
Muhammad Ali ijodi
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Алининг "Мангу қуёш" тарихий романига бағишланган кўрсатувни томоша қилинг
https://t.me/muhammadaliijodi
"Висолинг баёнида" қўшиғи
🎙
Маҳбуба Ҳасанова ижросида
✍️
Муҳаммад Али шеъри
📱
Telegram
📱
Facebook
***
Ошиқ маъшуғини интизор кутгай,
Роҳат-фароғатлар баҳридан ўтгай,
Жаҳоний ишқини ичига ютгай...
Сўнг дарду изтироб лашкарин енгар!
Севсанг — сенга яхши, севмасанг — менга...
Тоғларда сакрабон ўйнаган оҳу,
Бадбин назарларни тортар нигоҳ у,
Кўзидан бошқа йўқ гуноҳи, ёҳу!
Зинҳор бирон корим тушмасин сенга...
Севсанг — сенга яхши, севмасанг — менга...
Оламда севмоқдан ортиқ нима бор?
Мол-дунё, бойлик-зар, барчаси бекор!
Сен матлуб яралдинг, мен-чи — талабгор!
Аллоҳим қўшсинлар тенгини тенгга!
Севсанг — сенга яхши, севмасанг — менга!..
Сарв дарахтимни эъзозлаб доим,
Ўнга сўз отарман, ширин, мулойим.
Тўзим бер, худойим, унга, худойим!
Торга тор бу жаҳон, кенг эрур кенгга...
Севсанг — сенга яхши, севмасанг — менга!..
2003
✍
Муҳаммад Али
#Yangilanish_shiddati
|05.10.2026
mtrk.uz
|
Instagram
|
Youtube
|
Facebook
|
Telegram
|
X (twitter)
Ассалому алайкум, қадрли Устозлар! Улуғ байрамингиз билан чин дилдан қутлашга ижозат бергайсиз! Ҳамиша юзларингизни табассум ёритсин, кўзларингизда нур чарақлаб турсин!
✍️
Муҳаммад Али
📱
Telegram
📱
Facebook
ҲИКМАТ
Ўйчан хаёл кетар югуриб,
Шошқин дарё ўйланар аста...
Тоғлар ҳаяжони мавж уриб
Булутларга бўлар пайваста...
Бу дунёда бари бир нарса,
Бир-бирига боғлиқлик —ҳикмат.
Мана, гўзал ҳижронлар ила
Боғлаб қўйди бизни ҳам қисмат...
2004
✍
Муҳаммад Али
“Ma’rifat ulashib” loyihasi doirasida taniqli yozuvchi va shoirlar bilan uchrashuv bo‘lib o‘tdi
Universitet rasmiy sahifalari:
🌐
TSTU.uz
|
✅
Telegram
|
🌐
Instagram
|
✅
Facebook
|
📹
YouTube
|
✈️
News
ЭСКИ ФАЛСАФА
Биз ёндик, биз куйдик, раъйимизга қараб,
Кечар баҳорлару қорлар, қировлар.
Неки юмуш қилсак қилдик, во ажаб,
Баҳони беради энди бировлар.
Боболар кўрган кун — ғурбатли аср,
Бошда синди калтак, қистов сўровлар...
Умр — уларники, не учун ахир
Баҳони беради энди бировлар?
Кимдир лойлар қорди, йўл очди кимдир,
Ким эса жонини қўйди гаровлар.
Ҳеч ким эсламайди уларни энди,
Роҳатин кўради энди бировлар...
2002
✍
Муҳаммад Али