
Kun Yangiliklari 24 - Tezkor Xabarlar
🇷🇺
Россияда мигрантлар учун давлат божлари кескин оширилди
26 июлдан бошлаб Россияда миграция соҳасига оид қатор давлат божлари бир неча баробарга оширилди.
— Фуқаролик олиш —
4 200 рублдан 50 000 рублга
— Яшаш гувоҳномаси (ВНЖ) —
6 000 рублдан 30 000 рублга
— Вақтинча яшаш рухсатномаси (РВП) —
1 920 рублдан 15 000 рублга
— Россияга кириш учун таклифнома расмийлаштириш —
960 рублдан 8 000 рублга
— Ишлашга рухсатнома —
4 200 рублдан 5 000 рублга
Янги тарифлар 26 июлдан кучга кирган.
Батафсил
👉
КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
❗️
Ўзбекистонда энергетика вазири алмашди
Президент фармонига кўра,
Шерзод Ходжаев
Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири этиб тайинланди. Шу муносабат билан у Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги директори лавозимидан озод этилди.
Шунингдек,
Жўрабек Мирзамаҳмудов
энергетика вазири лавозимидан озод қилинди.
Батафсил
👉
КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
☀️
🥵
Бугун ва эртага туш вақтида кўчага чиқмасликка ҳаракат қилинг
Маълумотларга кўра, 27-28 июль кунлари туш пайти Ўзбекистонда қуёшнинг ультрабинафша нурланиш индекси 10 баллга етади.
Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз.
Батафсил
👉
КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
❗️
Давлат тиббиёт муассасаларида камида
ўн беш йил иш стажига
эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг фарзандларига
республика олий таълим ташкилотларида бакалавриат таълим
йўналиши бўйича йиллик тўлов-контракт суммасининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича субсидия тизими ишига тушди.
Субсидиядан фойдаланмоқчи бўлганлар қуйидаги ҳавола орқали ариза бериши мумкин:
subsidiya.imv.uz
Батафсил
👉
КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
Рамазон Темиров биринчи роунддаёқ рақиби Стеве Эрcэгни нокаутга учратиб ғалаба қозонди
!
Батафсил
👉
КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
❗️
Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 7 млн сўмдан ошди
📊
2026 йилнинг январь–июнь ойларида ўртача ойлик иш ҳақи
7 млн 91 минг сўм
ни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан
18,4%
га ошди.
Энг юқори маош
Тошкент шаҳрида
—
12 млн сўм
, соҳалар кесимида эса
банк ва молия тизими
етакчилик қилди. Иш ҳақи ўсиши энг юқори
ташиш ва сақлаш, таълим ҳамда соғлиқни сақлаш
соҳаларида қайд этилди.
Батафсил
👉
КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
Евроиттифоқнинг Россияга қарши янги санкциялари кучга кирди
Европа Иттифоқининг Россияга қарши қабул қилинган 21-санкциялар пакети расман кучга кирди. Янги чекловлар энергетика, молия, криптовалюта, ташқи савдо ва Россия ҳарбий-саноат мажмуасига қаратилган бўлиб, Москванинг Украинага қарши урушни молиялаштириш имкониятларини янада чеклашни кўзлайди.
Батафсил
👉
КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
❗️
Айни вақтларда заправкаларда пропан 7000 сўмдан сотилмоқда экан.(Андижон)
Бугундан пропанлар арзонлашни бошлади. Анчадан бери нарх 7000 сўмга тушмаган эди.
Батафсил
👉
КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
❗️
Жазирама қайтади
Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудида асосан кам булутли ва ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Фақат айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ҳамда момақалдироқ бўлиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати босқичма-босқич кўтарилиб, якшанба куни 36–39 даражагача, республиканинг шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида эса 40–42 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда.
Шунингдек, шимолий ва чўл ҳудудларида шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
24 июль куни Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғ олди ҳамда тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши эҳтимоли бор.
Тошкент шаҳрида ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Бугун ҳаво ҳарорати 34–36 даража бўлади. Шанба куни кечаси 21–23 даража, кундузи 35–37 даража, якшанба куни эса кечаси 22–24 даража, кундузи 36–38 даражагача иссиқ бўлиши прогноз қилинмоқда. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади.
Батафсил
👉
КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин, ҳурматли Президент!
Бугун, 24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Миромонович Мирзиёев 69 ёшни
қарши олдилар.
Юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги, эртанги кунимиз ва фарзандларимиз келажаги йўлида олиб бораётган
фидокорона меҳнатларингиз, бедор тунларингиз ва улкан саъй-ҳаракатларингиз учун
чуқур миннатдорлик билдирамиз.
Халқимизнинг чин меҳри, юксак ишончи ва қўллаб-қувватлаши доимо Сизга ҳамроҳ бўлсин!
Ватанимиз дунёдаги энг ривожланган, қудратли ва тараққий этган давлатлар қаторидан мустаҳкам ўрин эгалласин!
Батафсил
👉
КУН ЯНГИЛИКЛАРИ