
Kun Yangiliklari 24 - Tezkor Xabarlar
Тошкентда жаҳон даражасидаги музей қурилмоқда
Президент Шавкат Мирзиёев янги Ўзбекистон Миллий музейи қурилиши билан танишди. Бу ҳақда Саида Мирзиёева маълум қилди.
Марказий Осиёдаги энг йирик маданий лойиҳалардан бири бўлган музейни дунёга машҳур, Притцкер мукофоти соҳиби Тадао Андо лойиҳалаган.
👉
@kun_yangiliklari24_xabarlar_uz
Бўзсув каналининг Шаҳидлар хотираси хиёбонидан Чилонзор туманигача бўлган қисмида 20 километрлик узлуксиз пиёдалар йўлаги ташкил қилинади. Давлат раҳбари бу борада бир ой ичида алоҳида лойиҳа ишлаб чиқиш вазифасини қўйди.
👉
@kun_yangiliklari24_xabarlar_uz
Йўлкира тарифини ўзгартиришга қандай омиллар сабаб бўлмоқда?
Тошкентда автобус ва метро йўлкирасини 2 500 сўм этиб белгилаш таклиф қилинмоқда.
Амалдаги 1 700 сўмлик тариф 2023 йил кузидан бери ўзгармаган. Шу даврда транспорт тизимидаги асосий харажатлар таркибига кирувчи ресурслар нархи эса ўзгарган.
Масалан:
🔹
электр энергияси — 900 сўмдан 1 100 сўмга;
🔹
метан гази — 1 500 сўмдан 2 000 сўмга;
🔹
заправкалардаги газ — 1 800 сўмдан 2 750 сўмга қимматлашган.
Бундан ташқари, Тошкентда автобуслар сони 1 900 тага етган, кунлик йўловчи оқими бўлса 2,5 миллионга яқинлашган.
Автобуслар сони ва йўловчилар оқими кўпайиши билан транспортни сақлаш, ёқилғи билан таъминлаш, таъмирлаш ва бошқа харажатлар ҳам ортиб бориши табиий.
Бугунги йўлкира нархи эса транспорт харажатларини тўлиқ қопламайди. Шунинг учун уларнинг бир қисми давлат бюджети ҳисобидан субсидияланади.
Янги тарифни белгилаш таклифи транспорт тизимидаги ана шу харажатлар ва молиялаштириш эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда илгари сурилаётганлиги айтилмоқда.
👉
@kun_yangiliklari24_xabarlar_uz
Асаджон Хўжаев Рақамли технологиялар вазирининг Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари этиб тайинланди
Президент Администрацияси Раҳбарининг тегишли фармойиши билан Асаджон Азатбекович Хўжаев Рақамли технологиялар вазирининг Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
👉
@kun_yangiliklari24_xabarlar_uz
Давлат экологик назорати инспекциясининг (Экополиция) Айдар-Арнасой кўллар тизими назорати бўлими бош мутахассиси Мирзо Ботировнинг эҳтиётсизлик оқибатида ўлимига сабаб бўлишда гумонланиб, уч нафар фуқаро қўлга олинди.
Бош прокуратуранинг маълум қилишича, воқеа юзасидан Жиноят кодексининг учта моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган:
202-модда — ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш;
219-модда — ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш;
102-модда — эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш.
👉
@kun_yangiliklari24_xabarlar_uz
Ажрашиш тартиби соддалаштирилиши мумкин
Ҳукумат томонидан тайёрланган қонун лойиҳасига кўра, агар эр-хотиннинг никоҳни бекор қилиш учун етарли ва асосли сабаблари мавжуд бўлса, суд уларга ярашиш учун қўшимча муддат бермасдан никоҳни бекор қилиши мумкин.
Ҳозирда суд айрим ҳолатларда томонларга ярашиб олиш учун маълум муддат белгилаши мумкин. Янги тартиб қабул қилинса, асосли сабаблар мавжуд бўлган ажрашув ишлари тезроқ кўриб чиқилиши кутилмоқда.
Ҳозирча бу лойиҳа қабул қилинмаган.
👉
@kun_yangiliklari24_xabarlar_uz
«Қамчиқ» довонида йўлнинг бир қисми ёпилади
12 сентябрдан бошлаб «Қамчиқ» довони ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 106–108-километрлари оралиғида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари сабабли мазкур ҳудудда транспорт воситалари ҳаракати вақтинча бир томонлама ташкил этилади.
Йўл қанча муддатгача ёпилишига ойдинлик киритилмаган.
👉
@kun_yangiliklari24_xabarlar_uz
Навоий кон-металлургия комбинатининг «Пистали» конида автомобиль шинаси портлаши оқибатида икки нафар ходим ҳалок бўлди
НКМК хабарига кўра, ҳодиса 10 сентябрь куни соат 15:00 атрофида «Қизилқум» кон бошқармаси Автомобиль транспорти бошқармасининг «Пистали» 1-транспорт цехининг фойдаланишда бўлган автомобиль шиналарини сақлаш майдонида юз берган.
Қувур ташувчи автомашинанинг тиркамасида шиномонтаж ишларини бажариш вақтида шина портлаб кетган. Оқибатда корхонанинг 2 нафар ишчиси вафот этган.
👉
@kun_yangiliklari24_xabarlar_uz
Болани автотеррорчи чангалидан қутқариб қолибди
Ҳолат Жиззах вилояти, Фориш туманида содир бўлган. Даҳшат
👉
@kun_yangiliklari24_xabarlar_uz
Тошкентда илк марта қаватли парковка қурилибди
👉
@kun_yangiliklari24_xabarlar_uz