Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ📚📚

nasibam29
АСЛИНГ КАБИ КЎРИН, ЁКИ КЎРИНГАНИНГ КАБИ БЎЛ! —— Каналдаги материалларни тарқатишга рухсат, розимиз!
Subscribers
1 012
24 hours
4
30 days
-16
Post views
416
ER
41,11%
Posts (30d)
21
Characters in post
759
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Religion and Spirituality
Audience gender
Female
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Education
Summary
September 10, 14:38

РОББИМ БИЛАН МЕНИНГ ОРАМНИ БУЗМА!
Доктор Солиҳ Салмон айтиб беради:
23 ёшли, оёқлари туғма шал, 23 йил ногиронлар аравачасида юрган бир бола қабулимга келди.
Орқасига ирингли яра тошган экан.
Яраларига игна ёрдамида дори қўйдим, бир тарафдан  эса кесиб ирингини тозалаяпман.
Ўзимча бу ёш йигитни даъват қилгим келди.
Жуда ҳам ҳушчақчақ йигит эди.
Ҳеч сиқилиш, аламзадалик, ҳолидан шикоят йўқ.
-Сен туғма шалмисан?-дедим.
-Ҳа- деди.
-Демак ҳеч юрмадинг,югурмадинг,
ўйнай олмадинг шундайми?-дедим.
Йигит саволимни эшитмаганга олди.
Мен ҳам паст келмадим.
Бу сафар мўлжални аниқ олдим.
-Ҳамма арзимаган нарсаларда ҳам қаттиқ асабийлашади, масалан телефоним эски, бузиқ дейди.
Эрим билан тортиштик дейди.
Хотиним аразлайверади дейди.
Нархлар қиммат дейди.
Болам йиғлоқ дейди.Пулим йўқ дейди. Ишларим юришмаяпти дейди.
Бўлар-бўлмас нарсаларни дард ҳисоблайди.
Сен эса шунча дардинг билан ҳеч нарса демаяпсан,- деб гапимни тугатмасимдан
йигит
“Мен кетишни хоҳлайман, дори қўйишни тўхтатинг”, дея хонамдан чиқиб кета бошлади.
Мен яна бўш келмадим.
Сабабини сўрадим.
Шунда йигит мени йиқитган жавобни берди:
-Сен Роббим билан орамни бузишга ҳаракат қиляпсан.
Мени бутун неъматларга кўмган Роббим фақатгина оёқлар бермади.
Ва бу билан мени имтиҳон қиляпти.Мен ақлимни таниган куним Роббимга сўз берганман.
Роббимдан ҳеч кимга шикоят қилмайман.
Уни тақдирини айбламайман деб.
Сабрим эвазига жаннатини берадиган Зотдан сенга шикоят қилмайман-деди
Беш мингта жарроҳлик амалёти ўтгаздим.
Бирор марта пичоқ ёки қайчим қўлимдан тушиб кетмади.
Аммо бу йигитни гапидан сўнг қўлимдаги асбоблар ер билан бир бўлди.
Биринчи марта касал эмас, ҳаяжондан мен титраётган эдим.
Бу сафар ёрдамга муҳтож касал мен эдим.
Шундан кейин қачон дунё ташвишлари маҳзун қилса, сиқилсам, асабларим ўзимга бўйсунмаса унга шундай дейман
“Туғма шал , ўша ҳолида ҳам Роббдан шикоят қилгани ҳаё қиладиган йигит эсингдами, ана унда сен ҳам дардлар, синовлар эвазига жаннатни берадиган, Жаннат эгасидан шикоятчи бўлма!”
Мени кўзимга бечора кўринган, насиҳат қиламан, Аллоҳни эслатаман деб бел боғлаган касалимдан бир умрлик насиҳатни, унутилмас дарсни олганман.
Асл бечора ўзим эканман

Туркчадан Осиё Абдулазим қизи таржимаси.
@ShavkatHasan
https://t.me/Nasibam29

September 09, 13:09

Тирнок энг зарарли чикиндидир, вируслар ва бошка захарли чикиндилар вужуддан тирнок оркали чикиб кетади, хеч качон тирнокларингизни тишламанг.

September 06, 23:58

«Шундай инсонлар борки, улар бошқа юртларда яшасалар ҳам, ёки вафот этган бўлсалар ҳам, сизга бахт-саодат улашаверадилар».

September 02, 07:19

​​
#эслатма
Жанозангиздан бир соат ўтгач,
Йиғи тўхтайди.
Оилангиз уйга қайтади ва қариндошлар билан оввора бўлади.
У вақтда танангиз ер билан илк бор учрашади.
Икки соат ўтгач,
Баъзилар жанозангизга келолмагани учун мингта баҳоналар билан қўнғироқ қилади.
У вақтда уйингиздаги баъзи инсонлар дунёга қайтади, спорт, бизнес, сиёсат ҳақида гаплаша бошлайди.
Олти соат ўтгач,
Энг яқин қариндошларингиз қолади, қолганлар эса, ўз уйларига қайтиб, эртанги кун режасини тузишни бошлайди.
Йигирма тўрт соат ўтгач,
Ички органларингиз илвиллашни бошлайди.
У вақтда ўлимингиздан беҳабар инсонлар ҳали ҳамон телефонингизга хабар юборишда давом этаётган бўлади.
Уч кундан кейин,
Иш жойингизда, ўрнингизга янги ишчи номзодлар билан суҳбатлар ўтказилади.
Бу вақтда танангиз ишиб кўпиришни бошлайди.
Оғиз ва бурундан суюқлик оқади.
Беш кун ўтиб,
Фарзандларингиз ишига қайтади.
Танангиз эса, яшилдан қизил рангга ўтади, чунки органларингиздаги қон чиришни бошлайди.
Икки ҳафтадан сўнг,
Фарзандларингиз мерос бўлишиш мақсадида адвокат билан учрашади, сизнинг тирноқ ва тишларингиз эса, тўкилиб тушади.
Бир йил ўтгач кимдир,
«Оҳҳо шунча вақт ўтиб кетибди, кечагина юрганди..» дейди.
Ўн йилда кейин,
Дўстингиз сизни фақат эски расмда кўрсагина эслайди.
Танангиздан қолгани эса, суяклар холос.
Бу ҳаётда мавжуд эканингизни унутиш учун жуда қисқа муддат шундай эмасми?
Бугун сиз муккасидан кетган нарсаларга, қарам бўлиб қолган инсонларингизга назар солинг.
Нима деб ўйлайсиз, арзийдими?
https://t.me/Nasibam29

August 30, 14:28

Ҳикоя қилинишича, бир олим минбар устида турган вақтида ундан бир масала сўралди. Олим:
— «Билмайман», деди. Унга:
— «Минбар жоҳилларнинг ўрни эмас», дейилди. Олим эса:
— «Мен илмим миқдоричалик юқорига кўтарилдим (минбарга чиқдим), агар жаҳолатим миқдорича кўтарилганимда эди, бошим осмонларга тегар эди», деди.

August 24, 15:07

Агар сен бировнинг кўнглини оғритсанг, билиб қўйки, бу оғриқ ҳеч қачон жавобсиз қолмайди. Коинотдаги ҳар бир ҳаракат, ҳар бир сўз ва ҳатто нигоҳнинг ҳам ўз акс-садоси бор.
Шамс Табризий

August 22, 08:25

Тақво нима?
«Рисолатул Қушайрийя»да келади: Тақводор Ибн Сиринга ўхшайди. Унинг қирқ хум ёғи бор эди. Ғуломи бир хумдан сичқонни олиб чиқди. Ибн Сирин ундан: «Уни қайси хумдан олдинг?» деб сўради. Ғулом: «Билмайман», деди. Шунда у (сичқон тушган хумни аниқ билмагани учун, шубҳадан қочиб) барча хумдаги ёғларни тўкиб юборди.
Ва Абу Язид Бистомийга ўхшайди. У Ҳамадондан бир оз махсар уруғини (қуртум) сотиб олди. Бистомга қайтгач, унинг ичида иккита чумолини кўриб қолди. (Уларни ўз ватанидан узоқлаштирмаслик учун) Ҳамадонга қайтиб борди ва икки чумолини ўша ерга қўйиб келди.
Ҳикоя қилинишича, Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ қарздорининг дарахти соясида ўтирмас эдилар ва бу ҳақда келган хабарни айтардилар: «Манфаат келтирувчи ҳар бир қарз – рибо (судхўрлик)дир» (كُلُّ قَرْضٍ جَرَّ مَنْفَعَةً فَهُوَ رِبًا).
Айтилишича, Абу Язид бир ҳамроҳи билан саҳрода кийимини ювди. Ҳамроҳи: «Кийимни узумзор деворига осайлик», деди. У киши: «Одамларнинг деворига қозиқ қоқмаймиз», деди. Ҳамроҳи: «Уни дарахтга осайлик», деди. У киши: «У шохларни синдиради», деди. Ҳамроҳи: «Ерга ёзайлик», деди. У киши: «У ҳайвонларнинг емишидир, биз уни улардан тўсиб қўймаймиз», деди. Шундай қилиб, кийимнинг бир томони қуригунича орқасини ўгириб (яъни елкасига ташлаб) турди, сўнг иккинчи томони қуриши учун уни ағдариб олди.

August 17, 13:32
Media unavailable
1
Show in Telegram

August 16, 14:41

Иблис деди: "Агар Одам болалари орасида хасис, очкўз, ҳасадгўй, мутакаббир (кибрли) ва шошқалоқ одамни кўрсак, уни худди коптокни илиб олгандек тез ўзимизга оламиз. Агар шу сифатларнинг барчаси бир кишида жамланса, биз уни 'ашаддий шайтон' деб атаймиз, чунки бу хулқлар шайтонлар бошлиқларининг хулқидир".

August 16, 09:34
Media unavailable
1
Show in Telegram