
Mahmudiylar oilasi
ҲИКМАТ ВА АДОЛАТ
Умар ибн Абдулазизга:
- Эй мўминлар амири, одамлар ҳаддиларидан ошди, хулқлари ёмонлашди, энди уларни фақат қамчи тўғрилайди, холос, - дейилди.
- Бекор айтибсизлар, уларни адолат ва ҳақиқат тўғрилайди, - деб жавоб берди мўминлар амири.
Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
2026-04-24
@mahmudiylar
ПСИХОЛОГ БЎЛИШ ЎТА ОҒИР КАСБ ЭКАН
"Бахтиёр оила сари" дарсларимизнинг охирги курсида айрим одамлар, оилалар билан алоҳида гаплашиб, қўлимиздан келганча йўл-йўриқлар кўрсатишимизга тўғри келди.
Гоҳида масала тез ҳал бўлди. Гўё иноқлик бир идиш ичида бўлиб, унинг қопқоғини куч билан тортаётгандек, ҳатто идишни синдирмоқчи бўлаётгандек ҳаракатларга дуч келдик. Бундай пайтларда қопқоқни бураб очиш кераклигини айтиб қўйдик, холос.
Гоҳида эса ўта оғир, чигал вазиятларнинг гувоҳи бўлдик. Шу қадарки, бизда ҳам ғам-ташвиш бор, деб айтолмай қоласиз. Ўзингиздаги ғам-ташвишни ғам-ташвиш деб айтишга уяласиз. На йўл-йўриқ кўрсата оласиз ва на бир юпанч бўлгудек гап топа оласиз.
Шукрки, мусулмонмиз. Парвардигоримизга йиғлай оламиз. Бу дунёнинг ҳар қандай мусибати дўзахга солиштирилганда бир ором эканини биламиз. Ҳар қандай оғриқ ўткинчи эканини англаймиз. Акс ҳолда бу дардларни эшитган психологнинг ўзи псих бўлиб қолиши ҳеч гап эмас.
Хуллас, психолог бўлиш менга тўғри келмас экан. Бировларнинг дарди билан анча вақтгача уйқум бузилди, оромимни йўқотдим. Бу ишни мен эплай олмас эканман.
@mahmudiylar
Тилшуносдан сўралди:
- Менга қондай тавсиялар берасиз?
- Ростгўй бўлишни, тақводор бўлишни ва "о" ҳарфини "а"ҳарфига алмаштиришни, - деди тилшунос.
😊
@mahmudiylar
Ҳар ким экканини ўради.
Ким отасига яхшилик қилса, болалари унга яхшилик қиладилар.
Ким отасига оқ бўлса, унга ҳам болалари оқ бўладилар.
Ким кексайиб қолган чолни иззат-икром қилса, Аллоҳ унга кексайган пайтида иззат-икром қиладиган ёшларни тайёрлаб қўяди.
Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
2026-04-19
@mahmudiylar
Ёзувчи Муқим Маҳмуднинг ҳаёт йўли
11-июн, соат 18:00-19:00.
Ҳаллунда кутубхонаси (Ўзбек тилида)
Ботшюркада яшовчи ўзбек ёзувчиси Муқим Маҳмуднинг ижоди ва ҳаётий тажрибаси билан танишишга хуш келибсиз.
Бу кеча чет эллардан келиб, Швецияда яшаб қолган ижодкорларнинг ҳаёт йўлини ёритиб берувчи дастуримизнинг бир қисмидир.
***
Кечага марҳамат қилиб, адибнинг ҳаёт йўли билан танишинг, шеърлар ва уларнинг шарҳларидан баҳраманд бўлинг.
Саволларни кеча ўтаётганда беришингиз ҳам ёки шу постнинг изоҳлар қисмида қолдиришингиз ҳам мумкин
@mahmudiylar
Кўприк устида ёш боладек қувониб, у ёқдан бу ёққа чопиб юрдим.
Бу қадар яйраётганимдан ўзим ҳам ҳайрон бўлдим.
Олдинлари баландликдан қўрқар эдим. Пастга қарашга юрагим бетламас эди.
Қўрқув барҳам топибди. Заррача қўрқмадим. Хурсандлигим шундан бўлса керак. Алҳамдулиллаҳ.
@mahmudiylar