
Китоб – илм манбаи
Мана шу китобда ишлатилган диний атамаларга имло луғатга қарагандек фойдаланиш мумкин. Хусусан, сийратга алоқадор жой номлари, исмлар борасида алоҳида изланганман.
Агар у тилчи бўлса, танловингни кўрсатиб қўяди!
#Табассум
Расм
@Tahrirchi
дан олинди
@Kitaabun
📣
Намангандаги дўконимиздаги учрашувга ташриф буюринг
✅
Эртага,
11:00
да
Намангандаги
дўконимизда
Ғиёсиддин Юсуф
,
Ўткирбек Муҳаммад Собир
билан учрашув бўлиб ўтади.
Тадбирда
Ғиёсиддин Юсуфнинг
«Лидер бола»
ва
«Бола ва пул»
китоблари ҳақида суҳбат бўлади.
✨
Шунингдек,
Ўткирбек Муҳаммад Собир, Муҳаммад Темур Аъзам, Ёрқин Халил, Қамариддин Бекмуҳаммадлар
билан самимий суҳбат ҳам сизларни кутмоқда.
Китобхонларни учрашувда кутиб қоламиз.
😊
@hilolnashr
Наманган халқи жуда меҳмондўст, мулойим ва очиққкўнгил кишилар деб биламан. Водийнинг ҳар бир шаҳрига меҳримиз бўлакча. Ҳар гал борганда кўзларимиз ортда бўлиб қайтади.
Наманганда ҳурматли аҳли илмлар, дўстларимиз, ўқувчиларимиз кўп. Одатда тезда бориб-қайтганимиз сабабли кўпинча кўриша олмай қоламиз. Тадбирлар бўлмаса, борганимизни билдирмай ҳам қўя қоламиз.
Дарвоқе, Наманганда кўп тадбирлар ўтказганмиз. Бир неча бор турли марказларда, кутубхонада меҳмон бўлганмиз. Шу кунларда яна Наманганда тадбир ўтказишни ўйлаяпмиз. Кўришамизми?
Камина йигирмадан ошиқ китоблар муаллифиман. Шу билан бирга, таҳрир ва тасҳиҳ борасида 15 йиллик тажрибага эгаман.
Мендан "Қандай муҳаррирсан?" деб сўрашса, "Шайх Муҳаммад Содиқ ҳазратларига саволларни таҳрирлаб берганман" деб жавоб қиламан.
Тасҳиҳ борасида эса ҳазратнинг китобларидаги имловий хатоларни тузатганим — "Ҳилолнашр"даги уч йиллик меҳнат фаолиятим бунга ҳужжат бўлади.
Китобларим 250 мингга яқин нусхада нашр қилинган. "Тарбиячи" нашриётининг асосчиси ва раҳбариман.
Қуйидаги телеграм саҳифада ёзиш ва таҳрирга доир билим ва тажрибаларимни бепул улашиб боряпман. Сизга бу қизиқ бўлса, кириб ўрганинг, саволларингизга жавоб олинг:
👉
@Qalamahli