Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Norin tuman hokimligi | rasmiy kanali

norin_tuman_hokimligi
Ushbu kanalda siz Norin tumanidagi so'nggi yangiliklar, sektorlarda olib borilayotgan ishlar haqida xabardor bo'lasiz. Murojaat uchun: @NorinTumanbot Youtube: https:/ Instagram: https://www.instagram.com/norin_tumanhoki Facebook: https://bit.ly/3oZz2uD
Подписчики
8 010
24 часа
30 дней
-440
Просмотры
808
ER
11,19%
Посты (30д)
414
Символов в посте
867
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Новости
Пол аудитории
Мужской
Возраст аудитории
35-44
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Государственный и публичный сектор
Краткое описание
April 29, 12:12
Файлы недоступны
10
Открыть в Telegram

Норинда таълим ва инфратузилмани ривожлантириш йўлида муҳим қадамлар
Норин туманида таълим ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга қаратилган муҳим ташаббуслар амалга оширилмоқда. Вилоят ҳокими ўринбосари Отабек Бозоров ҳамда туман ҳокими Жўрабек Нурматов бошчилигида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирокида 41-мактабда илғор япон тажрибаси атрофлича ўрганилди.
Ушбу ёндашув таълим сифатини ошириш, тартиб-интизом ва самарадорликни кучайтиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
Шу билан бирга, Янги Наманган маҳалласида келажак авлод учун муносиб шароит яратиш мақсадида мактаб, мактабгача таълим муассасаси ва оилавий шифокорлик пункти қурилиши ўрганилди.
Ушбу лойиҳалар аҳоли фаровонлигини ошириш, соғлом ва билимли ёшларни тарбиялаш йўлидаги муҳим қадам сифатида эътироф этилмоқда.

April 29, 11:43
Файлы недоступны
7
Открыть в Telegram

#Маҳаллани_ривожлантириш_ва_жамиятни_юксалтириш_йили
Норинда янги маҳалла биноси — аҳолига янада яқин хизмат!
Норин туманида
«Навоий»
маҳалласи учун замонавий маъмурий бино фойдаланишга топширилди.Очилиш маросимида туман ҳокими Жўрабек Нурматов бошчилигида хуқуқни муҳофаза қилувчи орган раҳбарлари иштирок этиб, маҳалла институтининг аҳоли муаммоларини ҳал этишдаги муҳим ўрнини алоҳида таъкидлади.
Шу вақтга қадар алоҳида маъмурий биноси мавжуд бўлмаган маҳалла учун янги иншоот барпо этилиши ходимлар фаолиятини енгиллаштириб, аҳолига кўрсатиладиган хизматлар сифатини янада оширишга хизмат қилади.
Мазкур бино
“Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили”
доирасида амалга оширилган муҳим лойиҳалардан бири ҳисобланади.
Норин туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

April 29, 09:06
Файлы недоступны
7
Открыть в Telegram

Bugun Norin tumanida
PIRLS 2026 xalqaro baholash tadqiqotining asosiy sinov jarayonlari
bo‘lib o‘tdi.
Unda tumandagi 17-maktabdan jami 25 nafar o‘quvchi, ularning ota-onalari, boshlang‘ich sinf o‘qituvchilari hamda maktab direktorlari faol ishtirok etdi.
Ma’lumot uchun,
PIRLS (Progress in International Reading Literacy Study)
— bu bolalarning o‘qish savodxonligi darajasini xalqaro miqyosda baholovchi tadqiqot bo‘lib, o‘quvchilarning matnni tushunish va undan foydalanish ko‘nikmalarini aniqlashga xizmat qiladi. Ushbu tadqiqot ta’lim tizimini takomillashtirish uchun muhim tahliliy ma’lumotlarni taqdim etadi.
Mazkur baholash aynan bolalarning o‘qish rivojlanishidagi muhim bosqichda o‘tkaziladi:
— o‘qish uchun o‘rganishdan o‘rganish uchun o‘qishga o‘tish davrida.
Ushbu davrda o‘quvchilarning o‘qish yutuqlarini baholash ta’lim tizimi samaradorligini chuqurroq tushunish, mavjud muammolarni aniqlash hamda kelgusida ta’lim sifatini oshirishga qaratilgan chora-tadbirlarni belgilashda muhim ahamiyat kasb etadi.

April 29, 08:05
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

🗣
ЭЪЛОН
😎
O’zLiDeP ташаббуси билан Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида
“Халқ билан бирга”
умуммиллий лойиҳаси доирасида
сайёр қабул
бўлиб ўтади.
✈️
Фуқаролар ўзларини қизиқтирган масалалар, муаммо ва таклифлар билан мурожаат қилишлари мумкин.
💙
Манзил:
Тўрақўрғон туман Маданият маркази
🔍
Сана:
2026 йил 30 апрель
✈️
Вақт:
10:00
🔍
Барча фуқароларни сайёр қабулда фаол иштирок этишга чақирамиз.
#uzlidep
#XalqBilanBirga
#SayyorQabul
🖥
Расмий саҳифаларимизга уланинг

April 29, 08:04
Файлы недоступны
5
Открыть в Telegram

“ОСОН ИШ” ПЛАТФОРМАСИ — БАНДЛИККА ЯНГИ ҚАДАМ
Абу Али ибн Сино номидаги Тиббиёт техникумида аҳоли бандлигини таъминлаш ва ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида “Осон иш” электрон платформаси бўйича тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда иштирокчиларга платформанинг имкониятлари, мавжуд бўш иш ўринлари ҳамда иш берувчилар билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиш тартиблари ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, рўйхатдан ўтиш ва иш излаш жараёнлари амалиётда кўрсатиб ўтилди.
Таъкидланишича, ушбу ташаббус мамлакатда бандликни таъминлаш ва аҳоли даромадларини оширишга қаратилган давлат дастурлари ижроси доирасида амалга оширилмоқда.
Иштирокчилар томонидан платформа имкониятларига катта қизиқиш билдирилди. “Осон ош” тизими иш изловчилар учун қулай ва самарали рақамли восита сифатида баҳоланди.

April 29, 07:11
Файлы недоступны
10
Открыть в Telegram

Янги Наманган — замонавий тараққиёт манзили
Норин туманида кенг кўламли ислоҳотлар изчил давом этмоқда. Айниқса,
“Янги Наманган”
маҳалласида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ҳудудни мутлақо янги қиёфага олиб чиқмоқда.
Мазкур маҳалла бугунги кунда оддий ҳудуд эмас, балки замонавий инфратузилмага эга бўлган, барча қулайликлар мужассам янги шаҳарча сифатида шаклланмоқда. Бу ерда барпо этилаётган савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари ягона архитектура услубида қурилиб, ҳудуд кўринишига алоҳида чирой бағишламоқда.
Шунингдек, янги шифокорлик пункти, замонавий мактаб ва мактабгача таълим муассасаларининг қурилиши аҳолига сифатли тиббий хизмат ва ёшлар учун замонавий таълим имкониятларини яратмоқда.
Бундай изчил ишлар натижасида
“Янги Наманган”
маҳалласи нафақат Норин туманининг, балки бутун ҳудуднинг намунавий масканларидан бирига айланиб бормоқда.
Норин туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

April 29, 06:39
Файлы недоступны
4
Открыть в Telegram

Турсунали Мамажонов хотирасига бағишланган танловда "Норин дорбозлари" ғолиб бўлди
2026 йил 25–26 апрель кунлари Тошкент шаҳрида ўзбек миллий дорбозлик ва полвонлик санъати тарғиботчиси Турсунали Мамажонов хотирасига бағишланган республика кўрик-танлови бўлиб ўтди.
Ушбу танловда "Энг яхши дорбоз" номинацияси ғолиби сифатида "Норин дорбозлари" халқ жамоаси тақдирланди.

April 29, 06:29
Файлы недоступны
7
Открыть в Telegram

Норинда пиллачилик ривожи: хонадонларда ипак қурти парвариши чуқур ўрганилмоқда
Норин туманида пиллачилик соҳасини ривожлантиришга қаратилган ишлар янги босқичга чиқди. Айни пайтда ипак қурти парвариши билан шуғулланаётган хонадонларда ўрганиш ишлари тизимли равишда олиб борилмоқда.
Туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан парвариш жараёнлари, озуқа таъминоти ҳамда санитария-гигиена ҳолати атрофлича таҳлил қилиниб, соҳани такомиллаштиришга қаратилган аниқ амалий тавсиялар берилмоқда.
Жорий йил учун белгиланган режаларга мувофиқ, туманда 3970 қути ипак қурти парваришланиб, 238 тонна пилла етиштириш кўзда тутилган. Бу кўрсаткичлар ҳудудда пиллачиликни иқтисодий жиҳатдан муҳим тармоқ сифатида мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Шунингдек, соҳани янада ривожлантириш мақсадида қатор устувор вазифалар белгилаб олинган. Хусусан, илғор тажрибаларни кенг жорий этиш, хонадонларга амалий ёрдамни кучайтириш, мустаҳкам озуқа базасини шакллантириш ҳамда ҳосилдорликни оширишга қаратилган чора-тадбирлар изчил амалга оширилади.

April 29, 06:12
Файлы недоступны
6
Открыть в Telegram

ОИЛА — ЖАМИЯТНИНГ АСОСИЙ ИЛДИЗИ
Норин туманида оила институтини мустаҳкамлаш, ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш мақсадида “Оила — жамият таянчи” шиори остида навбатдаги амалий машғулот ташкил этилди.
Мазкур тадбир туман ҳокимлиги, Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда “Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш маркази” масъул ходимлари ҳамкорлигида ўтказилди.
Тадбирда оила ва хотин-қизлар бўлими вакиллари, туман ФХДЁ бўлими, туман имоми ва бош отинойи иштирок этиб, ёшларга ҳаётий аҳамиятга эга тавсия ва маслаҳатлар беришди.
Машғулотлар давомида:
– оила муқаддас даргоҳ экани, уни асраб-авайлаш зарурати,
– фарзанд тарбиясида ота-онанинг беқиёс ўрни,
– миллий қадриятларга ҳурмат,
– оилавий муносабатларда сабр ва масъулиятнинг аҳамияти,
– арзимаган сабаблар туфайли оилалар бузилиши ва унинг болалар тарбиясига салбий таъсири каби муҳим масалалар кенг ёритилди.
Ўқувларни муваффақиятли якунлаган ёшларга махсус сертификатлар топширилиб, уларнинг келгусида мустаҳкам ва бахтли оила қуришлари йўлида эзгу тилаклар билдирилди.

April 29, 05:43
Файлы недоступны
10
Открыть в Telegram

СЕМИНАР
Ғўзада юқори ҳосил сари: илмий ёндашув ва амалий тажриба уйғунлиги
Норин туманида қишлоқ хўжалиги соҳасини янада ривожлантириш, хусусан, ғўза парваришида самарадорликни оширишга қаратилган амалий семинар бўлиб ўтди.
Тадбир Норинкапа ММТП ҳудудида жойлашган “Зироатда қут-барака” фермер хўжалигида ташкил этилиб, унда соҳа мутахассислари ва тажрибали деҳқонлар жам бўлди.
Семинарда туман ҳокими Жўрабек Нурматов, вилоят қишлоқ хўжалиги фахрийлари, аграр соҳа экспертлари, агроинспекция ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.
Мулоқотлар жараёнида ғўза етиштиришда замонавий агротехнологияларни жорий этиш, агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишнинг аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилди.
Айниқса, зараркунандаларга қарши самарали курашиш усуллари, илдиз қуртига қарши биологик воситалардан — трихограмма қўллаш, феромон тутқичлардан унумли фойдаланиш, шунингдек, суспензия ишларини илмий асосда ташкил этиш масалалари юзасидан амалий тавсиялар берилди.
Тадбир давомида ипак қурти парвариши бўйича ҳам мутахассислар томонидан зарур кўрсатмалар тақдим этилиб, соҳадаги илғор тажрибалар билан ўртоқлашилди.
Маълум қилинишича, туманда жорий мавсумда 4701 гектар майдонга чигит экиш ишлари муваффақиятли якунланган. Айни пайтда биринчи босқич агротехник тадбирлар изчил давом эттирилмоқда.
Норин туманида бундай амалий семинарлар аграр соҳада илмий ёндашув ва тажриба уйғунлигини таъминлаш, фермерлар билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Норин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати