
Мастура Хожи Она Шеърлари
БЕВАФО ҚЎРИҚЧИЛАРИМ.
Охирги вақт негадир эзмароқ бўлиб қолдим.
Сабабини билолмай ўйлаб, излаб, хўб толдим.
Кам гап эдим, сўзларни етти ўлчаб айтардим.
Бировга озор берар сўзлардан тез қайтардим.
Бўғзимдаги ичимда қолииииб кетаверарди.
Айтилмаган сўзларим ўлиииб кетаверарди.
Аста секин тилим ҳам бийрон, бийрон сайради.
Ўзбошимча сўзларим эмин- эркин, яйради.
Сабини топдим мен! Қоровуллар ўзгарди.
Шунча йил хизмат қилиб, охирида панд берди.
Ўттиз икки қоровул , оқ совутда турарди.
Гар ортиқча сўз чиқса, ортига қайтарарди.
Ахир шулар ортидан бўлдим яхши қиз, келин.
Синдирмадим ҳеч кимнинг шиша мисоли кўнглин.
Мен ҳам сийлаб уларни ҳар кун чўмилтирардим.
Иссиқ, совуқдан асраб, ҳимоялаб юрардим.
Бевафо экан бари, барибир ташлаб кетди.
Галма- гал, қўл ушлашиб, бир- бирин бошлаб кетди.
Қай бири оғриқ билан, ликиллаб қай бириси.
Қолди битта иккитаси, бемори ва қариси.
Ўрнига ўрин дарҳол янги қоровул олдим.
Тилло совут кийдириб тезда тартибга солдим.
Лекин аввалгисидек хизмат қилмади чоғи.
Кейингиси шу экан: эски тўннинг ямоғи.
Мана энди гап- сўзим учиб чиқмоқда, аттанг.
Қоровуллар бепарво, дарвозалар очиқ ланг.
Тилло кийимларини алмаштирдим чиннига.
Ўттиз икки қоровул талтайишди чинига.
Ширин сўзим жуда кўп, улар чиқади эркин.
Кесатиқ, ғийбат, қарғиш тагида йўқ, ва лекин....
Заҳар, аччиқ ва ўткир сўзларга тўсиқ йўқдир.
Учиб чиқар қурмагур, мисли отилган ўқдир
Шеърларимда баъзида учраб қолса шу сўзлар.
Билингки, бугун ёмон ишлади қоровуллар.
Балки сўзим кимгадир ботаётгандир оғир.
Кечиринг, айб мендамас, бунга айбдор- қоровул!
Мастура ҳожи она шеъри.
https://t.me/masturahojionasherlari
Хожа Абдулқодир Ғиждувоний.
ВАСИЯТНОМА.
-- Эй Ўғилгинам! Сенга тақвони амр этгайман, уни ўзингга шиор айлагайсан!
-- Қатъий вазифанг бўлсинки, Қуръон тиловатини асло тарк қилмагайсан! Ошкор ҳолда ҳам, пинҳон ҳолда ҳам Қуръонни давомли тиловат қилгин. Қуръонни ибрат ва тафаккур ила, кўзда ёш билан ўқи! Ҳар ҳолинг Қуръонга мос, мувофиқ бўлсин. Зеро, Ҳақ таолонинг халқ орасида ҳужжати фақат Қуръондир.
-- Аҳли илмларга яқин бўл. Жоҳиллардан узоқлаш!
-- Дунёда қаноаткор бўл ва ҳалолдан еб-ич. Зеро, барча яхшиликларнинг калити шунга боглиқ. Ҳаромдан қаттиқ сақлан!
-- Халолдан кийин. Шунда ибодатларнинг лаззатини ҳис қиласан.
-- Аллоҳ таолодан ҳар доим қўрқ! Шуни билгинки, бир куни Унинг ҳузурида барча қилмишларинг учун ҳисоб берасан!
-- Бировларнинг мақташига мағрур бўлма ва ёмонлашига маҳзун бўлма. Халқнинг сени мақташию ёмонлаши наздингда бир хил бўлсин. Халқ билан хушмуомала бўл!
-- Одобли бўлгин! Каттаю кичикка бир ҳил марҳаматли, эҳтиромли бўл.
Қаҳқаҳа отиб кулма. Сабабсиз кулгу динни ўлдирур.
КИПРИКДАГИ ЁШДЕК ОМОНАТМАН…
“Бар саре мужгон чу ашк эстодеи, ҳушёр бош!”
(Киприкдаги ёшдек омонат турибсан, ҳушёр бўл!)
Мирзо Абдулқодир Бедил.
Билмам, қанча баҳор, ёзу қишим қолди?
Демагайман :”Бир битмаган ишим қолди”.
Виждоним пок, ҳеч кимсадан қарзим йўқдир.
Тақдиримдан шикояту арзим йўқдир.
Насиб этган яхши, ёмон кунни кўрдим.
Қора кунлар, ойдан ёруғ тунни кўрдим.
Фарзандларим улғайтирдим, уйли қилдим.
Неваралар боқишни ҳам бурчим билдим.
Энди эса олдимда бир бурчим қолди.
Уни адо этишга оз кучим қолди.
Умрим бир шамол мисоли эсди, елди.
Тавба қилиш, узр сўраш вақти келди.
Ибодатни, тиловатни канда қилмай.
Аллоҳ берган умрин яшай гуноҳ қилмай.
Истиғфорлар, таҳлилллардан бўшамас тил.
Қазо намозларим ўқийман бирма бир.
Ўқиб, ишлаб намоз қазо бўлиб кетган.
Рўзаларим тўлиқ бўлмай қолиб кетган.
Илмсизликдан хатми Қуръон қилолмадим.
Хайрли иш қилиб савоб йиғолмадим.
Тил бесуяк, бир гуноҳкор банда эдим.
Билмай ғийбат қилиб кимнинг гўштин едим?
Озор бергандирман бирор қўшни, қариндошга.
Тавба қилай девор тегмасидан бошга.
Киприкдаги ёш мисоли омонатман.
Бир силкинса, тўкиламан! Ғаниматман!
Тавбам қабул этгин Роҳийм, Қодир Аллоҳ!
Кеча кундуз тилимда зикр: Астағфириллоҳ!
Гуноҳларим кечирилиб, тугаса умр.
Жаннат сувларидан ичиб топсам ҳузур.
Аллоҳнинг жамолини бепарда кўрсам!
Ёруғ юзла Росулим( с. а. в.) қошига борсам!
Дуоларда сўраганим энди шудир!
Сизларга ҳам тилаганим энди шудир!
Фаришталар дуоларим кўкка элтсин!
Ҳаммамизни аҳли Жаннатидан этсин!
Омийн! Омийн! Омийн!
Мастура ҳожи она шеъри.
https://t.me/Masturahojionasherlari
Ассалому алайкум Қадрдоним!
Омонмисиз?
Бугун чоршанба - муродбахш кунда янги ижод намунасини сизлар билан бўлишгим келди.
Марҳамат! Ўқиб кўринг!
Азизим! Бугун сафда, қаторда, саноқда борлигимиздан хурсандман.
Доимо саноғимиз бутун, қаторимиз тўлиқ бўлсин!
Инсонлар сафида, Яхшилар сафида, Дўстлар сафида, энг муҳими - Тириклар сафидамиз!