Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Narxi Qancha? ⚡️

narxiqancha
Энг сара нархлар, иқтисодий, молиявий ва статистик маълумотлар барчаси креатив тарзда ёритиб борилади. Реклама бўйича: @NarxiQancha_adv
Subscribers
15 480
24 hours
-6
30 days
-236
Post views
3 286
ER
21,23%
Posts (30d)
18
Characters in post
625
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Business & Economy Blog
Audience gender
Male
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Business & Management
Summary
October 23, 17:05
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

Роналду қандай молиявий рекорд ўрнатди?
☑️
Криштиану Роналду фаолияти давомида
2 миллиард доллардан ортиқ
даромад топган тарихдаги илк футболчига айланди. Forbes маълумотларига кўра, унинг умумий даромади
2,1 миллиард доллар
га етган.
▶️
Ушбу маблағга футболчининг маоши, бонуслари, реклама шартномалари ва бизнес фаолиятидан олган даромадлари киритилган.
🟠
Ҳисоб-китоблар солиқлар ва бошқа харажатлар чегирилмасдан амалга оширилган.
🔥
Шунингдек, Forbes прогнозларига кўра, Роналду 2026/27 йилги мавсумда яна
300 миллион доллар
даромад олиши мумкин.
@NarxiQancha
— Нархлар ҳақидаги #1 блог!

October 21, 16:22
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

Пенсия тайинлашда қандай енгилликлар жорий этилди?
☑️
Эндиликда 2005–2016 йиллардаги иш стажини тасдиқлаш учун айрим ҳолларда архив маълумотномасини тақдим этиш талаб қилинмайди.
▶️
Шунингдек, 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болани парваришлаш даврини иш стажига қўшиш учун электрон тиббий хулоса етарли бўлади.
🟠
Пенсияга устамалар эса энг юқори миқдорда фуқаронинг алоҳида мурожаатисиз, автоматик тарзда ҳисобланади.
🔥
Бундан ташқари, пенсия тўловини бошқа манзилга кўчириш учун исталган Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш имконияти яратилди.
@NarxiQancha
— Нархлар ҳақидаги #1 блог!

October 19, 17:22
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

Beeline мулкдори Perfectum алоқа компаниясини 207 млн долларга сотиб олмоқда
☑️
VEON гуруҳи (Beeline Uzbekistan эгаси) Ўзбекистонда Perfectum бренди остида фаолият юритувчи Rubicon Wireless компаниясининг 100 фоиз улушини сотиб олиш бўйича келишувга эришди.
▶️
Битимнинг умумий қиймати қарийб 207 млн долларни ташкил этади. Ушбу суммага Perfectum компаниясининг 93 млн долларга яқин қарзи ҳам киритилган.
🔥
Гуруҳнинг маълум қилишича, битим жорий йилнинг октябрь ойи охиригача якунланиши кутилмоқда.
@NarxiQancha
— Нархлар ҳақидаги #1 блог!

October 19, 08:26
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

Google Pay Ўзбекистонда расман ишга тушди
☑️
19 октябрдан бошлаб Google Pay тўлов хизмати Ўзбекистонда расман ишга тушди. Бу ҳақда Google Cloud вакили Марчин Красуски маълум қилди.
▶️
Эндиликда Android смартфон эгалари банк карталарини Google Wallet иловасига улаб, NFC орқали дўконларда телефон билан тўлов қилишлари мумкин.
🟠
Бироқ хизмат ҳозирча барча банк карталарида ишламайди.
🔥
Ҳар бир банк ўз карталари учун Google Pay қўллаб-қувватлашини алоҳида йўлга қўйиши керак. Шунингдек, Google Pay орқали хизматни қўллаб-қувватлайдиган сайт ва иловаларда ҳам онлайн тўловларни амалга ошириш мумкин.
@NarxiQancha
— Нархлар ҳақидаги #1 блог!

October 15, 15:56
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

Такси нархлари нега бир неча баробарга ошди?
☑️
Ўзбекистонда йирик такси агрегаторларидаги техник носозликлар ортидан бошқа такси хизматларида ҳам тиғиз вақтларда нархлар
бир неча баробаргача ошгани
эътирозларга сабаб бўлди.
▶️
Рақобат қўмитаси нархларнинг кескин ошиш сабаблари ва агрегаторларнинг рақобат қонунчилигига риоя этишини ўрганмоқда.
🟠
Шунингдек, компанияларга
нарх белгилаш алгоритмларини қайта кўриб чиқиш
ва сунъий қимматлашувга йўл қўймаслик бўйича мурожаат қилинди.
🔥
Қўмита агрегаторлардан инсофсиз рақобатга йўл қўймасликни ҳамда ҳайдовчи ва йўловчилар учун
24 соатлик техник ёрдам
хизматини таъминлашни сўради.
@NarxiQancha
— Нархлар ҳақидаги #1 блог!

October 14, 15:55
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

Ўзбекистонда иситиш тарифлари қанчага ошиши мумкин?
☑️
Ўзбекистонда 2028 йилдан бошлаб аҳоли учун иссиқлик таъминоти тарифларини ҳар йили инфляция даражасига қараб,
10%дан ошмаган миқдорда
ошириб бориш таклиф этилмоқда.
▶️
Қурилиш вазирлиги барча ҳудудлар учун янги тарифларни белгилашни назарда тутувчи қарор лойиҳасини муҳокамага қўйди.
🟠
Шунингдек, иссиқлик энергияси таннархини
15%гача камайтириш
, тармоқдаги йўқотишларни эса 2027 йил охиригача
25%га қисқартириш
режалаштирилмоқда.
🔥
Бундан ташқари, иссиқлик таъминоти соҳасини
2030 йилгача
ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш таклиф қилинган. Қарор лойиҳаси бўйича жамоатчилик муҳокамаси
28 октябргача
давом этади.
@NarxiQancha
— Нархлар ҳақидаги #1 блог!

October 13, 09:51
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

Янги Тошкентда қандай йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда?
☑️
Янги Тошкентда умумий қиймати
$1 млрд
бўлган
7 та объект
фойдаланишга топширилди. Хорижий ҳамкорлар иштирокида яна
$2,5 млрдлик 10 та йирик лойиҳа
қурилишига старт берилди.
▶️
Ҳозирга қадар ҳудудда
$2 млрдлик
ишлар бажарилган.
🟠
Янги лойиҳалар орасида юқори технологик маҳсулотлар ва яримўтказгичлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган
Deep Tech park
бор.
🔥
Шунингдек, Silk City, Mavj ва Marjon турар жой мажмуалари ҳамда
120 ўринли
марказий шифохона бор.
@NarxiQancha
— Нархлар ҳақидаги #1 блог!

October 12, 09:50
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

Ўзбекистонда авиачипталар қанчага арзонлашади?
☑️
16 октябрдан Ўзбекистонда ички авиақатновлар учун чипталар нархи ўртача
20%гача арзонлаштирилади
. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси маълум қилди.
▶️
Рақобат қўмитаси ва Uzbekistan Airways ҳамкорлигида ички авиақатновлар тарифлари, нархларнинг шаклланиши ҳамда йўловчилар учун хизматлардан фойдаланиш имкониятлари ўрганилди.
🔥
Таҳлиллар натижасида авиакомпаниянинг ташиш харажатларини оптималлаштириш орқали чипталар нархини пасайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди. Янги тарифлар
16 октябрдан
амал қила бошлайди.
@NarxiQancha
— Нархлар ҳақидаги #1 блог!

October 09, 15:10
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

Ўзбекистонлик талабалар Gemini обунасини қандай қилиб бепул олиши мумкин?
☑️
Google Ўзбекистон талабаларига йиллик қиймати
$60
бўлган Gemini AI Plus обунасини бепул тақдим этади. Бу орқали талабалар сунъий интеллект хизматларининг кенгайтирилган имкониятларидан фойдаланишлари мумкин.
▶️
Халқаро SheerID платформаси Ўзбекистонни расман қўллаб-қувватланадиган мамлакатлар рўйхатига киритди. Энди талабалар ушбу платформа орқали талабалик мақомини тасдиқлашлари мумкин.
🟠
Талабалик мақоми муваффақиятли тасдиқланганидан сўнг, фойдаланувчилар
Gemini AI Plus’дан бир йил давомида бепул фойдаланиш
имкониятига эга бўлади.
@NarxiQancha
— Нархлар ҳақидаги #1 блог!

October 08, 08:15
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

Сентябрда Ўзбекистонда қайси маҳсулотлар энг кўп қимматлашди?
☑️
Сентябрь ойида мева-сабзавотлар орасида энг катта нарх ўсиши помидор (14,2%), бодринг (13,5%) ва сабзида (12,4%) кузатилди.
▶️
Шунингдек, булғор қалампири 4,9%, бақлажон 4,7%, пиёз 2,6%га қимматлашди. Асосий озиқ-овқат маҳсулотлари орасида тухум нархи 5,3%га ошди.
🟠
Хизматлар соҳасида таълим нархлари бир ойда 4,2%, йиллик ҳисобда 5,4%га кўтарилди. Курьерлик ва жўнатмаларни етказиб бериш хизматлари эса 3%га қимматлашди.
🔥
Пропан нархи ҳам сентябрда 4,2%га, йиллик ҳисобда эса 48,9%га ошди. Унинг энг юқори нархи бир литр учун 10 минг сўмга етди.
@NarxiQancha
— Нархлар ҳақидаги #1 блог!