Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Norin tuman hokimligi | rasmiy kanali

norin_tuman_hokimligi
Ushbu kanalda siz Norin tumanidagi so'nggi yangiliklar, sektorlarda olib borilayotgan ishlar haqida xabardor bo'lasiz. Murojaat uchun: @NorinTumanbot Instagram: https://www.instagram.com/norin.tumanhokimligi Facebook: https://bit.ly/3oZz2uD
Subscribers
7 240
24 hours
30 days
-340
Post views
479
ER
6,62%
Posts (30d)
440
Characters in post
456
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
News
Audience gender
Male
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Government & Public Sector
Summary
June 12, 11:36
Media unavailable
7
Show in Telegram

Келажак сари қадам: Янги Наманганда улкан бунёдкорлик ишлари
Норин туманининг Янги Наманган маҳалласида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари жадал суръатларда давом этмоқда. Қад ростлаётган замонавий бинолар маҳалла қиёфасини янгилаб, аҳоли учун янада қулай шарт-шароитлар яратмоқда.
Кун сайин чирой очиб бораётган иншоотлар ва обод кўчалар ҳудуднинг кўркига кўрк қўшиб, Янги Наманганнинг замонавий қиёфасини шакллантирмоқда. Бу эзгу ишлар аҳоли фаровонлигини ошириш ва маҳалланинг эртанги тараққиёти учун мустаҳкам замин яратмоқда.
Бугун Янги Наманганда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари Норин туманининг изчил ривожланаётганининг ёрқин намунасидир.
Норин туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

June 12, 11:23
Media unavailable
5
Show in Telegram

МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТГА ҲУРМАТ — ЎЗЛИККА ҲУРМАТ
Норин туманида жойлашган"Ғойиб бува" жоме масжидида миллий қадриятларимизни тарғиб этиш ва уларга бўлган меҳр-эътиборни кучайтириш мақсадида "Дўппи челленжи" тадбири ўтказилди.
Тадбир доирасида жамоатга миллий дўппилар ҳадя қилиниб, унинг халқимиз тарихи, маданияти ва миллий ўзлигини ифода этувчи муҳим рамз экани ҳақида маъруза қилинди.
Дўппи — шунчаки бош кийим эмас, балки аждодлар мероси, миллий ғурур ва маънавият тимсолидир.
Уни ардоқлаш — миллий қадриятларимизни асраш ва келажак авлодга етказиш демакдир.

June 12, 11:23
Media unavailable
1
Show in Telegram

Milliy do‘ppi - Yuksaklik va odob ramzi!!!

June 12, 11:23
Media unavailable
7
Show in Telegram

🕌
МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРГА ЭЪТИБОР — МИЛЛАТГА ЭЪТИБОР
Бугун туманимиздаги "Ҳаққулобод" жоме масжидида
миллий қадриятларимизни кенг тарғиб қилиш ва уларга бўлган эҳтиромни мустаҳкамлаш мақсадида "Дўппи челленжи" тадбири ташкил этилди.
Тадбир давомида масжид аҳлига миллий дўппилар ҳадя қилиниб, дўппининг халқимиз ҳаётидаги ўрни, унинг миллий ўзлик, одоб ва виқор рамзи экани ҳақида суҳбат ва маъруза ўтказилди.
Таъкидланганидек,
дўппи аждодларимиздан бизга етиб келган бебаҳо мерос
бўлиб, уни қадрлаш ўзлигимизни қадрлаш демакдир.
Аллоҳ таоло халқимизга ўз миллий ва диний қадриятларини асраб-авайлашни насиб этсин, фарзандларимизни миллий ғурур ва юксак маънавият соҳибларидан қилсин.
Аллоҳ барчамизни хайрли ишларга муваффақ айласин.

June 12, 08:47
Media unavailable
5
Show in Telegram

Норин туманида шахсий қабул ўтказилди
Норин тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокимининг молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ғ. Примқуловнинг шахсий қабули бўлиб ўтди.
Қабулда фуқароларнинг кредит ва коммунал соҳага оид мурожаатлари тингланиб, уларни ўрганиш ҳамда ижросини таъминлаш учун тегишли масъулларга йўналтирилди.

June 12, 06:52
Media unavailable
10
Show in Telegram

Спорт вазирлиги масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ Норин туманида аҳоли ўртасида оммавий спортни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишмоқда.

June 12, 06:51
Media unavailable
10
Show in Telegram

Норинда оммавий спорт ривожи ўрганилмоқда
Спорт вазирлиги масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ Норин туманида аҳоли ўртасида оммавий спортни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишмоқда.
Ўрганишлар давомида туман спорт мактаби, соғломлаштириш оромгоҳлари ва маҳаллаларда яратилган шарт-шароитлар кўздан кечирилиб, спорт инфратузилмаси ҳамда ёш спортчиларнинг машғулот жараёнлари ўрганилди.
Шунингдек, спортчилар билан мулоқот ўтказилиб, уларнинг фикр ва таклифлари тингланди.
Ишчи гуруҳ томонидан туман штаби фаолияти ва юритилаётган ҳужжатлар ҳам таҳлил қилиниб, иш самарадорлигини янада ошириш бўйича тегишли тавсиялар берилди.
Норин туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

June 12, 01:56
Media unavailable
3
Show in Telegram

Норин болалар соғломлаштириш оромгоҳида ҳар бир тонг болаларнинг қувноқ кулгилари, шодон қадамлари ва эрталабки бадантарбия машғулотлари билан файзли бошланмоқда.
Мусаффо ҳаво қўйнида ўтказилаётган машқлар ёшларга тетиклик ва куч-қувват бағишлаб, уларнинг кунни кўтаринки руҳда бошлашларига замин яратмоқда.

June 12, 01:47
Media unavailable
1
Show in Telegram

#ОБ_ҲАВО
«Ўзгидромет» томонидан Наманган вилояти бўйича 12 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди.
Унга кўра:
Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23°, кундузи 32-37° бўлади.
Тоғли ҳудудларда:
Ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 22-27° бўлади

June 12, 01:27
Media unavailable
7
Show in Telegram

Қишлоқ хўжалиги
Эрта тонгдан Норин тумани ҳокими Жўрабек Нурматов ҳамда соҳа мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ ҳудудларда бўлиб, ғўза майдонларидаги ҳолатни ўрганмоқда ҳамда фермерларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар бермоқда.
Жумладан, минерал ўғитлар билан озиқлантириш, культивация ишларини ўз вақтида амалга ошириш, зараркунанда ва касалликларга қарши самарали курашиш, шунингдек, агротехник талабларга қатъий риоя этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.