
Muminalar.uz | Расмий канал
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Бугун чоршанба!
29 июль, 2026
15 сафар, 1448
Аллоҳ таоло бугунги муродбахш кунимизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракаларга ва савобларга тўла қилсин! Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!
@muminalaruzb
Никоҳ... икки инсон ўртасидаги ақлий, руҳий ва ижтимоий шериклик бўлиб, унинг муваффақияти учун турли сифат ва лаёқатлар зарур.
Шайх Муҳаммад Ғаззолий
Хайрли тун, азизлар!
Яхши дам олинг
🥰
@muminalaruzb
🕐
Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари
(29.07.2026 –Чоршанба)
‼️
Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
🌐
@HidoyatUz
🌐
Instagram
#Фатво
САВОЛ: Норка терисидан тайёрланган пальто ва телпакларни кийиш, улар билан намоз ўқиш жоизми?
ЖАВОБ:
Одам ва чўчқанинг терисидан бошқа ҳар қандай жониворнинг териси ошланиш билан пок бўлади. Гўшти ейилмайдиган ҳайвон бўлса-да териси ошланиб, ундан кийим тикилса, ўша кийимда намоз ўқиш, жойнамоз тикилса, устида намоз ўқиш, идиш ясалса, ичига сув қуйиш жоиз ҳисобланади. Лекин пок дегани уни истеъмол қилиш ҳалол дегани эмас. Чунки мазкур ҳайвонлар териси ошлагандан кейин ҳам ейиш учун ҳалол бўлмайди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
Тел. (78) 150-33-44
“Ислом нури ” газетасининг 2026 йил 7-сонидан олинди.
http://hidoyatuz.taplink.ws
@muminalaruzb
#Иқтибос
Менинг нафсим балодур...
Нафсни ўз истак-хоҳишларига қўйиб бериш ҳеч қачон яхшиликка олиб бормаган. Унинг охири доимо бирор шумлик ва бало билан якунланади. Шунинг учун доно халқимиз “Менинг нафсим балодур, ўтдан чўққа соладур”, деб бежиз айтмаган. Уламолар нафсни тарбиялашни ибодатнинг боши, дейдилар.
Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАРнинг “Инсон қадри” китобидан
http://hidoyatuz.taplink.ws
@muminalaruzb
#Ҳадис
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисни ёдлаб, бошқаларга етказган кишилар ҳақида бундай деганлар:
"Биздан бир сўз эшитиб, уни қандай эшитган бўлса, шундай етказган кишининг юзини Аллоҳ ёруғ қилсин"
.
Имом Термизий ривояти
@muminalaruzb
#муфтий_минбари
📹
Насуҳ тавба фазилати
🎙
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
@diniysavollar
Ичак тозалиги — соғлом организмнинг муҳим пойдевори!
Кўпчилик иммунитет ҳақида гапиради, аммо унинг катта қисми ичак саломатлиги билан боғлиқ эканини унутади.
🍑
Қуритилган олхўри — озиқ толалари ва сорбитолга бой бўлиб, ичак ҳаракатини табиий рағбатлантиради ва қабзиятни енгиллаштиришга ёрдам беради.
🫚
Имбир — ҳазм жараёнини қўллаб-қувватлайди, қорин дам бўлиши ва газ тўпланишини камайтиришга ёрдам бериши мумкин. Шунингдек, кучли антиоксидант ва яллиғланишга қарши хусусиятларга эга.
🔬
Илмий маълумот шуки, тадқиқотлар қуритилган олхўри мунтазам истеъмол қилинганда ичак фаолиятини яхшилашини, имбир эса ҳазм тизимидаги ноқулайликларни камайтиришга ёрдам беришини кўрсатган.
✅
Оддий одат:
• Кунига 4–5 дона қуритилган олхўри.
• Овқатга ёки иссиқ ичимликка 1 чой қошиқча қирилган янги имбир.
Кичик одатлар катта натижаларга олиб келади. Соғлом ичак — енгил ҳазм, яхши кайфият ва мустаҳкам соғлик демакдир.
@muminalaruzb