Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

ODAMLAR ORASIDA

odamlar_orasida2

🥀
Samimiyat sog’inganlar
🥀

Subscribers
754
Post views
389
ER
50,27%
Posts
1 827
October 29, 03:05
Media unavailable
1
Show in Telegram

Insonim Hasan
Mehribon doʻstim, akamjonim Hasan,
Ham qarindosh, ham qadrdonim Hasan.
Xoʻp samimiy, begʻubor-u benazir,
Sohibi xulqi hasan, jonim Hasan.
Aqli ilm-u maʼrifat oshuftasi,
Fikri irfon, qalbi Qurʼonim Hasan.
Jonima koʻrsa musibat nayzasin,
Turguchi yonimda qalqonim Hasan.
Ismidan zotiga nisbat onchakim,
Muhsin-u hasson-u ehsonim Hasan.
Volidaynimdan tabarruk yodgor,
Ustixonim, goʻshtim-u qonim Hasan.
Yo Ilohiy, ber unga umri fuzun,
Ofiyat, izzat, sharaf-shonim Hasan.
To Hasan boʻlmay Husayn topmas vujud,
Hoy-u siyn-u nunim, insonim Hasan.
Husaynxon Yahyo Abdulmajid
21.10.2025
Istanbul
Sinvonim* Husayn
Mushfiqim, ulfat, ukamjonim Husayn,
Chin qorindoshim, jigarjonim Husayn.
Gar tilovat etsa, koʻngillar asir,
Aylasa inshod, xushxonim Husayn.
Soʻzlasa, dillar erib, vijdon turar,
Ul masihanfos suxandonim Husayn.
Vaʼzi aql-u ruhga zoʻr ozuqadir,
Koʻzga nur-u, dilga darmonim Husayn.
Totdi yoshlikdan necha dard-u alam,
Misli Ayyub dardga polvonim Husayn.
Qalbi yonmish doimo Haq ishqida,
Boʻldi elga shamsi tobonim Husayn.
Boʻyla oʻngi ichida, botinparast,
Sidq-u siddiq, mehri pinhonim Husayn.
Bitsa ashʼor, boʻysunar vazn-u aruz,
Sursa barmoq, sheri davronim Husayn.
Fiqh-u tafsir-u hadis, ilmi suluk,
Fors, arab tilga bilimdonim Husayn.
Yoʻq akam, oʻtmish otam, ketmish onam,
Mahv etibdir barcha armonim Husayn.
«Yo»si tasgʻirdan emas, taʼzim uchun,
Oxir-u sobiq Sulaymonim Husayn.
Soʻzlasam vasfin tamom, topmas tamom,
Boʻlgusi eng yaxshi dostonim — «Husayn».
Yo Rab, et umrin uzun, jismin butun,
To abad boʻlsin mening yonim Husayn.
Jonim ul «yo»i xitobidan tirik,
Olsa, illo olgusi jonim Husayn.
Bu Hasan boʻlmish Husayn birlan butun,
Xon-u monim, juft-u sinvonim Husayn.
Hasanxon Yahyo Abdulmajid
28.10.2025
AQSH
Izoh:
«Sinvon» bir ildizdan chiqqan ikkita xurmo daraxti. U aka-uka, tugʻishgan, oʻxshash, monand maʼnolarini anglatadi. Soʻzning tuzilishi ikkilik siygʻasiga monand boʻlgani bois, asli bir boʻlib, bir-birini tutib, toʻldirib turgan egiz, juft, oʻxshash narsalarga ishlatiladi.  Bu soʻz Qurʼoni karimda kelgani bilan ham ahamiyatli.
@hasanhusayn

October 27, 02:57

Саудиялик бир шифокор аёл шундай ҳикоя қилади :« Кунларда бирида, менинг қабулимга ёшлари чамаси 30даги бир эркак келди. Уни Муҳаммад деб чақиришар эди.
Муҳаммад ҳонамга кириб келар экан у қўли билан ҳуддики қўйиб юборса қочиб кетгудек, маҳкам ушлаб олган бир аёл билан кириб келди. Аёл бошидаги рўмолни гоҳ ерга улоқтирар, гоҳи уни ердан олар эди. Уни ушлаб турган эркакни эса қўларини жарохатлаб яралар, юзига эса туфирар эди. Бундай ҳолга эркак эса жимгина табассум қилишлик билан жавоб қайтарар эди.
Аёл хонага кирар экан рўмолини хона бўйлаб улоқтирар, ҳуддики мажнун каби қаттиқ қаттиқ кулар эди.
Мажнун аёл Шифокорни столини атрофида гир айлана юра бошлайд бунга таажжубланган шифокор Муҳаммаддан« бу аёл ким бўлади сизга? Нега ўзини бундай тутяпди?» дея савол беради.
Муҳаммад: «Бу менинг ОНАМ!»
Шифокор: «Онангизга нима бўлган?»
Муҳаммад : «Онам туғулганидан ақлан ожиздир!»
Шифокор: « Қандай у сизни дунёга келтирган?»
Муҳаммад: «Бобом онамга Аллоҳ ўғил фарзанд берсин деб отамга турмуштга берган. Отам бир йилга яқин яшаб онамни ташлаб кетган. Кейн эса онам менга ҳомиладор бўлиб мени дунёга келтирди. Мана қариб ўн ёшларим чамаси онамга ўзим ғамҳўрлик қилиб келаман. Онам учун ўзим таом таёрлайман. Онамни йўқатиб қўйишдан қўрқиб уйқига ётадиган бўлсам онамни оёғига бирон-бир арқон билан ўзимга боғлаб олар эдим.
Шифокор: «Нима учун уни бирга олиб келдинг?»
Муҳаммад: «Онамни қанд ҳамда босим касалликлари бор шу сабаб доим ўзим билан олиб юраман»
Шу топда мажнун она кулган ҳолда: «Мени доримни бер!» дея баланд овозда гапиради.
Муҳаммад эса онасига яна кулиб : «Мана олинг!» дея дорисини узатади. Онаси эса Муҳаммадни юзига туфириб юборади Муҳаммад эса юзида табассум ила юзидаги туфикларни артади.
Шундан сўнг шифокор аёл Муҳаммаддан: « Онанг сени онанг экалигини биладими?» деб сўрайди.
Муҳммад: «Аллоҳга қасамки мен уни ўғили экалигимни билмайди! Бироқ мени яратган Зот унинг ўғли экалигимни у эса мени онам экалигини билади!»
Шундан сўнг мажнун она ойнаи жахонда муқаддас Маккани кўриб қолиб ўғлига қараб: «сен каззоб бола мени алдадинг! Нега мени ҳали ҳануз Маккага олиб бормадинг?» деб гапира кетади.
Муҳаммад: «Эй Онажоним! Пайшанба куни теб айтгандимку мен сизга, бирга пайшанба куни борамиз дегандим!» дея таъкитлайди.
Буни кўрган шифокор: « ия, қанақаси? Аҳир шунча ташвишларинг бўла туриб онагни Маккага ҳам олиб борасанамми ҳали?»
Муҳаммад: «Онам қачон Маккага боргилари келса албатта олиб бораман. Мен ҳар бир нарсага қодир бўлиб турганимда онамни нимагадир орзуманд бўлишларини истамайман. Чунки мен соғман, қўлимдан ҳамма иш келади шу сабаб онамни ҳар бир оғизларидан чиқадиган нарсаларини муҳаё қилишга харакат қиламан» дея жавоб қилади.
Муҳаммад мажнун онаси билан шифокорни хонасидан чиққач, шифокор хона эшигини маҳкам беркитиб олиб, қаттиқ ҳўрсиниб йиғлай бошлайди.
У шундай дейди: «мен ота-онага яхшилик қилиш кераклигини билар эдим, аммо ўз ўғлини борлигини билмайдиган онага ва қолаверса онаси деб бошқа ишларни ташлаб қўйган, токи Аллоҳ буларни ажратмагунича умрини шу мажнун, ақлан заиф бўлган онаси учун баҳшида этган, ҳаттоки ақлан заифлар касал хонасига топшириб юбормаган бу фарзанд ЖАННАТнинг дарвозасини дунё матоҳига алишмаганлигини кўришлик бу улкан мўжизадир.» деб шифокор аёл ҳикоясини якунлайди.
Ё Робб! Бизни ўз раҳматингдан йироқлатма! Ҳатоларимиз дўзахда азобланишимизга етгучидир шундай бўлсада сенинг РАҲМАТИНГДАН УМИДВОРМИЗ...
🤲
«Эй, Раббимиз! Ҳисоб-китоб қилинадиган (қиёмат) куни мени, ота-онамни ва (барча) мўминларни мағфират қилгин!» (Иброҳим сураси, 41-оят).
https://t.me/odamlar_orasida2

October 25, 06:19
Media unavailable
1
Show in Telegram

#аёлларга_айтар_сўзларим
...
Ғийбатдан тийилинг, бунинг гуноҳи оғирдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
“Меърож кечаси бир тўда инсонларни кўрдим, тирноқлари билан юзларини тимдалар, ифлос нарсалар ейишарди. Жаброилдан «Булар ким?” деб сўрадим.
“Булар дунёда инсонларнинг гўштини еганлар, ғийбат қилганлардир!” деди».

October 22, 06:22

"Бир мухтож қизини турмушга бераяпти, ёрдам керак"
Мухтождан сўралди:
- хўш, нима ёрдам керак?
- "10 - 15 та куйлак, 5 хил туфли, 10 комплект постелний беля, 1 комплект тилло узук ва сирға, бир нечта кўрпалик, ўнта кўрпачалик ва 15 тача ёстиқ ва болиш ёстиқлар, куёвга ва қудага бошдан оёқ сарпо, халққа 50 кило ош тарқатишга масаллиқлар ошпазлари билан бирга, 200 кишилик дастурхон учун бозорлик (эркак меҳмонларга), ва яна 200 кишилик аёл меҳмонлар учун дастурхон учун бозорликлар, ўзимга (қизнинг онасига) уч сидра бошдан - оёқ кийимлар, ҳа энди тўйда камчиликлар чиқиб қолса сизни безовта қилмаслик учун ўн миллион сўм пул берсангиз бўлди, ҳозирча шу, ҳа айтгандай, қизимни дугоналари учун қиз базминиям ҳисобини олмабман, шуниям қўшиб қўйинг.
- узр, жаа катта "қайнаб" юбормаяпсизми синглим? Ахир сизни бева эканингизни, хақдор оила эканингизни куёв тараф билгани учун "келин тарафдан ҳеч нарса керакмас, уч - тўртта куйлаги билан олиб келаверамиз, тўй маросиминиям тўйхонада ўзимиз ўтказиб берамиз" дейишдику?
- вой, мани қизим жувонмидики шундоқ олиб кетишса, қизим дугоналарини олдида ўксиб қолишини хохламайман, қолаверса мени ҳам қариндошларим ва дўсту - душманларим олдида хижолат бўлгим келмайди, мендаям орзу - ҳавас деган нарса бор, эрим ўлган бўлса биз тирик одамлармизку ахир.Ҳамма нарсани куёв тараф қилиб берса қизим ўша хонадонда бир умр ўксиб тили қисиқ бўлиб яшашини хохламайман. Интернетда кўраяпман, қанча мухтожларни тўйини халқ бирлашиб чиройли қилиб ўтказиб бераяптику. Кўпчиликка битта тўйни ўтказиш ҳеч нарсамаску.
- узр, сизга "ҳеч нарсамас"дир, аммо ҳозирда бемор мухтожлар кўп, боқувчисини йўқотган, қарамоғида 2 - 3 - 4 нафарлаб ёш болалари бор аммо оддий рўзғорликка ҳам қодир бўлмаган оилалар турганда сизни тўйингиз учун одамлардан пул сўраш ғалати эмасми?
- сиз эълон бериб қўяверинг, пул тўпланиб қолар, ахир сизга ҳамма ишонадику, сиздан битта хайрия эълон қўйиб беришни сўраяпман холос.
- йўқ, айнан кўпчилик менга ишонгани учун ҳам бундай эълонни қўймайман, қолаверса ҳозирда ўзим билган сизданда зарурий эҳтиёжманд оилалар борлигини ўзим кўриб - билиб туриб бундай эълонни қўймайман, хохласангиз фейсбукдан ўзингизга сахифа очиб бераман, ўзингиз сахифангизда халққа мурожаат қилиб эълон қўйинг.
- ээ, йўғее, мени ҳамма таниб қоладику, уяламан.
- яшшааанг, кўрдизми, уяласиз, мен ҳам уяламан. Узр, мени бошқа ишларим бор, саломат бўлинг.
Сухбат тугади.
П. С.
Бундай мурожаатлар кўп бўлиб туради, мен эса мурожаатчиларга қанча тушинтирсам ҳам тушунишни хохламай мендан хафа бўлиб қолишади, бу постни ёзишимдан мақсад сизларни ҳам шундай холатга қандай фикрда эканингизни билиш, балки мен бу мавзуда нотўғри жавоб бергандирман?
Фикр ва мулоҳазаларингизни изоҳларда ёзиб қолдирсангиз.
Muhammad Ikrom sahifalaridan
https://t.me/odamlar_orasida2

October 19, 18:28

Зайнаб уни кўриб:
Мусулмон бўлиб келдингизми? - деб сўради. (УМИД)
Қочиб келдим.
Мусулмон бўласизми? (ТАЛАБИДА ҚАТЪИЙ ТУРИШ)
Йўқ.
Қўрқманг. Холамнинг ўғли хуш келибдилар. Али ва Амоманинг отаси хуш келибдилар. (АЖРИМ ВА АДОЛАТ)
Пайғамбар алайҳиссалом бомдод намозига имомлик қилдилар. Намоз ўқиб бўлингач, масжиднинг охиридан бир овоз келди:
Мен Абу Ос ибн Рабиъни ўз ҳимоямга олдим.
Нимадир эшитгандек бўлдим, сизлар ҳам эшитдингларми?
дедилар Пайғамбар алайҳиссалом.
Ҳа, эй Аллоҳнинг пайғамбари, - дейишди саҳобалар.
Зайнаб деди:
Эй Аллоҳнинг пайғамбари, Абу Ос узоқдан келадиган бўлсам, холамнинг ўғли, яқиндан келадиган бўлсам, болаларимнинг отаси, мен уни ўз ҳимоямга олдим.
Пайғамбар алайҳиссалом ўринларидан туриб:
Эй одамлар, куёвимиздан ёмонлик кўрмаганмиз, рост гапирган, берган ваъдасига вафо қилган, маъқул кўрсангизлар, унга молини қайтариб бериб, шаҳрига қайтиб кетишига қўйиб беринглар, шундай қилишинглар менга ҳам ёқади, маъқул кўрмасангизлар, унинг масаласи сизларнинг қўлингизда, қандай ҳукм қилсангизлар ҳам сизларни айбламайман, - дедилар. (ШЎРО)
Молини қайтариб берамиз эй Аллоҳнинг пайғамбари, - дейишди одамлар. (АСКАРЛАР ОДОБИ)
Пайғамбар алайҳиссалом Зайнабга қараб:
Сен ҳимоянгга олган одамни биз ҳам ҳимоямизга олдик, - дедилар.
Кейин Зайнабнинг уйига бориб:
Зайнаб, уни яхшилаб меҳмон қил, ҳурматини жойига қўй, у холангнинг ўғли, болаларингнинг отаси, лекин унга яқинлашма, у сенга ҳалол эмас, - дедилар. (МЕҲРИБОНЛИК ВА ШАРИАТ)
- Хўп бўлади, отажон, - деди Зайнаб. (ИТОАТ)
Зайнаб уйга кириб, Абу Осга:
Бизни ташлаб кетиш сизга шунчалар осонми, ундан кўра мусулмон бўлиб, шу ерда қолавермайсизми? - деди. (МУҲАББАТ ВА УМИД)
Йўқ, - деди Абу Ос ва молини олиб, Маккага қайтиб кетди.
Маккага етиб келгач:
Эй одамлар, мана молинглар, менда яна бирон нарсанглар қолдими? - деб сўради. (ҲАЛОЛЛИК, ОМОНАТДОРЛИК)
Худо хайрингни берсин, жуда гўзал вафо қилдинг, - дейишди одамлар. (ТАБИИЙЛИК)
Ундай бўлса, гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг расулидир. (НЕЪМАТ)...
Бомдодда Мадинага кириб борди. Пайғамбар алайҳиссаломнинг олдиларига бориб:
Эй Аллоҳнинг пайғамбари, кеча мени ўз ҳимоянгизга олгандингиз, мана бугун ёнингизга келдим ва гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир ва сиз Аллоҳнинг расулидирсиз, - деди. (ЭНГ ГЎЗАЛ СУРАТДА ЯХШИЛИККА ЯХШИЛИК ҚАЙТАРИШ)
Кейин Пайғамбар алайҳиссаломдан, Зайнабнинг олдига қайтсам бўладими, деб сўради. Пайғамбар алайҳиссалом эса унинг қўлларидан тутиб, юр кетдик, дедилар. Зайнабнинг эшиги олдига келиб, эшикни қоқдилар ва:
Зайнаб, холангнинг ўғли яна келиб, яна қўлингни қайта сўраяпти, розимисан, - дедилар.
Зайнабнинг юзи қизарди ва табассум қилди. (ДОИМИЙ РОЗИЛИК)
Шу воқеадан бир йил ўтиб, Зайнаб оламдан ўтди...
Абу Ос шу қадар қаттиқ йиғладики, ҳатто одамлар Пайғамбар алайҳиссаломнинг ўзлари уни юпатганини кўришди. У шундай дерди:
Аллоҳга қасамки, эй Аллоҳнинг пайғамбари, Зайнабсиз яшай олмайман, тоқатим етмайди. (УМР ЙЎЛДОШИ)
Зайнаб ўлимидан бир йил ўтиб, у ҳам вафот этди.

October 19, 18:28

(Ушбу қиссани қайта қайта ўқиб ҳақиқий муҳаббат лаззатини тотгандек бўламан)
БИР МУҲАББАТ ҚИССАСИ
Абу Ос Пайғамбар алайҳиссалом пайғамбар бўлишларидан олдин олдиларига бориб, катта қизлари Зайнабнинг қўлини сўради. (ОДОБ)
Унга Пайғамбар алайҳиссалом:
Ўзидан рухсат олмагунимча бу ишни қилмайман, - дедилар. (ШАРИАТ)
Пайғамбар алайҳисслом Зайнабга:
Холангнинг ўғли қўлингни сўраяпти, унга тегасанми? - дедилар.
Зайнабнинг юзлари қизарди ва табассум қилди. (ҲАЁ)
Пайғамбар алайҳиссалом қизлари Зайнабни Абу Осга узатдилар. Шу билан бир муҳаббат қиссаси бошланди. Улардан Али ва Амома дунёга келди.
Кейин бир катта муаммо пайдо бўлди. (ЭЪТИҚОД)
Пайғамбар алайҳиссалом пайғамбар бўлиб юборилдилар. Абу Ос сафарда эди. Сафардан қайтганида хотини Зайнаб мусулмон бўлган эди. Зайнаб унга:
Муҳим янгилик бор, - деди. Абу Ос ўрнидан туриб, чиқиб кетди. (ЭҲТИРОМ)
Зайнаб даҳшатга тушиб, унинг ортидан борди ва деди:
Отам пайғамбар бўлиб юборилди ва мен мусулмон бўлдим.
Олдин менга айтиб, кейин бўлмабсан-да...
Мен отамни ёлғончига чиқара олмайман-ку. Отам ҳеч қачон ёлғон гапирмаган. У ростгўй ва ҳалол одам. Бир ўзим эмас, онам, ака-укаларим, амакиваччам (Али ибн Абу Толиб) ҳам, аммангизнинг ўғли (Усмон ибн Аффон) ҳам, дўстингиз (Абу Бакр Сиддиқ) ҳам мусулмон бўлишган.
- Лекин мен одамлар, хотинини рози қилиш учун қавмидан юз ўгирди ва ота-боболарига куфр келтирди, дейишларини истамайман. Айни пайтда отангни ҳам айбламайман. Тўғри тушунасан ва узримни қабул қиласан, деб умид қиламан. (КЕЛИШУВ)
Сизни мен тушунмасам, ким тушунади? (Сизни тушунмай ўлибманми?) Лекин мен сизнинг завжангизман. То ҳақиқатни тан олишга қодир бўлгунингизга қадар сизнинг ёрдамчингиз бўлиб қолавераман. (ОҚИЛАЛИК ВА ҒАМХЎРЛИК)
Зайнаб шу сўзига 20 йил вафо қилди... 20 йил!!!
(АЛЛОҲ УЧУН САБР ҚИЛИШ)
Ҳижрат пайтида ҳам Абу Ос ҳали Исломга кирмаганди. Зайнаб Пайғамбар алайҳиссаломнинг олдиларига бориб:
- Эрим билан қолишимга рухсат беринг, - деди. (МУҲАББАТ)
Пайғамбар алайҳиссалом рухсат бердилар. (МЕҲРИБОНЛИК)
Бадр ғазоти. Абу Ос урушга Қурайш сафида чиқди. Эр отага қарши урушади. Бағри қон Зайнаб йиғлаб-йиғлаб, шундай дуо қиларди:
Аллоҳим, отамни йўқотиб қўйишдан ҳам, боламнинг етим бўлиб қолишидан ҳам қўрқаман. Шундай кун келишини бошимга солма! (ҲАЙРАТ ВА УМИД)
Абу Ос Бадр жангида асир тушади. Зайнаб отасининг ғалабасидан қувониб, Аллоҳга сажда ва шукр қилади. Эрининг асир тушганини эшитиб, уни қутқариб олишни ўйлайди. (ОҚИЛАЛИК ВА УЗОҚНИ КЎРА БИЛИШ)
Эрини қутқариб олишга онасидан қолган бўйнидаги тақинчоқдан бошқа нарсаси йўқ эди. Ўша тақинчоқни Абу Оснинг укасидан бериб юборди. Пайғамбар алайҳиссалом асирларни фидясини олиб қўйиб юбораётганди. Хадича онамизнинг тақинчоқларига кўзи тушиб:
Бу кимнинг фидяси? - деб сўрадилар.
Абу Ос ибн Рабиъники, - деб жавоб беришди. Пайғамбар алайҳиссалом йиғладилар ва:
Бу Хадичанинг тақинчоғи эди, - дедилар. (ВАФО)
Кейин ўринларидан туриб:
Эй одамлар, куёвимиздан ҳеч ёмонлик кўрмагандик, уни шундоқ қўйиб юборсам майлими? - дедилар. Ҳамма:
Ҳа, эй Аллоҳнинг пайғамбари, - дея жавоб қайтарди. (АСКАРЛАР ОДОБИ)
Пайғамбар алайҳиссалом унга тақинчоқни бера туриб:
Зайнабга тайинла, онаси Хадичанинг шодасини эҳтиёт қилсин, - дедилар. (КОФИР БЎЛСА ҲАМ УНИНГ ХУЛҚИГА ИШОНЧ БИЛДИРИШ)
Кейин Абу Осга, сенга бир сирни айтай, дея уни бир чеккага тортдилар-да:
Эй Абу Ос, Аллоҳ менга муслимани кофирдан ажратишни буюрди, қизимни ўзимга қайтариб юборасанми? - дедилар.
Хўп, - деди Абу Ос. (ЭРКАКЛИК)
Зайнаб Абу Осни Макка остонасида кутиб олди. Абу Ос унга:
Мен кетаман, - деди.
Қаерга?
Мен эмас, сен отангнинг олдига кетасан. (ВАЪДАГА ВАФО)
Нима учун?
Иккимизни бир-биримиздан ажратиш учун. Бор, отангнинг олдига кет.
Сиз ҳам мусулмон бўлиб, мен билан бирга кетмайсизми? Йўқ.
Зайнаб ўғли ва қизини олиб, Мадинага кетди. (ИТОАТ)
Олти йил совчилар кети узилмади. Эрининг келишини умид қилиб, ҳаммасига рад жавобини берди. (ВАФО)
Олти йилдан кейин Абу Ос бир карвон билан Маккадан Шомга сафар қилди. Йўлда бир қанча саҳобаларга дуч келди ва карвонини йўқотиб қўйди.
Бомдоддан сал олдинроқ Зайнабнинг уйи ёнига келди ва эшикни қоқди.

October 19, 04:34
Media unavailable
2
Show in Telegram

Бепул араб тили курси бошланишига
1️⃣
кун қолди
Араб тилини ўрганишни орзу қилганмисиз?
🚀
Сизни на
пулингиз
, на
вақтингиз
тўса олади, сабаби дарслар бепул ва ёзиб олиниб каналга жойлаб борилади!
Шу билан биргаликда дарсни мустаҳкамловчи тестлар ва қўлланмалар ҳам юбориб борилади.
🎓
Устозни дарс беришда малакалари юқори бўлганлиги сабаб
содда тилда
,
қиёсий шакл
уйғунлигида тушунтириб борадилар.
Бу услуб эса сизни ёши катта бўлишингизга қарамай
мавзуларни осон ўзлаштиришингиз имкониятини яратади.
🚀
Сизни
бепоён илмлар кутмоқда барчасига биргаликда гувоҳ бўласиз.
Дарсларни ўтказиб юбормаслик учун обуна бўлиб қўйинг!

@arabtili_alfajr

October 19, 04:34
Media unavailable
3
Show in Telegram

Дарслар ҳақида қисқача
🎯
Дарслар
қиёсий
ва
содда
услубда бўлиб ўрганиш давомида қийинчиликларга дуч келмайсиз.
Дарс ушбу каналда
“видео чат”
шаклида бўлиб ўтади.
⚡️
Дарс давомида
савол-жавоблар бўлади, дарсдан сўнг эса уйга вазифалар берилади, гўёки ўзингизни дарс хонасида ҳис қилиб янада яхшироқ ўзлаштирасиз.
Устоз
Кўкалдош мадрасасида 4 йил, сўнг Олий маҳадда 4 йил ва ундан сўнг араб давлатларида малакаларини ошириб келмоқдалар.
🎓
Таълим беришда эса
6+
йилдан ошиқ тажрибага эгалар.
Каналда
рекламалар берилмайди, дарсни мустаҳкамлаш учун қўшимча маълумотлар, тестлар ва дарсликларни юбориб борилади.
Бизни йўқотиб қўймаслик учун обуна бўлиб қўйинг!

@arabtili_alfajr

October 17, 04:16

Қизим Канадада давлат мактабида ўқийди. Бугун у қизиқ гап айтиб қолди. Айтишича, уларда мактабда шундай ҳафталар борки, болалар бир доллар тўлаб, сувга бўктирилган губкаларни (ўзбекчасини аниқ билмадим, инглизчаси sponge
🧽
бўлади) мактаб директорига отишар экан. Директор махсус кийим кийиб, ўртада стулда ўтирар экан. Болалар эса узун навбатда туриб, пул тўлаб директордан “аламларини” олишар экан. Айниқса директор хонасига тез-тез чақириладиган шўх болалар бундай вазиятни қўлдан бой бермас экан
😊
. Тушган пуллар эса саратонга чалинган болажонларни даволаш учун юборилар экан.
Уларда яна бир ғалати ҳафта ҳам бор экан. Ўқувчилар икки доллар тўлаб, махсус билет сотиб олишар экан. Билети борлар бир ҳафта давомида кун бўйи, ҳатто дарсларда ҳам сақич чайнаши мумкин бўларкан. Устозлар сақич чайнаётганларни тўхтатиб, билетини сўрашар экан. Агар билети бўлмаса, ўқувчи директор хонасига юборилади ва у ерда бир листга тўлдириб, “алдаш нега ёмон одат” эканлиги ҳақида эссей ёзишар экан
😂
.
Билмадим, буни ким қандай қабул қилади, аммо менга жуда қизиқ ва ғайритабиий туюлди. Биз бу каби ишлар ҳақида ўйлашни ҳам тасаввур қила олмасдик.
Хулоса сифатида айтиш мумкинки, бундай тадбирлар бир томондан болаларни хайрияга ўргатади, мактаб ҳаётини қизиқарли қилади ва ўқувчилар билан ўқитувчилар ўртасидаги муносабатни юмшатади. Бошқа томондан эса, бу каби “ўйинбоп” ёндашув бизнинг менталитетимизга бироз ғалати ёки ноўрин туюлиши мумкин. Ҳар бир жамият ўз қадриятлари асосида тарбия беради — шу боис ҳар жойнинг ўзига хос ёндашуви бор, дейиш мумкин.
Сизнингча, бундай тадбирлар болалар тарбиясига ижобий таъсир қиладими ёки аксинча?
https://t.me/odamlar_orasida2

October 17, 04:15
Media unavailable
3
Show in Telegram