
Китоб – илм манбаи
📣
Намангандаги дўконимиздаги учрашувга ташриф буюринг
✅
Эртага,
11:00
да
Намангандаги
дўконимизда
Ғиёсиддин Юсуф
,
Ўткирбек Муҳаммад Собир
билан учрашув бўлиб ўтади.
Тадбирда
Ғиёсиддин Юсуфнинг
«Лидер бола»
ва
«Бола ва пул»
китоблари ҳақида суҳбат бўлади.
✨
Шунингдек,
Ўткирбек Муҳаммад Собир, Муҳаммад Темур Аъзам, Ёрқин Халил, Қамариддин Бекмуҳаммадлар
билан самимий суҳбат ҳам сизларни кутмоқда.
Китобхонларни учрашувда кутиб қоламиз.
😊
@hilolnashr
Наманган халқи жуда меҳмондўст, мулойим ва очиққкўнгил кишилар деб биламан. Водийнинг ҳар бир шаҳрига меҳримиз бўлакча. Ҳар гал борганда кўзларимиз ортда бўлиб қайтади.
Наманганда ҳурматли аҳли илмлар, дўстларимиз, ўқувчиларимиз кўп. Одатда тезда бориб-қайтганимиз сабабли кўпинча кўриша олмай қоламиз. Тадбирлар бўлмаса, борганимизни билдирмай ҳам қўя қоламиз.
Дарвоқе, Наманганда кўп тадбирлар ўтказганмиз. Бир неча бор турли марказларда, кутубхонада меҳмон бўлганмиз. Шу кунларда яна Наманганда тадбир ўтказишни ўйлаяпмиз. Кўришамизми?
Камина йигирмадан ошиқ китоблар муаллифиман. Шу билан бирга, таҳрир ва тасҳиҳ борасида 15 йиллик тажрибага эгаман.
Мендан "Қандай муҳаррирсан?" деб сўрашса, "Шайх Муҳаммад Содиқ ҳазратларига саволларни таҳрирлаб берганман" деб жавоб қиламан.
Тасҳиҳ борасида эса ҳазратнинг китобларидаги имловий хатоларни тузатганим — "Ҳилолнашр"даги уч йиллик меҳнат фаолиятим бунга ҳужжат бўлади.
Китобларим 250 мингга яқин нусхада нашр қилинган. "Тарбиячи" нашриётининг асосчиси ва раҳбариман.
Қуйидаги телеграм саҳифада ёзиш ва таҳрирга доир билим ва тажрибаларимни бепул улашиб боряпман. Сизга бу қизиқ бўлса, кириб ўрганинг, саволларингизга жавоб олинг:
👉
@Qalamahli
"Олдига келганни емоқ ҳайвоннинг иши, оғзига келганни демоқ нодоннинг иши" деган ҳикматли гап бўларди. "Ўйлаганимни ёзаман" номли профилни кўриб эсимга тушиб қолди.
Мана шундай бўлиб қолмаслик учун эса китоб ўқиш керак, азизлар!
#Китоб
@kitaabun
Ибн Жамоа китобларни жойлаш борасида қуйидаги одобларни зикр қилади:
Агар китоблар орасида Мусҳафи шариф (Қуръон) бўлса, уни ҳаммасидан юқорига қўйиш вожибдир... Кейин соф ҳадис китоблари (масалан, «Саҳиҳи Муслим»), кейин Қуръон тафсири, сўнг ҳадис шарҳи, сўнг ақида, сўнг усулул-фиқҳ, сўнг фиқҳ, сўнг наҳв ва сарф, сўнг шеърият ва ундан кейин аруз илмига оид китоблар қўйилади.
Агар бир соҳага оид иккита китоб тенг келиб қолса, ичида оят ёки ҳадис кўпроқ бўлгани юқорига қўйилади. Агар бунда ҳам тенг бўлса, муаллифи улуғроғи, агар бунда ҳам тенг бўлса, ёзилганига кўп вақт бўлгани (қадимийроғи) ва олимлар ҳамда солиҳлар қўлида кўп бўлган (машҳурроқ) китоб юқорига қўйилади. Агар бунда ҳам тенг келса, энг ишончли ва тўғри (нусха) бўлгани устун
қўйилади
.
#Китобхонга_эслатма