
Ma'rifatuz
#muftiy_minbari
Она дуоси бешак ижобат
🎙
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📱
YouTube
|
📱
Instagram
|
📱
Facebook
📲
РАСМИЙ САҲИФА
✅
УЛАШИНГ
🗣
ОИЛА ҚЎРҒОНИ: НИКОҲ, ИДДА ВА ЗАМОНАВИЙ МУАММОЛАР
❓
Оила ва никоҳга оид савол-жавоблар
🎙
Юнусхон
домла Юсуфхон
ўғли
–
Фарғона вилояти, Марғилон шаҳри "Саид Жалолхон тўра" масжиди имом-хатиби
.
00:00 Кириш
00:56
Гувоҳларсиз никоҳдан ўтганмиз. Шу никоҳимиз тўғри бўлганми?
01:51 Никоҳ ўқиш пайтида келин ёки отасининг исми хато айтилса, никоҳ дуруст бўладими?
04:00
Унаштирилгач кўришиб юрса бўладими?
06:13 Келин ҳайзли вақтда никоҳ ўқилиши мумкинми?
07:34
Ака-ука ёки опа-сингил қуда бўлиши мумкинми?
09:29 Куёв никоҳ пайтида қулоғи оғирлиги учун келинни “топширдим” деган гапини эшитмаган. Шу никоҳ жоизми?
11:14
Никоҳ тўйини қилиш кимнинг зиммасида?
12:28 Сафар ойида тўй қилса бўладими?
14:23
Никоҳ ўқитилаётганда гувоҳлар мусулмон бўлиши шартми?
14:44 Муслима аёл-қизлар ғайридин эркакларга турмушга чиқиши мумкинми?
15:51
Идда қачондан бошланади? Иддада ўтирган аёлга нима ишларни қилиш мумкин ва нима ишларни қилиш мумкин эмас?
18:20 Идданинг муддати қанча?
19:18
Никоҳланаётган икки ёш ота-оналари хабарсиз бўлган ҳолда, гувоҳлар олдида никоҳ ўқитишса, шу никоҳлари тўғри бўладими?
20:20 Оила қуришда қиз ва йигитнинг ота-онаси, қиз билан йигит рози бўлса, уларни орасига никоҳ тушадими?
21:37
Ҳомиладор аёлни никоҳ ўқитиб олса бўладими?
22:33 Турмуш қурганимизга 7 йил бўлди, лекин фарзандимиз йўқ. ЭКО га ҳам хўжайинимни уруғлари чиқмади, шунга қайнимни уруғидан ЭКО қилдирмоқчи эдик. Никоҳсиз ЭКО қилдиришни хоҳламайман. Шу масалага қандай маслаҳат берасиз?
23:53
Шаръий жиҳатдан идда тугамасидан қилинган бундай никоҳ дуруст бўладими?
25:32 Иддадаги аёлга талоқ берилса, идда қайси талоқдан бошланади?
26:38
Ота-онанинг фарзандини оққ киламан деб қўрқитиши динимиз кўрсатмаларига кўра қанчалик тўғри?
30:42 Эрим менга талоқ бергани учун иддада ўтирган эдим. Иддадаги иккинчи ҳайздан кейин яна талоқ айтди. Биринчи талоқдан кейин орамизда никоҳ ҳам, яқинлик ҳам бўлгани йўқ. Саволим шуки, менинг иддам қайси талоқдан бошланади?
31:43
Аёл қайси ҳолларда талоқ ёки хулуъ сўраса гуноҳкор бўлади?
33:32 Эркак киши аёлига “бир талоқсан” деса, унга яна никоҳ ўқиттириш керакми?
34:24
Никоҳ ўқилиб, жинсий алоқа қилинмаган бўлса, телефонда “талоғингни бердим” деса, талоғини олган қиз идда ўтирадими?
35:37 “Орамизда никоҳ йўқ, орамизда ҳеч нарса қолмаган, шу кундан бошлаб сен менга ҳаромсан” каби сўзлар билан талоқ тушадими?
37:54
Талоқни билмасдан шунчаки қўрқитиш учун айтса ҳам талоқ тушадими?
38:29 Эр ёки хотин вафот этса ўртадаги никоҳ бузиладими? Нима учун Ҳазрати Aли Фотима онамизни ўзлари ғусл қилдириб ўзлари кафанлаганлар?
41:05
Аёлим билан 8 ой бирга яшамадик. Энди никоҳ ўқитишимиз керакми?
41:32 Никоҳ ўқитилганда маҳр берилмаган. Маҳр бермасдан талоқ қилса бўладими?
42:08
“Мендан бесўроқ кўчага чиқсанг жавобинг ўзинг билан” деса никоҳ бузиладими?
43:27 Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда қайнонасиз ҳаётга тарғиб, қайнона билан яшаётганларнинг ҳаёти мазаҳ қилиб кўрсатилаётган лавҳалар кўпаймоқда. Бу иш шариатимизда қанчалик тўғри?
49:43
Янги уйланган, оила қурган ёшлар қайси дуоларни кўпроқ ўқиб юришларини тавсия қиласиз?
52:32
1 талоқ тушиб қайта никоҳ ўқитиб яшаб юрилса, яна низо чиқиб талоқ тушиб яна яшаб кетилса аввалги талоқ ўчиб кетадими?
53:45 Никоҳни асраб қолиш ва нафсларни тийиш учун тавсиялар
😎
FULL HD
✅
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱
ISHONCHLI VA RASMIY MANBA
📲
OBUNA BO'LING
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook
#muftiy_minbari
Тарбияда ҳалолликнинг ўрни
🎙
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📱
YouTube
|
📱
Instagram
|
📱
Facebook
📲
РАСМИЙ САҲИФА
✅
УЛАШИНГ
🗣
#xabar
#haj2026
📢
РАСМАН: “ҲАЖ – 2026” МАВСУМИ 2 МАЙДАН БОШЛАНАДИ!
🇺🇿
🛫
Ўзбекистондаги 2026 йилги Ҳаж мавсуми 2 майдан бошланади.
18 майга қадар ҳар куни юртимиздан Саудия Арабистонига авиақатновлар амалга оширилади.
🇺🇿
Зиёратчилар юртимизнинг 9 та ҳудуди
– Тошкент, Наманган, Фарғона, Андижон, Самарқанд, Бухоро, Қарши, Термиз ва Урганч шаҳарларидаги аэропортлардан Мадина шаҳрига тўғридан-тўғри учади.
🗣
Ҳамюртларимизни Мадина шаҳрига етказиш Саудия Арабистонининг FlyAdeal авиакомпанияси томонидан, ҳожиларни она-Ватанимизга олиб келиш эса Uzbekistan Airways томонидан амалга оширилади.
✅
Ҳаж тадбирларини ташкил этиш бўйича қуйидаги тайёргарлик ишлари жадал амалга оширилмоқда:
🔎
– зиёратчилар тиббий кўрикдан ўтказилиб, менингит касаллигига қарши эмланди;
🆔
– бўлғуси ҳожиларнинг расмий ҳаж визалари ва бошқа зарур ҳужжатларни расмийлаштириш якунланди;
💬
– зиёратчиларга гуруҳ раҳбарлари бириктирилиб, сафар олди машғулотлари ўтказилмоқда.
🤝
Шунингдек, ҳар бир зиёратчига қуйидагилар тақдим этилмоқда:
📕
– “Ҳаж – буюк ибодатдир” қўлланмаси
🎒
– сумка
🦺
– нимча
🤩
– термос
☂️
– соябон
👍
– сим-карта
⚡
– қувватлагич.
💬
Айни пайтда Саудия Арабистонида бўлиб турган "Ҳаж – 2026" мавсуми илк ишчи гуруҳлари ҳамкор ташкилотлар билан бирга меҳмонхоналар, Мино ва Арофот водийларида зиёратчилар ибодатларини бекаму кўст адо этиши учун муносиб шароитлар тайёрлаш бўйича фаол иш олиб бормоқда.
⚡️
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг веб-сайти ва ижтимоий тармоқларида
Ҳаж амаллари ҳақидаги суҳбатлар, тавсиялар ва мақолалар тақдим этилмоқда.
✅
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱
ISHONCHLI VA RASMIY MANBA
📲
OBUNA BO'LING
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook
#muftiy_minbari
#dilbandlarim
Қўшалоқ хушхабар
🎙
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🖥
Дилбандларим
📱
YouTube
|
📱
Instagram
|
📱
Facebook
📲
РАСМИЙ САҲИФА
✅
УЛАШИНГ
🗣
ЖАНОЗА НАМОЗИДАН КЕЙИН ТОБУТ БИЛАН ҚИРҚ ҚАДАМ ЮРИШ ҲАҚИДАГИ ҲАДИС
#жаноза
❓
2077-САВОЛ: Жаноза намози ўқиб бўлингандан кейин тобут билан бирга қирқ қадам юриш ҳақида ҳадис борми?
💬
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ҳа, бор, лекин у тобут билан бирга қирқ қадам юриш ҳақида эмас, балки тобутни кўтариб қирқ қадам юриш ҳақида келган.
Фуқаҳоларимиз таъкидлашларича, тобутни кўтаришда дастлаб унинг бош томонидаги тутқичини ўнг елкасига олади, сўнгра оёқ томонидаги ўнг тутқичидан кўтаради. Кейин чап томонига ўтиб, аввал бош, сўнгра оёқ томонидан чап елкада кўтарилади. Ҳар томондан ўн қадамдан, жами қирқ қадам кўтариб юриш мустаҳабдир. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким тобутни қирқ қадам кўтарса, қирқта катта гуноҳлари ўчирилади”, деганлар.
Айтиб ўтилганидек, бу йўсинда кўтариш мустаҳаб саналади. Қилса, савоб, қилмаса, гуноҳ бўлмайди. Одатда жанозада ва тобут кўтаришда кўпинча, тиқилинч рўй беради. Шу боис инсон тобут кўтаришда ўзига қулай ва бошқаларга озор бермайдиган тарзда кўтариши мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍
YouTube
👍
Instagram
👍
Facebook
👍
Ummalife
😎
РАСМИЙ САҲИФА
✅
УЛАШИНГ
🗣
#muftiy_minbari
Салом кўнгил калитидир
🎙
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📱
YouTube
|
📱
Instagram
|
📱
Facebook
📲
РАСМИЙ САҲИФА
✅
УЛАШИНГ
🗣
ЗИЁРАТГОҲЛАРДАГИ ҲОВУЗЛАРГА ТАНГА ТАШЛАШНИНГ ҲУКМИ
#бидъат
#хурофот
❓
2076-САВОЛ: Турли зиёратгоҳ ва қадамжоларга борганимизда у ердаги ҳовузларга одамлар томонидан танга ташланаётганига гувоҳ бўламиз. Масалан, ҳозирда қайта таъмирдан чиқиб, гўзал ҳолатга келтирилган имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ зиёратгоҳларида шундай ҳолатга дуч келдим ва бунинг шаръий ҳукми қандай бўлади деган саволни сизларга йўлладим?
💬
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Инсон қилаётган ҳар бир ишини, айниқса, ибодат деб қилмоқчи бўлган амалини шаръий томондан тўғри ёки нотўғри эканини ўрганиб, кейин шунга қараб қарор қабул қилиши лозим. Саволда айтилган ҳолат ҳам асли йўқ бўлган хато ишлардан ҳисобланади. Агар бу ишни улуғ амал, гўзал ибодат деб қилаётган бўлса, бидъат ишга қўл ураётган бўлади ва бу қилмиши учун гуноҳкор бўлади. Агар ибодат деб эмас, бошқалар шундай қиляпти экан, деб кўр-кўрона эргашиб қилаётган бўлса, пулни исроф қилаётган бўлади. Чунки динимизда инсон молини, маблағини беҳудага сарфлаши исроф деб қаралади. Демак, ҳар икки ҳолат ҳам гуноҳдан холи бўлмайди.
Агар эҳсон қилмоқчи бўлса, ҳовузга эмас, ўша жойлардаги махсус идишларга ташлаши тўғри бўлади.
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни банданинг қадамлари то тўрт нарса ҳақида сўралмагунча жойидан жилмайди: Умрини нима билан ўтказгани; ёшлик даврини нимага сарф қилгани; молини қаердан топгани ва нимага сарфлагани; илмига қандай амал қилгани”, дедилар”.
(Имом Табароний ривояти).
Демак, банда мол дунёни қандай топганидан ташқари нималарга сарф этгани ҳақида ҳам сўроққа тутилар экан. Шу боис ҳар бир инсон бу набавий насиҳатга доимий равишда амал қилиши талаб этилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍
YouTube
👍
Instagram
👍
Facebook
👍
Ummalife
😎
РАСМИЙ САҲИФА
✅
УЛАШИНГ
🗣
#mutolaa
#farzand
#ota_ona
⚡️
Агар фарзанд ота-онанинг ғазабини чиқарса
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ قَالَ: مَا مِنْ مُسْلِمٍ لَهُ وَالِدَانِ مُسْلِمَانِ، يُصْبِحُ إِلَيْهِمَا مُحْتَسِبًا، إِلَّا فَتَحَ لَهُ اللهُ بَابَيْنِ - يَعْنِي الْجَنَّةَ - وَإِنْ كَانَ وَاحِدًا فَوَاحِدٌ. وَإِنْ أَغْضَبَ أَحَدَهُمَا لَمْ يَرْضَ اللهُ عَنْهُ حَتَّى يَرْضَى عَنْهُ. قِيلَ: وَإِنْ ظَلَمَاهُ؟ قَالَ: وَإِنْ ظَلَمَاهُ.
💬
Ибн Аббосдан ривоят қилинади:
«Бир мўмин-мусулмон инсоннинг мусулмон ота-онаси бўлса, уларга яхшилик қилиб, унинг савобини кутган ҳолда тонг оттирган бўлса, Аллоҳ унга жаннатнинг икки эшигини очади. Агар фақат бири бўлса, биттасини очади. Агар фарзанд ота-онадан бирининг ғазабини чиқарган бўлса, ўша шахс рози бўлмагунича, ундан Аллоҳ рози бўлмайди».
💬
«Ота-она унга зулм қилган бўлса ҳамми?»
дейишди.
💬
(Ибн Аббос)
«Зулм қилган бўлсалар ҳам», деди».
🤝
Бу ривоятда ҳам ота-онага яхшилик қилишнинг фазли ҳақида сўз бормоқда. Унда бу ишнинг охиратда берадиган самараси баён қилинмоқда.
✅
Ота-онасига савоб умидида яхшилик қилиб тонг оттирган мусулмонга Аллоҳ таоло жаннатнинг икки эшигини очиб қўйиши таъкидланмоқда. Онасига яхшилик қилгани учун бир эшикни ва отасига яхшилик қилгани учун яна бир эшикни очиши эслатилмоқда.
✅
Ота-онанинг иккиси бўлмай, фақат биттаси қолган бўлса ва фарзанд ўша қолганига савоб умидида яхшилик қилиб тонг оттирса, Аллоҳ таоло унга жаннатдан бир эшик очар экан.
❕
Фарзанд зинҳор ота-онанинг ғазабини чиқармаслиги керак. Чунки «Агар фарзанд ота-онадан бирининг ғазабини чиқарган бўлса, ўша шахс рози бўлмагунича, ундан Аллоҳ рози бўлмайди».
❗️
Демак, Аллоҳ таолонинг розилиги ота-онанинг розилигига боғлиқ. Бу ҳақиқатни ҳеч қачон унутмаслигимиз лозим.
‼️
Ҳаттоки
ота-она фарзандга зулм қилиб турса ҳам, фарзанд уларнинг ғазабига сабаб бўладиган гап-сўз, ҳаракат ва ишларни қилмаслиги матлуб.
📰
Ота-она зулм қилиб турибди, лекин агар фарзанд ўша зулм қилган ота-онанинг ғазабини чиқарган бўлса, Аллоҳ таоло ундан ғазабланар экан.
Менга зулм қиляпти, деб ота-онасини норози қилса, бу бандадан Аллоҳ таоло ҳам норози бўлар экан.
🤲
Аммо ота-онанинг розилиги ва норозилиги Аллоҳ таолонинг ҳукмидан ташқарига чиқмаслиги шарт.
Яъни Аллоҳнинг амрига мувофиқ ишлардагина ота-онага итоат қилинади. Аммо ота-онанинг гапи Аллоҳнинг амрига хилоф бўлса, уларга итоат қилиш вожиб бўлмайди.
⚡️
Батафсил
➖
➖
➖
➖
➖
➖
➖
➖
➖
➖
🔠
🔠
🔠
🔠
🔠
🔠
🔠
🔠
🔠
🧎♂️
Ким бомдод намозини ўз вақтида ўқиса...
📖
Қуръонни хорлаган хору зор бўлади
🌍
Дунёдаги энг гўзал инсон бўлмоғингиз учун...
✅
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱
ISHONCHLI VA RASMIY MANBA
📲
OBUNA BO'LING
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook
#muftiy_minbari
Бараканинг сири
🎙
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📱
YouTube
|
📱
Instagram
|
📱
Facebook
📲
РАСМИЙ САҲИФА
✅
УЛАШИНГ
🗣