
Muslimaat.uz
ТАЙЁРМИСИЗ?
БУГУН
⏰
15:00
📚
"КИТОБ — ЭНГ ЯХШИ СОВҒА" ЖОНЛИ МУСОБАҚА
Китоб ва китоб ўқиш иши мусулмон умматининг энг фахрли ишларидан бўлиб келган доим...
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✍️
Саволларимиз Ҳазратимизнинг "ОЧИҚ ХАТ" китоби асосида тузилган.
😀
@Muslimaatuz
Бу кун дуолар осмонга кўтарилади, раҳмат эшиклари очилади.
Бугун бир-биримизга энг осон, аммо энг қиммат ҳадяни — табассумни улашайлик. Табассум — ғамлар шифоси, қайғулар малҳами. У руҳни шод этади, қалбни енгил қилади. Бир очиқ чеҳра, бир самимий кулгу инсоннинг бутун кайфиятини ўзгартириши мумкин.
Яқинларингизнинг юзига табассум қилиш ҳам садақадир.
🌸
Бугун
:
— Ота-онамизга табассум қилайлик.
— Оиламизга ширин муомала қилайлик.
— Дўстларимизга очиқ чеҳра улашайлик.
Аллоҳим, қалбларимизни қувончга, чеҳраларимизни табассумга тўлдир!
Жумангиз муборак бўлсин
!
😀
@Muslimaatuz
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Бугун ЖУМА
🌹
— 11 сентябрь 2026
— 29 Рабиъул аввал 1448
🔖
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади:
👉
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "
Ким менга бирор китобда (ёки мактубда) салавот айтса ("ёзса" маъносида), модомики менинг исмим шу китобда турар экан, фаришталар унга истиғфор айтишдан тўхтамайдилар",
дедилар.
(Табароний ривояти. Қози Иёзнинг «Шифо» китобидан).
📿
Аллоҳумма солли ва саллим ъала набийина Муҳаммад
.
🤲
Аллоҳим, тилимизни ва қаламимизни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту салом айтиш билан зийнатла. Салавотларимизни қабул айлаб, фаришталарнинг истиғфорига сазовор бўлишимизни насиб эт:
😀
@Muslimaatuz
Уламоларимиз Қуръонни кўп ўқиганларидан баракот ичида яшашган!
🎙
Устоз Анвар Аҳмад
"Азкор" китобининг шарҳидан
.
😀
@Muslimaatuz
Билармидингиз?
Энг машҳур мавлид асарини ким ёзган?
🌸
Хўш, Барзанжий ўзи ким бўлган? У кишининг "Мавлид" китоби нима учун кенг тарқалган?
🌸
Саволларга жавоб видеода. Томоша қиламиз.
😀
@Muslimaatuz
Салавотнинг самараси
Бўлган воқеа
Жума куни эди. Хожам билан бироз тортишиб қолгандик. У киши билан орамиз сал бузилса, дунёйим зулматга айланади. Ҳамма аёлда ҳам шундай бўлса керак. На қилган ишимда, на еган ошимда маза-матра сезаман. Ўша куни ҳам шу аҳволда эдим. Шарт турдим-да, юз-қўлимни ювдим, тирноқларимни олдим. Пешин намозигача Қуръон ўқидим. Энди юзта иброҳимия салавотини айтаман, шу салавотим тугагунча хожам қўнғироқ қилади ёки хабар юборади, дедим ўзимга ўзим. (Ишонинг, бу синалган услуб. Қачон бир муаммо пайдо бўлса, дарров иброҳимияни айтаман, ё ўзлари қўнғироқ қилади, ё "бисмиллаҳ" деб ўзим қўнғироқ қиламан. Қарабсизки, олам гулистон. Ҳабибимизга салавот йўллаш бир ибодат бўлса, аразлашганларни яраштириш учун зўр қўлланма ҳам.)
Хуллас, иброҳимия салавотини бошладим. Аммо ўзим билмайман, кўзим илинибди. Субҳоналлоҳ, алҳамдулиллаҳ, Аллоҳу акбар... Шу орада мен учун бу дунёда ўзимдан ҳам севимлигим, Ҳабибимни тушимда кўрдим: мендан сал нал нарироқда, яшил тўнда, оқ саллада кетяптилар. Кимдир "Ана, Расулуллоҳ кетяптилар", деди. Ё Ҳабибим, ёлғиз кетаётган эдингиз. Сизга қарадим, аммо юзингизни кўролмадим... Мавлид ойи... Жума куни... Ё Роббим, Сен нақадар буюксан, менинг сўраганим нима эди-ю, менга фазлинг билан кўрсатганинг ким бўлди!? Майли, яқиндан, ёнларидан кўролмадим. Аммо кўрдим-ку Ҳабибимни, шунинг ўзи менга бу дунё лаззатларига бадал эмасми? Ҳа, айтганча кечга қолмай хожам билан ҳам ярашиб олдик.
Аллоҳим, Сенга Ўзингга лойиқ ҳамду санолар бўлсин, Ҳабибингга – менинг Ҳабибимга ўзидай гўзал салавот ва саломлар бўлсин!
Оиша Шодиёр қизи,
Чирчиқ шаҳар
😀
@Muslimaatuz
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Бугун пайшанба
— 10 сентябрь 2026
— 28 Рабиъул аввал 1448
🔖
Абу Ҳамро розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар:
"Меърож кечаси осмонга кўтарилганимда Аршга "Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур Расулуллоҳ", деб ёзилганини кўрдим
".
(Қози Иёзнинг «Шифо» китобидан).
🤲
Аллоҳим, қалбларимизни «Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур Расулуллоҳ» калимаси ила мустаҳкам қил. Тавҳидда собитқадам қил, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатимизни зиёда эт.
😀
@Muslimaatuz
Дунёни кўз билан кўриш мумкин, аммо уни қалб кўзи билан англаш — бошқа бир неъмат…
«Ҳиммат» дастурининг навбатдаги меҳмони — ҳаёт йўлидаги ютуқларини санасангиз, саноқдан адашадиган, илм ва матонат билан ўз ўрнини топган инсон — филология фанлари доктори, профессор Мунáввара Қурбонова.
Бу суҳбатда ҳаётга бошқача нигоҳ, кучли ирода ва катта ютуқлар ортидаги ҳикояни кашф этасиз.
Ишонамиз, самимий суҳбатимиз сиз азиз томошабинларнинг ҳам қалбидан жой олади.
🎥
«
Ҳиммат» — инсон ва унинг ҳаёт йўли ҳақида.
😀
@Muslimaatuz
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Бугун чоршанба
— 9 сентябрь 2026
— 27 Рабиъул аввал 1448
🔖
Абу Бакр розияллоҳу анҳу:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш — муздек сув оловни ўчиришдан-да тезроқ гуноҳни ўчиради. У зотга салом йўллаш эса, бир неча қулни озод қилишдан кўра афзалроқдир",
деганлар.
(Саҳовий. Қози Иёзнинг «Шифо» китобидан).
🤲
Аллоҳим, тилимизни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту салом айтиш билан доимо зикрда қил. Салавотларимизни биз учун раҳмат, барака ва нажот бўлсин!
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида хотин-қизлар, хусусан, турмушга чиққан ва фарзандли аёлларнинг олий таълим (магистратура) олишини қўллаб-қувватлаш учун бир қатор муҳим имтиёзлар белгиланган.
Қуйида ушбу имтиёзлар ва уларнинг ҳуқуқий асослари келтирилган:
1. Магистратура контракт пулларини давлат томонидан тўлаб берилиши
Бу энг катта имтиёз бўлиб, давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Ҳуқуқий асоси:
Ўзбекитон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сонли
Фармони
ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 447-сонли
қарори
.
Шартлари:
- Фақат давлат ОТМлари учун амал қилади (нодавлат ва хорижий ОТМлар бундан мустасно).
- Контракт суммаси қайтариб бермаслик шарти билан (грант каби) тўланади.
- Талабгор ҳар йили 15-сентабргача ўзи ўқиётган ОТМ ректори номига ариза бериши шарт.
- Магистратурага кириш учун хорижий тилни билиш даражаси ҳақидаги миллий ёки халқаро сертификат (IELTS, CEFR ва ҳ.к.) талаб этилади.
2. Оналар учун академик таътил ва ўқиш шаклини ўзгартириш
Фарзандли бўлган ёки ҳомиладор талаба аёллар учун ўқиш жараёнида танаффус олиш ёки қулайроқ тартибга ўтиш ҳуқуқи берилган.
- Академик таътил:
Талаба аёллар ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек, болаларни парвариш қилиш учун академик таътил олишлари мумкин. Бу даврда талаба сафидан чиқарилмайди.
- Таълим шаклини ўзгартириш:
Академик таътилдан қайтгач ёки ўқиш давомида эҳтиёж туғилганда, талаба аёл ўз аризасига кўра ўқишни масофавий шаклига ўтказиши мумкин (агар мазкур йўналишда шундай шакл мавжуд бўлса).
Ҳуқуқий асоси:
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 344-сонли қарори билан тасдиқланган "Олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил бериш тўғрисидаги Низом".
3. Фоизсиз таълим кредитлари
Агар аёл магистратурада нодавлат ОТМда ўқиса ёки бошқа сабаб билан давлат грантини ололмаса, имтиёзли кредитдан фойдаланиши мумкин.
Шарти:
Хотин-қизлар учун таълим кредити 7 йил муддатга фоизсиз (аслида фоизларни давлат тўлаб беради) берилади.
Ҳуқуқий асоси:
Президентнинг 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сонли
Фармони
.
манба:
Lex.uz
😀
@Muslimaatuz