
Naqshband.uz
#Факт
СубҳанАллоҳ!
Сиз ҳозир осмонда кўраётган юлдуз, айни пайтда мавжуд бўлмаслиги мумкин. Чунки юлдузлар билан сизнинг орангизда
жуда катта масофа мавжуд ва унинг ёруғлиги сизга келгунича узоқ йиллар ва замонлар ўтади...
Тунингиз осуда ўтсин!
🔗
@NaqshbandUZ
НАМОЗ ПАЙТИДА НИГОҲ БУРИЛИБ КЕТСА
#қисқа_савол_жавоблар
❓
CАВОЛ: Бугун пешиннинг фарзида имомга иқтидо қилиб 2-ракатда "аттаҳият"ни ўқиб тураётганимда оёғим қайрилиб нигоҳим билан саждадан бошқа ёққа қараб юбордим. Намозим намоз бўлдими? Ойдинлик киритиб берсангизлар.
💬
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Нигоҳ ёки юзингиз бурилиб кетса зарари йўқ, намоз дуруст бўлади. Лекин одамнинг кўкраги қибладан бурилиб кетса, намоз бузилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
🔗
@NaqshbandUZ
Нима учун Қиёмат кунини "Пастлаш ва маҳрум бўлиш куни" деб аталади?
Чунки ҳисоб китобда энг кўп маҳрум бўлинадиган кундир. Ҳатто ота онангиз ва фарзандларингизга ҳам яхшилик улашишга имконингиз бўлмай қолади.
Ғийбат қилганингиз сабабли ёқтирмаган кишингизга яхшиликларингизни беришга мажбур бўласиз.
Шу сабабли Қиёмат кунини
"Явмут тағобун"
, яъни
"Пастлаш ва маҳрум бўлиш куни"
деб аталган.
🔗
@NaqshbandUZ
«Ҳақ бўлсангиз ҳам ота-онангиз билан тортишманг.
"Биррул волидайн" – бу отангиз ёки онангизнинг бошини ўпиб қўйишгина эмас. Бу билан уларнинг розиликларини олдим деб ҳам ўйламанг.
"Ота-онага яхшилик қилиш" дегани, уларни бахтиёр қиладиган нарсани амалга оширишга шошилиш ҳамда уларни хафа қиладиган нарсадан йироқ бўлишдир».
✍
Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий
🔗
@NaqshbandUZ
#муфтий_минбари
📹
Қуръон тадаббури қалбни поклайди
🎙
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🔗
@NaqshbandUZ
#Сийрат
Набавий сийрат илмлари
Набавий сийрат илмлари еттитадир:
1. Шамоил
2. Далоил
3. Фазоил
4. Хасоис
5. Аҳвол
6. Сийрат
7. Мағозий
Уларнинг қисқача мазмуни:
Шамоил: У зотнинг сифатлари (ташқи кўринишлари ва гўзал хулқлари).
Далоил: У зотнинг мўъжизалари (пайғамбарликларига далиллар).
Фазоил: У зотнинг фазилатлари ва маноқиблари.
Хасоис: У зотга хос бўлган хусусиятлар.
Аҳвол:У зотнинг турли ҳолатлари ва вазиятлари.
Сийрат: У зотнинг ҳаёт йўллари, тарихлари.
Мағозий: У зотнинг ғазотлари (қатнашган маърака,
жанглари).
🔗
@NaqshbandUZ
#Кун_ояти
«Сўнгра ўша кунда, албатта, берилган неъматлардан сўраласизлар»,
(«Такаасур» сураси, 8-оят).
Яъни, қиёматда ҳар бир неъматни нимага, қандоқ сарф қилганингиз ҳақида сўралади. Ҳа, каттаю кичик ҳар бир неъмат ҳақида сўраласиз. Ҳар бир неъматга шукр қилдингизми, йўқми - сўраласиз. Аллоҳ таоло сизга берган молу дунё неъматини нимага сарфладингиз, ҳалолгами ҳаромга, Аллоҳни рози қиладиган йўлгами, ғазабини қўзғатадиган йўлгами ҳамма-ҳаммаси ҳақида сўраласиз.
«Тафсири Ҳилол» китобидан
🔗
@NaqshbandUZ
#Қуръон
#қироат
Таҳрим
(тўлиқ)
Абдулбосит қори Қобилов
🔗
@NaqshbandUZ