
Наманган хабарлари
СИНЕРГИЯ НАМАНГАНДА ЯНА БИР ҒАЛАБАЛИ КУН
Бугун Синергия Наманган жамоаси учун қувончли ва фахрли кун бўлди.
«Янги Ўзбекистон бунёдкорлари» кўрик-танловининг вилоят босқичида муносиб иштирок этиб, фахрли
1-ўринни
қўлга киритган
Акрамов Дониёр Алишерович
ва унинг ўқувчиси
Мирмахмудов Фаррух Баходирович
ўз ютуқлари билан тақдирландилар.
Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари
Отабек Бозаров
иштирок этиб, ғолиб ўқувчи ва унинг фидойи устозига ташаккурнома ҳамда пул мукофоти ваучерларини топширди.
Бу ютуқ — устоз ва шогирднинг меҳнати, билимга бўлган интилиши ва биргаликдаги ҳаракатларининг муносиб натижасидир.
Азиз ёшларимиз, сизларни янада юксак натижалар ва катта ғалабалар билан кутиб қоламиз. Келгуси ишларингизда омад ва муваффақиятлар тилаймиз.
Синергия Наманган жамоаси
_______________
В «СИНЕРГИИ» НАМАНГАН ЕЩЁ ОДИН ДЕНЬ ПОБЕД
Сегодня для команды «Синергии» Наманган стал ещё одним радостным и гордым днём.
Акрамов Дониёр Алишерович
и его ученик
Мирмахмудов Фаррух Баходирович
, достойно представившие «Синергию» Наманган на областном этапе конкурса «Янги Ўзбекистон бунёдкорлари», были награждены за почётное
1-е место
.
В мероприятии принял участие заместитель хокима области
Отабек Бозаров
, который вручил победителю и его преданному наставнику благодарственные письма, а также ваучеры на денежные премии.
Эта победа стала достойным результатом труда, знаний и совместной работы наставника и ученика.
Желаем нашим молодым талантам новых высоких результатов, больших побед и успехов в дальнейших начинаниях.
Команда «Синергии» Наманган
Telegram
|
Instagram
|
YouTube
|
Web-sayt
#АНОНС
«Наманган ҳақиқати» газетасининг 2026 йил 10 сентябрь сони нашрдан чиқди
🔗
Батафсил танишинг:
#
️⃣Оnline
🔠
pdf
#ОБ_ҲАВО
«Ўзгидромет» томонидан Наманган вилояти бўйича, 9 сентябр куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди.
Унга кўра
Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 32-37° бўлади.
Тоғли ҳудудларда
:
Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 24-29° бўлади.
Ахсикент нафақат археотуризм ва очиқ осмон музейлари тармоғи, балки Ўзбекистондаги энг катта илм-фан марказига айланмоқда
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан йирик туризм маркази, 3000 йиллик ўтмишдан сўзловчи маърифат маскани мақомини олган Ахсикентда бугун бунёдкорлик ва қазишма ишлари авжида.
Умумий майдони 139 гектар бўлган ёдгорлик ҳудудида 9 та очиқ осмон музейи қурилмоқда. Ҳозирга қадар рамзий дарвоза, мудофа девори, экспонатлар музейи ва антик-майдонча битказилди.
Экспонатлар музейи остида ташкил этилган илмий лаборатория археология соҳасида янгича ёндашув билан ишловчи олимлар учун илм маскани вазифасини бажаришни кўзда тутади.
Ахсикентга ташриф буюрган вилоят ҳокими ўринбосари Ботиржон Нуриддинов профессор Абдулҳамид Анорбоев ва археопарк раҳбари Анвар Икромлар билан истиқболдаги ишлар, келгуси режалар бўйича кенгашув ўтказди.
Илмий лаборатория ва археобаза фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилди.
Медиа Департамент
#мустақиллик_иншоотлари
Ахсикент археология парки, унда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари, архео ва экотуризм истиқболлари Madaniyat va ma’rifat канали ракурсида
#ОБ_ҲАВО
«Ўзгидромет» томонидан Наманган вилояти бўйича 4 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди.
Унга кўра:
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 23-28° бўлади.
Тоғли ҳудудларда:
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 18-23° бўлади.
Ekspeditsiya: Ахсикент археология парки
#
1sep
#uzbtarixi
#axsikent
‼️
Синергия Наманганда 2026–2027 ўқув йилига старт берилди!
Бугун, 2 сентябрь куни, Синергия Наманган ўз бағрига
120 нафар ёш дизайнер ва дастурчиларни
қабул қилиб, янги ўқув йилини бошлади!
Талабаларимиз илк кунни кўтаринки кайфиятда бошлаб, ўз устозлари билан танишдилар, дастлабки мулоқотларини ўтказдилар ва янги таълим муҳитига қадам қўйдилар.
🇺🇿
Талабаларимиз учун Мустақиллик дарси ҳам ўтказилди. Дарс давомида юртимизнинг мустақиллик йўли, миллий қадриятларимиз ва ёшларнинг Ватан равнақидаги ўрни ҳақида мазмунли суҳбат бўлиб ўтди.
Янги ўқув йили барча талабаларимиз учун янги билимлар, қизиқарли лойиҳалар ва катта ютуқларга бой бўлишини тилаймиз!
Барча талабаларимизга омад ва улкан муваффақиятлар тилаймиз!
Ҳурмат билан,
Синергия Наманган жамоаси
__________
‼️
В «Синергии» Наманган стартовал 2026–2027 учебный год!
Сегодня, 2 сентября, «Синергия» Наманган открыла свои двери для
120 молодых дизайнеров и программистов
, которые начинают свой путь в мире современных профессий!
Первый учебный день наши студенты встретили с радостью и отличным настроением. Они познакомились с преподавателями, провели первые встречи и сделали свой первый шаг в новом образовательном пути.
🇺🇿
Для наших студентов также был проведён урок, посвящённый Независимости. В ходе занятия состоялась содержательная беседа об истории независимости нашей страны, национальных ценностях и важной роли молодёжи в развитии Родины.
Желаем, чтобы новый учебный год принёс нашим студентам новые знания, интересные проекты, яркие впечатления и большие победы!
Удачи и успехов всем нашим студентам!
С уважением,
Команда «Синергии» Наманган
Telegram
|
Instagram
|
YouTube
|
Web-sayt
Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!
Ахсикент - буюк тамаддунимиз ўчоғи
https://uza.uz/uz/posts/uch-ming-yillik-tarixdan-sozlovchi-kozgu_900485