
MurodillaAbdulloh
Амаллар хотимаси билан
Аллоҳ таоло айтади:
“Бас, сеҳргарлар: «Ҳорун ва Мусонинг Роббига иймон келтирдик», – деб, саждага ташландилар”,
Тоҳо сураси, 70-оят.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу:
“Улар куннинг аввалида (кофир, иймонсиз) сеҳргарлар эдилар. Куннинг охирига келиб (иймон келтирган) аброр шаҳидларга айланишди”, деди.
Ибн Касир тафсиридан
️•┈┈•⊰✿
🍃
🌺
🍃
✿⊱•┈┈•
📲
Манзилимиз:
👇
👇
👇
@MurodillaAbdulloh
Инсоннинг табиати шундайдир:
Одатда ўзидан узоқлашганларга яқинлашади, яқинлашганлардан эса узоқлашади.
️•┈┈•⊰✿
🍃
🌺
🍃
✿⊱•┈┈•
📲
Манзилимиз:
👇
👇
👇
@MurodillaAbdulloh
Ғам-кайғудан саломат бўлинг
«Ким «Лаа илааҳа иллаллоҳу қобла кулли шайин, лаа илааҳа иллаллоҳу баъда кулли шайъин, лаа илааҳа иллаллоҳу йабқо Роббунаа ва яфна куллу шайъин» деса, ғам-қайғудан саломат булади»
(Имом Табароний ривояти).
Маъноси:
«Ҳар нарсадан олдин бўлган Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, ҳар нарсадан кейин бўлган Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Роббимиз абадий қолади, бошқа ҳамма нарса йўқ бўлиб кетади».
️•┈┈•⊰✿
🍃
🌺
🍃
✿⊱•┈┈•
📲
Манзилимиз:
👇
👇
👇
@MurodillaAbdulloh
Макҳул Димашқий раҳимаҳуллоҳ деди:
“Инсонларнинг қалби юмшоқ, хушмуомалалари уларнинг орасидаги гуноҳлари камлари ҳамдир”.
Имом Аҳмаднинг “Зуҳд” асаридан.
️•┈┈•⊰✿
🍃
🌺
🍃
✿⊱•┈┈•
📲
Манзилимиз:
👇
👇
👇
@MurodillaAbdulloh
Сенинг машаққатли, қийин вазият, ҳолатларинг гумон қилганингдек синов эмас балки, Аллоҳ таолодан неъматдир. У сени Ўзига яқин қилиш ва даражангни кўтариш учун сени танлабди. Бас, Аллоҳ таоло бир бандасини яхши кўрса, уни балолайди.
️•┈┈•⊰✿
🍃
🌺
🍃
✿⊱•┈┈•
📲
Манзилимиз:
👇
👇
👇
@MurodillaAbdulloh
Абу Убайда Баҳрайндан мол олиб келди. Ансорийлар Абу Убайданинг келганини эшитиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бомдод ўқиш учун келишди. У зот (намоздан) чиққач, у зотнинг олдиларига келиб олишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни кўриб, табассум қилдилар. Сўнг: «Абу Убайданинг бирон нарса олиб келганини эшитибсизлар шекилли?» дедилар. Улар: «Ҳа, шундай, эй Аллоҳнинг Расули!» дейишди. У зот: «Шодланинг ва сизларни хурсанд қиладиган нарсага умид қилинг! Аллоҳга қасамки, мен сизларга фақирлик етишидан қўрқмайман, балки дунё сиздан аввалгиларга кенг қилинганидек, сизларга ҳам кенг қилинишидан, натижада улар кимўзар ўйнаганидек, сизлар ҳам кимўзар ўйнашингиздан ва у уларни ҳалок қилганидек, сизларни ҳам ҳалок қилишидан қўрқаман», дедилар».
Имом Бухорий ривояти.
Изоҳ: Саҳобаи киромларнинг кўпчилиги ўша пайтларда жуда ҳам камбағалликда, йўқчиликда ҳаёт кечиришар эди. Улар мол-дунёга ҳарислик қилиб эмас, балки ўта муҳтож бўлганларидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга келган мол-мулкдан бирор нима олмоқчи бўлишган эди. Шунинг учун улар бомдодни одатда ўзлари ўқийдиган маҳаллий масжидларда ўқимай, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўқишган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг ушбу мол-мулкка ҳақдор бўлишларига, муҳтожликдан сўрашаётганига қарамай, дунёга берилишдан қайтармоқдалар.
️•┈┈•⊰✿
🍃
🌺
🍃
✿⊱•┈┈•
📲
Манзилимиз:
👇
👇
👇
@MurodillaAbdulloh
Сафларни боғлашга, орадаги oчиқ жойни тўлдиришга интилганларга Аллоҳ таоло ва фаришталар салавот айтади.
Саййида Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ таоло ва фаришталар сафларни тўлдирадиган, сафларнинг ўртасини боғлайдиганларга салавот айтади»
, деганлар»
(Имом Аҳмад ва Ибн Можа ривояти).
Сафнинг орасини боғлаш мақсадида олдинга қўйилган қадам – энг савобли қадамдир. Албатта, бундай қадамни Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло яхши кўради. Ким шайтон кириб олиши мумкин бўлган бўш жойни тўсса, Аллоҳ таоло унинг даражасини юксалтиради, жаннатда унга бир уй ҳозирлайди, гуноҳларини кечиради ҳамда фаришталар унга кўплаб яхшиликларни олиб тушадилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда:
«Кишининг сафни тўлдириш мақсадида олдинга босган қадамидан кўра ажри улуғроқ қадам йўқ»
, деганлар
(Имом Баззор ривояти).
“Энг шарафли уммат” китобидан
️•┈┈•⊰✿
🍃
🌺
🍃
✿⊱•┈┈•
📲
Манзилимиз:
👇
👇
👇
@MurodillaAbdulloh
Aссалому алайкум ва роҳматуллоҳ !
Якшанба тонги муборак !
Соғ-саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин !
Аллоҳим ризқингизни барокатли қилсин !
Оилангизга тинчлик, хотиржамлик ва бахту саодат берсин !
Яхши амаллар ва хайрли ишлар ҳамроҳингиз бўлсин !
Аллоҳ ҳаммамизга икки дунё хурсандчилигини ато айласин !
Дам олиш кунингиз мароқли ва ёқимли ўтсин !
️•┈┈•⊰✿
🍃
🌺
🍃
✿⊱•┈┈•
📲
Манзилимиз:
👇
👇
👇
@MurodillaAbdulloh
1448 йил 2-Рабиъус сони
2026 йил 13-Сентябр Якшанба
Намозларни кириш вақти:
⏰
Тонг 04:31
🌅
⏰
Қуёш 05:51
☀️
⏰
Пешин 12:09
⏰
Аср 16:36
⏰
Шом 18:32
🌆
⏰
Хуфтон 19:44
🌃
"Отавалихон" Жоме масжиди
🕌
11-18 Сентябр Такбир вақтлари:
⏰
Бомдод 05:10
⏰
Пешин 12:50
⏰
Аср 16:50
⏰
Шом 18:35
⏰
Хуфтон 20:10
☝️
Энг хайрли кун бомдод намози билан бошланган кундир
✨
🕋
«Сен бомдод намозини ўқиган кун шайтонга қарши ўша кунги биринчи ғалабангдир!»
💪
☝️
Муваффақият томон илк одим, бомдод намози учун "оғир" келган кўрпани кўтаришдан бошланади
🛏️
➡️
🕌
☝️
"Агар бомдод намозига уйғониш илк режанг бўлмаса, қолган кун давомидаги режаларингдан бир маъно йўқ. Чунки сенинг янги кунинг муваффақиятсизлик билан бошланади!"
⏳
Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари
📜
Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ: "Бомдод намозини жамоатда ўқиш банданинг Аллоҳнинг тоатидаги ҳолати билинадиган миқёс, ўлчовдир", деди.
Имом Заҳабий "Жамоат намозини лозим тутмагунича кишининг дини комил бўлмайди"
️•┈┈•⊰✿
🍃
🌺
🍃
✿⊱•┈┈•
👇
👇
👇
@MurodillaAbdulloh
Rasululloh ﷺ
😢
https://youtube.com/watch?v=K_UFbrTgkqs&si=mQAnprQvYXccMXYP