Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ📚📚

nasibam29
АСЛИНГ КАБИ КЎРИН, ЁКИ КЎРИНГАНИНГ КАБИ БЎЛ! —— Каналдаги материалларни тарқатишга рухсат, розимиз!
Подписчики
1 030
24 часа
30 дней
-50
Просмотры
527
ER
51,17%
Посты (30д)
11
Символов в посте
628
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Религия и духовность
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
35-44
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Образование
Краткое описание
July 26, 15:11
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Банда намозга турар чоғда шайтон унга ҳасад қилади. Чунки у ҳам ўз вақтида улуғ мақомда (Аллоҳ ҳузурида) Унга яқин ўринда қоим бўлган. Шу сабаб ҳам банданинг бу ҳоли шайтонни ғазаблантиради.
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ.

July 26, 04:46
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
“Қуръон амал қилиниши учун нозил бўлган эди. Одамлар эса унинг қироатини амал деб билишяпти...!”

July 26, 04:35
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Бугун бир маълумотга кўзим тушди. Қанчалар ҳақиқатга яқинлигига ўзингиз хулоса чиқаринг:
«Аёлларда кўз тегиши ва жин киришининг кўп қисми тўйлар ва шунга ўхшаш йиғинлардаги рақслардан кейин содир бўлади.»

Шайх Сулаймон Улван ҳафизаҳуллоҳ

July 25, 17:08
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

Сенинг режангдан кўра Аллоҳнинг режаси мукаммал ва гўзалроқдир...

July 25, 15:02

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ мол-дунёни яхши кўрганига ҳам, яхши кўрмаганига ҳам бераверади. Иймонни эса фақат яхши кўрганига беради», деганлар.

July 20, 11:50
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Ёзнинг жиходи — иссиқдан шикоят қилмасликдир!
Раҳимжон Али
———-
Кузатилаётган юқори ҳарорат бизга Аллоҳ тарафидан эслатмадир. Бу иссиқ ин шаа Аллоҳ яқинда тугаши мумкин. Аммо барчамиз дуч келишимиз мумкин бўлган абадий ҳароратни унутмайлик!

July 16, 02:48

​​
• Бир деҳқон ўлиб қолган чўчқани чуқур бир қудуққа ташлаб юборди.
• Кўп ўтмай, юзлаб каламушлар овқат илинжида қудуқ ичига ўзларини отишди.
• Аввалига ҳаммаси ажойиб ўтди. Озиқ-овқат етарли, ҳамма тўқ, ҳеч қандай муаммо йўқ эди.
• Аммо зиёфат тугагач, каламушлар ачинарли ҳақиқатни тушиниб қолишди. Қудуқ деворлари жуда баланд ва тик бўлиб, у ердан чиқиб кетиш эса деярли имконсиз эди.
• Очлик бошланди ва вақт ўтиши билан қудуқ қирғин майдонига айланди. Тирик қолиш учун каламушлар бир-бирига ҳужум қила бошлади. Улар ўз жинсдошларини ўлдириб, ея бошлашди.
• Уч кун ўтгач, қудуқда фақат битта каламуш тирик қолди. Унинг кўзлари қондек қип-қизил эди.
• Шунда деҳқон қудуққа челак ташлади, тирик қолган каламушни юқорига тортиб олди ва уни далага қўйиб юборди.
• У бу ишни жониворга раҳми келгани учун қилди, деб ўйлайсизми?
• Албатта, йўқ.
• Бу аввалдан пухта ўйланган режа эди. Деҳқон яхши билардики, энди бу каламуш ўз турининг гўштига ўрганиб қолган. У бундан кейин дон-дун экинларига тегмайди. Аксинча, унинг ўрнига фермадаги бошқа каламушларни овлаб, йўқ қилиш билан шуғулланади.
Хулоса:
• Бу ҳикоя одамларни бўлиш ва бир-бирига қарши қўйиш қандай тузоқ эканини англатади.
• Жангга ўзлари кирмайдиганлар шундай шароит яратадики, одамлар бир-бири билан уришиб, бир-бирини йўқ қилади.
• Шунинг учун ўйин қоидаларини тушунинг ва қудуқ ичидаги навбатдаги қурбонга айланманг.
©️
Сарвар Раҳимий

July 15, 16:58
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Ижтимоий тармоқлар қайсидир маънода бир восита бўлиши мумкин, лекин эҳтиёт бўлмасангиз, улар умрингизнинг ўғрисига айланади

July 11, 10:31

АГАР ЎЛИМ ФАРИШТАЛАРИ АЙНАН ШУ ЛАҲЗА КЕЛСА-ЧИ?
━━━━ ✦ ۞ ✦ ━━━━
Ўлим фариштаси олдиндан хабар бермайди.
У:
— Тайёрмисиз?
— Ҳозир қулайми?
— Балки сизга яна бироз вақт берарман?
деб сўраб ўтирмайди
У учрашув белгиламайди.
У муддатни кечиктирмайди.
У айнан Аллоҳ томонидан белгиланган дақиқада келади.
Кўпинча, инсон ҳаёт энди бошланяпти деб ўйлаган вақтда келади.
Кимдир шу лаҳзада дўстлари билан куляпти.
Кимдир телефонини варақлаяпти.
Кимдир келажак режалари ҳақида гаплашяпти.
Кимдир карьера қуряпти.
Кимдир уй, оила, саёҳат ва муваффақиятлар ҳақида орзу қиляпти.
Кимдир:
«Қачондир ўзгараман», — дейди.
«Кейинроқ кўпроқ ибодат қиламан».
«Ҳали тавба қилишга улгураман» деб ўзини овутади.
Лекин ўлим фариштаси инсон тайёр бўлганида келмайди.
У Аллоҳ белгилаган вақтда келади.
Ва ўша лаҳзада суҳбат узилади.
Гап охиригача айтилмай қолади.
Хабар ёзиб тугатилмай қолади.
Пост ўқиб тугатилмай қолади.
Режалар охирига етмай қолади.
Амаллар китоби ёпилади.
Абадийга.
Аллоҳ таоло айтади:
﴿ قُلْ إِنَّ الْمَوْتَ الَّذِي تَفِرُّونَ مِنْهُ فَإِنَّهُ مُلَاقِيكُمْ ۖ ثُمَّ تُرَدُّونَ إِلَىٰ عَالِمِ الْغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ
فَيُنَبِّئُكُم بِمَا كُنتُمْ تَعْمَلُونَ﴾ [ الجمعة: 8]
«
Сен
: «
Албатта
,
ўзингиз
қочаётган
ўлим
,
шубҳасиз
,
сизга
йўлиққувчидир
.
Сўнгра
ғойиб
ва
ошкорни
билувчига
қайтарилурсиз
.
Бас
,
У
сизга
қилиб
юрган
амалларингизнинг
хабарини
берур
», —
деб
айт
»
(Жумъа сураси, 8-оят)
Ҳозир қаердадир кимдир нафас оляпти —
ва бу унинг охирги нафасидир.
Ҳозир қаердадир кимдир намоз ўқияпти —
ва бу унинг охирги саждасидир.
Ҳозир қаердадир кимдир яқинлари билан хайрлашувда —
уларни бошқа ҳеч қачон кўрмаслигини билмайди.
Лекин ҳозир қаердадир бошқача ҳолат ҳам содир бўляпти.
Кимдир гуноҳга ботяпти.
Кимдир Аллоҳ норози бўладиган ишни қиляпти.
Кимдир жавоб бериши керак бўлган сўзларни айтяпти.
Кимдир ҳаром нарсага қараяпти.
Кимдир зулм қиляпти.
Ва бу инсон ўзида ҳали вақт борлигига ишончи комил.
Лекин унга бу кафолатни ким берди?
Ким ваъда бердики,
ўлим фариштаси айнан шу лаҳзада келмайди деб?
Ким айтдики,
инсон Аллоҳга осий бўлиб турган лаҳзада бу дунёни тарк этмайди деб?
Кимдир ҳозир уй ёки машина олишни, уй қуришни, бизнесни бошлаш ёки кенгайтиришни,
саёҳатга чиқишни, оила қуришни,
келажак учун пул йиғишни,
фарзанд тарбиялаш ва уларнинг муваффақиятини кўришни,
идеал ҳаётда яшашни, ҳаётда яна бир муҳим қадам ташлашни режа қиляпти.
Ҳар бир иш муҳимдек, ҳар бир «ҳали улгураман» деган сўз хавфсиздек туюлади.
Лекин ўлим фариштаси айнан шу лаҳзада, эртага албатта бор бўламиз деб ўйлаганимизда,
кулиб турганимизда, режалар тузиб, орзу қилиб, ҳамма нарсани кейинга сураётганимизда келиши мумкин.
Балки унинг бир неча кун, ё бир неча соат ёки бир неча дақиқа умри қолгандир?
Аллоҳ таоло айтади:
أَيْنَمَا تَكُونُوا يُدْرِككُّمُ الْمَوْتُ
«
Қаерда
бўлсангиз
ҳам
,
ўлим
сизга
етиб
келади
»
(Нисо сураси, 78-оят)
Ўлим одамларга уйларида йўлда ишда, уйқуда, ўйин-кулгилар ичидалигида, суҳбатга берилганда, ундан ғафлатдаликларида келади.
Ҳеч кимга бир лаҳза ҳам имкон берилмайди.
Бу кун сиз ва мен учун ҳам албатта келади.
Буни узоқ деб ўйламанг.
Ўша лаҳзада:
«Кутинглар…
мен ҳали тайёр эмасман», — деб бўлмайди.
Яна бир кун
Яна бир соат
Яна бир сажда
Яна бир рўза сўрашнинг иложи йўқ.
Чунки амаллар китоби
аллақачон ёпилган бўлади.
Абадийга.
«HAQ SOʻZ» саҳифасидан

July 07, 09:55

Ҳаётингда икки инсоннинг ҳиммати ва хизмати кўп-у, лекин кўзингга кўринмайди. Улар:

Отангнинг сенга қилган ҳиммати;
• Онангнинг сенга қилган хизмати.
Агар шу харажат ва хизматни бегона одамдан кўрганингда, бутун умр ундан уялиб бирор марта ҳам кўнглига озор беролмасдинг. Лекин, отанг ва онанга ғазаб қила оласан, адоват қила оласан, миннат қила оласан, кўнглини оғрита оласан. Чунки, уларники кўринмайди...
https://t.me/eslatma_nasiba