
Naqshband.uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.
Бугун душанба
— 26 октябр 2026
— 15 жумадул аввал 1448
🔖
Ҳасандан ривоят қилинади:
"Яхшилик ва итоатнинг учдан иккиси ОНАга, учдан бири ОТАга".
👉
Катта тобеъин Шаъбий розияллоҳу анҳудан: "Ота-онанинг яхшиликдаги ҳақлари бараварми?" деганида, у киши: "Онанинг ҳаққи кўпроқ", деган эканлар. ("Яхшилик ва силаи раҳм" китобидан, 1-жуз).
🤲
Аллоҳим, бизни ота-она ҳаққини таниган ва уларга меҳр ва эҳтиромда бардавом фарзандлардан қилгин. Уларга яхшилик ва итоат қилишни биз учун саодат манбаи айлагин.
🔗
@NaqshbandUZ
Сукут сақла.
Сукутнинг завқига ет.
Сукут ҳунарини қўлга кирит. Адиблик қилма, билағонликга тўла сўзларни ташла.
Ташлагин ки
,
иймон-ишончингни кўнглингда сақлагайсан. Чунки кўнгил, айни вақтда иймон юртидир...
✍
Мавлоно Румий
🔗
@NaqshbandUZ
Дунёдаги энг оғир сукут — тилида «Яхшиман» деб, ичида секин-аста емирилиб бораётган инсоннинг сукутидир.
🔗
@NaqshbandUZ
♿️
ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ФУҚАРОЛАР УЧУН МАЪНАВИЙ-МАРИФИЙ СУҲБАТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
🕌
Бухоро шаҳридаги «Абу Бакр ас-Сиддиқ» жомеъ масжидида имконияти чекланган фуқаролар учун навбатдаги маънавий-маърифий суҳбат бўлиб ўтди.
📅
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда имом-ноиб Дилшод домла Ҳодиев ҳамда малакали сурдо таржимон иштирок этди.
🗣
Гапириш ва эшитишида нуқсони бўлган фуқаролар учун ўтказилган мазкур суҳбат «Меҳнат ва масъулит» мавзусига бағишланди.
📚
Суҳбат давомида иштирокчилар ақида, фиқҳ ва ижтимоий ҳаётга доир саволларига атрофлича жавоб олдилар. Барча маълумотлар сурдо таржимон орқали етказилди. Шунингдек, тадбир якунида қатнашчиларга эҳсонлар тарқатилди.
🤲
Аллоҳ таоло бундай хайрли ва савобли ишларимизни бардавом айласин!
✍️
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги Матбуот хизмати
🔗
@NaqshbandUZ
ЖАЙРАНИНГ ГЎШТИ ҲАЛОЛМИ?
#ҳалол_ҳаром
❓
САВОЛ: Жайранинг гўшти ҳалолми? Унинг ёғидан ва гўштидан фойдаланиш мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жайранинг гўштини истеъмол қилиш шаръан тақиқланади. Унинг ёғидан ҳам, гўштидан ҳам фойдаланиш мумкин эмас.
“Ийсо ибн Намла отасидан ривоят қилади, отаси деди: Мен Ибн Умар розияллоҳу анҳумонинг ҳузурида эдим, у кишидан кирпи (типратикан) ейиш ҳақида сўралди. Шунда у киши ушбу оятни тиловат қилдилар: “(Эй Муҳаммад,) айтинг: Менга ваҳий қилинган нарсалар ичида таом истеъмол қилувчи учун ҳаром қилинган биронта таомни кўрмаяпман, магар...” (Анъом сураси, 145-оят).
Ибн Умар розияллоҳу анҳумонинг ҳузурида бир кекса киши ўтирган эди. Шу одам деди: Мен Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида кирпи (типратикан) зикр қилинганида, у зот: “У нопок ҳайвонлардан бўлган бир нопок ҳайвондир”, дедилар”, деганларини эшитдим”. Шунда Ибн Умар розияллоҳу анҳумо: “Агар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деган бўлсалар, демак, у зот алайҳиссалоту вассалом айтганларидек бўлади”, дедилар”. (Имом Абу Довуд ривояти).
Ҳадисда гарчи кирпи(типратикан) зикр қилинган бўлса ҳам, жайра ҳам шу каби ҳайвон бўлгани боис уламолар мазкур ҳайвоннинг гўштини истеъмол қилишдан қайтарганлар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🔗
@NaqshbandUZ
#Ҳадис
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам инсониятни қуйидаги ҳадиси шарифлари орқали зинодан тийилишга чақирганлар: “
Кўзлар ҳам зино қилади, қулоқлар ҳам зино қилади, тил ҳам зино қилади… қалб орзу қилади ва истайди, кейин буни фарж тасдиқлайди ёки инкор қилади
” (
Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти
).
🔗
@NaqshbandUZ
#Қуръон
#қироат
Балад
(тўлиқ)
Абдулбосит қори Қобилов
🔗
@NaqshbandUZ
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.
Бугун якшанба
— 25 октябр 2026
— 14 жумадул аввал 1448
🔖
Ҳасандан ривоят қилинади:
"Яхшилик ва итоатнинг учдан иккиси ОНАга, учдан бири ОТАга".
👉
Катта тобеъин Шаъбий розияллоҳу анҳудан: "Ота-онанинг яхшиликдаги ҳақлари бараварми?" деганида, у киши: "Онанинг ҳаққи кўпроқ", деган эканлар. ("Яхшилик ва силаи раҳм" китобидан, 1-жуз).
🤲
Аллоҳим, бизни ота-она ҳаққини таниган ва уларга меҳр ва эҳтиромда бардавом фарзандлардан қилгин. Уларга яхшилик ва итоат қилишни биз учун саодат манбаи айлагин.
🔗
@NaqshbandUZ