
Кинопуб
Бош ролда товуқ ўйнаган фильм кўрдим. Ҳеч қанақа махсус эффектларсиз, ҳақиқий товуқни кинода ўйнатишибди. Ёқди менга.
Анча-мунча актрисаларимиздан яхшироқ ўйнаган.
Супер керакли бот.
Сизга кимдир ёзиб, уни кўрмасингиздан олдин ўчириб ташласа, ёки ёзган нарсасини ўзгартириб қўйса — бу бот сизга бу ҳақида хабар беради. Аниқроғи ўчирилган ёки ўзгартирилган хабарни сизга жўнатади.
Биринчи ҳафта текин, кейин ойига ўртача 15 минг сўм атрофида айланаркан. Ишлатиб кўринглар.
@chaqimchi_uzbot
Хитрый койот’ реал воқеалар асосида суратга олинганлигини билармидингиз?
Совуқ уруш даври. АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари учувчиси Трой махфий миссия вақтида самолёти билан СССР ҳудудига қулашига мажбур бўлади. Энди унинг вазифаси фақат тирик қолиш эмас — душман ҳудудидан чиқиб кетиш. Аммо бунда унга собиқ КГБ агенти, Америка маданиятига…
Совуқ уруш даври. АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари учувчиси Трой махфий миссия вақтида самолёти билан СССР ҳудудига қулашига мажбур бўлади. Энди унинг вазифаси фақат тирик қолиш эмас — душман ҳудудидан чиқиб кетиш. Аммо бунда унга собиқ КГБ агенти, Америка маданиятига ишқибоз Николай ёрдам беради.
“Mayday” жиддий шпионлар ҳақидаги триллер бўлиши мумкин эди, лекин унда Рейнольдс бор. Райан одатдагидек кийимсиз Дедпуль ролида: ҳазилкаш ва ўзига ишонган қаҳрамон.
Фильм катта ғоялар ёки мураккаб сюжет орқали эмас, икки қаҳрамон ўртасидаги химия, қувноқ вазиятлар, таъқиблар ва экшен саҳналари билан гапиради. Баъзи жойларда воқеалар ҳаддан ташқари енгил ва содда кўринади, лекин айнан уни жиддий қабул қилмаслик “Mayday”нинг асосий “фишка”сига айланади.
Қанақа кино кўришга иккиланиб турган одамлар учун бот:
https://t.me/infodigest_uzbot
Бу ерда кунига учтагача рандом тарзда кино танласа бўлади. Киноларга қисқа синопсислар ёзилган, уларнинг барчаси ўзимга тегишли. Қачонлардир каналларимда ёзилган тақризларнинг оптималлаштирилган версиялари жойланиб борилмоқда.
Бундан ташқари, белгилаб қўйсангиз, бот сизга ҳар куни битта рандом кино жўнатиши мумкин.
Текшириб кўриб фикр ёзинглар халқим.
Икки полициячи чақирув билан бориб, тасодифан уй эгасини ўлдириб қўяди. Кейин айбларини яшириш пайига тушади.
Одатда бунақа комедиялар сюжетдаги кутилмаган бурилишларнинг эффекти билан яшайди. Лекин бу фильмда ундай бурилишлар шу даражада кўпки, одамнинг медасига ҳам тегиб қолиши ҳеч гапмас. Сценарий бунчалик бўрттирилиб, оддий комедия чинакам триллерга айланиб кетмаганида — кўришга жудаям тавсия қилардим. Ҳозир эса номига тавсия қиламан. Бекорчиликда кўришга арзийди.
Испанларнинг “Соседи сверху” фильмини бутун дунё ремейк қилганди, энди бутун дунё сафига Голливуд ҳам қўшилди.
“Приглашение” фильми ҳаммага ҳам ёқавермаслиги аниқ. Воқеалар битта уй ичида бўлади ва уни бор-йўғи тўртта актёр ижро қилади.
Поланскининг “Резня”сидан фарқли ўлароқ бу ердаги мавзу ҳам тор доирага мос. Бу — кризисга кириб қолган оилавий муносабатлар ҳақидаги фильм. Буни ушбу тўрт нафар юлдузнинг мухлислари — персонал ижро учун ёқтириб қолишлари мумкин. Ва яна ўттиздан ошган эр-хотинларга ҳам тавсия қилинади. Қолганлар айланиб ўтаверсин.
Такой брутальный, тестестерони юқори, нуарбашара, фильм давомида бирорта қаҳрамон гапирмайдиган, 80-х йиллар Америкасининг вайбини берадиган, супер композициялар билан безатилган қасос ҳақидаги эртакни кўрмоқчи бўлсанглар — тавсия қиламан.
Бунақа кинолар мухлисини топиб олса даҳшатли даражада ёқади уларга, қолганларга эса умуман ёқмайди.
Мултфильмларда каскадёрлар, дублёрлар бўлмайди деб ўйлашади кўпчилик. Аслида ундай эмаслигини бу эпизодда кўриш мумкин. Уни диққат билан кузатсангиз дублёрни кўриб қоласиз.