Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Ixtiyor Esanov | Rasmiy kanal

ixtiyoresanov
USHBU KANAL TARIXCHI IXTIYOR ESANOVNING RASMIY TELEGRAM SAHIFASI RASMIY YOUTUBE KANAL https://youtube.com/@IxtiyorEsonov?si=4xmfsiogfe0POHVI RASMIY FACEBOOK KANAL https://www.facebook.com/profile.php?id=100086949245165&mibextid=ZbWKwL
Subscribers
10 000
24 hours
100
30 days
2 490
Post views
998
ER
0,09%
Posts (30d)
330
Characters in post
897
December 11, 12:34

https://youtu.be/8sICMxlAiv8?si=dlagce4oncxf27Zg

December 11, 08:36
Media unavailable
3
Show in Telegram

Kunlardan bir kuni Amerikada (Однажды в Америке)
😁

December 11, 08:04
Media unavailable
1
Show in Telegram

Швед элчисининг ҳайдовчиси ҳиндистонлик бўлиб, тўққиз йил мобайнида элчини машинада олиб юрди. Элчи гоҳида эрталаб нонушта қилаётганида, ҳайдовчисига ҳам дастурхонга аклиф қиларди. Ҳайдовчи эса жуда назокат билан рад этиб келарди. Ниҳоят ўнинчи йилда элчи яна таклиф қилганда, у нега рад қилиши сабабини камтарона тушунтириб берди: "Мен браҳманман (Ҳиндистонда олий каста) сиз билан бир дастурхонда ўтиролмайман, чунки сиз паст табақа вакилисиз..."
😂
Асадулла Джўраев сахифасидан олинди

December 11, 08:02

https://youtu.be/wV5vRJt3kH8?si=ZezCruUa6_tmpgAa

December 11, 06:13

Куликовo майдонидаги олишув .Пересвет ва Чалавой. Зерикарли эмас эди советларнинг ватан тарихи
😁
Ўтирибман, демак, ёш йигитчаман , ўша чуқур ва умидсиз Совет Иттифоқида, ватан тарихи дарслигини ўқиябман. Ўша даврда ҳаммаси ўша вақтдаги классик империявий қонунлар бўйича ёзиларди. Фақат ва фақат шарафли шонли ғалабалар.
Тарихни ўшанда ҳам яхши кўрардим. Шу тарзда Қуликово майдонидаги жангга дуч келаман. Пересвет ва Чалабей олишуви,Пересветнинг қахрамонона ўлими, Дмитрий Донской, пистирма,ажойиб ғалаба ва бошқа гаплар, Мамайни тит-питини чиқариб ташлаган рус баходирлари, демак…
Хўш, ҳаммасини енгибди. 1380 йил. Ура! шампан олиб келинглар…
Аммо икки сахифадан кейин маълум бўладики, ўша “лаънати боягина тит-пити чиқиб енгилган мўғул-татарлар истеъбдод(иго) ” дегани (ўзи баҳсли тезис), яна 100 йилдан кейин тугабди.
Қандайдир ўша “ажойиб” ғалабадан кейин яна юз йил …
😁
Ва менинг ёш миям чалама-чаппасига келади. Ахир ғалаба қозонилмаганмиди?ахир биз енгандикку? Унда нима учун яна? Қандай тўлов?
Мана энди хозир(улғайдик
😁
) билишимиз мумкинки, Мамай билан Дмитрий … тўловни ошириш масаласи учун уришган экан (ана холос). Мамайга Олтин Ўрдада хокимиятни тўлиқ эгаллаши учун пул керак эди. Насиб қилмаган экан шўрлик Мамайжонга .
Аммо бор-йўғи 2 йилдан кейин, 1382 йилда, Русга Тўхтамиш деган одам келади,бу Тўхтамиш тушмагур ундан олдин Мамайни талқон қилиб,кейин руслар билан билганини қилади.
Тўхтамиш тушмагур пойтахт Москвани ёқиб юборади («гўё Москва олдин бўлмаганидек»), аҳолининг оммавий ўлдирилишини амалга оширади (солномаларга кўра 10–24 минг киши), қўли етган ҳамма нарсани талон-торож қилади (хазина,аёллар,болалар, иконалар, идиш-товоқ).
Куликованинг тенгсиз баходири Дмитрий Донской эса Костромада яшириниб ўтирган ва бундай таҳқирдан кейин Тўхтамишни хон деб тан олган, тўловни (ёрлиқни) қайта тиклаган, ва ҳоказо…
Нимагадир мен совет тарих дарслигида бундай нарсаларни хеч эслай олмайман. У ерда Қуликовo жангидан кейин дарров Ивон Грозний бошланиб кетарди.Орадаги юз йил гўё парланиб кетгандай.
Эҳтимол, сахифалар юлиб олинган бўлса керак?
Ўйлашимча, Путин ҳам ва путинсеварлар хам худди ўша дарсликларни ўқиган…яъни сахифалари юлиб ташланганини.

December 11, 06:13
Media unavailable
1
Show in Telegram

December 11, 05:47

Коммунист хаёлпарастларга бағишланади
Яқинда коммунизм ғояси асосчиларидан бири — ўртоқ Фридрих Энгельс — 205 ёшга тўлди. Албатта бу жуда ҳам бир юбилей рақам эмас, лекин барибир эслаб қўямиз. Ёш ва қарри коммунистлар коммунизмни ким ўйлаб топганини унутмаслиги учун яхши эслатма бу .
Қариб чиригунича вояга етмаган бола сифатида нафақалар,эхсонлар ва бошқалар ҳисобидан яшаган Карл Марксдан фарқли ўлароқ, Энгельс капиталист-эксплуататор (ишчиларни эзувчи) эди. Энгельслар оиласи Манчестерда улкан тўқимачилик фабрикасига эга эдилар .
Энгельс манчестерлик ишчилар қандай оғир ахвоода яшаши, кунига 16 соат ишлаши ва пашшадек қирилиб кетиши ҳақида ёзишни ёқтирарди, аммо Фридрих ўз фабрикасида ишчилар турмушини яхшилашга урингани ҳақида ҳеч қандай бир далил йўқ.
Хатто қалби дарё рус фабрикант ва саноатчилардан фарқли равишда, Энгельс ўз ишчиларига шифохона, мактаб ёки қулай уй-жой қуриб бермаган,ишчиларни маошини хеч қачон оширмаган.Энгелъс фақат бу бечораларга қандай оғир эканини ёзарди, аммо ўзи уларнинг ҳисобидан яшар, устига-устак Маркслар оиласини ҳам боқарди.
Теоретик сифатида Энгельс шундай хулоса қилган эди: жамиятдаги барча балоларнинг сабаби — хусусий мулк; у жамиятни синфларга бўлади, эксплуатацияга олиб келади. «Одил меҳнат куни учун адолатли маош» мақоласида у шундай ёзади: «…бу адолат тўлиқ бир томонда — капитал томонида. Шу боис эски шиорни абадий дафн қилайлик ва уни шундай шиорга алмаштирайлик: меҳнат воситалари, хом ашё, фабрикалар, машиналар — ишчилар мулки бўлсин!» Қандай ажойиб сўзлара.
Аммо амалиётда Энгелъснинг ўзи бу назарияга амал қилмаган.
Нима тўсқинлик қилди унга фабрикасидаги мулкни ишчиларга бўлиб беришга? Назарияни амалиёт билан исботласа бўлмасмиди а? Акцияларни ишчиларга тарқатиб беришга унга нима халақит берган ?
Ишчилар ҳаракати арбоби, социализм назариячиси Вильгельм Вейтлинг Англияда ишчилар олдида нутқ сўзлайди:
«Агар фабрика эгалари ақли кириб, уни ишчиларга берса, агар банкир виждон овозини эшитиб, талон-торож қилганини талонга учраганларга қайтарса, агар ҳокимият эгалари куч ва алдамчилик билан топган нуфуз ва бойликларидан воз кечса эди — биз анча кутиб қолмасдик…» Вейтлингнинг бу сўзлари залда ўтирган Энгельсга ҳам тўғридан-тўғри тааллуқли эди. У бу ўзигаям таълуқли бўлган гаплардан ўйланиб қолдими? Амалий хулоса чиқардими? Йўқ! Маркс билан бирга нутқ сўзловчини утопиячи хаёлпарастликда,ха асоссиз хаёлпарастликда айблади…
Капиталист-мулкдор Энгельсга дўсти келажак пролетариати ҳақида назариялар ёзишда давом этсин, деб маблағ керак эди.
Зеро Карл Маркс, ўз асарларида ишчиларни қаттиқ ҳимоя қилган бўлса-да, ўзи бир кун ҳам ҳақиқий ишда ишламаган.Маркс хам Энгелъс хам ва уларнинг давомчиси Ленин хам хеч қачон қора мехнат қилиб кўрмаган.
Маркслар оиласи пулни қаерга сарфлаганига қаралса, уларнинг «аристократик» одатлари бор эди. Улар Брюсселда яшарди, аммо Женни Лондонда кийим-бош ва ҳатто визит карточкалар буюртма қиларди. Маркс қиммат вино ва яхши сигарасиз ҳаётини тасаввур қилмасди. Уларнинг яшаган уйлари ҳам ишчилар кварталларида эмас, буржуа кварталларида эди. Уларнинг хизматкорлари бор эди. Ва Маркслар тахминан қирқ йил давомида деярли тўлиқ Энгельсдек содиқ — капиталист ҳисобига яшашган.
Энгельснинг кўп йиллик махбубаси (ўйнаши) ўз фабрикасининг ип йигирувчиси Мэри Бёрнс эди. Энгельс унга жон-дили билан ошиқ эди, аммо унга уйланмади —чунки ижтимоий мақом бошқа эдида . Брюсселга Мэри билан келганида эса у Маркслар уйига киритилмасди: Женни фон Вестфален ўзини «насаби баланд» деб ҳисоблар, пролетар аёлни қабул қилишни ўзига муносиб кўрмасди.
Фридрих бу ҳақоратга хам кўникиб яшади. Мэри ҳам. Амалда эса Маркс ва Энгельс пролетариатни менсимас эдилар.
Мана шундай иккиюзламачи ва мунофиқ кумирлари бор экан бизнинг хаёлпараст коммунистларимизни..

December 11, 05:47
Media unavailable
1
Show in Telegram

December 11, 04:31
Media unavailable
1
Show in Telegram

Нариги дунёда икки киши суҳбатлашмоқда:
-Қайси мамлакатда туғилгансан?
-Австрия-Венгрияда
-Мактабни қаерда битирдинг?
-Чехославакияда.
-Тўйинг қаерда бўлди?
-Венгрияда.
-Фарзандларинг қаерда туғилган?
-Учинчи Рейхда
-Набираларингчи?
-СССРда
-Қаерда ўлдинг?
-Украинада?
-Демак, роса сайёҳат қилган экансан-да?
-Йўқ, Мукачеводан бир қадам ҳам чиқмаганман.
Латифага арзийдиган бу шаҳар Карпатбўйида жойлашган. Қадимий Ужгород – Карпат юраги бўлса, Мукачево – унинг қалби.

December 10, 21:20
Media unavailable
1
Show in Telegram

Hindistonda II jahon urushi davrida Germaniya, Yaponiya va Italya tomonida turib urushgan hind askarlari sotqin hisoblanmas ekan..
😁