
Наманган хабарлари
«Қадим Ўзбекистоннинг энг кўҳна масканларидан бўлмиш Ахсикент саёҳати катта таассурот қолдирди»,
- Саудия Арабистонидан ташриф буюрган меҳмон жаноб Абдулмутталиб Ахсикент археология паркида бўлди.
Ахсикент - дунё археологиясида ноёб ходиса. IX-XII асрларда жаҳоннинг энг йирик мегаполиси ва савдо-иқтисодий маркази бўлган маскан бугун аввалги довруғини тиклаётганидан барчани хурсанд этмоқда
Ахсикент археология парки 132,4 гектар майдонни эгаллаган бўлиб, ҳозирда бу ерда 9 та очиқ осмон музейи қурилмоқда.
Давлат раҳбари ташаббуси билан Ахсикент йирик туризм масканига айланмоқда. Бугунги кунга қадар рамзий дарвоза, мудофа девори тўла битди. Антик майдонча ва экспонатлар музейида иш жадал.
“ИБТИДО ВА ИНТИҲО”
Бу эшикдан кириб кеганда ҳеч вақоси йўқ эди.
Бир парча матога ўраб, бешикка солдилар.
Ўсди. Улғайди. Мол-дунё топди. Антиқа жиҳозлар олди. Уй солди. Бир қаватли. Икки қаватли. Уч қаватли... Машина олди. «Волга». «Нексия». «Мерседес». «Ягуар»... Дача қурди. Саунаси билан. Фаввораси билан... Маишат қилди... Қорасочлар билан... Малласочлар билан...
Бировга яхши кўринди. Бировга ёмон кўринди...
У эшикка кириб кетаётганида ҳеч вақоси йўқ эди.
Бир парча матога ўраб, «бешик»ка солдилар-да, сўнгги манзилга элтиб қўйдилар...
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Хошимов
«Буюк тарихни тиклаётганингиз, замонамиз инсонлари учун у билан танишиш имконини яратаётганингиз таҳсинга сазовор»,
- Америкалик олимлар - Тодд ва Келли Андерсонлар Ахсикент археология паркига ташриф
буюришди.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Афғонистон Саноат ва савдо вазири Нуриддин Азизий бошчилигидаги афғон ишбилармонларидан иборат делегацияни йирик кластерлар - ArtSoft ва Iftihor cluster фаолияти билан
таништирди
Афғонистон Ислом Республикаси
саноат ва савдо вазири
Нуриддин Азизий
бугун
Наманганга
меҳмон бўлиб келди ва вилоят ҳокими
Шавкатжон Абдураззақов
билан учрашув ўтказди.
Учрашувда ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
@bizningnamangan
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Афғонистон Саноат ва савдо вазири Нуриддин Азизий ва афғон ишбилармонларини маҳаллий тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган махсулотлар ярмаркаси билан таништирди.
Янги Наманган шаҳарчасидаги «Congress Halll»да 100 дан ортиқ тадбиркорларимиз ўз маҳсулотларини намойиш этдилар.
Ярмарка сўнггида икки томон ишбилармонлари ўртасида B2B учрашувлар ўтказилиб, ўзаро манфаатли шартномалар
имзоланди
Медиа Департамент
Сложности случаются, но всегда найдётся простое решение. Думайте позитивно.
#Халқаро_ҳамкорлик
Қадим ва навқирон Ўшда гуллар диёри Наманган нафаси
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги ҳамкорликнинг янги даври ҳар соҳада изчил амалий натижалар бермоқда
Бугун
Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театрид
а Наманган вилояти маданияти ва санъати, туризми тарғиботи тадбирлари,
Ахсикент археология парки
китоби тақдимоти кўтаринки руҳда ўтказилди.
- Наманган ва Ўш вилоятлари алоқалари кўп йўналишларда изчил. Бугун Ўш аҳли учун ҳақиқий байрам бўлди,
- деди Ўзбекистоннинг Ўшдаги Бош консули
Зафар Аҳмедов.
Наманган вилоят мусиқали драма театри жамоаси
нинг катта
концерт дастури
ва
«Сеҳрли қути»
саҳна асари барчади катта таассурот қолдирди.
Театр директори
Нозимжон Тошпўлатов
барчани
65-Халқаро гуллар фестивалига
таклиф этиб, юқори даражадаги қабул учун миннатдорчилик билдирди.
Қирғизистон маданият ва санъат арбоби, таниқли ёзувчи
Бегижон Аҳмедов
истиқболдаги ҳамкорлик масалаларига тўхталиб, мезбонлар номидан ўз ташаккурини изҳор этди.
Ахсикент - тарих ва тараққиёт туташган манзил | 3000 йиллик ўтмишидан сўзловчи қадим маскан Давлат раҳбари ташаббуси билан йирик туризм локациясига айланмоқда.
2023 йил июнь ойида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов кенг жамоатчилик вакиллари билан Ахсикентдаги янги бунёдкорликларга тамал тошини қўйиб берганди. Ўтган уч йилдаги қурилишлар бугун бўй кўрсатмоқда.
Умумий майдони 132,4 гектар бўлган ёдгорлик ҳудудида 9 та очиқ осмон музейи қурилмоқда. Ҳозирга қадар рамзий дарвоза, мудофа девори тўла битди.
Миллий археология маркази бўлим бошлиғи, профессор Абдулҳамид Анорбоев раҳбарлигидаги қазишма ишлари фаол олиб борилмоқда.
2025 йил май ойида Наманган давлат университети ректори, профессор Абдуғаффор Қирғизбоев амалий кўмаги билан Археология йўналиши қайта тиклангани талабалар учун янги имкониятлар эшигини очди.
Археопарк раҳбари Анвар Икром ўтган давр мобайнида дунёнинг 27 мамлакатида Ахсикент тарғиботи тадбирларини ўтказди.
Ахсикентда бунёдкорлик ва илмий изланишлар ҳамоҳанг кетмоқда.