Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar
Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича маълумотлар ва фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+ Барча тармоқларим: taplink.cc/alimoff Реклама - @Proekt_PR Альтер Эго 👉 @Alimofflive
Подписчики
18 221
24 часа
-7
30 дней
-79
Просмотры
3 463
ER
19,01%
Посты (30д)
84
Символов в посте
1 000
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Политика
Пол аудитории
Мужской
Возраст аудитории
35-44
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Право и юридические услуги
Краткое описание
July 28, 16:13
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

Лукашенко яна ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ҳақида баёнот берди
Беларусь президенти
Александр Лукашенко
Витебск вилояти раҳбари билан учрашувда Ўзбекистондан келаётган ишчилар мавзусига тўхталиб, мамлакат учун энг муҳим масала сут ва гўшт ишлаб чиқариш эканини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра
, агар ишчи кучи етишмаса, Ўзбекистондан мутахассислар жалб қилиниши мумкин. Шу билан бирга, у:
«Ойлик — учинчи масала»
, деган фикрни билдириб, асосий эътибор қишлоқ хўжалиги ҳамкорлигига қаратилиши кераклигини айтди.
Беларусь томони маълум қилишича, Ўзбекистонга қайси соҳада қанча мутахассис кераклиги ҳақида аниқ эҳтиёжлар юборилади. Шунингдек, мамлакатга келадиган фуқароларнинг малакаси ва қонунга итоаткорлиги ҳам текширилади.
Бу баёнот аввалги воқеалар фонида янгради. Аввалроқ Беларусьга ишлаш учун борган айрим ўзбекистонликлар таклиф этилган ойлик миқдоридан норози бўлган ва ойига тахминан
500 доллар
маош Ўзбекистоннинг ўзида ҳам топилишини айтган эди.
Хорижда ишлашдан олдин фақат ваъдаларга эмас, балки меҳнат шартномаси, иш ҳақи, яшаш шароити ва барча ҳуқуқий кафолатларни ҳам синчиклаб ўрганиш муҳим.
🌟
@nurbekalimov

July 28, 11:01
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

B2 сертификатига эга бўлмаган хорижий тил ўқитувчилари ишдан бўшатилиши мумкин
Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган қарор лойиҳасига кўра, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган,
B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро сертификатга эга бўлмаган хорижий тил ўқитувчилари
билан меҳнат шартномасини қонунчиликда белгиланган тартибда бекор қилиш мумкин бўлади.
B2 талаби аввалдан мавжуд бўлса-да, уни бажармаслик меҳнат шартномасини бекор қилиш учун аниқ ҳуқуқий асос сифатида белгиланмаган эди. Янги лойиҳа айнан шу ҳуқуқий бўшлиқни бартараф этишни назарда тутади.
Ҳужжат лойиҳаси
12 августга қадар
жамоатчилик муҳокамасида бўлади.
Ҳозирча бу тартиб кучга кирмаган. Агар қарор тасдиқланса, B2 сертификати хорижий тил ўқитувчилари учун нафақат малака талаби, балки меҳнат фаолиятини давом эттиришнинг муҳим ҳуқуқий шартига айланиши мумкин.
🌟
@nurbekalimov

July 28, 10:46
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Эсимизда, бир пайтлар мактаб ўқитувчиларининг асосий вазифаси дарс ўтишдан бошқа ҳамма нарса эди: пахта териш, кўча тозалаш, обуна йиғиш ёки қайсидир районодаги "каттаконнинг" зерикканда буюрадиган ишлари. Ўша пайтларда абитуриентлардан «Ким бўласан?» деб сўрасанг, «Ўқитувчи бўламан» деб жавоб берадиганлари деярли йўқ эди.
Шундай даврларда ҳам касбини ташлаб кетмаган, чинакам фидойилар бор бўлган ва ҳозир ҳам бор. Масалан Сурхондарёнинг Заробод қишлоғидан бўлган она тили ва адабиёт ўқитувчиси Ҳилола Худоймуродова. У ҳақида битта видео кўриб қолдим ва очиқча айтиш керак, бу аёлнинг дунёқараши, соддалиги ва касбига бўлган ҳурмати эътиборимни тортди.
Ҳилола опанинг фикрлари жуда чуқур, масалан: «Билим шундай бойликки, уни сиздан ҳеч ким тортиб ололмайди. Ўзлигини йўқотмаган инсон — ҳақиқий қаҳрамон». Синфда қирқта боланинг нигоҳи сизга тикилиб турганини ҳис қилиш, уларнинг келажагига қайсидир маънода жавобгар бўлиш — бу чинакам масъулият. Унинг меҳнатлари эътиборсиз қолмабди, 2020 йилда «Халқ таълими аълочиси» унвонини олибди.
Бу видео Агробанкнинг «Қаҳрамонлар» лойиҳаси доирасида суратга олинибди. Банкнинг шундай ижтимоий, таълим ва оддий инсонлар тақдирига эътибор қаратаётгани, уларни оммага танитаётгани яхши ташаббус. Бизга интернетдаги бўлар-бўлмас, ўзи нима деяётганини тушунмайдиган «Герой»лар эмас, жамиятнинг асл устунлари бўлган мана шундай реал қаҳрамонлар керак.
Вақтингиз бўлганда Ютубга кириб,
шу видеони
тўлиқ кўришни тавсия қиламан.

July 28, 06:38
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

“Ташаббусли бюджет” бўйича ноқонуний реклама тарқатган вайнерлар огоҳлантирилди
Рақобат қўмитаси
маълум қилишича
, сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда норасмий Telegram ботлари орқали
“Ташаббусли бюджет”
жараёнида овоз бериш эвазига пул ваъда қилинган рекламалар тарқатилган.
Ўрганишлар давомида айрим вайнерлар учинчи шахслар манфаати учун бундай рекламаларни жойлаштиргани аниқланган. Уларга расмий огоҳлантириш берилиб, қонунчилик талаблари тушунтирилган ҳамда қонунга зид рекламалар олиб ташланган.
Қўмита фуқароларни фақат расмий манбалардан фойдаланишга чақирди. Эслатилишича,
“Ташаббусли бюджет”
бўйича овоз бериш фақат
“Очиқ бюджет”
портали, унинг расмий мобил иловалари ва расмий Telegram боти орқали амалга оширилади. Овоз бериш учун ҳеч қандай тўлов талаб қилинмайди ва овоз берганлик учун пул мукофоти берилмайди.
Агар сизга овоз эвазига пул таклиф қилинса ёки норасмий ботлар орқали иштирок қилишга чақиришса, бундай таклифларга ишонманг. Фақат расмий платформалардан фойдаланинг ва шубҳали ҳолатлар ҳақида тегишли идораларга хабар беринг.
🌟
@nurbekalimov

July 27, 07:25
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

Сурхондарёда боғча мудираси 14 млн сўм пора олаётганда қўлга тушди
Сурхондарё вилояти
Жарқўрғон туманида
давлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбари озиқ-овқат маҳсулотлари тўлиқ қабул қилинганини тасдиқловчи ҳужжатларга имзо ва муҳр қўйиб бериш эвазига тадбиркордан пул талаб қилган.
Тергов маълумотларига кўра
, ҳар бир боғча учун
7 миллион сўмдан
, жами
14 миллион сўм
талаб қилинган.
20 июль куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўтказган тезкор тадбирда гумонланувчи талаб қилинган
14 миллион сўмни олаётган вақтда
ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда унга нисбатан
Жиноят кодексининг 210-моддаси
(пора олиш) тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Таълим тизимидаги ҳар
қандай коррупция
болалар манфаатига путур етказади. Пора талаб қилиш ёки олиш қонун олдида жавобгарликка сабаб бўлади, бундай ҳолатларга нисбатан муросасиз кураш давом этмоқда.
🌟
@nurbekalimov

July 27, 04:12
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

1922 йилда
National Geographic
журналида «
Қутига қамалган мўғул аёли
» сарлавҳаси остида
Альбер Кан
томонидан тақдим этилган сурат чоп этилади. Унинг айтишича, бу сурат 1913 йилда Мўғулистонга қилган саёҳати чоғида олинган.
Суратда хиёнатда айбланган аёл боши чиқиб турадиган кичик ёғоч қутига қамалган ҳолда тасвирланган. Манбаларга кўра, маҳкумлар шундай ҳолда очлик ва чанқоқлик билан жазоланган. Айрим ҳолатларда бу жазо маълум муддатдан кейин якунланган бўлса, оғир жиноятларда эса ўлимгача давом этган.
Тадқиқотчилар фикрича, бундай жазо ўша даврда минтақада маълум даражада тарқалган бўлиб, унинг илдизлари Мўғулистон Хитой империяси таркибида бўлган давр қонунчилик амалиётига бориб тақалади.
Бугунги кунда эса бундай шафқатсиз жазо усуллари тарих саҳифаларида қолган бўлиб, инсон ҳуқуқлари ва халқаро қонунлар бундай муносабатни мутлақо тақиқлайди.
Тарих инсоният қандай оғир хатоларга йўл қўйганини эслатиб туради. Адолат қонун ва инсон қадр-қимматига таяниши керак, шафқатсизликка эмас.
🌟
@nurbekalimov

July 26, 05:18
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Путин Тўқаевнинг Украинадаги урушни “музлатиш” таклифини рад этди
25 июль куни бўлиб ўтган учрашувда Қозоғистон президенти
Қосим-Жўмарт Тўқаев
Россия президенти
Владимир Путин
га можарони вақтинча тўхтатиш ва музокараларни
«Истанбул формуласи 2.0»
асосида қайта бошлашни таклиф қилганди.
Тўқаевнинг таъкидлашича
, Россия ва Украина халқлари қардош халқлар ҳисобланади ва ёшларнинг ҳалок бўлиши ачинарли. У можарони музлатиб, халқаро кафолатлар асосида тинчлик музокараларига қайтиш вақти келганини айтди.
Аммо Кремль матбуот котиби
Дмитрий Песков
нинг маълум қилишича, Путин бу таклифни рад этган. Унинг сўзларига кўра, ҳарбий ҳаракатлар фақат
«Россия ўз мақсадларига тўлиқ эришганидан кейин»
тўхтатилиши мумкин.
Шунингдек, халқаро ОАВ хабарларига кўра, Москва ўз ҳарбий мақсадларидан воз кечиш ниятида эмас ва урушни давом эттириш режалари муҳокама қилинмоқда.
Ҳозирча томонлар позицияси кескин фарқ қилмоқда. Шу боис урушни яқин вақтда тўхтатиш бўйича келишувга эришиш осон бўлмаслиги мумкин.
🌟
@nurbekalimov

July 26, 05:07
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

Ислом цивилизацияси маркази ҳақида учта халқаро телеканал ҳужжатли фильм намойиш этди.
Бу фильмларда Марказ қандай ғоя асосида барпо этилгани, унинг шаклланиш босқичлари қандай кечганини, дунё олимлари бу лойиҳага қандай баҳо бергани ҳақида сўз боради.
Бу Ўзбекистоннинг сўнгги йилларда маданий меросга бўлган муносабати халқаро даражада қизиқиш уйғотаётганининг белгиси. Бугун дунё Ўзбекистон ҳақида фақат сайёҳлик ёки геосиёсат нуқтаи назаридан эмас, маданият ва цивилизация нуқтаи назаридан ҳам гапира бошлаган бўлса, демак, бу катта ютуқ. Чунки мамлакатнинг энг мустаҳкам бренди унинг тарихи ва маънавий меросидир.

July 25, 12:48
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Қамашида ҳайдовчи итни Damas ортига боғлаб судрагани учун жавобгарликка тортилди
Ижтимоий тармоқларда Damas автомобили ортига итни боғлаб судраб кетаётган ҳайдовчи акс этган видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
ИИБ маълумотига кўра
, ҳайдовчи йўл четида ўлиб ётган ит жасадини автомобилининг орқа қисмига боғлаб, судраб кетган. Бу ҳолатни бошқа ҳайдовчилар кўриб, уни тўхтатган ва норозилик билдирган.
Ҳодиса юзасидан ҳайдовчига нисбатан
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси
(ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабат) асосида ҳужжатлар расмийлаштирилди. Иш қонуний қарор қабул қилиш учун
Жиноят ишлари бўйича Қамаши туман судига
юборилди.
Итни ўлигини машинага солиб обориб кўма олмасанг тегма ҳеч бўлмаса ноумард!
🌟
@nurbekalimov

July 25, 12:44
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Япония икки нафар Ўзбекистон фуқаросини депортация қилди
Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси маълум қилишича, икки фуқаро виза талабларини бузгани сабабли мамлакатдан чиқариб юборилди.
Улардан бири
«техник стажёр» визаси
билан Японияга кирган, аммо визаси муддати тугаганидан кейин ҳам мамлакатни тарк этмаган. Иккинчи фуқаро эса
қисқа муддатли виза
билан кириб, унинг амал қилиш муддати тугагач ҳам ноқонуний равишда қолган. Ҳар иккиси ҳам кейинчалик иммиграция хизмати томонидан ушланиб,
депортация қилинган
.
Япония расмийлари ноқонуний яшаш ва ноқонуний меҳнат фаолиятига нисбатан қатъий чоралар қўлланилишини яна бир бор эслатди. Бундай ҳолатларда шахслар ҳибсга олиниши, иммиграция марказига жойлаштирилиши ва депортация қилиниши мумкин.
Шунингдек,
«Японияда бемалол ишлаш мумкин»
ёки
қочқин мақоми орқали осонгина қолиб кетиш мумкин
деган асоссиз ва чалғитувчи ваъдаларга ишонмаслик тавсия этилди.
Чет элда имконият қидираётган ҳар бир инсон ўша давлат қонунларига қатъий амал қилиши керак. Виза муддатини бузиш нафақат депортацияга, балки келажакда мамлакатга кириш тақиқланишига ҳам сабаб бўлиши мумкин.
🌟
@nurbekalimov