
ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙
АЛЛОҲ ЮЗ ЎГИРИШИ
#эслатма
❓
САВОЛ
: Ассалому алайкум! "Аллоҳнинг бандадан юз ўгиришининг аломати, у (банда)ни ўзига дахлсиз бўлган ишлар билан машғул қилиб қўйишидир" маъносини кенгроқ тушинтириб беринг, илтимос. Раҳмат.
💬
ЖАВОБ
: Ва алайкум ассалом! Ҳар бир нарсанинг аломати ва белгиси бўлади. Банда Аллоҳ ундан рози ёки норози эканлигини билишининг ҳам аломати бор. Масалан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Аллоҳ бир бандага яхшиликни ирода қилса, уни динни тўғри тушунадиган фақиҳ қилиб қўяди” деганлар. Киши бир намоздан кейин кейинги намозда бардавом бўлиши аввалги намозларини мақбул бўлаётганининг аломатидир. Аллоҳ бир бандага узлуксиз яхшилик қилишни насиб қилса, Аллоҳ унинг бу амалидан рози эканлигига далилдир. Худди шунингдек, Аллоҳнинг норози бўлганини ҳам аломати бўлади. Аллоҳ бир бандасидан норози бўлса, бандасига тегишли бўлмаган ишларга машғул қилиб қўяди. Ўзи норози бўладиган ишларга одатлантириб қўяди ва ўша ҳолатда вафот қилиб кетади. Ҳикматларда “Ким 40 ёшга етсаю унинг яхшиликлари ёмонликларидан ғолиб келмаса бадбахтлигининг аломатидир” дейилган. Валлоҳу аълам!
(
https://savollar.islom.uz/s/101270
)
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸
Ибодат Масалалари
🔸
Ибодатлар учун бўш вақт қидириб умрни ўтказмоқ, нафснинг ахмоқгарчилигидандир.
Атоуллоҳ Сакандарий (қуддиса сирруҳу)
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸
Ибодат Масалалари
🔸
НОМАҲРАМ АЁЛ-ҚИЗЛАРГА ҚАРАШНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ҳаром
❓
CАВОЛ
: Аёли бор бўлиб туриб, бошқа бир аёлнинг расмларига қараш, кўриш, қидириш зино ҳисобланадими?
💬
ЖАВОБ
:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Номаҳрам аёл-қизларнинг бевосита ўзига ёки суратига заруратсиз қараш шаръан ҳаром амал ҳисобланади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган:
قُل لِّلْمُؤْمِنِينَ يَغُضُّوا مِنْ أَبْصَارِهِمْ وَيَحْفَظُوا فُرُوجَهُمْ ذَلِكَ أَزْكَى لَهُمْ إِنَّ اللَّهَ خَبِيرٌ بِمَا يَصْنَعُونَ
яъни:
“Мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан ўта хабардордир”
(Нур сураси 30-31-оятлар).
Ушбу ояти каримада зинога сабаб бўлувчи энг бош омил – эркакларнинг номаҳрам аёлларга шаҳват назари билан қарашлари эканига ишора бор. Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай қарашларни «кўз зиноси» деб атаганлар.
إِنَّ اللَّهَ كَتَبَ عَلَى ابْنِ آدَمَ حَظَّهُ مِنَ الزِّنَى، أَدْرَكَ ذَلِكَ لَا مَحَالَةَ، فَزِنَى الْعَيْنِ النَّظَرُ، وَزِنَى اللِّسَانِ الْمَنْطِقُ، وَالنَّفْسُ تَمَنَّى وَتَشْتَهِي، وَالْفَرْجُ يُصَدِّقُ ذَلِكَ كُلَّهُ وَيُكَذِّبُهُ ".(رواه الإمام البخاري عن أبي هريرة رضي الله عنه)
яъни:
“Одам боласига зинодан бўлган насибаси ёзилгандир. Икки кўзнинг зиноси – назар солишдир. Тилнинг зиноси – гапиришдир. Икки қулоқнинг зиноси – эшитишдир. Икки қўлнинг зиноси – ушлашдир. Икки оёқнинг зиноси – юриб боришдир. Нафс орзу ва иштаҳа қилади, фарж эса уни ё рўёбга чиқаради, ё ёлғонга чиқаради”
(Имом Бухорий ривоятлари).
Имом Термизий Бурайда разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Али, назарга назарни эргаштирма! Биринчиси фойда бўлса, иккинчиси сенга зарардир”, – деганлар.
Дарҳақиқат, биринчи назарда зарур мақсад ҳосил бўлади. Аммо кетма-кет қараш, аввал айтилганидек, шаҳват қўзғатади. Шунингдек, бехосдан назар тушиши ҳам гуноҳ эмас. Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Абдуллоҳ Бажарий разияллоҳу анҳу: “Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васалламдан бехосдан тушган назар ҳақида сўраган эдим, кўзимни бошқа томонга буришни амр қилдилар”, – деганлар. Исломда эркаклар номаҳрам аёлларга шаҳват назари билан қарашдан қайтарилибгина қолмай, балки бу амрга риоя этганлари учун ажру савоб ҳам ваъда қилинади.
Имом Табарий Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло айтади:
“Албатта, (номаҳрамга) назар қилиш иблиснинг заҳарланган ўқларидан биридир. Ким Мендан қўрқиб, у(назар)ни тарк қилса, бадалига бир иймон бераманки, унинг ҳаловатини ўз қалбида топади”
.
Имом Аҳмад Абу Умома разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Қайси бир мусулмон бирорта аёлнинг зийнатларига назари тушса-ю, сўнгра кўзини олиб қочса, албатта, Аллоҳ уни шундай ибодатга алмаштирадики, унинг ҳаловатини топади”
, – деганлар.
Номаҳрам аёлларга назар солмаслик ҳақидаги амрдан бир неча ҳолатлар истисно қилинган. Масалан, бир одам уйланмоқчи бўлса, у аёлга назар солиши мумкин. Имом Аҳмад Абу Ҳумайддан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирингиз бирор аёлга уйланмоқчи бўлса, унга назар солишида гуноҳ йўқдир, чунки у уйланиш ниятида назар солади”, – деганлар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸
Ибодат Масалалари
🔸
🎓
ДИПЛОМ ИШЛАРИНИ ПУЛГА ЁЗИШ
#ҳалол_ҳаром
❓
САВОЛ
: Ассалому алайкум! Хозирги кунда кўплаб олий ўқув юртларининг баъзи талабалари конспект, курс иши, диплом ишлари ва бошқа амалий вазифаларни ўзлари ёзиш ўрнига бошқа бир ўқувчиларга бериб пулга қилиб беришни сўрашади. Шу каби вазифаларни уларнинг ўрнига бажариб бериб, эвазига пул олса ҳаром бўлмайдими?
💬
ЖАВОБ
: Ва алайкум ассалом! Бундай қилиш жоиз эмас. Оддий мисол жарроҳликка ўқиётган талаба шу каби ишлар билан ўқишни тугатган бўлса ва бирорта инсонни илмсизлик туфайли ўлимига сабаб бўлса ўша ўрнига ёзиб берган ҳам гуноҳига шерик бўлади. Валлоҳу аълам!
(
https://savollar.islom.uz/s/85565
)
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸
Ибодат Масалалари
🔸
❗️
Бир кун келиб тушунасиз
🧎♂️
Намоз уйқудан афзал эди, лекин сиз
🫵
ухладингиз.
🛌
📖
Қуръон тиловати қалбга ором эди, лекин сиз тарк этдингиз.
❗️
📿
Зикру тасбиҳ кунлик баракани зиёда қилар эди, лекин сиз эриндингиз.
📺
📿
Истиғфор айтиш ризқингизни кенг қилар эди, лекин сиз ғофил бўлдингиз.
🥱
⏰
Тунги намоз солиҳларнинг одати эди, лекин сиз уни тарк этдингиз.
🛌
🤲
Тавба эшиги ҳар қачон очиқ эди, лекин сиз ортга сурдингиз.
🙇
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸
Ибодат Масалалари
🔸
Имом Молик розияллоҳу анҳу суннатларга нақадар гўзал мисол келтирганлар. У киши шундай деганлар:
«Суннатлар Нуҳ
(алайҳиссалом)
кемасига ўхшайди. Ким унга миниб олса, нажот топади. Ким ундан ортда қолса, чўкиб кетади»
.
Шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ
Хар кунига бир суннатни ўрганиб қўйинг. Саҳиҳ ҳадислар асосида. Уланинг:
👇
👇
📚
Имом Бухорий ҳадислари
📚
Имом Термизий ҳадислари
📚
Имом Муслим ҳадислари
📚
Абу Довуд ҳадислари
📗
Муттафақун алайҳ ҳадислар
(Ҳадислар, шарҳлари билан...)
••┄┄┄┄❅┄┄┄┄••
📚
KУНЛИК ҲАДИС
🧕
АЁЛЛАРНИНГ ЖУМА КУНГИ ПЕШИН НАМОЗ ВАҚТИ
#намоз
❓
CАВОЛ
: Жума куни аёллар пешин намозини ҳар кунги вақтда ўқийверишадими ёки масжидда жамоат тарқагандан кейин ўқиш керакми?
💬
ЖАВОБ
:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёллар пешин намозини жума кунидан бошқа кунларда қайси пайтда ўқиётган бўлсалар, Жума куни ҳам ўша пайтда ўқийверадилар. Чунки бу масалада фиқҳий китобларимизда: “Жума куни аёллар пешин намозини жума намозидан кейин ёки жамоат тарқалгандан кейин ўқийдилар”, деган кўрсатма келмаган.
Аммо узри йўқ бўла туриб жума намозига бора олмаган эркаклар эса пешин намозини жума намози ўқилишидан олдин ўқишлари макруҳ бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvo uz).
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸
Ибодат Масалалари
🔸
МУНОФИҚ БЎЛАТУРИБ БУНИ ЎЗИ БИЛМАСЛИГИ МУМКИНМИ?
#эслатма
❓
САВОЛ
:
Ассалому алайкум! Одам мунофиқ эканини ўзи билмаслиги мумкинми?
💬
ЖАВОБ
: Ва алайкум ассалом! Мумкин. Шунинг учун шариат тарозусига мурожаат қилинади. Кўрмайсизми, қанча одам бенамоз, зинода, ўғирликда. Улар ҳақида оят ва ҳадисларда дўзахга тушишлари хабари берилган. Улар эса буни хис қилмасдан “қалбим тоза бўлса бўлди” деб юришибдику. Шу билолмаганларида.
Валлоҳу аълам!
(
https://savollar.islom.uz/s/147693
)
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸
Ибодат Масалалари
🔸
ҚАРИНДОШНИ НАФАҚАСИЗ ТАШЛАБ ҚЎЙИШ
#оила
❓
CАВОЛ
: Тақдир тақозоси билан турмушимдан ажрашиб, қизлик уйимга келиб қолдим. Отам вафот этганлар, онам кексалар. Қизлик уйимда акам ва унинг оиласи билан бирга яшашга тўғри келмоқда. Акам шу уйда яшаётганимдан норози. Ҳатто қозонини ҳам алоҳида қилиб олган. Мен беморлигим сабабли ўзим ишлаб, таъминотим учун пул топишга имконим йўқ. Саволим шуки, шу ҳолатимда менга нима деб маслаҳат берасиз.
💬
ЖАВОБ
:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллоҳ таоло кимларга нафақа қилиш кераклиги ҳақида шундай марҳамат қилган.
“Нафақа қилган яхшилигингиздан ота-оналарга, яқин кишиларга, етимларга, мискинларга ва ватангадоларга бўлсин. Қандай яхшилик қилган бўлсангиз, албатта, Аллоҳ уни билувчидир...”
("Бақара" сураси, 215-оят).
Нафақага лойиқлар ичида бекорга ота-онадан кейин яқин қариндошлар зикр қилинаётгани йўқ. Инсон табиати ўзи шуни тақозо қилади. Ўзидан кейинги биринчи ҳакдор ота-онаси бўлади. Шунингдек, яқин кишилар, қариндошлар ҳақдорлик жиҳатидан бошқалардан устунлар. Нафақа қилиш худди шу тартибда бўлиши лозимлиги Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳадисларида ҳам зикр қилинган.
Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом бир кишига:
📗
"Садақа қилишни ўзингдан бошла, ортиб қолса аҳлингга қил, агар аҳлингдан ҳам ортиб қолса, қариндошларингга қил, агар қариндошларингдан ҳам ортиб қолса, улардан бошқаларга ва ҳоказо"
, деганлар.
✍️
Имом Муслим ривояти
.
Исломда аёл киши ҳеч қачон нафақасиз қолмайди. Қиз боланинг нафақаси отага вожиб. Турмушга чиққан бўлса, эри унинг еб-ичиши, кийими ва масканини таъминлаб беришга масъул саналади. Агар аёлнинг эри бўлмаса, унинг таъминоти отасига, агар отаси бўлмаса ака ёки укаларининг зиммасига юкланади. Агар уларнинг имкониятлари бор бўла туриб, аёл қариндошларини нафақасиз ташлаб қўйсалар, гуноҳкор бўладилар. Бу хусусда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам ҳадисларининг бирида:
📗
“Киши ўз қарамоғидагиларини нафақасиз ташлаб қўйиши унинг қаттиқ гуноҳкорлигига кифоя қилади”
, дея марҳамат қилганлар.
✍️
Имом Абу Довуд ривояти
.
Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvo uz)
.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸
Ибодат Масалалари
🔸
Солиҳ амалларни яшириш афзаллиги ҳақида салафи солиҳларнинг насиҳатлари
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади:
«Агар нафл рўза тутадиган кунингиз бўлса, сочингизни тараб, чиройли бўлиб чиқинглар (токи одамлар рўзадорлигингизни сезмасин)».
Қосим ибн Муҳаммад айтади:
«Махфий ўқилган нафл намознинг ошкора ўқилганидан афзаллиги жамоат билан ўқилган фарз намози кабидир».
Абу Салама ибн Абдураҳмон айтади:
«Бир киши: Эй Аллоҳнинг Расули, мен тўрт йилдан бери рўзамни очмадим, деганда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Рўзани тутмапсан ҳам, очмапсан ҳам», дедилар. Чунки уни гапириб юрган эди».
Муҳаммад ибн Зиёд айтади:
«Бир кишини масжидда сажда ҳолатида йиғлаб Роббига дуо қилаётганини кўрдим. Ўша жойда турган Абу Умома: «Қанийди бу ишинг ўз уйингда бўлганда эди» дедилар».
📚
Абдуллоҳ ибн Муборакнинг «Зуҳд ва рақоиқ» китобидан
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸
Ибодат Масалалари
🔸