Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Ma'rifatuz

marifatuz_2
Подписчики
3 460
24 часа
2
30 дней
-22
Просмотры
794
ER
22,95%
Посты (30д)
109
Символов в посте
501
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Религия и духовность
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
35-44
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Образование
Краткое описание
October 27, 06:50

ҚИБЛА КАЪБАМИ ЁКИ КАЪБА ЖОЙЛАШГАН ҲУДУДМИ?
#қибла
❓
2276-САВОЛ: Қибла Каъбами ёки Каъба жойлашган ҳудудми?
💬
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қибла Каъбаи муаззама ҳисобланади. Фақат Қиблага юзланишнинг ҳукми намозхон турган жойи нуқтаи назаридан турлича бўлади. Каъбанинг олдида, уни кўриб турган одам Каъбанинг айни ўзига юзланиши фарз бўлади. Уни кўрмай турганлар ва узоқдаги намозхонлар Каъба томонга юзланиб намоз ўқишлари фарз ҳисобланади. Ҳозирги кунимиз фуқаҳолари қибла борасидаги далилларни ўрганиб чиқиб, Қиблага юзлашишдаги хатоси 45 градусдан кам миқдорда бўлган одам қиблани топган ҳисобланади, дейишади. Яъни атайлаб шундай даражадаги хатолик билан намоз ўқисин дейилмайди, балки кимдир билмай ўқиб қўйган бўлса, жоиз дейилади. 45 градус ва ундан кўпроқ хатолик билан ўқилган намоз дуруст ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍
YouTube
👍
Instagram
👍
Facebook
👍
Ummalife
😎
РАСМИЙ САҲИФА
✅
УЛАШИНГ
🗣

October 27, 00:56
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

#muftiy_minbari
Омонат бўлган фарзанд
🎙
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲
ОБУНА БЎЛИНГ
✅
ВА
УЛАШИНГ
🗣

October 26, 15:26
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

#Видео
#намоз
📹
Бомдоддан олдин қазо намоз ўқиса бўладими?
🎙
Саидаҳмад домла Сайдаралиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
👨‍💻
Тўлиқ ҳолда кўриш
✅
Улашинг:
@diniysavollar

October 26, 15:26

КУРЪОН СУРАСИ ЁЗИЛГАН ҚОҒОЗНИ МАЙЙИТГА ҚЎШИБ ҚАБРГА КЎМИШ
#Қуръон
❓
2275-САВОЛ: Биз томонларда қабрга Мулк сурасини қўл ёзмасини маййит билан бирга кўмиш одат бўлиб қолган. Айрим одамлар ҳатто эр-хотин бир-бирига Қуръони карим совға қилади ва қай бири вафот этса, Қуръони карим билан бирга кўмилар экан. Бу қанчалик тўғри?
💬
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Бундай ишлар гуноҳ ҳисобланади. Чунки бу ишда Аллоҳ таолонинг муборак каломини оёқости ва беҳурмат қилиш бор. Савоб ва гуноҳ масаласини ҳар ким ўз ақли билан топиб ололмайди. Шариат нимага рухсат берган бўлса, демак уни қилиш жоиз, нимани тақиқлаган бўлса, демак ундан тийилиш керак. Ҳар ким ўзига тўғри деб билган ишни қилиши адашишга олиб боради.
Маййитга қўшиб, сура ёзилган қоғоз ёки Мусҳафнинг ўзини қўшиб кўмиш Қуръони карим эҳтиромига зид иш ҳисобланади.
Уламолар Қуръони карим оёқости бўлиш хавфи бор жойларга ояти карималарни ёзишни ман қилганлар. Ҳатто маййитнинг кафанига ҳам ояти карималарни ёзиш мумкин эмас, чунки маййит чириб, ундан чиққан нажосатлар мазкур оятлар ҳамда муқаддас номларни нажосат қилади, дейишган. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍
YouTube
👍
Instagram
👍
Facebook
👍
Ummalife
😎
РАСМИЙ САҲИФА
✅
УЛАШИНГ
🗣

October 26, 15:25

ЯШАШ УЧУН ҚУРИЛГАН УЙНИ КЕЙИНЧАЛИК СОТИШ НИЯТИ ПАЙДО БЎЛИШИ
#закот
❓
2274-САВОЛ: Ўғлим яшаши учун икки йил давомида коттеж уй қурган эдим. Лекин уч ой олдин бу уйни сотиб, пулини савдо-сотиққа (масалан, автомобил олиб-сотишга, бозорда савдо қилишга ёки бошқа ҳовли қуришга) сарфлашни ният қилдим. Ушбу уйдан закот ажратишим керакми? Агар закот беришим керак бўлса, сотиш ниятини қилганимга уч ой бўлди. Бу ният қилинганига тўлиқ бир йил ўтиши керакми?
💬
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Бу ҳолатда сотишни ният қилишнинг ўзи билан мазкур уйга закот вожиб бўлиб қолмайди. Чунки тилла-кумуш ва пуллардан бошқа буюм ва мол-мулкларга закот вожиб бўлиши учун уларни сотиб олишда тижорат нияти бўлиши керак. Бошқа мақсадда сотиб олгандан кейин сотиш нияти пайдо бўлиб қолса, сотмагунича у закот моли ҳисобланмайди. Сотгандан кейин унинг эвазига олган суммаси закот молига айланади ва мазкур суммага бир йил ўтгандан кейин закот вожиб бўлади. Агар уни тижоратга киритса, тижоратдаги айланмасидан закот беради. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍
YouTube
👍
Instagram
👍
Facebook
👍
Ummalife
😎
РАСМИЙ САҲИФА
✅
УЛАШИНГ
🗣

October 24, 13:34
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

#Видео
#савоб
📹
Ўтганлар учун энг афзал амал
🎙
Аббосхон домла Қосимов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси
👨‍💻
Тўлиқ ҳолда кўриш
✅
Улашинг:
@diniysavollar

October 24, 13:15
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

#muftiy_minbari
Ҳисоб кунига тайёргарлик
🎙
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲
ОБУНА БЎЛИНГ
✅
ВА
УЛАШИНГ
🗣

October 24, 05:52
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

#Видео
#аёл
❔
Аёл киши ҳижома қилдириб, бошидан қон оқса ва соч орасида қон изи қолса, шу ҳолатда намоз ўқиш ҳукми қандай?
🎙
Ҳомиджон домла Ишматбеков
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
раисининг биринчи ўринбосари
✅
Улашинг:
@diniysavollar

October 23, 13:32
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

#Видео
#Қуръон
📹
Маййитга қачон Қуръон ўқилади?
🎙
Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
👨‍💻
Тўлиқ ҳолда кўриш
✅
Улашинг:
@diniysavollar

October 23, 10:12

ҚУНУТ ДУОСИНИ НАМОЗДАН ТАШҚАРИДА ҲАМ ЎҚИШ
#дуо
❓
2273-САВОЛ: Қунут дуоси Витр намозида ўқилади. Намоздан ташқарида ҳам ўқиш мумкинми?
💬
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Албатта, мумкин. Фиқҳий манбаларимизда намоз ичида дуо қилиш ҳақида сўз юритилар экан, унда одамлардан сўраладиган нарсаларни дуо қилиш мумкин эмаслиги айтилган. Чунки одамлардан сўраладиган нарсани намозда сўраш намозни бузади. Аммо намоздан ташқарида истаганича дуо қилиш мумкин, шу қаторда Қунут дуосини ҳам дуо сифатида ўқиш жоиз саналади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍
YouTube
👍
Instagram
👍
Facebook
👍
Ummalife
😎
РАСМИЙ САҲИФА
✅
УЛАШИНГ
🗣