
Мастура Хожи Она Шеърлари
Бу банерлар тўқима эмас. Ҳаётий кузатишлар
Арзон нархлар эргами ергами?
ЧАЛАСАВОДМАН.
Мактабда “беш” баҳога ўқиган эдим, дўстим.
Она тилидан гўзал, бехато ёзар эдим.
Ҳарфларим ипларга тизилган маржон эди.
Иншоларим маъноли, мазмунли, равон эди.
Вақт айланиб ўтилди лотин алифбосига.
Биздек онахонларнинг етишмади додига.
Мана энди дугона, чаласаводман мен ҳам.
Ўқий олмай толаман оддий хабарларни ҳам.
Ҳарфлар ликиллашиб сакраб кетар ҳар ёнга.
Кўзим ғилай бўлади, қараб икки томонга.
Кимнингдир қўлёзмасин ўқимоқ катта азоб.
Неваралар дафтарин кўрсам бўламан хуноб.
“Ер” , “эр” , “опа”(она), “ора” (опа”) ни ажратолмай ҳалакман.
Сўз маъносин тушунмай турган бир жонсаракман.
Группаларга кираман, лотин ҳарфида бари.
Бўғинлаб ўқийман қолоқ ўқувчи сингари.
Айниқса кўчадаги банерларга қарасам.
Русча сўзлар лотинда ёзилганини кўрсам.
Бош ҳарфини ўқийман, қолгани- тушунарсиз.
Неварам дер:- “Бувижон, сабр қилинг, тушунасиз”.
Неилож, ўлгунимча ўрганиб ҳам оларман.
“Бешикдан қабргача илм излаб” толарман.
Онам, бувим ёзганим ўқисин десанг болам.
Ёки овозли юбор, ё кириллда ёз сен ҳам!
Мастура ҳожи она шеъри.
https://t.me/Masturahojionasherlari
Тилбузарлар
(Ярми ҳазил)
Юртбузарлар бўларди,
Бўларди дил бузарлар.
Бугун пайдо бўлгандир,
Маданий тилбузарлар.
Ота-бобоси ўзбек,
Ўрисча чулдирайди.
На ярар ўзбекчага,
На русчага ярайди.
Обед дейди тушликни
Кечки овқатни — ужин.
Нонуштани — завтрак
Тилини чалганми жин?
"Подводить қилдинг" дейди,
Гар бировдан панд еса.
“Гап йўқ, классный” дер
Ширинроқ бир қанд еса.
“Давай” десам сенсираб,
Хафа бўлар деб катта —
Дейди: “ака, давайинг”
Билет дер, демас патта.
Ташқи реклама деган,
Балою офат чиқди.
Тилни тўқсонга буклаб,
Тириклай гўрга тиқди.
Ҳар бир сўзда ўн хато,
Тилга беради зарба.
Оддийгина феълни ҳам,
Ёзишади бош ҳарфда.
Телевизор ва компьютер,
Тилнинг кушандасидир.
Бугун Навоий тили
Тилнинг шармандасидир.
Киноларни кўрсангиз,
Қийналиб, босади тер.
“Вотти” дер бухоролик,
Қўқонлик ҳам “вотти” дер.
Короче, братишка,
Гапимни қулоққа қуй:
Раз тилни билмайсанми
Вообще гапирмагин, қўй!
©
Абдунаби Ҳамро
⚡️
Бугун, 21 октябр ТИЛ БАЙРАМИ- Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун
«ҚАДРИНГ БАЛАНД БЎЛСИН, ОНА ТИЛИМ!»
Барчангизга байрам муборак бўлсин!