
ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙
#долзарб
ВАСВАСА КАСАЛЛИГИДАН ХАЛОС БЎЛИНГ!
Саидаҳмад домла Сайдаралиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸
Ибодат Масалалари
🔸
МИСВОКНИНГ АҚЛБОВАР ҚИЛМАС ХУСУСИЯТЛАРИ
Арок дарахти шохчаларидан тайёрланадиган мисвокнинг фойдалари, шифобахш хоссаларини қадимда яхши билишган.
Ҳофиз Ибн Ҳажар розияллоҳу анҳу ҳамда Ибн Қайюм мисвокнинг ўттиздан ортиқ фойда ва хусусиятларини санаб ўтишган. Қуйида шулардан айримларини келтирамиз:
1. Мисвок Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асло тарк этмаган суннатлари.
2. Аллоҳнинг розилигига эриштиради.
3. Оғиздаги бадбўйларни хушбўйлаштиради.
4. Тишларнинг чириши ва дарз кетишининг олдини олади.
5. Милкларни мустаҳкамлаб, қонаши ва йиринглашини йўқотади.
6. Оғиз сувини юмшатади, балғамни кўчиради, овозни тиниқлаштиради, нутқ талаффузини енгиллаштиради.
7. Ошқозон фаолиятини яхшилаб, овқат ҳазмига ёрдам беради.
8. Юрак, меъда, кўз асабларини мустаҳкамлайди.
9. Кўзни равшан, назарни ўткир қилади, кўз оғришини тўхтатади.
10. Уйқуни қочириб, юзни гўзаллаштиради, кексайишни кечиктиради.
11. Ўлимдан бошқа кўплаб хасталикларга даво бўлади.
12. Фаришталарни мамнун-хурсанд, шайтонни хафа қилади.
13. Ҳасанотларни кўпайтиради.
14. Хотирани кучайтиради, заковатни орттиради, зеҳнни очади.
15. Шаҳодат калимасини эслаттиради, ёдга туширади.
16. Жон беришни осонлаштиради.
17. Иймон билан кетишга сабаб бўлади.
📚
«Мўминнинг меърожи» китобидан.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸
Ибодат Масалалари
🔸
#ғийбат
КОММЕНТАРИЯ ҒИЙБАТ ҲИСОБЛАНАДИМИ?
🎙
Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸
Ибодат Масалалари
🔸
яъни: “Мусибат эгасига таъзия билдириш яхши (савобли) ишдир (“Заҳийрия” китоби). Ҳасан ибн Зиёд раҳимаҳуллоҳ (Имом Абу Ҳанифадан) ривоят қиладилар: “Ким маййитнинг аҳлига бир марта таъзия билдирган бўлса, иккинчи марта яна таъзия билдириши лозим бўлмайди (“Музмарот” китоби)”. Таъзиянинг вақти вафот этгандан токи уч кунгача. Ундан кейин таъзия билдириш макруҳ бўлади. Лекин таъзия билдирувчи ёки таъзияни қабул қилувчи (сафар ёки бошқа сабабли таъзия кунларида) йўқ бўлса, уч кундан кейин ҳам таъзия билдирса, зарари йўқ. Таъзия дафндан кейин бўлиши дафндан аввал бўлишидан яхшироқ. Бу маййитнинг яқинларида қаттиқ жазава (безовталик, сабрсизлик) кузатилмаганда бўлади, агар қаттиқ жазава бўлса, таъзия дафндан аввал билдирилади. Таъзияни маййитнинг барча яқинлари; катта, кичик, эркак ва аёлга билдириш мустаҳабдир. Лекин ёш аёлга фақат маҳрамларигина таъзия билдиради (“Сирожул ваҳҳож” китоби). Таъзия эгасига қуйидаги сўзларни айтиш мустаҳаб: “Маййитингиз (отангиз ё онангиз)ни Аллоҳ мағфират қилсин, гуноҳларидан кечсин, раҳматига олсин. Сизга унинг вафоти сабаб сабр ва ажр берсин” (“Музмарот” китоби). Энг яхшиси Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг таъзияларидир:
إنَّ لِلَّهِ مَا أَخَذَ وَلَهُ مَا أَعْطَى وَكُلُّ شَيْءٍ عِنْدَهُ بِأَجَلٍ مُسَمًّى
яъни: “Албатта, олгани ҳам, бергани ҳам Аллоҳникидир. Унинг ҳузурида ҳамма нарса ўлчовлидир”. Мусулмон кишининг кофир (мусулмон бўлмаган, ғайридин) қариндоши вафот этса: “Аллоҳ ажрингизни улуғ қилсин, азангизни чиройли қилсин”, – дейилади. Кофир кишининг мусулмон қариндоши вафот этса: “Аллоҳ азангизни чиройли қилсин, маййитингизни мағфират қилсин”, – дейилади. Унга, Аллоҳ ажрингизни улуғ қилсин, дейилмайди (“Сирожул ваҳҳож” китоби)” (“Фатавои ҳиндия”, Намоз китоби, 21-боб “Жаноиз”).
"Раддул муҳтор" китобида "Наводир" китобидан ривоят қилиб шундай дейилади:
جَارٌ يَهُودِيٌّ أَوْ مَجُوسِيٌّ مَاتَ ابْنٌ لَهُ أَوْ قَرِيبٌ يَنْبَغِي أَنْ يُعَزِّيَهُ وَيَقُولَ أَخْلَفَ اللَّهُ عَلَيْك خَيْرًا مِنْهُ وَأَصْلَحَك
яъни: "Яҳудий ёки мажусий қўшнининг ўғли ёки қариндоши вафот этса, унга шундай таъзия билдириш керак бўлади: "Аллоҳ сенга бундан яхшиси (яъни, мусулмон фарзанд)ни берсин ва сени (Ислом билан) ислоҳ қилсин".".
Демак, Исломда моддий қийинчиликка учраган кишиларга ёрдам бериш қанчалик муҳим бўлса, маънавий жиҳатдан мушкил аҳволга тушганларга ҳам тасалли бериш, таъзия билдириш шунчалик аҳамиятли. Бундай амаллар динимизнинг ўзаро ҳамкорлик, ҳамдардлик ва муҳаббат устига қурилганини билдириб туради. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvo uz).
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸
Ибодат Масалалари
🔸
ТАЪЗИЯ БИЛДИРИШ ОДОБЛАРИ
#одоб_ахлоқ
❓
САВОЛ
:
Бир яқинимнинг отаси оламдан ўтди. Унга ҳамдардлик билдириш учун қандай йўл тутишим керак, қандай саловат айтиб мушкилини осон қилсам бўлади? Олдиндан катта раҳмат.
💬
ЖАВОБ
:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Динимизда яқинларининг бирортаси вафот этган кишига ҳамдардлик билдириш савобли ишлардандир. Марҳумнинг ҳаққига дуо қилиб, истиғфор айтиш, турли эҳсон ва тиловатлар қилиб, савобини бағишлаш мумкин.
Бу ҳақида Қуръони каримда шундай дейилади:
وَالَّذِينَ جَاءُوا مِنْ بَعْدِهِمْ يَقُولُونَ رَبَّنَا اغْفِرْ لَنَا وَلِإِخْوَانِنَا الَّذِينَ سَبَقُونَا بِالْإِيمَانِ وَلَا تَجْعَلْ فِي قُلُوبِنَا غِلًّا لِلَّذِينَ آَمَنُوا رَبَّنَا إِنَّكَ رَءُوفٌ رَحِيمٌ
яъни: “Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: “Эй, Раббимиз! Ўзинг бизларни ва биздан илгари имон билан ўтганларни мағфират этгин ва қалбларимизда имон келтирган зотларга нисбатан гина пайдо қилмагин! Эй, Раббимиз! Албатта, Сен меҳрибон ва раҳмли зотдирсан!” (Ҳашр сураси, 10-оят).
Ҳадис шарифда таъзия билдириш ҳақида шундай деганлар:
من عزى مصابا فله مثل أجره ( رواه الامام الترمذي وابن ماجه عن عبد الله بن مسعود رضي الله عنه)
яъни: “Ким мусибатга учраганга таъзия билдирса, унга ҳам мусибатга учраганнинг савобича ажр бор” (Имом Термизий ва Имом Ибн Можа ривоятлари).
من عزى ثكلى كسي بردا في الجنة ( رواه الامام الترمذي عن أبي برزة رضي الله عنه)
яъни: “Ким фарзандидан ажралган аёлга таъзия билдирса, унга жаннатда (катта) кўйлак кийдирилади” (Имом Термизий ривоятлари).
“Фатовои ҳиндия” китобида таъзия ҳақида қуйидаги фатволар келтирилган:
التَّعْزِيَةُ لِصَاحِبِ الْمُصِيبَةِ حَسَنٌ ، كَذَا فِي الظَّهِيرِيَّةِ ، وَرَوَى الْحَسَنُ بْنُ زِيَادٍ إذَا عَزَّى أَهْلَ الْمَيِّتِ مَرَّةً فَلَا يَنْبَغِي أَنْ يُعَزِّيَهُ مَرَّةً أُخْرَى ، كَذَا فِي الْمُضْمَرَاتِ .وَوَقْتُهَا مِنْ حِينِ يَمُوتُ إلَى ثَلَاثَةِ أَيَّامٍ وَيُكْرَهُ بَعْدَهَا إلَّا أَنْ يَكُونَ الْمُعَزِّي أَوْ الْمُعَزَّى إلَيْهِ غَائِبًا فَلَا بَأْسَ بِهَا وَهِيَ بَعْدَ الدَّفْنِ أَوْلَى مِنْهَا قَبْلَهُ وَهَذَا إذَا لَمْ يُرَ مِنْهُمْ جَزَعٌ شَدِيدٌ فَإِنْ رُئِيَ ذَلِكَ قُدِّمَتْ التَّعْزِيَةُ وَيُسْتَحَبُّ أَنْ يَعُمَّ بِالتَّعْزِيَةِ جَمِيعَ أَقَارِبِ الْمَيِّتِ الْكِبَارِ وَالصِّغَارِ وَالرِّجَالِ وَالنِّسَاءِ إلَّا أَنْ يَكُونَ امْرَأَةً شَابَّةً فَلَا يُعَزِّيهَا إلَّا مَحَارِمُهَا ، كَذَا فِي السِّرَاجِ الْوَهَّاجِ .وَيُسْتَحَبُّ أَنْ يُقَالَ لِصَاحِبِ التَّعْزِيَةِ : غَفَرَ اللَّهُ تَعَالَى لِمَيِّتِكَ وَتَجَاوَزَ عَنْهُ وَتَغَمَّدَهُ بِرَحْمَتِهِ وَرَزَقَكَ الصَّبْرَ عَلَى مُصِيبَتِهِ وَآجَرَكَ عَلَى مَوْتِهِ ، كَذَا فِي الْمُضْمَرَاتِ نَاقِلًا عَنْ الْحُجَّةِ .وَأَحْسَنُ ذَلِكَ تَعْزِيَةُ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ { إنَّ لِلَّهِ مَا أَخَذَ وَلَهُ مَا أَعْطَى وَكُلُّ شَيْءٍ عِنْدَهُ بِأَجَلٍ مُسَمًّى } وَيُقَالُ فِي تَعْزِيَةِ الْمُسْلِمِ بِالْكَافِرِ أَعْظَمَ اللَّهُ أَجْرَكَ وَأَحْسَنَ عَزَاءَكَ وَفِي تَعْزِيَةِ الْكَافِرِ بِالْمُسْلِمِ أَحْسَنَ اللَّهُ عَزَاءَكَ وَغَفَرَ لِمَيِّتِكَ وَلَا يُقَالُ أَعْظَمَ اللَّهُ أَجْرَكَ ... ، كَذَا فِي السِّرَاجِ الْوَهَّاجِ .
НАМОЗ ҲАҚИДАГИ ҲАДИС
#намоз
❓
CАВОЛ
: Ассалому алайкум! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Биз билан у (мушриклар) ўртасидаги ахд — намоздир. Ким намозни тарк этса — кофир бўлибди. Шу ҳадис саҳиҳми?
💬
ЖАВОБ
:
Ва алайкум ассалом!
Ҳадис саҳиҳ. Ушбу ҳадиснинг шарҳида фуқаҳолар турлича фикрга борганлар.
📌
1)
Аҳмад ибн Ҳанбал
раҳматуллоҳи алайҳ
ҳадиснинг зоҳирини олиб, кофир бўлади деганлар.
📌
2)
Шофеъий ва моликийлар
. Намоз ўқимаслик гуноҳи кабира, лекин уни тарк қилувчи муртад бўлмайди. Аммо жазоси оғир деганлар. Худди турмуш қуриб зино қилган киши каби.
📌
3)
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ
, қасддан тарк қилиш куфр ёки муртадлик эмас. Жазоси ҳам ўлим эмас, лекин оқибати ўта ёмон бўлганлигидан қози унга таъзир бериши мумкин – деганлар. Ҳадисдаги куфр сўзини “Куфрун дууна куфрин” яъни диндан чиқармайдиган куфр деганлар. Баъзи уламолар намоз ўқимаслик кофирлар қиладиган ишдир – деганлар. Валлоҳу аълам!
(
https://savollar.islom.uz/s/54202
)
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸
Ибодат Масалалари
🔸
#савол_бериш
Диний масалада саволингиз борми?
Ўзингизни қийнаган саволларга жавоб олиш учун қулай расмий bot:
👉
@
ImomgaSavol_Onqorgon_Bot
P.S. Саволлар ҳозирча фақат матн кўринишида қабул
қилинади
.
©
«Ўнқўрғон» жомеъ масжиди
ШОМ АЗОНИДАН КЕЙИН НАФЛ НАМОЗ ЎҚИЛАДИМИ?
#намоз
#ҳадис
❓
CАВОЛ
: Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳадиси муборакларида: “Азон билан такбирнинг орасида икки ракат намоз бор”, деган ҳадислари бизнинг Ҳанафий мазҳабимизда қандай амалга оширилади? Биз томонларда баъзи бир масжидда шом намозига азон айтилганидан сўнг такбир айтмасдан икки ракат намоз ўқиб, сўнгра такбир айтиб шом намозини фарзини ўқияпти?
💬
ЖАВОБ
:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳақиқатан ҳам, Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан:
بين كل أذانين صلاة - ثلاثا - لمن شاء
“Ҳар бир икки азон
(яъни, азон ва такбир)
ўртасида намоз бордир”,
деб уч марта айтганлари ва охиргисида,
“Хоҳлаган киши учун”
, деб қўйганлари ривоят қилинган (Имом Бухорий ривоятлари).
Лекин доим такрорлаганимиз каби ҳадиси шарифларни саралаш, улардан ҳукм олиш мужтаҳид (мазҳаббошилар каби зот)ларнинг ишидир. Мужтаҳидлик даражасига етмаган кишилар эса ҳадислардан ҳукм олишда мужтаҳид олимларга эргашиши вожибдир. Чунки мужтаҳидлар бир қарашда бир-бирига зид кўринган ҳадиси шарифларни жамлаш ва уларга амал қилишда ҳар қанақасига кейинги келганлардан пешқадам ҳисобланадилар. Шу сабабли ҳам уларнинг ҳадиси шарифларга амал қилишлари мукаммалроқ ҳисобланади.
Албатта, ҳанафий мазҳаби уламолари бу ҳадисга амал қилганлар ва шомдан бошқа ҳамма намозларда азон ва такбир ўртасида нафл намозлар ўқиш мустаҳаб, деганлар. Бомдод ва пешиннинг азонидан кейин такбиргача таъкидланган суннат намозлари ўқилади. Аср ва хуфтон намозларининг азони ва такбири ўртасида нафл намоз ўқиш мустаҳабдир.
Шом намозига келсак, уни тезлаштиришга буюрилган ҳадисларга биноан, унинг азони ва такбири ўртасида намоз ўқилмайди. Шомнинг азони ва такбири ўртасини уч қисқа оят ўқийдиган вақт миқдорида кутиб туриш билан ажратилади. Абу Айюб ал-Ансорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: “Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтдилар: “
Умматларим, модомики шом намозини юлдузлар чиқиб кетгунча кечиктирмаса, доим яхшиликда бўладилар
”, дейилади. Шомнинг азони билан такбири ўртасини (нафл) намоз билан бўлиш шомнинг фарзини кечиктириш ҳисобланади (“Бадоиъус-саноиъ” китоби).
Улуғ мужтаҳидлар Имом Абу Ҳанифа, Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадлар (раҳимаҳумуллоҳ)дан бирорталари шомдан аввал нафл намози ўқилади, демаганлар.
Шунинг учун ҳанафий мазҳабининг мўътабар фиқҳий манбалари: “Мабсут”, “Ҳидоя” “Бадоиъ”, “Иноя”, “Фатҳул қадир”, “Канзуд-дақоиқ”, “Ал-Мухтор лил-фатво”, “Баҳрур-роиқ”, “Ихтиёр”, “Мухтасар”, “Фатҳу бобил иноя”, “Дуррул мухтор”, “Раддул муҳтор” ва бошқа китобларда беш вақт намознинг азони ва такбири ўртасида бироз муддат ўтириш борлиги, фақат шом азонидан кейин ўтириш йўқлиги, балки қисқа уч оят миқдори ўтгунча кутиб, кейин такбир айтилиши баён қилинган.
Мазҳабимизнинг забардаст олимларидан бири, мужтаҳидлик даражасига етган Имом Таҳовий раҳимаҳуллоҳ ҳадиснинг зоҳирига қараладиган бўлса (яъни, ҳадиси шарифда азон ва такбир дейилмаган, балки икки азон дейилган), ҳар икки азон ўртасида албатта, намоз бўлишини айтиб, шомдан аввал нафл ўқилмасада, бу ҳадисга амал қилинган бўлади, дейдилар (Чунки икки азон: шом ва хуфтон азони ўртасида албатта, фарз ва нафл намозлар бор). Кейин саҳоба ва тобеъинлар ичида ҳам бу ҳадиси шарифга амал қилиш турлича бўлгани ҳақидаги ривоятларни келтирганлар (“Шарҳу маонил осор” китоби).
Имом Нававий “Ал-Мажмуъ шарҳул муҳаззаб” китобида Шофеъий мазҳабини баён қилиб, беш вақт намозда азон ва такбир ўртасини жамоат йиғилгудек вақт ўтириш билан ажратилиши, лекин вақт зиқ бўлгани учун шомда бундай қилинмаслигини айтганлар.
Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг сўзлари бошимиз тожидир. Лекин ҳадиси шарифларга мукаммал амал қилиш маълум бир ҳадисни билиб, унинг зоҳирий ҳукмига амал қилиш билан бўлмайди. Балки у киши бир мавзудаги ҳамма ҳадисларни жамлай олиши, ҳадиснинг айтилиш сабабини билиши, уларни саҳиҳ ва саҳиҳ бўлмаганларини, носих ва мансухларини, умумий ва хос ҳамда бошқа жиҳатларни саралай билиши ва улардан ҳукм олиш учун эса ижтиҳод даражасига етган бўлиши керак. Ижтиҳод даражасига етмаган бўлса, ишни ўз усталарига қўйиб берсин, одамларни тўғри йўлдан чалғитмасин. Зеро мужтаҳид уламоларимиз ҳадисларни билиш, тушуниш ва ҳукм олишда бошқалардан устундир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvo uz).
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸
Ибодат Масалалари
🔸
ЯНГИ ҚУРИЛАЁТГАН УЙЛАР САВДОСИ
#савдо
❓
САВОЛ
: Ҳозирги кунда янги қурилаётган уйларга тўлов қилиб сотиб олаётган харидор уйни қабул қилмасдан туриб, уни сотиши мумкинми?
💬
ЖАВОБ
:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Харидор тўлов қилган уйини қурувчидан тўлиқ қабул қилиб олмасдан туриб, сотиши мумкин эмас. Чунки унга берилиши керак бўлган уй ҳали қурилмаган бўлса, йўқ нарсани сотган бўлади. Қурилган, лекин харидорга топширилмаган бўлса, мулкида бўлмаган нарсани сотган бўлади. Ислом шариатига кўра йўқ нарсани ҳам, мулкида бўлмаган нарсани ҳам сотиш тақиқланади. Шу боис харидор уйни қурувчидан тўлиқ қўлга киритгандан кейингина сотиши мумкин бўлади.
Шундай бўлсада, ҳозирги кунда ислом молияси соҳасида параллел истисноъ деб аталаётган амалиёт орқали ушбу савдони жоиз қилиш мумкин. Лекин бу бироз мураккаб амалиёт ҳисобланади. Шунинг учун бу йўл билан олди-сотди қилмоқчи бўлганлар мазкур савдо турини яхши биладиган мутахассисга бевосита учрашиб, масалани тўлиқ билиб олгандан кейин қилишлари лозимдир. Акс ҳолда юқорида айтилган тақиқланган ишни қилиб қўяди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvo uz).
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸
Ибодат Масалалари
🔸