Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Mahmudiylar oilasi

mahmudiylar

– Yevropada yashab, o‘zligini, dinini ushlab qolish uchun kurashayotgan,
– go‘zal oila misolida Islomni haq va adolatli din ekanini,
– Islomga amal qilish har yerda va har doim yengil ekanini ko‘rsatib berish yo'lidagi oila.
✍️
@mahmudiylar_oilasi_bot

Подписчики
4 640
Просмотры
995
ER
21,05%
Посты
3 063
October 29, 02:05

Аллоҳ сизларни Ўз паноҳида асрасин. Ҳар икки дунёда азиз айласин. Анчадан бери бу қадар маза қилмагандим. Ўқиган сари ич-ичидан қаймоғи чиқаверди. Бир-биридан гўзал сатрлар. Ўта пурмаъно ва ўта самимий. Жўшиб турган меҳр-муҳаббат.
Акамни қаттиқ яхши кўраман, деб ўйлардим. Сизларча бўлишимга ҳали анча бор экан. Тасанно!
Шеърхонлик
"Ўзбекнинг ўзлиги" ҳақида мақола ёзиб турган эдим, кеча укам Ҳусайнхон қоридан шеър келиб қолди. Ёшлигимизда кўп мушоира қилардик, анчадан буён бу анъана тўхтаб қолганди. Туйғулар уйғониб, илҳом келиб қолди, мақола тин олиб, жавоб шеър битилди. Қарасам, бу ҳам ўзбекнинг мумтоз анъаналаридан экан. Эътиборингизга ҳавола қилишни истадим. Дуоларингиздан умидворман.
Инсоним Ҳасан
Меҳрибон дўстим, акамжоним Ҳасан,
Ҳам қариндош, ҳам қадрдоним Ҳасан.
Хўп самимий, беғубору беназир,
Соҳиби хулқи ҳасан, жоним Ҳасан.
Ақли илму маърифат ошуфтаси,
Фикри ирфон, қалби Қуръоним Ҳасан.
Жонима кўрса мусибат найзасин,
Тургучи ёнимда қалқоним Ҳасан.
Исмидан зотига нисбат ончаким,
Муҳсину ҳассону эҳсоним Ҳасан.
Волидайнимдан табаррук ёдгор,
Устихоним, гўштиму қоним Ҳасан.
Ё Илоҳий бер унга умри фузун,
Офият, иззат, шараф-шоним Ҳасан.
То Ҳасан бўлмай Ҳусайн топмас вужуд,
Ҳою сийну нуним, инсоним Ҳасан.
21/10/ 2025
Истанбул
Синвоним Ҳусайн
Мушфиқим, улфат, укамжоним Ҳусайн,
Чин қориндошим, жигаржоним Ҳусайн.
Гар тиловат этса, кўнгиллар асир,
Айласа иншод, хушхоним Ҳусайн.
Сўзласа, диллар эриб, виждон турар,
Ул масиҳанфос сухандоним Ҳусайн.
Ваъзи ақлу руҳга зўр озуқадир,
Кўзга нуру, дилга дармоним Ҳусайн.
Тотди ёшликдан неча дарду алам,
Мисли Айюб дардга полвоним Ҳусайн.
Қалби ёнмиш доимо Ҳақ ишқида,
Бўлди элга шамси тобоним Ҳусайн.
Бўйла ўнги ичида, ботинпараст,
Сидқу сиддиқ, меҳри пинҳоним Ҳусайн.
Битса ашъор, бўйсунар вазну аруз,
Сурса бармоқ, шери давроним Ҳусайн.
Фиқҳу тафсиру ҳадис, илми сулук,
Форс, араб тилга билимдоним Ҳусайн.
Йўқ акам, ўтмиш отам, кетмиш онам,
Маҳв этибдир барча армоним Ҳусайн.
“Ë”си тасғирдан эмас, таъзим учун,
Охиру собиқ Сулаймоним Ҳусайн.
Сўзласам васфин тамом, топмас тамом,
Бўлгуси энг яхши достоним - "Ҳусайн".
Ë Раб, эт умрин узун, жисмин бутун,
То абад бўлсин менинг ёним Ҳусайн.
Жоним ул “ё”и хитобидан тирик,
Олса, илло олгуси жоним Ҳусайн.
Бу Ҳасан бўлмиш Ҳусайн бирлан бутун,
Хону моним, жуфту синвоним Ҳусайн.
28.10.2025
АҚШ, Филаделфия
Изоҳ:
“Синвон” бир илдиздан чиққан иккита хурмо дарахти. У ака-ука, туғишган, ўхшаш, монанд маъноларини англатади. Сўзнинг тузилиши иккилик сийғасига монанд бўлгани боис, асли бир бўлиб, бир-бирини тутиб, тўлдириб турган эгиз, жуфт, ўхшаш нарсаларга ишлатилади. Бу сўз Қуръони каримда келгани билан ҳам аҳамиятли.
©
Hasan Al-Muqriy

October 29, 02:04
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

October 29, 01:56
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

#Atvoquzzahab
Имом Замахшарий. Олтин шодалар. Йигирма тўққизинчи мақола.
Масжид сари қадамингда бўлсин виқор,
Намозингда қўрқув бисёр ва такрор.
Буюк Шоҳ иззатин айла тасаввур,
"Овоз" ҳадисини ўйлагин чуқур.
Ҳузурида турганинг қанчалар Жаббор,
Ғаниминг, рақибинг қанчалар маккор.
Бунчалар маҳобат, бунчалар залвор,
Борми қаршисида турган барқарор.
Насли тоза бандага у эмас оғир,
Устувор сўз ила у бунга қодир.
Оҳ урар, қалтирар қўрқиб азобдан,
Югурар, умидин узмай савобдан.
Отини қамчилар мақсади тоат,
Бор кучин сарфлаб, айлар риёзат.
@mahmudiylar

October 28, 16:04

Стокголмда Бунён номли исломий ўқув маркази очилган. Иброҳим билан Нафиса ҳам ўша ерда ишлайдилар. Нафиса Қуръон, тажвид, араб тилидан дарс беради.
Янги ўқув йили бошланишидаги йиғинда Нафиса ўқитишга оид режаларини айтибди. Шунда марказ раҳбари:
- Шу ишларни бажарсанг, сенга бир умра сафарини совға қиламан, - дебди.
Бунга жавобан Нафиса:
- Унда маҳрамимга ҳам қўшиб совға қилишингга тўғри келади, - дермиш.
😊
@mahmudiylar

October 27, 01:47

Остонангизга назар ташлаб қўйинг, муслималар...
Онам айтардилар:
“Даданг кўчадан келсалар, оёқ кийимлари остонада қолмасин, дарров тозалаб ичкарига олинглар.
Чунки эркак кишига иззат, ҳурмат остонадан бошланади...”
Одатларингиздан айланай онам!
Ҳақиқатдан хонадон сарварининг ҳурматини остонадан пайқаш қийин эмас.
Жуфтининг оёқ кийимини ҳам оёқ остида қолдирмай, ҳатто фарзандларига ҳам эзғилатмаган аёллар ‒ Ўзбекойимлардир.
Эркакка ўзини султондек ҳис қилдириш, азизлигини билдириб туриш аёлнинг зиммасидаги вазифадир.
Оиласида эъзозланган эркак бошқа жойдан меҳр изламайди.
Остонангизга назар ташлаб қўйинг муслималар...
Ахир жуфтингизга муҳаббат остонадан бошланади.
Унутманг, султонингизни маликаси бўлиш учун, унга аввал чўрисидек хизмат қилишингиз керак.
Жаннат эрингизнинг пойидадир...
Осиё Абдулазим

October 27, 01:00
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

#Atvoquzzahab
Имом Замахшарий. Олтин шодалар. Йигирма еттинчи мақола.
Мансаби билан керилган раҳбар,
Ҳамоқатда туяқушдан баттар.
Нақадар бахтсиздир раҳбар нохолис,
Чин неъмат васлидан нақадар олис.
Ор-номусни топтаган бўларканми бахтиёр,
Улуғларга зулм этган кимсага бўларми бахт ёр.
Ахир у узилмади золимлар йўлларидан,
Зулм тиғи тушмади бешафқат қўлларидан.
Борар жойи бўлди ҳалокат чоҳи,
Энди у зулматда, асқотмас оҳи.
Мазлум оҳи уриб, илдизи кўчсин,
Ном-нишон қолмасин, излари ўчсин.
@mahmudiylar

October 26, 01:04
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

#Atvoquzzahab
Имом Замахшарий. Олтин шодалар. Йигирма олтинчи мақола.
Гуноҳдан, ҳаромдан тийилса инсон,
Жон таслим қилмоғи бўлади осон.
Кутиб олар уни Аллоҳ, малоик,
Неъматлар-ла безатилган ароик.
Бир кишига бўлсин жаннат,
Ки, фурсатни билиб ғанимат.
Эзгуликка борини сочган,
Ёвузликдан жирканиб қочган.
Аллоҳнинг амри-ла ёмонни янчган,
Яхшининг гапини дилларга санчган.
@mahmudiylar

October 25, 09:02
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

ТАВСИЯ
Агар ота-онангиз кексайиб, аъзоларида толиқиш ва пой тортиши ҳолатлари кузатилса, уларга ҳамма жойда қулай шароитлар яратиб беришингизни тавсия қиламан.
Аллоҳ Нуриддиндан рози бўлсин, ажрини зиёда қилсин.
@mahmudiylar

October 25, 03:02
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

- Қай қофия гўзал, кўркам?
- Тилга енгил, дилга малҳам.
- Мисол айтинг-чи биргина?
- Айтиб бўлдим ҳозиргина.
Энди буни таржима десаммикин ё ўхшатма десаммикин?
Ном беришни ўқувчига ҳавола қилиб
Муқим Маҳмуд
2025-10-20
@mahmudiylar

October 25, 01:02
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

#Atvoquzzahab
Имом Замахшарий. Олтин шодалар. Йигирма бешинчи мақола.
Модомики, сенда фурсат бор,
Қасдинг бўлсин бўлмоқ тақводор.
Тақводорга мудом ёрдир бахт,
Тақвосизлар абадий бадбахт.
Қўнмай туриб сочингга қор,
Қаддинг букиб, кетмай виқор.
Теринг тириш бўлмай туриб,
Ақлинг, рангинг сўлмай туриб.
Ўнтатмайин туришларинг,
Оғирлашмай юришларинг.
Шошил тезроқ қақшамасидан бўғин,
Бармоққа титроқ келиб қолмасин тағин.
Шошил тезроқ ҳали қудрат бор экан,
Шошил тезроқ ҳали фурсат бор экан.
@mahmudiylar