Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar
Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича маълумотлар ва фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+ Барча тармоқларим: taplink.cc/alimoff Реклама - @alimoff_reklama_bot Альтер Эго 👉 @Alimoffl
Subscribers
18 341
24 hours
7
30 days
88
Post views
4 130
ER
22,52%
Posts (30d)
81
Characters in post
2 052
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Politics
Audience gender
Male
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Law & Legal Services
Summary
October 26, 13:27
Media unavailable
1
Show in Telegram

Сербияда талабалар Вучични сайловда енгди
⠀
Сербия сиёсатини ўн йилдан ортиқ белгилаб келган Александр Вучич 25 октябрдаги парламент сайловида мағлуб бўлганини
тан олди.
Унинг дастлабки ҳисобига кўра, «Талабалар рўйхати» 250 ўринли парламентда 135 тадан 140 тагача, Вучич томони эса тахминан 105 та мандат олади. Бу ҳали якуний расмий натижалар эмас. Лекин мағлубиятни рақибнинг ўзи тан оляпти.
⠀
Ҳаммаси 2024 йил ноябрда Нови-Сад вокзалидаги бетон соябон қулашидан бошланганди. Фожиа 16 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Намойишчилар буни коррупция ва бепарволик билан боғлаб, жавобгарлик талаб қилишди. Шу талабдан бошланган ҳаракат қарийб икки йилда ҳокимиятга асосий сиёсий
рақибга айланди.
⠀
Айтганча, «талабалар ютди» дегани парламентни кечаги биринчи курс шкалазаврлар тўлдиради дегани эмас. Рўйхатда талабаларнинг ўзи номзод бўлмаган. Улар очиқ йиғилишларда шифокорлар, олимлар, санъаткорлар ва бошқа жамоат вакилларини
танлашган.
Яъни ёшлар ҳаракатни ташкил қилиб, ўзлари ишонган одамларни сиёсий майдонга олиб чиққан.
⠀
🌟
@nurbekalimov

October 26, 12:44
Media unavailable
2
Show in Telegram

ХДП алимент тўламаганларга муқаррар чора талаб қилмоқда
Халқ демократик партиясининг “Мунозара майдони” клубида айнан шу масала
муҳокама қилинди
. Гап шунчаки ажримлар ҳақида эмас, оила олдидаги масъулият ҳақида кетди.
Юртда тинчлик бор, тўқчилик бор. Лекин айрим ёшлар шунинг қадрига етмай, оилага тайёргарликсиз кириб, кейин уни сақлай олмаяпти.
Бу йил нечта оила ажралди? Нега ажралди? Партия аввал шуни ўрганишни таклиф қилмоқда. Кейин маҳалла раислари, нуронийлар ва хотин-қизлар қўмитаси биргаликда иш
бошлаши керак
.
Оила қуриш осон. Уни сақлаш катта масъулият.
🌟
@nurbekalimov

October 26, 08:44
Media unavailable
1
Show in Telegram

Катта Ўйин 2.0
Forbes муаллифи Мелик Кайлан Марко Рубионинг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида ёзиб, Америка сармоясининг фаоллашиши Россияга
ёқмаётганини таъкидлаяпти.
Бу муаллифнинг геосиёсий талқини. Менимча, биз учун қизиқроқ савол бор: катта давлатларнинг шу рақобатидан Ўзбекистон ўзига қанча фойда чиқара олади? Муаллиф Мелик Кайланнинг фикрича, Марко Рубионинг Самарқандга ташрифи оддий дипломатик визит эмас. Ўзбекистон ҳозир АҚШ, Хитой ва Россия таъсири тўқнашаётган Марказий Осиёдаги асосий майдонлардан бирига
айланяпти
.
Рубиодан Хитойнинг минтақадаги таъсири ҳақида сўрашганда, у жуда оддий саволли жавоб берди: “Бу рақобат, тўғрими?” Ҳақиқатан ҳам рақобат. Чунки Рубио келишидан бир кун олдин Тошкентда Хитой бош вазири Ли Цян бор эди. Forbes маълумотига кўра, Ўзбекистонда Хитой иштирокида 6 мингдан ортиқ қўшма корхона бор, Хитой лойиҳаларининг умумий портфели қарийб 60 миллиард долларга
етган
. 2025 йилда Ўзбекистон ва Хитой савдоси қарийб 18 миллиард доллар бўлган. АҚШ билан эса тахминан 1,7 миллиард. Яъни Америка ҳали Хитой билан иқтисодий масштабда тенглашаётгани йўқ.
Россияни ҳам ҳисобдан чиқариш эрта. 2025 йилда Россия билан савдо 13 миллиард доллар атрофида бўлган. Лекин Москвада яна бир жуда кучли инструмент бор. Газ. Ўзбекистон бир пайтлар катта газ экспортчиси эди. Ишлаб чиқариш пасайиши билан мамлакат импортга муҳтож бўла бошлади. 2025 йилда Газпром Ўзбекистонга 6,48 миллиард куб метр газ етказиб
берган
. Яна АЭС бор. Ўзбекистоннинг биринчи атом электр станциясини Россиянинг Росатом компанияси қуряпти. Бу эса оддий қурилиш контракти эмас. АЭС дегани ёқилғи, технология, эҳтиёт қисмлар, мутахассислар ва ўнлаб йиллик ҳамкорлик дегани. Так вот, шу ерда қизиқ картина чиқяпти.
Хитой Ўзбекистонга завод, темир йўл, инвестиция ва савдо билан кирган. Россия газ, атом энергетикаси, тарихий алоқалар ва меҳнат миграцияси орқали чуқур ўрнашган. Америка эса энди катта бизнес, критик минераллар, молия ва технология билан бу бозорга жиддийроқ киришга ҳаракат қиляпти. Forbes муаллифи эса янада узоққа бориб, Москва Ўзбекистон энергетикасидаги позициясини сақлаш учун фақат иқтисодий инструментлардан эмас, босим ва норасмий механизмлардан ҳам фойдаланяпти, деган тезисни
илгари суради
. У мисол сифатида Сурхондарёдаги 1,6 ГВтлик Stone City Energy лойиҳасини келтиради. Лойиҳада Франциянинг EDF, Германиянинг Siemens Energy ва Қатарнинг Nebras Power компаниялари иштирок этади.
Forbes бу лойиҳа атрофидаги бир қатор ғалати воқеаларни бир занжирга боғлайди: лойиҳани шакллантиришда иштирок этган ўзбекистонлик бизнесменнинг Францияда ўғирланиши, кейин лойиҳада маъмурий муаммолар пайдо бўлиши ва уни газ билан таъминлаши керак бўлган М25 конидаги сизиб чиқишлар. Forbes буларни Россиянинг Ғарб энергетика лойиҳасига қарши кураши контекстида талқин қиляпти.
Бугун Ўзбекистон олдида “Россиями ёки Америка?” деган савол йўқ. “Хитойми ёки Ғарб?” деган савол ҳам йўқ. Мирзиёев сиёсати ҳозирча бошқача ишлаяпти. Хитойдан инвестиция ол. Россиядан газ ол. Америкадан технология ва капитал олиб кел. Европани ҳам кирит. Кўрфаз давлатларига ҳам эшикни оч.  Лекин ҳеч бирига мамлакат устидан монополия берма. Бу классик кўп векторли сиёсат.
Рубионинг ўзи ҳам Ўзбекистон ҳамма билан дўст бўлишни исташини
айтди.
Яхши ёндашув. Фақат дўстлар кўпайиши билан ўзимиздаги ишлаб чиқариш, билим ва музокара қилиш имконияти ҳам кучайсин. Бизнинг ютуғимиз кимнингдир жаҳли чиққани билан ўлчанмайди. Ўзимизга нима қолгани билан ўлчанади. Буни унутишма.
Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатида Россияга ёқадими, Америкага ёқадими ёки Хитойга ёқадими эмас,
Ўзбекистонга фойдалими? Деган савол туриши керак.
Кўп векторли сиёсатнинг бутун маъноси ҳам шу. Так вижу.
🌟
@nurbekalimov

October 26, 06:26
Media unavailable
1
Show in Telegram

Самарқанд кимники? Ўзбекистон Эрон элчисини ТИВга чақириб, нота берди
Шу ҳафта қизиқ дипломатик можаро чиқди. Ҳаммаси АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг 19 октябрь куни Самарқандда Регистон фонида видео олишидан бошланган. Шундан кейин Эроннинг бир нечта давлатдаги элчихоналари Рубионинг Самарқанддаги расмларидан Америкага қарши пропаганда учун фойдалана
бошлаган
.
Масалан, Эроннинг Зимбабведаги элчихонаси Регистон аркаларини “Эрон-ислом цивилизациясининг белгиси” деб атаб, Рубиога қарата “Эрон мероси нега ҳамма жойда сизни таъқиб қилади?” мазмунида пост
ёзган
.
Жанубий Африкадаги Эрон элчихонаси эса Рубио Самарқандга келиб “Форснинг бой маданияти ва қадимий мероси” билан танишиш имконига эга бўлганини
айтган
. Болгариядаги элчихона ундан ҳам конкрет кетиб, Рубио “Эрон цивилизациясига ҳужум қилади, лекин Самарқандда форс мероси олдида туриб расмга тушади” деб
ёзган
.
Арманистондаги Эрон элчихонаси ҳам Рубио турган жойни форс цивилизацияси ва архитектурасининг бир қисми деб атаган. Хуллас, битта элчихона адашиб эмоцияда пост ёзиб қўйган эмас. Бир нечта Эрон дипломатик ваколатхонаси бир хил нарративни тарқатган.
Тошкентга эса менимча айнан мана шу ёқмаган. 23 октябрь куни Ўзбекистон ТИВ Эрон элчиси Муҳаммад Али Искандарийни чақириб, расмий норозилик нотасини
топширган
.
Ўзбекистон томони бу постларни Самарқанднинг тарихий ва маданий меросини “бир томонлама ва сиёсий мақсадларда талқин қилиш” деб баҳолаган ва Эрондан уларни ўчиришни ҳамда бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигини талаб қилган. (Маладес)
Мана шу ерда тарих жуда қизиқ. Эронликлар айтган гапнинг тарихий асоси умуман йўқ деб ҳам бўлмайди. Самарқанд қадимги Суғд цивилизациясининг марказларидан бири бўлган. Асрлар давомида шаҳарда форс тили ва форсий маданият жуда катта роль ўйнаган. Кейин туркий ва турк-мўғул сулолалари ҳукмронлик қилган. Темурийлар даврида эса Самарқанд бутунлай бошқа масштабдаги сиёсий ва маданий марказга айланган. Яъни Самарқанд тарихи битта халқ ёки битта замонавий давлатнинг тарихи эмас. Муаммо ҳам шунда.
Бугунги Эрон давлати “форсий маданият бор экан, демак бу Эрон мероси” деса, тарихни ҳозирги давлат чегаралари билан ўлчаган бўлади. Бу худди Рим империяси мероси бор жойларни Италияники деб чиқишга ёки Темурийлар Ҳиротда ҳукмронлик қилгани учун “Ҳирот Ўзбекистон мероси” деб Афғонистонга дипломатик аккаунтлардан ёзишга ўхшайди.
Тарих бундай ишламайди. Айниқса Марказий Осиёда. Бу ерда форсий, туркий, суғдий, араб, мўғул ва исломий маданиятлар асрлар давомида бир бирининг устига қатлам бўлиб ётган. Бухорий, Ибн Сино, Берунийларни ҳам битта замонавий миллатга тиқиб бўлмайди.
Самарқанд ҳам худди шундай. Шунинг учун Ўзбекистон ТИВнинг позицияси жуда мантиқий. “Самарқандда форсий маданият излари йўқ” демаяпти. “Самарқанднинг кўп қатламли тарихини олиб, уни замонавий Эроннинг сиёсий нарративига айлантирманг” деяпти. Фарқ катта.
Чунки тарихни ўрганиш бошқа нарса. Тарих орқали бугунги сиёсий таъсир ҳудудини чизиш бошқа нарса. Айниқса буни тарихчи эмас, давлатнинг расмий элчихоналари қилаётган бўлса.
Самарқандда форс тилининг изи ҳам бор, туркий давлатчиликнинг изи ҳам, Суғд ҳам бор, Темур ҳам бор. Самарқанднинг буюклиги ҳам шунда. Уни битта цивилизациянинг паспортига прописка қилиб қўйиш қийин.
🌟
@nurbekalimov

October 25, 15:57
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

МЎҒУЛЛАРНИ ЕНГГАН, АММО ЁЛҒИЗ ҚОЛГАН СУЛТОН
…
1221 йил. Ҳинд дарёсининг бир томонида Чингизхон қўшини, иккинчи томонида шиддатли оқим. Ўртада эса деярли ҳамма нарсасидан айрилган ёш султон Жалолиддин Мангуберди.
У Парвонда мўғулларни тор-мор қилди. Ҳинд дарёси бўйида Чингизхон армияси қуршовидан оти билан дарёга сакраб қутулиб кетди. Кейин яна қўшин тўплади, яна давлат қуришга уринди. Лекин битта савол бор.
Агар Жалолиддин шунчалик кучли саркарда бўлган бўлса, нега охир-оқибат унинг атрофида деярли ҳеч ким қолмади?
Бу сонда фақат қаҳрамонлик ҳақида гапирмаймиз. Хоразмшоҳлар саройидаги фитналар, Туркон хотун билан боғлиқ курашлар, Парвондан кейин иттифоқчиларнинг тарқаб кетиши, Жалолиддиннинг ўз хатолари, Ҳиндистон, Эрон, Кавказ ва унинг сирли ўлимигача кўриб чиқамиз.
🎬
Янги видео YouTube каналда.
https://youtu.be/r0ZqZMmCOwg?si=7MLOBJqn-7SJDo-m
Кўриб бўлгач битта саволга жавоб беринг: Жалолиддиннинг фожиаси кўпроқ атрофидагиларнинг хиёнатими ёки унинг ўз сиёсий қарорларими?
Ушбу кўрсатув
Uzum компанияси кўмагида
тайёрланди. Каналимизни қўллаб-қувватлагани учун Uzum жамоасига алоҳида миннатдорчилик билдирамиз.
🍇

October 25, 08:44
Media unavailable
1
Show in Telegram

Семизлик фақат юракка эмас, мияга ҳам етиб бораркан
Луизиана университети олимлари одамларни қарийб 40 йил кузатиб, қизиқ натижага келишибди. Узоқ йиллар клиник семизлик билан яшаган одамларнинг ўрта ёшга келганда миясида майда қон томирлари шикастланиши белгилари кўпроқ
чиққан
.
Тадқиқотда 190 киши қатнашган. Уларнинг саломатлиги 1985 йилдан бери кузатилган, кейин ўртача 56,5 ёшда миясини МРТ қилишган.
Натижада қизиқ қонуният чиққан. Одам клиник семизлик билан қанча узоқ яшаган бўлса, миянинг оқ моддасида кичик қон томирлари шикастланганини кўрсатувчи белгилар шунча кўп бўлган. 50 ёшдан кейин клиник семизликка эга одамларда бундай белгилар ҳеч қачон семирмаганларга қараганда
икки баравар кўп
учраган
.
Биз семизлик деганда одатда юрак, қон босими, диабет, тизза ва жигарни ўйлаймиз. Мияни унчалик ўйламаймиз. Аслида мия ҳам қон томирларидан озиқланади. Юқори қон босими, диабет, инсулинга чидамлилик ва доимий яллиғланиш йиллар давомида майда томирларга зарар бериши мумкин. Яъни ортиқча вазннинг счёти фақат тарозида чиқмас экан. МРТда ҳам чиқиши мумкин.
Лекин муҳим огоҳлантириш бор. Бу тадқиқот “семизлик мияни бузади” деган сабаб-оқибатни ҳали исботламайди. Танлов ҳам кичик, атиги 190 киши, МРТ эса бир марта ўтказилган. Олимларнинг ўзи ҳам шу чекловларни
айтган
. Шунингдек, МРТда бундай белгилар чиқиши одамда деменция бошланган дегани ҳам эмас.
Лекин организмнинг бир жойида йиллаб давом этаётган муаммо бошқа органларга тегмай ўтиб кетади деб ўйлаш ҳам соддалик. Тана битта система. Қорин алоҳида давлат эмас.
😁
🌟
@nurbekalimov

October 24, 09:23
Media unavailable
1
Show in Telegram

Ўзбекистон Ҳиндистон билан терроризмга қарши алоқаларни кучайтиряпти. Лекин бу ерда гап фақат терроризм ҳақида эмас
22 октябрь куни Деҳлида Ўзбекистон ва Ҳиндистоннинг терроризмга қарши қўшма ишчи гуруҳи 10-марта йиғилди. Томонлар терроризм, экстремизм, радикаллашув, терроризмни молиялаштириш ва технологиялардан террористик мақсадларда фойдаланиш каби таҳдидларни муҳокама
қилди
.
Яъни гап фақат “террористни топиб ушлаш” ҳақида эмас. Пул қаердан келяпти, интернетда ким одам ёллаяпти, технология қандай ишлатиляпти, уюшган жиноятчилик билан террористик тармоқлар қаерда туташяпти, шу занжирларни биргаликда кузатиш ҳақида кетяпти.
Энг муҳими, Ўзбекистон ва Ҳиндистон махсус хизматлар ўртасида ахборот алмашиш, кадрлар тайёрлаш ва тажриба алмашишни кучайтиришга
келишди
.
Нега Ҳиндистон?
Чунки иккала давлатнинг ўртасида битта улкан фактор бор. Афғонистон. Толибон ҳокимиятга келгандан кейин ҳам Афғонистон ҳудудида ИШИД Хуросон ва бошқа радикал тармоқлар масаласи йўқолиб кетмади. Ўзбекистон учун бу бевосита жанубий чегара хавфсизлиги. Ҳиндистон учун эса Афғонистон Покистон, Кашмир ва минтақадаги радикал гуруҳлар билан боғланган катта хавфсизлик пазлининг бир қисми.
Шунинг учун Тошкент билан Деҳлининг манфаатлари бу ерда жуда табиий кесишади. Лекин менга бошқа тенденция қизиқроқ. Охирги пайтда Ўзбекистон хавфсизлик масаласида битта марказга қараб қолмаяпти.
15 октябрь куни Ўзбекистон мудофаа вазири МДҲ давлатлари мудофаа вазирлари кенгашида қатнашиб, ҳарбий ҳамкорлик, дронлар ва замонавий жанг тажрибасини муҳокама
қилди
.
19 октябрь куни эса Ўзбекистон АҚШ билан C5+1 доирасида терроризм, трансмиллий жиноятчилик, чегара хавфсизлиги, наркотрафик ва киберхавфсизлик бўйича ҳамкорликни кучайтиришга
келишди
.
Энди Ҳиндистон билан махсус терроризмга қарши канал кучайтириляпти. Прикинь, бир ҳафтанинг ичида Россия бошчилигидаги МДҲ, Америка ва Ҳиндистон.
Бу тасодифга ўхшамайди. Ўзбекистон ташқи сиёсатда қилаётган ишини хавфсизлик соҳасида ҳам қиляпти. Ҳеч кимга тўлиқ суянмаслик. Россия билан ишлаш. Америка билан ишлаш. Ҳиндистон билан ишлаш. Хитой билан ҳам ўз канали бор.
Бунинг плюси оддий. Битта давлат сенга разведка, технология ёки сиёсий ёрдам беришдан бош тортса, сенда бошқа эшиклар очиқ туради. Айниқса Афғонистондай қўшни бор пайтда бу жуда муҳим.
Ўзбекистоннинг географиясини ўзгартириб бўлмайди. Жанубда Афғонистон, шимолда Россия таъсири, шарқда Хитой, нарироқда Ҳиндистон ва Покистон манфаатлари, ғарбдан эса АҚШ ва Европа кириб келяпти. Шундай жойда энг хавфли стратегия битта катта давлатнинг қўлидан маҳкам ушлаб олиш бўларди.
Тошкент эса ҳозирча бошқача ўйнаяпти. Ҳамманинг телефонини контактга сақлаб қўйган. Ким билан савдо керак бўлса савдо, кимдан технология керак бўлса технология, кимда хавфсизлик бўйича фойдали маълумот бўлса ахборот.
Менимча Ўзбекистоннинг кўп векторли сиёсати энди фақат дипломатия ва иқтисодиёт эмас. Секин секин хавфсизлик архитектурасига ҳам айланяпти. Так вижу.
🌟
@nurbekalimov

October 23, 08:54
Media unavailable
1
Show in Telegram

АҚШ Ўзбекистонга 12 миллиард доллар инвестиция киритяптими? Йўқ.
Марко Рубионинг Самарқандга ташрифи пайтида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида 54 та келишув ва истиқболли лойиҳа эълон қилинди. Уларнинг умумий қиймати тахминан
12 миллиард доллар
деб
баҳоланган
.
12 миллиард доллар Ўзбекистон иқтисодиёти учун жуда катта пул. Лекин менга қизиқ бўлди: бу 12 миллиард аслида нима?
Қарасам, масала сал мураккаброқ экан. Бу “америкаликлар чемоданда 12 миллиард доллар олиб келди” дегани эмас. Пакет ичида инвестиция ҳам бор, Америка маҳсулотларини сотиб олиш ҳам бор, молиялаштириш механизмлари ҳам бор, ҳали амалга оширилиши керак бўлган лойиҳалар ҳам бор.
Энг катта мисол Boeing. Ўзбекистон 22 та Boeing 787 Dreamliner самолётига буюртма берган. АҚШ Савдо вазирлиги бу келишувни тахминан
8,5 миллиард доллар
деб
баҳолаган
.
Лекин бу Америка Ўзбекистонга 8,5 миллиард инвестиция киритди дегани эмас. Аксинча, Uzbekistan Airways Америка самолётларини сотиб оляпти. Яъни пулнинг йўналиши бошқа тарафга.
Яна Franklin Templeton, Oppenheimer, Citigroup ва BlackRock каби катта молиявий компаниялар тилга олинган. Масалан, InfinBANK Oppenheimer орқали 300 миллион долларлик евробонд чиқаришни
режалаштиряпти
. Лекин бу ҳам Oppenheimer Ўзбекистонга 300 миллион доллар инвестиция қиляпти дегани эмас. У пулни бозордан жалб қилишда ташкилотчи бўлади. Бу худди риелтор 100 минг долларлик уйни сотишга ёрдам берса, “риелтор уйга 100 минг доллар инвестиция қилди” деб бўлмаганидек.
Яна критик минераллар, локомотивлар, ирригация, молия ва саноат бўйича лойиҳалар бор. Лекин очиқ маълумотларда ҳар бир келишувнинг нархи алоҳида кўрсатилмаган.
Лекин, GE Aerospace, Wabtec, Boeing, BlackRock ва бошқа йирик компанияларнинг Ўзбекистон билан ишлаётгани муносабатлар жиддий кенгаяётганини кўрсатади.
🌟
@nurbekalimov

October 22, 15:54
Media unavailable
1
Show in Telegram

Америка одамларини Саудиядан чиқаряпти. Туркия эса ҳарбийларини киритмоқчи
Битта кунда чиққан иккита хабар Яқин Шарқда ҳозир нима ўзгараётганини жуда яхши кўрсатиб берди.
Бир томонда АҚШ. Вашингтон Саудиядаги фавқулодда вазифаларда ишламайдиган дипломатик ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини мамлакатдан чиқаришга буйруқ
берди
. Америка расмийлари Reutersга бошқа Кўрфаз давлатларидаги миссиялардан ҳам оила аъзоларини олиб чиқиш режаси борлигини айтган.
Сабаби оддий. Саудияга ҳусийларнинг ракета ва дрон ҳужумлари кучайяпти. Даммам аэропортидаги ҳужумда бир одам ҳалок бўлди, яна саккиз киши яраланди. Саудиянинг нефть инфратузилмаси ҳам нишонга олиняпти.
Худди шу пайтда Туркия тескари йўналишда кетяпти.
Анқара парламентига Саудияга турк ҳарбий персоналини юборишга рухсат берувчи мандат
киритмоқчи
. Дастлаб ҳаво мудофааси, радиоэлектрон кураш ва бошқа ҳимоя соҳаларида мутахассислар юборилиши режалаштириляпти. Турк томони улар ҳужум операцияларида қатнашмаслигини айтяпти.
Мана энди августда имзоланган Макка пакти қоғоздан чиқиб, реал ҳаётга киришни бошлаяпти.
Саудия, Туркия ва Покистон имзолаган келишувда уч давлатдан бирига қуролли ҳужум учаласига қилинган ҳужум деб ҳисобланиши
белгиланган
.
Ўшанда бу ҳужжатни “мусулмон НАТОси” деб аташга шошилганлар кўп эди. Менимча энди биринчи ҳақиқий имтиҳон бошланди.
Ҳозирги манзара қизиқ. Америка Саудияни ташлаб кетгани йўқ. Вашингтон ҳали ҳам разведка ва бошқа ёрдам бераяпти. Лекин хавф кучайганда ўз ходимларини қисқартиряпти ва Саудия учун тўғридан тўғри урушга киришга шошилмаяпти.
Туркия эса аксинча, шу бўшлиқда ўзининг хавфсизлик ролини катталаштиряпти. Бу жуда муҳим тренд. Ўнлаб йиллар давомида Кўрфаз монархияларининг асосий хавфсизлик страховкаси Америка эди. Ҳозир Саудия ўша страховкани бекор қилаётгани йўқ, лекин ёнига яна бир нечта полис қўшяпти.
Туркиядан ҳаво мудофааси ва ҳарбий технология. Покистондан армия ва ядровий давлат статусининг сиёсий оғирлиги. Британия ва Франциядан чекланган мудофаа ёрдами. Америкадан эса ҳали ҳам энг катта стратегик соябон.
Яъни янги система “Америка кетди, Туркия келди” эмас. “Фақат Америкага қараб қолиш хавфли экан” деган хулоса. Саудия ҳозир ўз хавфсизлигини диверсификация қиляпти.
Худди инвестицион портфель каби. Ҳамма пулни битта акцияга тикиб қўймайсан. Айниқса ўша акциянинг бошқарувчиси Трамп бово бўлса.
😁
Макка пакти ҳақиқий ҳарбий иттифоққа айланадими ёки хавфли пайтда бир бирига Patriot, радар ва яхши гаплар юбориб турадиган сиёсий клуб бўлиб қоладими, энди билинади.
Яқин Шарқда хавфсизлик архитектураси айнан шундай, секин ва ракеталар овози остида ўзгаряпти. Так вижу.
🌟
@nurbekalimov

October 22, 06:30
Media unavailable
1
Show in Telegram

Yandex бир кун ишламаганига рақобатчиларда заказ 15 бараваргача ошибди
11 октябрь куни Ўзбекистонда Yandex Go катта сбой берди. Одамлар машина чақиролмади, адрес киритолмади, нархни ҳам кўролмади. Муаммо Россиядаги Yandex дата марказларидан бири дрон ҳужумидан кейин авария режимига ўтгани билан
боғланган
.
Лекин энг қизиғи сбойнинг ўзи эмас. Одамлар қаерга кетгани. 11 дан 13 октябргача Uklonда заказлар 2, 3 баравар ошган. Тошкентда ишлайдиган MyTaxiда эса заказлар сони одатдагидан
15 баравар
кўпайган
.
Бу Yandex Ўзбекистон такси бозорида қанчалик катта ўрин эгаллаб турганини ҳам кўрсатади. Солиқ қўмитаси маълумотига кўра, 2024 йилда агрегаторлар орқали берилган 319 миллион чекнинг 271 миллиони Yandex Go ҳиссасига тўғри
келган
. Қарийб 85 фоиз.
Кўпчилик Yandexни яхши кўргани учун эмас, одат бўлгани ва машина тез келгани учун ишлатади. Иловани очасан, икки марта босасан, машина келади. Всё. Шу занжир бир кун узилса, одам принципиал равишда “Yandex тикланишини кутаман” демайди. Бошқа приложение қидиради. Мана шу рақиблар учун энг катта шанс.
MyTaxi маълумотига кўра, ўша кунлардаги ўсишнинг 20, 25 фоизи янги фойдаланувчилар ҳисобига бўлган. Uklonда эса айрим кунлари актив фойдаланувчилар сони икки баравардан ҳам кўпроқ ўсган, янги ҳайдовчилар қўшилиши тахминан 10 баравар
кўпайган
.
Энди яна битта қизиқ хабар чиқди.
Хитой компанияси Ўзбекистон такси бозорига 5 мингта янги автомобиль ва ўз иловаси билан киришни режалаштиряпти. Бу ҳақда транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров
айтган
. Демак бозор қизияпти.
Одам бир марта Uklon ёки MyTaxiни ўрнатиб, “э, бу ҳам ишлар эканку” деса, кейин Yandex тикланганда ҳам иккинчи иловасини ўчирмаслиги мумкин. Такси бозорида энг қиммат нарса эса машина эмас.
Одат.
Ким одамнинг телефонидаги иккинчи такси иловасига айланиб олса, кейин биринчи бўлиш учун кураша олади. Шунинг учун менимча Yandex учун 11 октябр оддий техник авария эмасди. Рақибларга текин реклама кампанияси бўлди. Так вижу.
🌟
@nurbekalimov