
Ixtiyor Esanov | Rasmiy kanal
Аргентина президенти Хавер Милей ҳокимият тепасига келганидан буён роппа-роса 1000 кун ўтди.
Шу вақт мобайнида:
— Ойлик инфляция 25,5 фоиздан 1,9 фоизга тушди.
— Йиллик инфляция 211,4 фоиздан 30 фоизга пасайди.
— Камбағаллик даражаси 52,9 фоиздан 24 фоизга қисқарди.
— ЯИМ 5 фоизга ўсди.
— Бюджет тақчиллиги бартараф этилди.
— 75 минг нафар давлат хизматчиси ишдан бўшатилди.
— Вазирликларнинг ярми тугатилди.
— 100 та котибият ва 25 та давлат муассасаси ёпилди.
— Давлат харажатлари 30 фоиздан зиёд қисқартирилди.
— Юқори лавозимли давлат амалдорлари сони 34,9 фоизга камайтирилди.
— Давлат хизматларида лавозимларни мерос қилиб қолдириш амалиётига чек қўйилди.
— Хорижликларга бепул тиббий хизмат кўрсатиш тўхтатилди.
— Ўта қашшоқлик даражаси 8,2 фоиздан 5,4 фоизга тушди.
— Сиёсий партияларни давлат томонидан молиялаштириш тўхтатилди.
— Қарийб 20 мингта меъёрий ҳужжат бекор қилинди.
— 10 мингдан зиёд таркибий ислоҳот амалга оширилди.
— Мальвин, яъни Фолкленд ороллари масаласида муайян силжишларга эришилди.
— Давлат қарзи икки баравар қисқартирилди.
— Ижара ҳақини давлат томонидан назорат қилиш бекор қилингач, уй-жой нархлари 40 фоизга пасайди, таклиф эса 300 фоизга ошди.
— Валюта, импорт ва нархлар устидан назорат бекор қилинди. Иқтисодий фаоллик тарихий энг юқори даражага етди.
— Қишлоқ хўжалиги соҳасида солиқ имтиёзлари берилди.
— АҚШга гўшт экспорти йиллик ҳисобда 201 фоизга ошди.
— Сўнгги 35 йилдаги энг катта энергетика бюджети профицитига эришилди.
— Марказий банк ислоҳ қилинди. Назоратсиз пул эмиссияси учун озодликдан маҳрум қилишни назарда тутувчи қонун қабул қилинди.
— Пул массаси икки хонали суръатда қисқарди.
— Қайта молиялаш ставкаси 126 фоиздан 29 фоизга туширилди.
— Марказий банк захиралари 50 миллиард АҚШ долларига етди.
— Сингапур билан эркин савдо тўғрисида битим тузилди.
— Меҳнат қонунчилиги ислоҳоти кучга кирди.
— Ойлик улгуржи инфляция 54 фоиздан 0,8 фоизга тушди.
— Касаба уюшмасига аъзо бўлмаган ходимларнинг мажбурий бадал тўлаши бекор қилинди.
— Компанияларни тенг миқдорда эркак ва аёл ишга қабул қилишга мажбурловчи қонун бекор қилинди.
— Янги ишчилар учун иш берувчилар тўлайдиган бадаллар 20,4 фоиздан 5 фоизга туширилди.
— Криптовалюталар ва бошқа рақамли молиявий воситалар билан боғлиқ операцияларга солинадиган солиқ бекор қилинди.
— Росарио шаҳрида қотилликлар сони 70 фоизга камайди. Аргентина Жанубий Америкадаги энг хавфсиз мамлакатга айланди.
— Дори-дармонлар импортига қўйилган тақиқлар олиб ташланди. Аргентина иқтисодий эркинлик индексида 40 поғона юқорилади.
— 9 минг километрлик миллий автомобиль йўллари хусусийлаштириш дастурига киритилди.
— H&M, Ralph Lauren, Mango, Armani ва Decathlon каби брендлар мамлакат бозорига доимий равишда кириб келди.
— Ички истеъмол солиқлари бекор қилинди.
— Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш солиғи бекор қилинди.
— Импорт божлари 50 фоиздан зиёд камайтирилди, айримлари эса бутунлай бекор қилинди.
— Fitch Ratings агентлиги мамлакат кредит рейтингини CCC+ даражасидан B− даражасига кўтарди.
— Aerolíneas Argentinas миллий авиакомпанияси илк бор давлат молиявий кўмагисиз бюджет профицитига эришди.
— Хусусийлаштириш ва тартибга солишни қисқартириш вазирлиги ташкил этилди.
— Рақамли ўйинларга солинадиган 30 фоизлик солиқ бекор қилинди.
— Аргентина Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотидан чиқди.
#аргентина
#милей
#қизиқарлифакт
https://youtu.be/h017LS25Xuw
https://www.youtube.com/live/qV6cfPyZBbU?si=MM7ts74lpzbq-Pgd
«Юрак сезяпти: тез орада, жуда тез орада мамлакатда аҳмоқлар даври тугайди — ва ... бошқа аҳмоқлар даври бошланади».
1995 йилда «Московская правда» газетасида журналист Евгений Додолев 1982 йил кузидаги воқеалар ҳақида мақола эълон қилган. Унинг сўзларига кўра, бу воқеани унга ёпиқ давралардаги суҳбатларда «Бахорнинг ўн етти лаҳзаси » асари муаллифи, ёзувчи Юлиан Семёнов айтиб берган. Семёнов Юрий Владимирович Андроповнинг ўғли Игорь билан дўст бўлган.
1982 йил 10 сентябрь куни эрталаб Николай Шёлоков анча қариб, заифлашиб қолган Леонид Ильич Брежневнинг хонадонига келган. Улар Кутузов хиёбонидаги 26-уйда — бир хил кўринишдаги элита уйда яшар эдилар. Ички ишлар вазири айнан Брежневга нималар дегани аниқ маълум эмас. Аммо кейинчалик маълум бўлишича, у Брежневни КГБ раҳбари Андропов ҳокимиятни эгаллаш мақсадида «партияга қарши фитна» тайёрлаётганига ишонтирган.
Қўрқиб қолган Брежнев гўё шахсан Андроповни «ҳолатга ойдинлик киритиш учун» уч суткага ҳибсга олиш ҳақида буйруқ имзолаган (ёки оғзаки розилик берган).
Шёлоков дарҳол милиция махсус кучларининг учта отрядини ишга солган. Манбаларда МВДнинг «Кобальт» номли махфий отряди ҳам тилга олинади. Улар бир вақтнинг ўзида учта муҳим нуқтани блокировка қилиши керак эди: КПСС Марказий қўмитаси биноси, Лубянка ва Андроповнинг уйи.
Аммо... ўша пайтда КГБ жуда яхши ишлаган. МВД офицерларидан бири Лубянканинг агенти бўлиб чиқиб, чекистларни ўз вақтида огоҳлантирган. Қўмита воқеаларни олдиндан англаб, ҳаракатга ўтган ва милиция отрядларини жангаворлиги устун кучлар билан тўсиб қўйган — КГБнинг «Альфа» бўлинмаси ва 9-бошқармаси кучлари жалб қилинган.
Гўё Андроповнинг уйи олдида қисқа муддатли отишма содир бўлган. Унда милиция подполковниги оғир яраланган ва эртаси куни вафот этган. МВДнинг «тўнтариши» барбод бўлган, махсус кучлар эса қуролсизлантирилган.
Халқ эса, одатдагидек, ҳеч нарсани сезмаган. Орадан бир неча ой ўтиб, Брежнев вафот этди ва Андропов ҳамда унинг одамлари ҳокимиятни бевосита қўлга олдилар.
Шёлоков генерал унвонидан маҳрум қилинди ва бу ҳақда Милиция кунида газеталарда эълон қилинди. Кейинчалик у КПСС сафидан чиқарилди, Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвонидан ва урушдан кейин олган бошқа мукофотларидан ҳам маҳрум этилди.
1984 йил 13 декабрда Шёлоков ов милтиғи билан ўз жонига қасд қилди.
Аҳмадбек Оғаўғлу: Шушадан туркий дунё тарихигача
1869 йилда Шуша шаҳрида Озарбайжон ва Туркиянинг XX аср бошларидаги ижтимоий-сиёсий тафаккурининг энг йирик намояндаларидан бири бўлиши керак бўлган инсон дунёга келди. Аҳмадбек Оғаўғлу журналист, ҳуқуқшунос, педагог, сиёсатчи ва ўз давридаги туркий миллий ҳаракатнинг энг нуфузли мафкурачиларидан бири эди.
Кавказда таълим олган Оғаўғлу кейин Парижга йўл олди ва у ерда ҳуқуқ, тарих ҳамда филологияни ўрганди. Талабалик йилларидаёқ Европа матбуоти учун мақолалар ёзди ва халқаро илмий мунозараларда иштирок этди. Аммо Францияда бир неча йил умр ўтказгач, у Парижда ҳам, Петербургда ҳам қолмади — балки она юрти Озарбайжонга қайтди.
Шушада Оғаўғлу француз тилидан дарс берди ва илк кутубхона-қироатхоналардан бирини очди. 1897 йилда Ҳожи Зейналобиддин Тагиевнинг таклифи билан Бокуга кўчиб ўтди. Айнан шу ерда унинг ҳаётидаги энг муҳим даврлардан бири бошланди: журналистика, маърифатпарварлик фаолияти ва озарбайжон туркларининг сиёсий ҳамда миллий ҳуқуқлари учун кураш даври бўлди .
Оғаўғлу «Каспий» ва «Ҳаёт» газеталари билан ҳамкорлик қилди, «Иршод», кейинчалик эса «Тараққий» газеталарини нашр этди. Унинг қалами аста-секин сиёсий қуролга айланди. Россия империяси шароитида у таълим, жамиятни модернизация қилиш ҳамда Кавказдаги туркий ва мусулмон аҳолининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тарафдори сифатида очиқ фикр билдирди.
1906 йилда Оғаўғлу «Дифаи» — озарбайжон туркларининг илк йирик миллий-сиёсий ташкилотларидан бирини тузган шахслардан бири бўлди. Подшо ҳокимиятининг босими , мустабид сиёсати тобора кучайиб борди ва 1909 йилда у Усмонийлар империясига кўчиб кетишга мажбур бўлди.
Бироқ унинг Озарбайжон билан алоқаси узилмади. 1918 йилда Озарбайжон Демократик Республикаси эълон қилинган ва Кавказ ислом армияси Бокуга ёрдам бериш учун ҳаракатланаётган пайтда Оғаўғлу ушбу воқеаларда сиёсий маслаҳатчи сифатида иштирок этди. Шунингдек, у Озарбайжон Демократик Республикаси парламенти аъзоси этиб сайланди.
Кейинги тақдири уни яна Туркия билан боғлади. Оғаўғлу инглизлар томонидан Мальтага сургун қилинган даврни бошдан кечирди, Туркиянинг Мустақиллик уруши даврида қайтиб келди, Мустафо Камол Отатурк билан яқин ҳамкорлик қилди, Буюк Миллат Мажлиси депутати бўлди ва ҳуқуқ фанидан дарс берди. Унинг фарзандлари ҳам Туркия жамоат ҳаётида танилган шахсларга айландилар.
https://youtu.be/yHysrz4Wk1M?si=UNm6pfetmS93zscB
Алма (Олма) дарёси бўйидаги жанг — 1854 йил 8 (20) сентябрда бўлиб ўтган Қрим урушидаги биринчи йирик қуруқлик жанги бўлиб, унда Россия империяси армияси Буюк Британия, Франция ва Усмонли Туркиядан иборат иттифоқчилар кучларига қарши жанг қилган. Александр Меншиков қўмондонлигидаги рус армияси Арман Сент-Арно ва Фицрой Раглан бошчилигидаги иттифоқчи кучларга мағлуб бўлган. Шундан сўнг Севастопол мудофааси бошланган.
Жанг давомида французлар денгиз яқинидаги руслар хавфсиз деб ҳисоблаган тик қоя бўйлаб юқорига кўтарилиб, рус армиясининг ўнг қанотига зарба беришган.
Шунингдек, иттифоқчиларнинг қурол-яроғ соҳасидаги устунлигини ҳам таъкидлаш лозим. Уларнинг пиёда аскарлари узоқ масофага аниқ отиш имконини берувчи резбали штуцерлар билан қуролланган эди. Бу қуроллар эскирган рус тўплари ва милтиқларига нисбатан анча аниқ ва самарали бўлган.
Алма жангида Колдстрим полки гвардиячилари. Рассом: Орландо Нори.
https://www.youtube.com/live/BITywnMoQkg?si=h5hSKu-6F4Jbk-vR
Немо нуқтаси — сайёрамиздаги энг ёлғиз жой.
Бу Тинч океанида жойлашган нуқта бўлиб, у қуруқлик яъни аҳоли яшайдиган қитъа ва ороллардан энг узоқда жойлашган ҳудуд ҳисобланади. Унга энг яқин инсонлар денгизчилар ёки орол аҳолиси эмас, балки 400 км баландликда, бошлари узра учиб ўтаётган Халқаро космик станциядаги космонавтлардир.
Энг яқин соҳилгача бўлган масофа 2 688 км. Агар сиз шу жойда бўлсангиз, Ерга қараганда коинотга яқинроқ бўласиз.
Нима учун Николай Бердяев совет таълимида тақиқланган эди.
Тенгсизлик фалсафаси — Николай Бердяевнинг совет мактабларида тақиқланган ғояларидан бири.
«Ўз табиатига кўра, инсонлар тенг эмас. Тенгликка фақат зўравонлик орқали эришиш мумкин ва бу ҳар доим “қуйи даража бўйича” тенглаштириш бўлади.
Камбаг‘ални бой билан тенглаштириш учун бойнинг бойлигини тортиб олиш керак. Кучсиз одамни кучли билан тенглаштириш учун кучлининг кучини тортиб олиш керак. Ахмоқни ақлли одам билан тенглаштириш учун эса ақлни фазилат эмас, балки камчиликка айлантириш керак.
Барча учун мутлақ тенгликка асосланган жамият — зўравонликка таянган, камбағал, кучсиз ва ақлсиз одамлар жамиятидир».
— Николай Бердяев