Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Nurulloh Muhammad Raufxon

nurulloh_muhammad_raufxon
Yozuvchi Nurulloh Muhammad Raufxon kanali Kitoblar: "Bu kunlar" - https://disk.yandex.com.tr/d/Jymot9Vc3NJatJ "Besh kun" - https://disk.yandex.com.tr/i/xNbcZSdGePd65A
Subscribers
2 670
24 hours
-4
30 days
-48
Post views
2 173
ER
81,39%
Posts (30d)
5
Characters in post
934
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Politics
Audience gender
Male
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Government & Public Sector
Summary
September 11, 16:51
Media unavailable
1
Show in Telegram

Кўчдик. Лекин ҳали жойлашмадик.

September 03, 16:21
Media unavailable
1
Show in Telegram

Қонхўр, бола қотили, тинч аҳоли қотили, Ғазо бўлгасини кулини кўкка совурган босқинчи, фашист, ўта радикал сионист, инсоният жиноятчиси, Ислом ва араб душмани бўлган одамсифат иблис Ғазо тупроқларига қонли оёғини босган бўлса, унга нисбатан "ташриф буюрди" феълини ишлатиб бўладими?! Келиши бир юртга шараф берган азиз меҳмонга нисбатан ишлатилмайдими бу бирикма?! Журналистларимиз шу қадар саводсиз, шу қадар фаросатсизми?! Маффкуравий кураш нима эканини билмайдиган, қотил билан азиз меҳмоннинг фарқига бормайдиган журналистларни соғлом мафкурачи деса бўладими?!

August 31, 13:34

Ўйлаб қарасам, дунёда тўла мустақил давлат йўқ экан. Ҳар бир давлатнинг эрки-ҳуқуқи қайсидир маънода ва қанчадир миқдорда бошқа давлатлар қўлида бўларкан. Майда ва кучсиз давлатларни қўйинг, ҳатто АҚШ, Ўрисия, Хитой каби буюк ва кучли давлатларни ҳам юз фойиз мустақил, ўз эрки ўз қўлида деб бўлмайди.
Масалан, АҚШ айниқса ташқи сиёсатда жимитдай "исроил"нинг етовида юради. Ёки, аксинча, "исроил" ўзи ҳам бошқа жиҳатдан АҚШга қарам. Айниқса, ҳарбий соҳада.
Шунингдек, Ўрисия ҳам тўла мустақил эмас. Ютубларда кўриб қоламан: жуҳуд таҳлилчилар Ўрисияни "исроил" манфаатига ишлайдиган давлат деб таърифлашади.
Хитой гарчи тузуми коммунистик мафкурага асосланган бўлса-да, иқтисодий сиёсатда ҳар бир қадамда капиталистик оламнинг йирик ширкатлари кайфияти билан ҳисоблашишга мажбур.
Йирикларнинг аҳволи бундай бўлгач, майдалардан катта нарса талаб қилиб бўлмайди, албатта. Туяни шамол учирса, эчкини осмонда кўр, деганларидек.
Шундай экан, Ўзбекистонимизнинг мустақиллиги даражаси анча пастлиги тушунарли ҳолдир. Биз жануби-шарқда Хитой, шимолда Ўрисия, олис ғарбда Амрика сингари бутунисича ютаман деб турган учта йирик аждарҳо қаршисида турибмиз. Асосий вазифамиз уларни ағдариш эмас, уларга ем бўлмасликдир. Ҳатто бир қисм мустақиллигимизни қурбон қилиш эвазига бўлса ҳам.
Халқимизда доно бир дуо бор: "Борига шукр!" дейди.
Борига шукр. Шунга ҳам шукр. Мустақиллик байрамларинг қутлуғ бўлсин, дўстларим!

August 31, 10:10

То том маънода адолатли жамият қурилмагунича мустақилликдай шавкатли байрам ҳам элга росмана татимайди.
Адолатли жамиятни бирданига қуриб бўлмайди, албатта. Илк босқичи айбларни тан олиш, ижтимоий ҳақиқатни тиклаш бўлади.
Хоссатан, мустақиллик учун кураш тарихи ва унга эришиш масаласи жонажон Ўзбекистонимизда ҳалига довур адолат билан ҳал этилмади. Биринчи иқтидор ёзиб кетган ёлғон тарих ва ёлғон талқинлар таъсиридан бугунгача қутулолганимиз йўқ.
Ҳолбуки, шу масала ётиғи билан ижобий ҳал этилса, ишонинглар:
а) давлатимизнинг юзи ёруғ бўлади;
б) халқимизнинг чиройи очилади;
в) юртимиз эркин нафас ола бошлайди;
г) давлат билан жамият бир бўлиб, ҳар қандай қийинчиликни биргаликда ошиб ўтадиган бўлади!
д) ҳозирда жамият билан давлат орасида яширин тарзда бор бўлган ва 35 йилдан бери яшаб, тобора чуқурлашиб кетаётган ўзора ТУШУНМОВЧИЛИК (юмшоқ қилиб айтганда), ўзора ЁТСИРАШ каби ёқимсиз ҳолатлар ўртадан кўтарилади.
Бу натижаларга эришиш учун кечиктирмасдан, биринчи галда:
1. Мустақиллик учун ҳақиқатда курашган зиёлилар, олимлар, ижтимоий фаоллар, "Бирлик" халқ ҳаракати, "Эрк" партияси, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ва бошқа қатор ташкилотлар хизмати тан олиниши, тарих дарсликларига киритилиши, халқимизга 80 — 90-йиллар воқеалари тўғри тушунтирилиши керак.
2. Биринчи иқтидор чинакам фидойиларга ағдарган айблар олиб ташланиши, ҳақсиз қораланган ва қамалганлар тўла ва узил-кесил оқланиши, юртни ташлаб чиқиб кетишга мажбур бўлганлар қайтиб келиши, мустақиллик неъматларидан бирдай баҳраманд қилиниши шарт.
Шунда биз тарихни тўғри битган, жамиятда чинакам адолатни ўрнатган бўламиз.

August 29, 16:53

Мустақиллик байрами билан бутун халқимизни чин юракдан қутлайман!
Афсус, биринчи иқтидор том маънодаги мустақилликка элтадиган йўлни тутмади, орзуларимизни армонга айлантириб, янглиш бир ўзанга солиб юборди, натижада қилаётган ишларимиз ҳозирда ҳам жа унақа кўнгилдагидек кетмаётибди.
Лекин, шундай бўлса-да, бугунги ҳолатимиз қулликда кечирган юз йигирма беш йиллик ҳолатимиздан ЯХШИдир! Мустақиллик барибир ЯХШИ ҳодиса!
Энди навбатдаги вазифамиз яримталикдан бутунликка, юзакиликдан чинакамликка, чалаликдан тўкисликка эришиш, нафақат сўзда, балки ижтимоий, маънавий соҳаларда (Тил, Тарих, Дунёқараш, Ички ва Ташқи сиёсат) бобларида ҳам тўлақонли мустақилликни ўрнатиш бўлиши керак. Шундагина юртни ҳартомонлама оёққа турғаза оламиз.

August 07, 14:46
Media unavailable
4
Show in Telegram

Саудия Арабистони валиаҳди Муҳаммад бин Салмон, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Маккада уч томонлама Мудофаа келишувини имзолагандан сўнг Масжидул Ҳаромда жума намозини адо этди.
Манба:
Yenisafak.com
@SolievAziz

August 05, 13:51

Кимлардир муттасил равишда каналимга бузуқи нарсалар билан ҳужум қиляпти. Кўрган заҳотим ўчиряпман, ўзини асфалисофилинга юборяпман. Олти марта ўчирдим, бошқа ном билан яна юборяпти. Эҳтиёт бўлинглар, очманглар. У ифлосга Оллоҳ кифоя қилсин!

July 30, 18:10

Ниҳоят, ўн кун деганда телеграм каналим қайта ишга тушди!
Палакат бўлиб, тилпоним сувга чўкиб ўлди. Қутқариб қолармиканмиз деб уста дўхтирига чопдик. Жонлантириш бўлимида нақ олти кун ётди. Тирилмади. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.
Охири тақдирга тан бериб, янги тилпон олишга мажбур бўлдим.
Ўғлим у ёқ-бу ёғини чуқилаб, ҳозиргина ҳаётга улаб берди, Оллоҳга шукр.

July 16, 07:20

Манқуртнинг биринчи сифати — тарихий хотираси ўчган бўлади.
Мустамлакачилар маҳаллий халқларни ўзига тўла бўйинсундириш учун ишни уларнинг тарихий хотирасини ўчиришдан бошлаши шундан.
Миллат ўзлигини сақласа, у ҳеч қачон ётларга бўйин сунмайди. Ватанни бой берса ҳам, юрагини сақлаб қолади ва қулликка ҳеч қачон рози бўлмайди.
Ўзликнинг ўзаги эса тарихий хотирадир. Тарихий хотира ҳатто ўзликнинг ўзидир.
Чор Ўрисияси ва ўрис-совет босқинчилари муттасил тарихимизни бизга қора кўрсатиш, ўзларини эса оқ кўрсатиш билан шуғулланди ва халқимизнинг катта бир тоифасини ўзликдан узиб манқуртлаштиришга эришди.
Ислом Каримов бошлиқ биринчи иқтидор эса, Чор ўрислари ва совет коммунист ўрислари бошлаган ва охирига етказа олмаган ишларни охирига етказди. "Мулоқот" жўрналида эълон қилинган суҳбатида Ислом Каримов гарчи тарихий хотира масаласида жиддий гаплар айтган бўлса-да, амалда манқуртларча сиёсати билан тарихий хотирани оёғини осмондан келтириб ташлади.
Битта мисол. Эски шаҳарда буюк тарихий "Турон" кутубхонаси бўларди. У ерда ўз оти билан мусулмон Туронининг руҳи бор эди. Бу руҳ қандай шаклланган десангиз, чунки ўрис истилосидан кейин уйғонган маҳаллий миллат гуллари айни шу "Турон"да тўпланиб ("Чиғатой гурунги"), миллат, халқ, ватан, давлат тақдири устида бош қотиришган, юрак-юракдан қайғуришган, узун-узун суҳбатлар қуришган ҳамда келгуси авлодларга мустамлакадан қутилиш ва юксалиш йўл-йўриқларини кўрсатиб кетишган. Ўзини билган, ўзлигини сақлаган миллат бундай қутлуғ маконни кўз қорачўғидек асраши, келгуси авлодларга соғ-омон ўтказиши керак. Аслида нима бўлди? "Турон" кутубхонаси ерлашган кўчани тўла сақлаб қолиш ўрнига, шахсан Ислом Каримов ва унинг қизи Гулнора Каримова бошчилигидаги коммунист зеҳниятли манқуртлар у кутубхонани таги-туги билан қўпорди, кўча-пўчаси билан бирга ер билан битта қилиб, Эски Жўва бозорига қўшиб юборди!
Энди у ерни, у маконни, у руҳни ҳеч қачон тиклаб ҳам, ўрнига келтириб ҳам бўлмайди!
Тарихий хотира мана шундай ўчирилади. Ва ўчирилди ҳам!
Яқинда собиқ ДХҚ (КГБ) биносининг йўқ қилиниши ҳам шу хил манқуртлаштиришнинг бир кўринишидир. Совет ўзининг жиноятлари изини шу тариқа ўчирди ҳисоб. Бу ишнинг тепасида ичимиздаги ўриспараст, ўрисияпараст тоифалар турганидан тахмин қилсак бўладики, кечаги СССРнинг тўғридан-тўғри вориси бўлмиш бугунги Ўрисиянинг қонли қўли бордек бу ишда. Чунки СССРнинг жиноятлари босқинчи Ўрисиянинг жиноятидир.
Бугун энди Алишер Навоий номидаги Адабиёт музейи тугатилаётгани ҳақида гап чиқди. Жамоатчилик шов-шув кўтарганидан кейин Ўзбекистон ФА раҳбарияти шоша-пиша гўё тушунтириш бергандек бўлди, аммо бу тушунтириш қайтага баттар саволларни кўпайтирди:
1. Агар музейни янги бинога кўчириш олдиндан режаланган бўлса, нимага бошда шу айтилмади? Вазирлар Маҳкамасининг қарори қани?
2. Янги бино тўла битганидан кейин кўчирилса бўлмасмиди?
3. Бебаҳо адабий-маънавий бойлик (янги бино битгунича) архивга мосланмаган турли ерларда сақланадими ҳеч жаҳонда? Қанақа калладан чиқди бунақа таклиф?
4. Қурилаётган бино Янги Тошкент ҳудудида эмиш. У ер қанақа ер бўлишини ҳозир билиб бўлмайди. Ҳатто "Манқуртистон" бўлмаса эди деган хавотир ҳам бор. Аксинча, музей Шайхонтоҳур туманида, Алишер Навоий кўчасида, Эски Тошкент руҳи ҳарҳолда сақланган ҳудудда, эски тошкентликлар яшаётган бўлгада қолгани тарихийлик, ўтмишга боғлилик нуқтаи назаридан тўғри бўлмасмиди?!
Ва ҳоказо.
Бунақа нозик масалаларни тарихий хотира, ўзлик, миллий руҳ нима эканини унча билмайдиганлар ўз бошларича ҳал қилавермасалар, жамоатчилик фикри билан ҳисоблашсалар, керак бўлса, "Э-э, бунақа гаплар борми? Бу ёғини ҳисобга олмабмиз!" деб янглиш қарорларини ўзгартирсалар яхши бўларди.

July 15, 14:17

1992 йили Маккаи мукарраманинг Мино водийсида кўзим билан кўрган эдим: ҳажга ўз йўли билан келган ва очиқ ҳавода қўлбола чодирчаларда яшайдиган африқолик оилалар қуёшда қизиб ётган харсанг тошларнинг силлиқ юзаларида юпқа-юпқа нон, гўшт ёпиштириб пиширишарди. Ўша йили ҳаж мавсуми апрел-мой ойларига тўғри келган, ҳарорат сояда 56 даражагача (ўзимиз ўлчаганмиз) чиққан.
Шу кунларда Ўзбекистонда ҳам ҳарорат Арабистондагидан оз эмас. Тошларга нон ёпсак нон, эт ёпсак эт пишади! Ан-ниқ пишади!!! Бир синаб кўрайликмикан-а?