
Muminalar.uz | Расмий канал
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Бугун чоршанба!
28 октябрь, 2026
17 жумадул аввал, 1448
Аллоҳ таоло бугунги муродбахш кунимизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракаларга ва савобларга тўла қилсин! Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!
@muminalaruzb
"Аллоҳга ишонинг!
Сабабини билмасангиз-да, неъматларнинг келишида ҳикмат борлигига ишонинг.
Негалигини англамасангиз-да, маҳрумлик раҳмат эканига ишонинг.
Вақт-соати келганида биласиз, Аллоҳнинг сизга раво кўргани сиз ўзингизга раво кўрганингиздан чандон яхшироқ эканини..."
Адҳам Шарқовий
Хайрли тун, азизлар!
Яхши дам олинг
🥰
@muminalaruzb
🕐
Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари
(28.10.2026 – Чоршанба)
‼️
Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
@HidoyatUz
🌐
Instagram
📹
Youtube
#Фатво
Савол: Онам оғир касаллик сабабли сув ишлата олмайди. Ҳатто ўзи таяммум қилишга ҳам қодир эмас. Чунки фалажлик сабабли иккала қўли ҳам ишламай қолган. Биз онамизни таяммум қилдириб қўйсак бўладими?
Жавоб:
Агар бир инсон саволда айтилган ҳолатдаги каби жисмоний имконияти чекланганидан ўзи таяммум қилишга қодир бўлмаса, бошқалар уни таяммум қилдириб қўйиши жоиз. Бироқ таяммумга ният шарт ва уни таяммум қилдираётган қизи ёки бирон яқини эмас, балки беморнинг ўзи шу намозим учун деб ният қилиши лозим.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
Тел. (78) 150-33-44
“Мўминалар” журналининг
2026 йил 5-сонидан
http://hidoyatuz.taplink.ws
@muminalaruzb
#Иқтибос
Уйқу ҳам оят белгилардандир
“
Ва Унинг оят-белгиларидан кечаси ва кундузи ухлашингиз ҳамда Унинг фазлидан талаб қилишингиздир. Албатта, бунда эшитадиган қавм учун оят-белгилар бордир
” (
Рум сураси, 23- оят
).
Ояти каримада уйқу неъмати Аллоҳ таолонинг чексиз қудратига далолат қилувчи оят-белги (мўъжиза) сифатида зикр этилади ва унинг кундузги меҳнат билан боғлиқлиги таъкидланади.
Дарҳақиқат, инсон ҳаётида уйқу неъматининг ўрни беқиёс. Унинг қадрини англаш учун бир кеча уйқусиз қолишнинг ўзи кифоя қилади. Ана шунда инсон унинг қандай бебаҳо неъмат эканини теран ҳис этади.
Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАРнинг “Инсон қадри” китобидан
http://hidoyatuz.taplink.ws
@muminalaruzb
#Мақола
Арвоҳнинг “ғазаби” фолбиннинг фойдасигами?..
Динимиз ҳукмларини яхши билмаган кишилар муаммоларга дуч келганида уламолар қолиб, фолбинларга, ҳар хил алдамчиларга мурожаат қилишади. Улар фолчи ва жинкашман деб одамларни чув туширадиган товламачилар ўзларининг муаммоларини ҳам ҳал қила олмасликларини билишмайди. Улар арвоҳларни рози қилиш, уларнинг ғазабига учрамаслик ва ҳоказоларни кўтариб, ўз фойдаларини кўзлаб авомни маънавий ва моддий таназзулга етаклайди...
Парида РАҲМОНҚУЛОВА
“Мўминалар” журналининг
2026 йил 5-сонидан
Батафсил...
https://hidoyat.uz/98157
@muminalaruzb
#Ҳадис
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
“Бир динорни Аллоҳ йўлида сарфладингиз, бир динорни қул озод қилиш учун бердингиз, бир динорни бирор мискинга садақа қилдингиз, бир динорни аҳли оилангизга сарф этдингиз. Шуларнинг ичида энг ажри улуғи аҳли оилангизга сарф қилинганидир”.
Имом Муслим ривояти
@muminalaruzb
#muftiy_minbari
Дуо ибодатдир
🎙
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲
ОБУНА БЎЛИНГ
✅
ВА
УЛАШИНГ
🗣