Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Кинопуб

kinopub_uz
Мурожаат учун @kinopubuz_bot Лайфстайл: @prizmauzb
Subscribers
3 510
24 hours
10
30 days
270
Post views
2 298
ER
65,47%
Posts (30d)
13
Characters in post
1 930
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Entertainment & Media
Audience gender
Female
Audience age
25-34
Audience financial status
Middle
Audience professions
Media & Communication
Summary
June 12, 04:55

Кеча бир гуруҳ радикал киноманлар билан "Очень страшное кино 6"нинг премьерасига тушдик. Фильмни кўриш ёки кўрмаслигингизни белгилаб берадиган маълумотларни беришга ҳаракат қиламан.
Кинопародия шундай жанрки, ундан максимал завқ олиш учун аслида пародия қилинаётган фильмларни ҳам кўрган бўлишинг керак. Агар сен асл кинони кўрмаган бўлсанг, ҳазилнинг негизи йўқолади ва у шунчаки мантиқсиз хатти-ҳаракатдек кўринади. Бу худди дўстларинг фақат ўзларига маълум бўлган воқеа устидан кулаётганида, четда ҳеч нарсани тушунмай зерикиб туришга ўхшайди.
Кечаги кино — бу тренднинг чўққиси. Унда шунчалик кўп пародия борки, уни тўлиқ тушуниш учун кинодрочер бўлишинг керак. Ҳар бир чиққан ва шов-шув кўтарган кинони кўрган бўлиши зарур. Лекин, бу сафар бу нарса ҳам камлик қилади. Сен нафақат тренддаги киноларни кўришинг, балки ғарбнинг ҳозирги поп-маданияти, сиёсати, радикал ва абсурд кўриниб оммалаша бошлаган ғояларидан хабардор бўлишинг керак.
Эпштейн, Трампнинг сиёсати, сикс-севен, миту, БЛМ, феминизим, ирқчилик, гендер маслалари, ЛГБТ ва бошқа ўнлаб мавзуларни очиқча, шафқатсизларча тролл қилади фильм. Энг ёққан томони шунда бўлдики, фильм кулиш бўлмаган айрим мавзуларни борасида кулиш мумкинлигини яна бизга кўрсатди. Мен умид қиламан, бу радикал феминизм, БЛМ, ЛГБТ ва гендер мавзуларининг абсурдлигини очиқча тролл қилиш трендини бошлаб беради. Биз ёқтирган цензурасиз 20-30 йил аввалги Голливвуд қайтади.
Фильмни ёқади — агар киноман бўлсанг, сўнгги кино трендлардан хабаринг бўлса, ғарб поп-маданиятидан, сиёсатидан хабардор бўлсанг.
Фильм ёқмайди — сен шунчаки кино кўрмоқчисан, ҳеч қанақа сиёсий ёки тренддаги мавзулар сенга қизиқмас.

June 10, 08:40
Media unavailable
1
Show in Telegram

Трейлерига қараганда, тез орада биз барча даврларнинг энг зўр жангари фильми — Рейдга рақобатчини кўрамиз.

June 10, 07:23

Irréversible — Вақт ҳаммасини барбод қилади
Гаспар Ноэнинг "Необратимость" фильми сценарийси, унинг ғояси ҳақида икки оғиз спойлерларга бой фикр.
Бу кинони кўрган одам билади — фильм ноодатий. Унинг хронологияси орқага қараб ҳаракатланади. Фильм бошида бизга ўта шафқатсиз қотиллик сахнаси кўрсатилади. Биз нега бу қотиллик бўляпти, ўлдираётган ким, ўлган ким, нега бунчалик шафқатсизлик билан ўлдиряпти, деган саволларга кўмилиб қоламиз. Кейинги эпизодда эса қотил ўз қурбонини қандай излагани кўрсатилади. Ундан кейингисида нега излагани кўрсатилади. Ундан кейинги эпизодда бизнинг "қурбон" аслида қотилнинг севгилисини шафқатсизларча зўрлаганини кўрамиз. Ундан кейинги эпизодда қотил ва севгилиси биргаликда ўша маъшум ҳодиса бўладиган жойга кетаётганини кўрамиз. Ундан кейинги эпизодда икки севишган ётоқхонасида шунчаки 15 дақиқа сухбатлашганини кўрамиз. Ундан кейинги ва якуний эпизодда аёл хомиладор бўлганлигини билгани ва у тушида жаннатга жуда ҳам ўхшаш жойда дам олаётгани тасвирланади.
Хўш, Гаспар ака нега фильмни оёғини осмондан қилган? Бу саволга жавоб топишга қарор қиламиз.
Агар фильм одатий хронологияда кўрсатилганида, у аввалига зерикарли мелодрама, кейин эса қасос ҳақидаги триллерга ўхшаш бир нимадек туюларди ва бу одатий фильмга айланиб қоларди. Фильм бошида ҳам охирида ҳам бизга — Вақт ҳаммасини барбод қилади деган ёзув кўрсатилади. Бу бежизга эмас, режиссёр бу хронология орқали вақт ҳаммасини қандай барбод қилганини тушунтиради.
Агар фильм тўғри хронологияда бўлганида, бизда умид бўларди. Биз: "Алекс ҳозир туннелга кирмаса, ҳаммаси яхши бўлади" ёки "Маркус ўзини босиб олса, фожиа содир бўлмайди" деб ўйлардик. Аммо Ноэ воқеани охиридан бошлагани учун биздан умид туйғусини тортиб олади. Биз албатта содир бўладиган, ўзгартириб бўлмайдиган даҳшатли оқибатни кўриб бўлдик. Шундан сўнг фильм бизни қаҳрамонларнинг гўзал ўтмишига қайтарганда, вақт биз учун қопқонга айланади. Биз уларнинг бахтли лаҳзаларини кўриб қувона олмаймиз, чунки вақт барибир уларни шафқатсизларча ўша қонли якунга қараб судраб боришини биламиз. Мана шу — вақтнинг инсон тақдирини барбод қилиш кучидир. Бундан ташқари, фильм бошида бизга қизил чироқлар, ифлослик, хаос, ваҳшийлик ва тор туннеллар кўрсатилади — бу дўзахга метафора. Фильм якуни эса очиқ ҳаво, яшил боғ, қуёш нури, оқ ва тиниқ ранглар билан тугайди — бу жаннатга метафора. Аввал ҳаммаси жаннатдан бошланди ва барчаси дўзахга айланди, дейди режиссёр. Мана шу аслида, вақт ҳаммасини барбод қилишини визуал кўрсатилиши эди.
Фильм бошида бизга жуда ғалати тасвирлар кўрсатилади. Камера тинмай жойида айланади, бу томошабингни гангитиб ташлайди, бунинг устига қулоққа ёқимсиз бўлган ультратовушлар ҳам фильмда фойдаланилган (фильмни албатта наушникда кўринг). Фильм давом этаверган сари камеранинг тартибсиз ҳаракатлари камайиб бораверади ва якунда у жуда "беозор" бўлиб қолади. Гап шундаки, Ноэ камеранинг тартибсизлигини қаҳрамонларнинг ҳолатига боғлаган. Қаҳрамонларнинг адреналини ошиб, юрак уриши жуда тез бўлган вақтда камера ҳам шунга монанд қимирлайди, чунки одам бунақа ҳолатга тушганда худди ўша камерада кўрсатилган тасвирларга ўхшаб атрофни кўради. (матнни ростан ўқиган бўлсанг комментга: ўқидим, деб ёзиб кет, бу тест) Паника бизни атрофни тўла кўра олмаслигимизни, диққатимиз тарқоқ бўлишини таминлайди. Бу усул орқали режиссёр қаҳрамонларни ҳолатини ҳис қилишимизни таминлашга уринади.
Фильмнинг сюжети — бу унинг шакли. Аслида бошқа фильмларда сюжет бизга жуда муҳим. Лекин бу фильм тўғри хронологияда кўрсатилганда — у оддий сюжетга айланиб қоларди. Бу бизга унчалик қизиқ эмас. Ноэ эса уни тескари шаклда қилади ва биз учун ўша шакл сюжетга айланади. Биз биринчи саҳнада Маркуснинг ваҳшийлигини кўрамиз. Кейинги саҳнада бу ваҳшийликнинг сабабини (Алексга бўлган ҳужумни) кўрамиз. Ундан кейин эса бу икки инсоннинг бир-бирини қанчалик севганини кўрамиз.
Яъни, сюжет воқеалар ривожидан эмас, балки бизнинг қаҳрамонларга бўлган муносабатимизнинг ўзгаришидан иборат бўлади. Бошида нафратланган қаҳрамонимизга фильм охирида раҳмимиз келади. Сюжет — экранда эмас, томошабингни миясида содир бўлади. Ва одатий фильмлардан фарқли ўлароқ, бизнинг онгимизда: "энди нима бўлади" деган эмас "нега бундай бўлди" деган савол туғилади. Ўша саволнинг туғилиши ва унга жавобнинг берилиш услуби — сюжет.
Эринмасам, бирор кун "Дача"нинг сценарийсини ҳам таҳлил қилиб кўраман.

June 07, 04:45
Media unavailable
6
Show in Telegram

Забавные игры (1997)
Антихрист (2009)
Заводной апельсин (1971)
Дом, который построил Джек (2018)
Мученицы (2008)
Необратимость (2002)
#кинорўйхат

June 07, 04:45

Трансагрессив кино — бу жамият нормаларини бузадиган кино. Яъни, ахлоқсизлик — қотиллик, хиёнат, азоблаш сахналари, ноижтимоий — қонунларга риоя қилмаслик, жамоат орасида ўзини бошқача тутиш сахналари, номаданий — анъанавий дин, қадрият ва оила тушунчаларига терс ғоялар тасвирланган сахналарни атайлаб томошабинга кўрсатиш дегани.
Бу нега керак, деган савол туғилиши табиий. Мантиқий тўғри савол. Лекин, бу керак.
Таъқиқланган мавзуларни ўрганиш учун: Инсон табиатининг қоронғи томонлари — зўравонлик, шаҳват, васваса, жиноят, бузғунчилик каби нарсаларни хавфсиз масофадан кузаиш учун.
Ноқулай ҳақиқатларни кўрсатиш учун: Баъзи мавзуларни оддий драма орқали етказиб бўлмайди. Трансагрессив асарлар томошабинни безовта қилиб, фикрлашга мажбур қилади.
Катaрсис учун: Инсоннинг ўзида ҳам мавжуд бўлган, лекин очиқ намоён бўлмайдиган ҳис-туйғулар билан юзлашиш имконини беради.
Бу каби фильмлар куч, зўравонлик, ҳирс, ўлим каби мавзуларни цензурасиз кўрсатиш орқали уларга танқидий назар ташлаш имконини беради. Одамларни ўз қадриятларини қайта кўриб чиқишга ундайди. Жамиятда кўп ҳам тилга олинавермайдиган лекин мавжуд муаммоларга ойна тутади.
Лекин, у ҳаммага ҳам мос келмайди. Кўнгли бўш, эмоцияга ҳаддан ортиқ бериладиган одамлар бу турдаги кинолардан узоқроқ юргани маъқул.
Бироқ “трансагрессив кино” йўналишида деб тарқалган баъзи фильмлар шунчаки очиқ ва савиясиз бўлади. Улар томошабинни шокка тушириш орқали ушлаб турмоқчи бўлади, психологик ҳеч қандай чуқурлиги йўқ у фильмларнинг.
Тепада биринчи ҳаёлимга келган ушбу йўналишдаги бир нечта менга ёқадиган фильмни ёзиб кетдим

June 05, 13:50

Агар сиз “Дача” фильмини кўрган бўлсангиз. Фильм сизга ёқмаган бўлса. Сиз уни ёқмаганлигини атрофингиздагиларга қандай тушунтириб бериш ҳақида ўйлаётган бўлсангиз, ҳавотир олманг, мен бу ишни сиз учун бажаришга ҳаракат қилдим.
Агар сиз уйқусизликдан азият чексангиз ва бундан нолиб неврологга борсангиз ва у яхши невролог бўлса — у сизга аниқ “Дача” фильмини томоша қилишни тавсия қилади. Чунки фильм шунчалик зерикарлики, уни кўраётганда мия ухлаш маъқулроқ деган фикрга келиши табиий.
Дача — универсал фильм. У ўзида барча ёмон киноларнинг ёмон жиҳатларини жамлай олган. Мен сизга айтсам — бу ҳам катта маҳорат.
Фильм сценарийси катта эҳтимол билан рулда кетаётганда ёзилган. Чунки мия бошқа нарса билан банд бўлмаса — бу каби ёмон нарсани ўйлаб топиши мумкин эмас.
Сюжетда шу даражада кўп тирқишлар борки, уни тирқиш деб аташ “тирқиш” сўзига нисбатан адолатсизлик бўлади. “Шоушенкадан қочиш” фильмида қаҳрамонлар камерасидан катта ўра ковлаб қочишади-ю? Ўша ўрадай келадиган тирқишлар бу фильм сюжетида бор.
Воқеалар ривожи мантиқий узилишларга тўла. Бу эпизодда йиғлаб ўтирган қаҳрамон кейинги эпизодда столнинг устига чиқиб стриптиз тушиши ҳам мумкин, бундан ажабланманг. Дугонаси ўлгани учун депрессияда юргани кўрсатилган қиз, кейинги эпизодда жилпиллаганча ўртоқлари билан дачага кетяпти. Йигити ўлгани учун сиқилиб турган қизга йигитининг дўсти севги изхор қиляпти ва улар ўша захоти секс билан шуғулланишяпти. Секс тугаши билан йигит қизга аслида йигитини ўзи ўлдирганини айтяпти (ҳамма эркаклар бир гўр, иши битгач ростини айтишади). Маньяк хиёнат сабабли маньякка айланган ва энди хиёнат қилаётганларни ўлдиришга бел боғлаган. У тоғларда яшаб, рандом бир гуруҳни бориб ҳаммасини ўлдирворяпти. “Сен, блядь, тоғда яшаб қаердан биласан буларнинг ичида хиёнатчилар борлигини? Хўп хиёнатчилар бор экан орасида, қолганларни нега ўлдиряпсан?” — дейдиган одам йўқ.
Инсонлар 70 фоиз сувдан ташкил топган бўлса, бу фильмдаги қаҳрамнолар 90 фоиз қоғоздан ташкил топган. Ҳаммаси картонный персонажлар. Ҳаракатлар сунъий, улар фақатгина сюжетни олдинга суриш учун хизмат қиладиган восита, тирик одам эмас. Уларнинг мотивлари ҳам так себе, қаҳрамон нега айнан шундай йўл тутаётганининг аниқ, инсоний сабаби йўқ. У шунчаки рулда кетаётган сценарист шундай хоҳлагани учун ҳаракатланади.
Фильмдаги диалоглар — бу алоҳида санъат асари. Улар шу даражада сунъийки, эшитиб ўтирган одамда мия пардалари таъсирланади ва бу энса мушакларининг тортишишига олиб келпди. Реал ҳаётда одамлар ҳиссиётларини яширади ёки бошқа нарсалар орқали ифодалайди. Расво диалогларда эса: "Мен ҳозир жуда хафаман, чунки сен мени алдадинг" деб паспорт маълумотларидек ўқиб берилади. Қаҳрамонлар ўйлаган нарсасини тўғридан-тўғри, луғатдагидек гапиради. Сўзлар ортида ҳеч қандай ички маъно, яширин таҳдид ёки киноянинг йўқ. Диалоглар фақатгина томошабинга маълумот бериш учунгина ишлатиладиган сунъий кўприкка айланиб қолган.
Аслида томошабин фильм ичидаги воқеани ёлғонлигини билади, лекин актёрнинг махорати туфайли уни реал воқеадек кузатади, фильм томоша эканлигини унутади. Бу фильмда эса сен ҳамма актёрлар рол ўйнаётганини сезиб турасан, уларнинг расво ижроси, туфта диалоглари ва мантиқсиз ҳаракатлари умумлашиб фильмни ҳар жабҳада говнога айлантиради.
Айримлар маньяк ролини ўйнаган йигитнинг ижросини мақташган, йўқ дўстлар. Актёрнинг ҳиссиётларни бўрттириб, ортиқча театрал тарзда ўйнаши ҳам баъзида томошабинда кринж ҳиссини уйғотади.
Умуман олганда фильм — говно. Қўлдан келганча буни тушунтира олдим деб ўйлайман.

May 29, 12:15
Media unavailable
2
Show in Telegram

Ҳозир Карибнинг қароқчилари франшизасини қайта кўряпману ўйлаб қолдим. Бунақа эртаксифат катта бюджетли франшизалар ҳозир борми? Бўлса ҳам 15-20 йилдан кейин мазза қилиб кўрса бўладими уларни?
Масалан Қароқчилар билан деярли бир вақтда Узуклар ҳукмдори ва Гарри Поттер чиққан. Уччаласи ҳам классикага айланган. Ҳозир қайси франшизаларда бу потенциал бор?

May 24, 18:31

Яна бир буюк сценарий, Ноланнинг “Мементоси”нинг нега буюклиги ҳақида спойлерлар билан гаплашамиз.
Фильм бош қаҳрамони бошидан жароҳат олгач ноодатий касалликка дучор бўлади. У жароҳатгача бўлган даврни эслайди, лекин ундан кейинги даврда ҳар бир лахза у учун янгитдан бошланади. Мисол учун у сиз билан гаплашиб турганидан беш дақиқа ўтгач сизнинг кимлигингизни эслай олмайди ва сухбатни бошидан бошлайди.
Нолан сюжет линиясини иккига бўлган.
1. Рангсиз линия. Бу линияда воқеалар хронологияда тўғри бўлади. Бу сценарийдаги экспозиция линияси бўлиб, у орқали режиссёр томошабинни воқеалар билан қисман таништириб боради. Томошабинда интрига кучайиб бораверади, у вазият секин тушуниб бораверади.
Рангсиз линия фильмнинг боши ҳисобланади ва у тўғри ҳаракатланади.
2. Рангли линия. Бунда воқеалар хронологияси тескари тартибда бўлади. Ҳар бир эпизод бошланган жойига ундан кейинги эпизод келиб тугайди. Тушунмадингизми? Мисол учун биринчи эпизод қаҳрамоннинг ошхонада овқатланаётган жойидан бошланади ва қаҳрамоннинг машинага миниб ишга кетиши билан тугайди. Иккинчи эпизод эса қаҳрамоннинн уйғонганидан бошланади ва қаҳрамоннинг ошхонада овқатланишига бориб улангач тугайди.
Нега бунақа? Чунки қаҳрамоннинг касаллиги айнан шунақа. Нолан қаҳрамоннинг ҳолатига томошабинни ҳам туширади. Биз учун ҳар бир эпизод янгитдан бошланади, биз ҳам ҳудди қаҳрамон каби қаерда эканлигимизни, нима бўлаётганини тушунмаймиз.
Рангли линия аслида фильмнинг боши, лекин хронологик жиҳатдан охири. Фильм сўнггида рангли ва рангсиз линия бир-бирига уланиб кетади, айнан ўша жойи фильмнинг хронологик жиҳатдан охири. Қўполроқ айтганда: фильмнинг боши — бу аслида унинг охири. Фильмнинг охири эса — аслида бу унинг ўртаси.
“Pulp fiction” фильмидаги хронология аралаштириб ташланишидан мақсад томошабинда қизиқиш уйғотиш бўлса, “Мементо”да бундан мақсад томошабинни ахборотсизлаштиришдир. Ҳудди бош қаҳрамон каби.
Биз фильмнинг қаҳрамоннинг призмасидан кўришга мажбурмиз. Унинг ўзида хотира йўқ, лекин у бизга кинони ҳикоя қилишга мажбур (так себе ҳикоячи). Биз унинг далиллари билан фильм якунигача яшаймиз, воқеа конструкциясини мияда ясаб борамиз. Якун эса ҳаммасини остин-устун қилади.
Фильмнинг асосий фалсафаси ҳам якунда бизга намоён бўлади. Нолан фильм давомида уқтиришга кўп уринган гап:
хотира воқеани талқин қилади, у қайд этиб бормайди’
ўз исботини топади.
Нолан фильм орқали инсон ўз-ўизга қандай ёлғон гапириши ва ўзи яратган ёлғонга ўзи қандай ишониб боришини кўрсатади.
Хотирага ишониш ҳар доим ҳам тўғри эмаслигини, у бизни жуда ҳам чалғитиб қўйиши мумкинлигини Нолан исботлашга ҳаракат қилган. Хотира ишончсизлигини исботлайдиган кўп фактлар, шу жумладан “
Мандела эффекти
” ҳам бор, лекин энди у бошқа мавзу.
#сценарий_таҳлили

May 21, 18:39

Тарантино “Palp fiction” фильми сценарийси учун “Оскар” ва “Олтин Глобус”ни ютган. Каннда ғалаба қозонган. Унинг диалоглари ҳақида жуда кўп гаплашганмиз. Ҳозир унинг сценарийси нега ҳақиқатдан ҳам энг зўрлардан бири эканлигини спойлар билан таҳлил қилиб кўраман.
Аслида фильм классик криминал жанрдаги картиналар билан бир хил. Лекин Тарантино уни эпизодларга бўлиб, воқеаларни аралаштириб ташлаган. Уларни аслида қанақа тартибда бўлиши кераклигини тушунтираман.
1. Икки гангстер чемодан олгани боради.
2. Улар чемоданни олгач тасодифан машинада одам ўлдиради.
3. Машинани тозалашади.
4. Нонушта қилгани кафега боришади.
5. Кафеда севишган жуфтлик ўғирлик қилишга қарор қилади.
6. Винсент босснинг хотинини кечки овқатга олиб боради.
7. Босснинг хотини ўлишига сал қолади Винсент уни қутқаради.
8. Боксчи жангда келишувни бузади ва қочади.
9. Боксчи соатни олгани уйга боради ва Винсентни ўлдиради.
10. Боксчи ва босс асирга тушади.
11. Улар асирликдан чиқишади ва боксчи хотини билан шаҳардан кетади.
Аслида воқеалар кетма-кетлиги шу тартибда. Уни исталган бошқа режиссер бизга шундай узатган бўлади. Лекин Тарантино эмас.
Фильмда хронология қандай кетма-кетликда?
5. Кафеда севишган жуфтлик ўғирлик қилишга қарор қилади.
1. Чемодан олгани борилади.
6. Винсент босснинг хотинини кечки овқатга олиб боради.
7. Босснинг хотини ўлишига сал қолади Винсент уни қутқаради.
8. Боксчи жангда келишувни бузади ва қочади.
9. Боксчи соатни олгани уйга боради ва Винсентни ўлдиради.
10. Боксчи ва босс асирга тушади.
11. Улар асирликдан чиқишади ва боксчи хотини билан шаҳардан кетади.
2. Улар чемоданни олгач тасодифан машинада одам ўлдиради.
3. Машинани тозалашади.
4. Нонушта қилгани кафега боришади.
Энди савол туғилади, Тарантино нега хронологияни оёғини осмондан қилиб ташлаган?
Бунга бир нечта жавоблар бор.
1. Бу оригинал услуб. Бунақаси Тарантиногача бўлмаган ва бу ҳаммани ҳайрон қолдирган.
2. Бир чизиқли сюжет томошабинни пассив куазтувчига айлантириб қўяжи доим.
3. Оёғи-осмондан бўлган хронология туфайли томошабин фильм давомида тушунмовчиликка боради ва вазиятни тушуниш учун уни диққат билан кузатади. Ўлган қаҳрамоннинг тириклиги ёки шунга ўхшаш бошқа эпизодлар мияда ребусни йиғиш жараёнини бошлаб юборади, натижада фильм сўнггигача экран олдидан жилмайди.
3. Бош қаҳрамоннинг ўлими фильм ўртасида кўрсатилади ва у якунда яна тирик кўрсатилиши орқали томошабин ушбу фожеани енгилроқ қабул қилади.
4. Жуллзнинг Худога ишона бошлагани ва бунинг ортидан мукофотлангани айнан мана шу хронологияда таъсирли чиқади. У ёмондан яхшига айланиб боради. Натижада у тирик қолади, бу мўжизага ишонмаган Винсент ўлади. Жуллзнинг ҳидоятга қайтиши уни ҳаётини сақлаб қолади. Тарбиявий хулоса берадиган детал.
Бу менинг призмамдан қаралганда кўридган томонлари. Балки сиз бошқачароқ кўрарсиз ва абсолютно нормал.

May 19, 16:51

Финчернинг “Етти” фильмини сценарийси мукаммал. Уни спойлер билан тушунтиришга ҳаракат қиламан.
Бир куни бир радикал диндор жамият чириб кетган, инсонлар диндан узоқлашиб разолатга берилиб кетаяпти деган қарорга келади ва бунга қарши курашишни ўз олдига мақсад қилади. У инжилда кўрсатилган еттита оли гуноҳни қиладиган одамларни намойишкорона тарзда жазолашга киришади. Энг қизиғи уларнинг ичида ўзи ҳам бор.
1. Очкўзлик — очкўз, жуда семиз одамни ошқозони ёрилгунча мажбурлаб овқатлантириб ўлдиради.
2. Таъмагирлик — ҳар қандай жирканч жиноятчини пул эвазига оқлаб берадиган адвокатни танасидан бир фунт оғирликдаги гўштни кесиб олади. Натижада у қон йўқотишдан ўлади. (Бу ерда Шекспирнинг “Венециялик савдогар” асарига отцылка бор. У ерда ҳам судхўр одам одамлар қарзини бера олмаса танасидан бир фунт гўшт талаб қилади.)
3. Дангасалик — ҳалол иш қилишга дангасалик қилиб, даромадини наркотик сотиш орқали енгил пул топадиган дангасани краватга бир йил бойлаб қўяди. Уни бир йил боқади лекин жойидан турғизмайди. Ҳаракатсизликдан ўлади қурбон.
4. Шаҳват — фохишалик билан пул топадиган аёлни бошқа мижоз билан тиғ ёрдамида жинсий алоқа қилдириш орқали ўлдиради.
5. Кибр — гўзаллиги ортидан кибрга берилган моделни юзига тиғ теккизиб унга танлов қолдиради — хоҳласанг яшашда давом эт, лекин энди тасқарасан. Хоҳласанг бу дорини ичиб ўзингни ўлдир. Модел ўлимни танлайди.
6. Хасад — бу сафар қотил қурбон сифатида ўзини танлайди ва детективнинг гўзал ҳаётига хасад қилиб унинг хотинини ўлдиради.
7. Ғазаб — қотил детективга хотинининг боши солинган қутини беради ва ўзини ўлдирадими ёки йўқ қарорини кутади. Детектив қотилни ўлдиради. Қотил эса мақсадига эришади.
Тушунаяпсизми, агар детектив уни ўлдирмаганида қотилнинг ушбу шохасари тугалланмай қоларди, лекин бу нарсага ишончи комил эканлиги учун ҳам у олтинчи гуноҳга детективнинг хотинини танлаб еттинчи гуноҳни ҳам амалга оширади. У ўзини қурбон қилиш орқали ўзининг асарини яратади.
Фильм жуда оғир. Лекин унинг оғирлигидан ҳам кўра унинг мукаммалиги гўзал чиққан. Ҳар бир детал инобатга олинган. Зўр сценарий қанақа бўлади деб сўрашса шу фильмни кўрсатинглар.