
Narxi Qancha? ⚡️
Ходимларнинг мол-мулк ва ер солиғи қарзи қанчага етди?
☑️
Ўзбекистонда корхона ва ташкилотлар ходимларининг мол-мулк ҳамда ер солиғи бўйича қарздорлиги
498,7 млрд сўм
дан ошиб кетди.
✅
Энг катта қарздорликка эга ташкилотлар ходимлари орасида
:
Темирйўлинфратузилма АЖ — 5,6 млрд сўм,
Ҳудудий электр тармоқлари АЖ — 4,2 млрд сўм
Олмалиқ кон-металлургия комбинати — 4,1 млрд сўм билан етакчилик қилмоқда.
🔥
Соҳалар кесимида энг катта қарз қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигига тўғри келган. Ушбу йўналишдаги ташкилот ходимлари ҳисобланган
177,6 млрд сўм
солиқнинг 100,3 млрд сўми ҳалигача тўланмаган.
@NarxiQancha
— Нархлар ҳақидаги #1 блог!
Қайси оилаларнинг нафақаси августдан тўхтатилиши мумкин?
☑️
2026 йил август
ойидан бошлаб айрим оилаларга тўланаётган болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўхтатилиши мумкин. Бу
2026 йил февраль
ойида тайинланган ва
6 ойлик
муддати якунланаётган тўловларга тааллуқли.
▶️
Тўловларни давом эттириш учун меҳнатга лаёқатли оила аъзолари
расмий банд
бўлиши шарт.
🟠
Агар улар сўнгги
6 ой
давомида расмий ишламаган ёки Бандлик хизмати таклиф қилган мос ишни
2 марта
рад этган бўлса, нафақа тўхтатилиши мумкин.
🔥
Расмий бандлик меҳнат шартномаси асосида ишлаш, якка тартибдаги тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиш орқали тасдиқланади.
@NarxiQancha
— Нархлар ҳақидаги #1 блог!
Ўзбекистонда ярим йилда қанча ипотека кредити ажратилди?
☑️
2026 йилнинг январь-июнь ойларида фуқароларга берилган ипотека кредитлари ҳажми
13,1 трлн сўмга
етди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 38% га кўп.
▶️
Мазкур кредитлардан 42 575 нафар фуқаро фойдаланди. Ажратилган маблағларнинг
75% бирламчи
уй-жой бозорига, қолган қисми эса иккиламчи бозорга йўналтирилди.
🔥
Энг катта ҳажмдаги ипотека кредитлари Тошкентда берилган -
4,01 трлн
сўм. Банклар орасида эса Халқ банки (2,19 трлн сўм) етакчилик қилди.
@NarxiQancha
— Нархлар ҳақидаги #1 блог!
Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи қанчага етди?
☑️
2026 йилнинг январь–июнь ойларида ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи
7,09 млн сўмни
ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,4% кўп.
▶️
Энг юқори ўртача иш ҳақи Тошкентда - 12 млн сўмдан бироз кўпроқни, энг паст кўрсаткич эса Қашқадарё вилоятида - 4,86 млн сўмни қайд этди.
🔥
Соҳалар кесимида энг юқори маош банк-молия йўналишида (19,1 млн сўм). Энг паст иш ҳақи эса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида (4,44 млн сўм) бўлди.
@NarxiQancha
— Нархлар ҳақидаги #1 блог!
Рамазон Темиров кечаги ғалаба учун қанча мукофот олди?
☑️
Ўзбекистонлик UFC жангчиси
Рамазон Темиров
Абу-Дабида бўлиб ўтган турнирда собиқ чемпионлик даъвогари
Стив Эрсег
ни техник нокаут билан мағлуб этди.
▶️
Ушбу чиқиши учун Темиров кечанинг энг яхши жангчиларидан бири сифатида
“Performance of the Night”
мукофотига сазовор бўлди.
🔥
Бу билан у UFC томонидан бериладиган
100 минг доллар
лик бонусни қўлга киритди. Шунингдек, бу Темировнинг UFC’dagi
қатор учинчи ғалабаси
бўлди.
@NarxiQancha
— Нархлар ҳақидаги #1 блог!
Илон Маскнинг фикрича, пул қачон аҳамиятини йўқотиши мумкин?
☑️
Илон Маскнинг таъкидлашича, 2036 йилга келиб роботлар ва сунъий интеллект товар ҳамда хизматларни
жуда катта ҳажмда
ишлаб чиқара оладиган даражага етиши мумкин.
▶️
Унинг фикрича, агар технологиялар инсон эҳтиёжидан ҳам кўпроқ маҳсулот ва хизмат таклиф қила бошласа,
пулнинг ҳозирги иқтисодий аҳамияти
кескин камайиши мумкин.
🔥
Шунингдек, Маск сунъий интеллект яқин
5 йил ичида
инсон ақлидан устун келиши мумкинлигини ҳам айтган.
@NarxiQancha
— Нархлар ҳақидаги #1 блог!
Ўзбекистонга пул ўтказмалари қанчага ошди?
☑️
Марказий банк маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонга халқаро пул ўтказмалари орқали
9,3 млрд доллар
келиб тушди.
▶️
Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан
13 фоизга
,
2024 йилнинг биринчи ярим йиллигига
нисбатан эса қарийб
44 фоизга
кўп.
🟠
Ҳисобот даврида ижобий пул ўтказмалари баланси
8 млрд долларга
яқинни ташкил этди.
🔥
Шунингдек, аҳоли банкларга
12,26 млрд доллар
сотиб,
6,77 млрд доллар
харид қилди. Натижада валюта таклифи талабдан
5,49 млрд долларга
юқори бўлиб, ички валюта бозорида қўшимча таклиф шаклланди.
@NarxiQancha
— Нархлар ҳақидаги #1 блог!
TBC Bank Group OLX Uzbekistan’нинг назорат пакетини сотиб олганини эълон қилди!
☑️
Битим Рақобат қўмитаси розилигидан сўнг якунланган бўлиб, давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнлари яқин кунларда тугалланиши кутилмоқда.
▶️
Маълум қилинишича,
OLX Uzbekistan
ўз бренди остида мустақил фаолиятини давом эттиради.
🔵
Шу билан бирга,
TBC Uzbekistan
платформага молиявий ва тўлов хизматларини интеграция қилишни режалаштирмоқда.
🔥
Компаниянинг ҳисоблашича, бу янгилик фойдаланувчилар фаоллигини ошириш ва янги хизматларни ривожлантириш учун қўшимча имкониятлар яратади.
@NarxiQancha
— Нархлар ҳақидаги #1 блог!
Ипотека субсидиялари учун аризалар қабули қачон бошланади?
☑️
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълум қилишича, фойдаланилмай қолган маблағлар ҳисобидан ипотека субсидияси учун қўшимча қабул
27 июль куни соат 15:00
дан бошланади.
▶️
Субсидия олиш учун ижтимоий баҳолашда камида
30 балл
тўплаш, ижобий кредит тарихига эга бўлиш, ариза берувчи ва турмуш ўртоғи номида уй-жой бўлмаслиги ҳамда даромад белгиланган талабларга мос келиши лозим.
✅
Аризаларни Давлат хизматлари марказлари, MyGov мобил иловаси ёки
my.gov.uz
портали орқали топшириш мумкин.
🔥
Кредитнинг максимал миқдори Тошкентда
480 млн
сўмгача, Қорақалпоғистон ва вилоятларда эса
380 млн
сўмгача.
@NarxiQancha
— Нархлар ҳақидаги #1 блог!
Ипотека банк ярим йилда қарийб 1,4 трлн сўм соф фойда кўрди
☑️
Банк 2026 йилнинг биринчи ярмида 1 трлн 388,7 млрд сўм соф фойда олган. Солиқлар тўлангунга қадар банкнинг фойдаси
1 трлн 575,3 млрд
сўмни ташкил этган.
▶️
Ўтган йилнинг шу даврида банк 392,5 млрд сўм зарар қайд этган эди. Натижада, бир йил ичида молиявий натижа қарийб
1,8 трлн сўмга
яхшиланди.
🔥
1 июль ҳолатига кўра, банк активлари 56,34 трлн сўмни; кредит ва лизинг портфели 35,05 трлн сўмни; хусусий капитал миқдори 8,58 трлн сўмни ташкил этмоқда.
@NarxiQancha
— Нархлар ҳақидаги #1 блог!