчиси
Сити Руҳаини Жуҳаятин
бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари
Ҳомиджон домла Ишматбеков
, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари
Давронбек Махсудов
, Диний идора раиси ўринбосари, "Вақф" хайрия жамоат фонди раиси
Зайниддин домла Эшонқулов
ва соҳа мутахассислари иштирок этди.
Суҳбат аввалида икки давлат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари билан ҳамкорлик муносабатлари юқори даражага кўтарилгани таъкидланиб, меҳмонлар Самарқанддаги Имом Бухорий мажмуаси ёнида янги барпо этилган "Ҳадис" меҳмонхонаси очилиши билан қутланди. Шунингдек, делегацияга юртимиздаги диний-маърифий ислоҳотлар, Диний идора, Уламолар Кенгаши ва Фатво маркази фаолияти ҳақида сўзлаб берилди.
Мулоқот давомида XIV аср охири XV аср бошларида Индонезияда Ислом маърифати ёйилишига ҳисса қўшган Иброҳим Самарқандий ва бошқа уламолар мероси халқларимизни чамбарчас боғлаб туриши қайд этилди. Яқин ўтмишда Индонезиянинг биринчи Президенти Аҳмад Сукарнонинг Самарқанддаги Имом Бухорий қабрини зиёрат қилгани илиқ хотирланди.
Учрашувда Ҳаж ва Умра сафарларини юқори савияда ташкил этиш ҳамда бу борадаги илғор тажрибаларни алмашиш масалалари кўриб чиқилди. Шу билан бирга, Ислом молияси ва банк иши йўналишида мутахассислар тайёрлаш, юртимиздаги "Вақф" хайрия жамоат фонди ва Индонезия вақф ташкилотлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Якунда мазкур ташаббус ва таклифларни ҳаётга татбиқ этиш учун масъуллар белгиланди. Меҳмонларга эсдалик совғалари
топширилди.
🕋
@islomuz

September 09, 12:04
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

#Мавлид
Мавлиддан зикрлар
Марҳабо, эй булбули ширин адо, хуш келдингиз,
Садқа бўлсин бир дури мавзун садо, хуш келдингиз.
Бу кеча келди жаҳонға ул садафни батнидин,
Назди Ҳаққа бир дури қиммат баҳо, хуш келдингиз.
Зоти Олингга адоват тошини кимлар отар,
Даф этиб Ҳақ айтадур «таббат ядо», хуш келдингиз.
Ҳақ зиёфат кечаси оламни садранг айлади,
Сайр этиб бир лаҳзада Арши аъло, хуш келдингиз.
Жумла пайғамбарни Тангрим номи бирла чорлади,
Ё Набий, деб чорлади сизни Худо, хуш келдингиз.
Арз ила уммат гуноҳин арз этиб ул подшоҳ,
Ваъда айлаб шод этиб сизни Худо, хуш келдингиз.
Даргоҳингдин ҳеч кишини ноумид қайтармагин,
Биз гадолар дардиға олий шифо, хуш келдингиз.
Сиз сано айтиб, таҳийётни бажо қилғон замон,
Самъингизга етди Ҳақдин бир нидо, хуш келдингиз.
Осий-исёнчи гуноҳкор уммат учун кўп йиғламанг,
«Уммат учун айладим жаннат ато», хуш келдингиз.
Равзангиз доғида йиғлар бу ғариб умматларо,
Умматим, деб чақиринг, ё Аҳмадо, хуш келдингиз.
Равзангизга термулуб турсам дуруд айтиб сиза,
Бу равишда айласам жоним фидо, хуш келдингиз.
🔗
Тўлиқ ўқиш
«Ҳилол» журналининг 82-сонидан олинди.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2026 йил 21 июлдаги 03/07/5860-сонли хулосаси
🕋
@islomuz

September 09, 10:34
Файлы недоступны
4
Открыть в Telegram

Bu kitob reklamaga muhtoj emas...
Ustoz Yahyo domla Ubaydulloh o'g'li
📹
https://www.youtube.com/watch?v=38iGHoE6uqA
🕋
@islomuz

September 09, 09:05
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

#Мавлид
Бу замон умматининг муҳаббати қандай бўлиши керак?
Аллоҳга шукрки, бизларни энг афзал дин – Ислом динида қилиб қўйди, бизларга энг афзал китоб – Қуръони Каримни нозил қилди, бизларни набийларнинг энг афзали Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларидан қилди. Албатта, ҳар бир мўмин-мусулмон ўзининг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббатли эканини таъкидлайди. Бироқ, у бу муҳаббат қандай муҳаббат эканини билармикин? Унинг «муҳаббат» деб атаётган туйғуси ҳақиқатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мақомларига лойиқ муҳаббатмикин?
Буни англаш учун аввало муҳаббатнинг ҳақиқий маъносини билиб олиш зарур. Одатда ўзимизда бирор нарса ёки шахсга мойиллик сезсак, қизиқиш туйсак, кўнгил уни истаса, бу ҳисларни «муҳаббат» деб атаймиз. Асли муҳаббат бу ҳислардан анча юксакдир. Ҳақиқий муҳаббат маҳбубни юракдан севиш, уни рози қилишга интилиш, уни ўзидан устун кўриш, керак бўлганда унга жонни ҳам фидо қилишдир. Муҳаббат «Мен фалончини яхши кўраман», деб қўйиш ёки уни онда-сонда эслаб қўйиш билан ҳосил бўлмайди.
🔗
Тўлиқ ўқиш
«Ҳилол» журналининг 82-сонидан олинди.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2026 йил 21 июлдаги 03/07/5860-сонли хулосаси
🕋
@islomuz

September 09, 07:01
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

🎉
Биз 15 ёшдамиз!
«Hilol-Nashr»
нашриёти бу йил 15 ёшга тўлди. Бу вақт давомида сиз билан бирга улғайдик, мутолаа завқини улашдик, Аллоҳ таолонинг фазли,
шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
ҳазратларининг баракалари билан минглаб китобхонлар қалбидан жой олдик.
🤩
Шу муносабат билан 2026 йилнинг сентябрь ва октябрь ойлари нашриётимизда
«15 йил маърифат таратиб»
шиори остида ўтишини эълон қиламиз!
✔️
Бу 2 ой давомида сиз азиз китобхонларни нималар кутяпти? Келинг, қисқача таништириб ўтамиз:
– Тарихга саёҳат. Нашриётимиз босиб ўтган йўлдан махсус лавҳалар ва қизиқарли маълумотлар, гурунглар, хотиралар;
– Чегирмалар. Китобхон учун энг фойдали таклифлардан бири бўлган китобларга чегирмалар;
– Учрашувлар. Улуғ устозлар, севимли муаллифлар, нашриёт жамоаси билан суҳбатлар;
– Танловлар. Нашриёт томонидан 15 йиллик тўй муносабати билан эсдалик совғаларига эга бўлиш имконияти ва ҳоказо.
Саҳифаларимизни кузатиб боринг, 15 йиллик байрам кайфиятини бирга баҳам кўрамиз!
😊

«Hilol-nashr» 15 йил маърифат таратиб...
@hilolnashr

September 09, 06:01
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

#Ҳаж
Жин масжиди
Жин масжиди пиёдалар ўтадиган кўприк ёнида, Муъаллога кўтарилишда чап томонда жойлашган. Жинлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат қилиш учун келишганида, у зот алайҳиссалом ушбу масжид ўрнига доира чизиб, Ибн Масъудни у ерда қолдирганлар. Шу сабаб бу масжид «Жин масжиди» деб номланади.
Юқоридаги бўлимларда айтилганидек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нубувватнинг ўнинчи йили Тоифдан қайтишлари асносида Нахла ўрнида улар билан учрашганлар.
Мазкур масжид «Жин» деб номланишидан ташқари, «Ҳарс» деб ҳам аталади. Бу масжид ҳижрий 1421, милодий 2000 йили қайтадан янгиланган.
🔗
Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 7 сентябрдаги 03-07/ 6905-сонли хулосаси
🕋
@islomuz