Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Muslimaat.uz

muslimaatuz
Ўзбекзабон муслималар саҳифаси. Сайт: www.muslimaat.uz Cаволлар учун: www.savollar.muslimaat.uz Мурожаат учун: @muslimaatuzbot Ҳамкорлик учун: @hamkormuslimaat_bot
Подписчики
51 500
24 часа
67
30 дней
-154
Просмотры
13 254
ER
25,74%
Посты (30д)
93
Символов в посте
936
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Религия и духовность
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
35-44
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Здравоохранение и медицина
Краткое описание
October 28, 20:45
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Бугун пайшанба
— 29 октябрь 2026
— 18 жумадул аввал 1448
ОНА ҳамма сукут сақлаган жойда фарзандининг дардини эшитадиган, ҳамма умидини узган пайтда ҳам дуодан тўхтамайдиган инсондир.
🤲
Аллоҳим, оналаримизнинг умрларига барака, қалбларига хотиржамлик, танларига сиҳат-саломатлик бергин. Биз, фарзандлари ҳаққига қилган хайрли дуоларини ижобат айлагин.
😀
@Muslimaatuz

October 28, 16:49
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

«Келинимни қулдай ишлатишдан қўрқаман»
👉
Мен жуда бахтли аёлман. Чолим билан ўзимиз яшаймиз, ўзимизни ўзимиз уддалаймиз. Келиним ҳам бировнинг фарзанди, уни қулдай ишлатиб зулм қилишдан қўрқаман...
«Умр» кўрсатувида
Тез кунда...
😀
@Muslimaatuz

October 28, 12:05
Файлы недоступны
4
Открыть в Telegram

Кўпчилик дунёни кўзлари билан кўради. Баъзилар эса ҳаётни қалб кўзи билан ҳис қилади…
«Ҳиммат» дастурининг навбатдаги меҳмони — филология фанлари доктори, профессор Мунáввара Абду́жабборовна Қурбонова.
Кўзлари кўра олмаслиги унинг йўлини мураккаблаштирган бўлиши мумкин, аммо қадамларини тўхтата олмади.
У илм, матонат ва кучли ирода билан ўз йўлини топди, орзулари сари дадил қадам ташлади.
🎥
Бу илҳомлантирувчи ҳаёт ҳикоясини «
Ҳиммат
» дастурида томоша қилинг.
😀
@Muslimaatuz

October 28, 07:15
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

💬
Ҳомила ривожланишига таъсир қилувчи асосий хавф омиллари
🟤
Онада мавжуд сурункали касалликлар Ҳомиладорликдан олдин мавжуд бўлган ёки ҳомиладорлик даврида пайдо бўлган айрим касалликлар ҳомила ривожланишига таъсир қилиши мумкин.
Жумладан:
-қандли диабет, айниқса қондаги глюкоза миқдори назорат қилинмаганда;
-юқори қон босими;
-қалқонсимон без касалликларининг айрим турлари;
-ортиқча вазн ва семизлик;
-айрим аутоиммун касалликлар.
Ҳомиладорликдан олдин мавжуд бўлган, етарлича назорат қилинмаган қандли диабет айрим туғма нуқсонлар хавфини ошириши мумкин. Шу сабабли ҳомиладорликни режалаштиришдан олдин қандли диабетни назоратга олиш ва шифокор кўригидан ўтиш тавсия этилади.
⚪️
Фолий кислотаси етишмаслиги
Фолий кислотаси — В9 витаминининг шакли бўлиб, ҳужайраларнинг бўлиниши ва асаб тизимининг ривожланиши учун зарур. Ҳомила ривожланишининг дастлабки ҳафталарида асаб найчаси шаклланади. Кейинчалик ундан бош мия ва орқа мия ривожланади. Фолий кислотаси етишмаслиги асаб найчаси нуқсонлари, жумладан, умуртқа поғонасининг тўлиқ ёпилмаслиги хавфининг ошиши билан боғлиқ.
Ҳомиладор бўлиши мумкин бўлган аёлларга кунига 400 микрограмм фолий кислотаси қабул қилиши тавсия этилади. Уни ҳомиладорликдан камида бир ой олдин бошлаш ва ҳомиладорликнинг дастлабки даврида қабул қилиш муҳим. Айрим юқори хавфли ҳолатларда бошқа доза керак бўлиши мумкин, бунда шифокор кўрсатмасига амал қилиш зарур.
🟤
Инфекцион касалликлар
Ҳомиладорлик даврида айрим инфекциялар ҳомилага ўтиши ёки унинг ривожланишига таъсир қилиши мумкин.
Бундай инфекцияларга қуйидагилар киради:
-қизилча;
-цитомегаловирус инфекцияси;
-токсоплазмоз;
-сифилис;
Шифокор тавсия қилган текширувлардан ўтиш, зарур эмлашларни ҳомиладорликдан олдин режалаштириш, қўлларни мунтазам ювиш ва озиқ-овқат хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш муҳим. Ҳомиладорлик вақтида инфекцияга шубҳа туғилса, ўзбошимчалик билан дори қабул қилмасдан шифокорга кўриниш тавсия этилади.
⚪️
Дори воситаларини назоратсиз қабул қилиш
Айрим дори воситалари ҳомиланинг ўсиши ва аъзолари шаклланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Хавф дори тури, дозаси ва ҳомиладорликнинг қайси босқичида қабул қилинганига боғлиқ.
Айрим препаратлар ҳомила ривожланиши учун жиддий хавф туғдириши мумкин. Шунинг учун ҳар қандай дори қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш, қабул қилинаётган витаминлар ва ўсимлик препаратлари ҳақида ҳам шифокорга айтиш, доимий қабул қилинаётган дорини ўзбошимчалик билан тўхтатмаслик керак.
⚪️
Спиртли ичимликлар, тамаки ва бошқа зарарли моддалар
Ҳомиладорлик даврида спиртли ичимликлар истеъмоли ҳомиланинг мияси ва бошқа аъзолари ривожланишига зарар етказиши мумкин. Боланинг жисмоний, ақлий ва хулқ-атвор ривожланишига таъсир қилиши мумкин. Тамаки маҳсулотлари ва никотин ҳам ҳомиладорлик асоратлари, ҳомиланинг ўсиши чекланиши ва муддатидан олдин туғилиш хавфини оширади. Ҳатто бошқаларнинг тамаки тутунидан ҳам имкон қадар сақланиш керак.
⚪️
Юқори ҳарорат ва айрим экологик таъсирлар
Ҳомиладорликнинг дастлабки босқичларида тана ҳароратининг кескин кўтарилиши айрим нуқсонлар хавфи билан боғлиқ бўлиши мумкин. Шунингдек, қўрғошин каби оғир металлар, айрим пестицидлар ва бошқа заҳарли моддаларнинг таъсири ҳам ҳомила учун хавф туғдириши мумкин.
😀
@Muslimaatuz

October 27, 20:45
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Бугун чоршанба
— 28 октябрь 2026
— 17 жумадул аввал 1448
Фарзандларимиз насиҳатларимиздан кўра, ҳаёт тарзимиздан ибрат оладилар. Уларга қолдирадиган энг гўзал меросимиз гўзал ахлоқимиздир.
🤲
Аллоҳим, бизларни фарзандларимизга гўзал намуна бўладиган ота-оналардан қилгин. Зурриётларимизни солиҳ, одобли, илмли ва Сенга итоатли бандаларингдан қилгин.
😀
@Muslimaatuz

October 27, 07:53
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

Кузнинг гўзаллигидан илҳом олган «Бинту Содиқ», «Муслимаат» ва «Кўмак» жамоалари ижод ва ҳордиқни бир даврада жамлашди.
Самимий суҳбатлар, янги ғоялар ва кўтаринки кайфият билан сиз учун ажойиб лойиҳалар тайёрлашди.
Бу учрашувнинг илиқлиги тез орада ижодий ишларимизда ҳам акс этади!
🌿
@Ayollarga_Komak
🌸
@MuslimaatUz
🌱
@BintuSodiq

October 27, 07:03
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

October 26, 20:45
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Бугун сешанба
— 27 октябрь 2026
— 16 жумадул аввал 1448
Уйни хонадонга айлантирадиган нарса унинг деворлари эмас, балки унда яшовчи инсонларнинг бир-бирига бўлган меҳр-муҳаббатидир.
🤲
Аллоҳим, хонадонларимизни меҳр-муҳаббат, қалбларимизни самимият билан тўлдиргин. Оилаларимизни тинчлик, барака ва саодат масканига айлантиргин.
😀
@Muslimaatuz

October 26, 07:15
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

ГУВОҲЛАРИНГИЗНИ ТЎҒРИЛАНГ!
❓
Бир кун сиз ҳақингизда энг яқинларингиз нима дейишини ўйлаб кўрганмисиз?
Хулқи гўзал фарзанд бўлинг!
Бир кун ота-онангиз сизни эслаб:
«Аллоҳим, фарзандимни раҳматингга ол! У бизни яхшиликка етаклар, гўзал муомаласи ва ширин каломи билан кўнглимизни олар эди», деб дуо қилсин.
Суюкли ёр бўлинг!
Турмуш ўртоғингиз сизни эслаб:
«Роббим, аёлимни раҳматингга ол! У менга вафодор, хонадонимга файз, фарзандларимга меҳрибон, қариндошларимга ҳурматли эди. Қийинчиликда сабр, фаровонликда шукр қилар эди. Қабрини жаннат боғчаларидан бир боғча қилгин», десин.
Меҳри дарё она бўлинг!
Фарзандларингиз сизни эслаб:
«Парвардигоро, меҳрибон онамни раҳматинг билан қуршагин Бизларни ўзидан устун кўрди, орамизга меҳр солди, бир-биримиздан айирмади. Бизларни аҳил қилди. Таълим берди, чиройли тарбия берди. Унга Ўзинг икром кўрсатгин, қабрини нурга тўлдиргин», деб дуо қилишсин.
Хушхулқ опа ёки сингил бўлинг!
Ака-укаларингиз сизни эслаб:
«Аллоҳим, опам (синглим) қалбимизнинг бир парчаси эди. Биз хабар олмасак ҳам, у ҳолимиздан хабар олар, борини биз билан баҳам кўрар эди. Ундан фақат яхши гаплар ва эзгуликлар кўрдик. Унга раҳм қилгин, қабрини жаннат боғчаларидан бир боғча қилгин», деб қолишсин.
Шафқатли келин бўлинг!
Қайнотангиз сизни эслаб:
«Келиним эмас, ўз қизимдек бўлиб қолган эди. Мени тушунар, ўғлимни яхшиликка ундар эди. Аллоҳим, у менга қандай меҳр кўрсатган бўлса, Сен ҳам унга раҳмат ва марҳамат кўрсатгин», деб дуо қилсин.
Севимли қайнона бўлинг!
Келинингиз сизни эслаб:
«Аллоҳим, у мен учун онамдек эди. Кучсизлансам мадад, маҳзун бўлсам тасалли берар эди. Ўғлини мен билан яхши муомала қилишга ундар, набираларини бир-биридан ажратмас эди. Роббим, унга кенг раҳматинг ва караминг билан муомала қилгин», десин.
Суюкли қўшни бўлинг!
Қўшниларингиз сизни эслаб:
«У мусибатимда елкадош, қийналганимда суянчиқ эди. Сиримни сақлар, шаънимни ҳимоя қилар эди. Касаллардан хабар олар, таом улашар, салом-аликни канда қилмас эди. Парвардигор, уни раҳматингга олгин, оқибатини хайрли қилгин», деб қолишсин.
Сиз ҳам шундай яшангки, сиздан кейин ҳам хайрли хотира ва самимий дуолар қолсин.
«Сиз ҳам саҳобиясиз!» китоби асосида тайёрланди.
😀
@Muslimaatuz

October 25, 20:40
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Бугун душанба
— 26 октябрь 2026
— 15 жумадул аввал 1448
Оила, албатта, тикансиз гул боғчаси эмас. Уйда вақти-вақти билан озор берувчи тиканларга дуч келинади. Араз, тортишиш ва жанжаллар майда-чуйда ва меъёрда бўлса, фойдалидир. Чунки охири келишиладиган жанжаллардан муҳаббатни орттирувчи ва кўпайтирувчи натижалар чиқади. Бу ҳолат таомнинг тузи, гармдориси кабидир. Гармдори аччиқ, аммо меъёрида қўлланса, таомнинг лаззатини оширади. Жанжал қилишни билган эр-хотинлар келишишни ҳам билишлари керак.
🤲
Аллоҳим, оилаларимизга меҳр-муҳаббат, қалбларимизга сабр ва ҳикмат ато этгин! Аразларимизни ярашувга, келишмовчиликларимизни ўзаро тушунишга, синовларимизни муҳаббатимизнинг мустаҳкамланишига сабабчи қилгин.
🌸
@Muslimaatuz