
MurodillaAbdulloh
Соғинч
📜
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Умматимда менга муҳаббати кучли бўлган шундай кишилар борки, улар мендан кейин келишади ва аҳлини ва молини фидо қилиб бўлса ҳам, мени кўришни орзу қилишади».
Имом Муслим ривояти.
◽️
Изоҳ: Расулуллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўриш — имоннинг энг улуғ кўринишларидан биридир. Мусулмонларнинг у зотга бўлган муҳаббат даражаси ўз имонлари ва қилаётган тоат-ибодатларининг даражасига қараб бир-биридан фарқ қилади.
Мусулмон кишининг Набийга ва у зотнинг суннати шарифларига эргашиши қанчалик ортса, бу у зот соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган муҳаббати ва имонининг зиёда эканидан далолат беради.
Ушбу ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларига "муҳаббати кучли бўлган шундай кишилар" - у зотнинг вафотларидан кейинги даврда яшайдиган ва мавжуд бўладиган кишилар эканини хабар бермоқдалар. Бунга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам яшаган даврга замон жиҳатидан яқин ёки узоқ бўлган (вафотларидан кейин келган) барча кишилар, мусулмонлар киради.
Улардан бири, "аҳлини ва молини фидо қилиб бўлса ҳам" Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни кўриш шарафига эришишни орзу қилади ва буни жуда-жуда хоҳлайди. Яъни, қалбидаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган имоннинг кучлилиги ва чексиз муҳаббати сабабли у зотни бир бор кўришни ўз аҳли ва молидан устун кўради.
️•┈┈•⊰✿
🍃
🌺
🍃
✿⊱•┈┈•
📱
Обуна бўлиш учун:
👇
👇
👇
@MurodillaAbdulloh
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
“Мохов касаллигига чалинганларга узоқ тикилиб қараманглар”
, дедилар.
Ибн Можа ривояти.
Изоҳ: Беморнинг кўнглини оғритмаслик: Ислом инсонларнинг қалби ва ғурурини ҳимоя қилишга катта эътибор қаратади. Оғир ёки ногиронлик келтирувчи касалликка чалинган инсонга тик қараб туриш унинг қалбини синдириши, хижолатга қўйиши ва руҳий азоб бериши мумкин.
Шунинг учун бундай беморларнинг ҳиссиётини ҳурмат қилиб, уларга узоқ тикилиб қараш қайтарилган.
Руҳий саломатлик ва ортиқча ваҳиманинг олдини олиш: Ҳар хил оғир дардга чалинган кишиларга узоқ тикилиш инсонда қўрқув, ваҳима ёки ёқимсиз ҳаёлларни уйғотиши мумкин. Бу эса инсоннинг хотиржамлигига салбий таъсир кўрсатади.
️•┈┈•⊰✿
🍃
🌺
🍃
✿⊱•┈┈•
📱
Обуна бўлиш учун:
👇
👇
👇
@MurodillaAbdulloh
#Шукр
Аллоҳга шукр – намозда, ота-онага шукр – дуода
Аллоҳ таоло айтади:
«Менга ва ота-онангга шукр қил»
. (Луқмон сураси, 14-оят)
Имом Суфён ибн Уяйна раҳимаҳуллоҳ айтдилар:
«Ким беш вақт намозни (ўз вақтида) ўқиса, батаҳқиқ Аллоҳ таолога шукр қилибди. Ким намозларнинг ортидан ота-онасининг ҳақига дуо қилса, батаҳқиқ ота-онасига шукр қилибди».
Манба: Саълабий тафсири (7/313), Бағавий тафсири (6/287).
️•┈┈•⊰✿
🍃
🌺
🍃
✿⊱•┈┈•
Обуна бўлиш учун манзилимиз:
👇
👇
👇
@MurodillaAbdulloh
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтади:
«Айбларимни ўзимга айтган киши мен учун инсонларнинг энг яхшисидир».
Ибн Саъд, "Табақотул кубро".
️•┈┈•⊰✿
🍃
🌺
🍃
✿⊱•┈┈•
📲
Манзилимиз:
👇
👇
👇
@MurodillaAbdulloh
#Сакинат_маскани
Эй аёл, эрингга ҳар бир ишда солиҳ ният қилиш кераклигини доимо эслатиб тур. Ниятни яхши қилиш ҳақиқий ҳимматларни сайқаллаб турадиган илоҳий ёқилғидир. Кучи етмайдиган нарсаларни бўйнига илиб қўйма. Йўқса сенинг эҳтиёжларингни қондираман деб ҳаром ёки шубҳали йўлга кириб кетиши мумкин.
Бир солиҳа аёл эрига айтган гапини сен ҳам эрингга айт: "Бизни боқишда Аллоҳга тақво қилинг. Бизни фақат ҳалол ризқ билан боқинг. Биз бу дунёдаги очликка сабр қилишимиз мумкин, аммо охиратда дўзах азобига чидай олмаймиз".
Шайх Юсуф Хаттор Муҳаммад
"Оила бахт-саодат маскани"
️•┈┈•⊰✿
🍃
🌺
🍃
✿⊱•┈┈•
📲
Манзилимиз:
👇
👇
👇
@MurodillaAbdulloh
Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Икки нарса қалбни қотиради:
1) кўп гапириш ва 2) кўп ейиш».
"Равзатул уқало".
️•┈┈•⊰✿
🍃
🌺
🍃
✿⊱•┈┈•
📲
Манзилимиз:
👇
👇
👇
@MurodillaAbdulloh
#Дуо
Эй Роббимиз, бизни ҳидоят қилганингдан сўнг қалбларимизни оғдирмагин ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ато қилгин. Албатта Сенинг Ўзинг кўплаб ато қилувчисан.
(Оли Имрон сураси, 8-оят).
Нақадар пурмаъно дуо!
Ким қурбат лаззатини тотса, Ундан узоқ бўлиш ваҳшатидан қўрқиб қолади.
Қурбат лаззатидан айирмаслигини сўранг. Қанча одамлар бор, бошида мўмин-қобил, кейин эса саркаш бўлиб кетган.
Қанча инсон бор, Аллоҳга юзланиб, сўнг Ундан воз кечган.
Улар собитқадамликни ўз қўлларида деб ўйлашганди.
Натижада Аллоҳ уларни Ўз эшигидан киритмади. Осий гунохидан хавотирланганидан ҳам кўпроқ обид ибодатидан айрилиб қолишдан хавфсираши керак.
“Қуръондан мактублар” китобидан.
️•┈┈•⊰✿
🍃
🌺
🍃
✿⊱•┈┈•
📲
Манзилимиз:
👇
👇
👇
@MurodillaAbdulloh
Кетма-кет икки кун тўйиб нон емаганлар
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кетма-кет бир неча кеча оч ухлардилар. Оилалари кечки овқатга ҳеч нарса топа олмас, улар нонларининг аксарияти арпа унидан бўларди”
(Имом Термизий ривояти).
Ҳатто шу арпа унидан бўлган нондан ҳам кетма-кет икки кун тўйиб ейишмаган. Бу ҳол Пайғамбармиз омонатларини топширгунларича давом этган.
️•┈┈•⊰✿
🍃
🌺
🍃
✿⊱•┈┈•
📲
Манзилимиз:
👇
👇
👇
@MurodillaAbdulloh
Огохлик!
Инсон ўзини хор қилган кишига қайтадан ишонч билдириши унинг ўзига ўзи хиёнатидир.
️•┈┈•⊰✿
🍃
🌺
🍃
✿⊱•┈┈•
📲
Манзилимиз:
👇
👇
👇
@MurodillaAbdulloh
Намозларингизни яхшиланглар
Ишларига улгуриш учун намозини шошилиб, тез ўқийди. Қарға чўқишидай чўқилаб ўқийди. У мискин билмайдики, улгуриб қолиш учун шошилтираётган у юмушларнинг бари, айни дамда ҳузурида турган Зотнинг қўлида бўлса...
Яна уларнинг баъзилари смартфонига тезроқ қараш учун ҳам намозини тезлаштиради. Ўзича бир-икки дақиқа бўлмаса, бу дунёнинг ишлари ўзгариб кетадигандек...
Намозларингизни яхшиланглар. Албатта у яхши бўлса, ўнгланса, қолган барча ишларингиз ўнгланади.
Доктор Ҳусайн Фифий.
️•┈┈•⊰✿
🍃
🌺
🍃
✿⊱•┈┈•
📲
Манзилимиз:
👇
👇
👇
@MurodillaAbdulloh