
Muhammad Ali ijodi
КЎЗ ВАСФИДА
Кўз айтадур, айтганлари меҳрли,
Ғайбдан келган садо каби сеҳрли.
Кўз кўради туйғуларнинг қатини,
Изҳор айлар кўнгил муҳаббатини.
Кўз ёнади, ёниб турган замони,
Нурга чулғар буткул еру самони.
Кўз эркалар, суйганини ким билар,
Ўз жойида туриб ёрга интилар.
Бўса олар, бошқачадир бўсаси,
Сўйлай десанг, ширин эрур қиссаси.
Кўз учади... ҳечким ундай учолмас,
Кўз қучади, ҳеч ким ундай қучолмас...
Нафрат қилса, сенга олам бўлур тор,
Шундан ўзи асрасин парвардигор!
Кўз - туби йўқ, сарҳади йўқ бир уммон,
Боқсанг, унда ғарқ бўлмоғинг бегумон.
Салом берар, келинчакдай мулойим,
Дейсан, шу кўз чақнаб юрсин, илойим.
Эй кўзи шўх, ким не десин-демасин,
Кўзингизга кўз тегмасин, тегмасин!
2007
✍
Муҳаммад Али
***
Абдулла Ориповга
Pост дединг: ит ҳурар карвонга доим,
Бекордир саклардан ўзгани кутмоқ.
Азал қонунида битилмиш қоим,
Итларда ҳурмоғу карвонга - ўтмоқ...
Майлига, дўстгинам, койитма жонни,
Беҳол увалмасин ҳориган юрак.
Ғафлат босмасин деб ахир карвонни,
Итларнинг ҳам ҳуриб турмоғи керак!..
2007
✍
Муҳаммад Али
***
Қачонлардир яшаган Хайём.
Деган эди: "Дунё бебаҳо.
Мен ҳам бир кун ўлгум, вассалом!
Тупроқ бўлар дурри бебаҳо".
Қачонлардир яшаган Хайём.
Ажаб, шундай экан-да дунё!
Хайём ўзин этади инкор.
Ундан қолмиш дурри бебаҳо
Ҳануз тирик, ҳануз фусункор!
Ажаб, шундай экан-да дунё...
1964.
✍
Муҳаммад Али
#Улуғ_салтанат_100
#audiokitoblar
#ulugsaltanat
@mtrkaudiokitoblar
Telegram
|
Facebook
#Соҳибқирон_Амир_Темур_690_ёшда
"Халқ сўзи"
газетасининг 2026-йил 11-август кунги 162-сонида Ўзбекистон халқ ёзувчиси,Амир Темур жамоат фонди Раиси,профессор
Муҳаммад Алининг "Амир Темур салтанати ва Янги
Ўзбекистон"
сарлавҳали мақоласи эълон қилинди. Марҳамат, мутолаа завқидан баҳра олинг.
Халқаро Aмир Темур жамоат фонди ахборот хизмати
Web-sayt
|
Telegram
|
Facebook
РОМАНС
Кимсасиз тун кечада мунгсирайди тераклар,
Юксакларда ой суйлар шуълаафшон эртаклар.
Оппоқ ҳарир кўйлакда бир аёл нозик-ниҳол,
Теракка суянмишдир бамисли шамол беҳол.
Ким кимга суянмишдир, аёлми теракка воҳ,
Теракми аёлдан ё тилар ўзига паноҳ?
Шамолдан теракнинг ҳам тик қадди эгилмишдир,
Ғуссадан аёлнинг ҳам гул қадди букилмишдир.
Иккиси ҳам тебранар маломат ҳаволарда,
Булутлар узра ой ҳам сирғанар самоларда...
Терак учига қўниб, тўхтаб қолар ой, ҳайҳот,
Бағри туташиб бирдан куя бошлар шу заҳот!
Нозик-ниҳол аёл лол, тепасида куяр ой,
Ўзин қайга қўймоқни билмас терак ҳойнаҳой.
Аёл ғуссасиданми ой куяр, куяр эди,
Дунёдай кенг самонинг бағрини ўяр эди...
2006
✍
Муҳаммад Али
#Улуғ_салтанат_99
#audiokitoblar
#ulugsaltanat
@mtrkaudiokitoblar
Telegram
|
Facebook
#Улуғ_салтанат_98
#audiokitoblar
#ulugsaltanat
@mtrkaudiokitoblar
Telegram
|
Facebook
"Халқ сўзи" газетасининг 1 август 2026 йил сонида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Алининг "Уфқларга талпинган ёшлик " номли қизиқарли мақоласи босилган. Ўқишга тавсия этамиз.