Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

OHANGARON XONOBOD JOME MASJIDI | Расмий канал

ohangaron_xonobod_masjidi
🔹 OHANGARON SHAHAR XONOBOD JOME MASJIDINING RASMIY KANALI Diniy savollar yo'llash uchun ⤵️ @SavollarMuslimUzBot 📱 Kanal admini: +998993979018
Subscribers
8 235
24 hours
-2
30 days
175
Post views
1 592
ER
19,33%
Posts (30d)
254
Characters in post
1 120
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Religion and Spirituality
Audience gender
Female
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Education
Summary
July 29, 04:30
Media unavailable
2
Show in Telegram

#muftiy_minbari
Етимлар ғамхўри — Расулуллоҳ
🎙
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📱
YouTube
|
📱
Instagram
|
📱
Facebook
📲
@Ohangaron_Xonobod_masjidi

July 29, 01:32
Media unavailable
4
Show in Telegram


...
Ўтаётган ҳар бир лаҳза инсон ҳаёти ва умрининг бир қисмидир.
🧮
У қиёмат куни инсоннинг фойдасига ё зарарига гувоҳлик беради. Уламолар ўтаётган вақт ҳақида бундай деганлар:
“вақт бетараф бўлмайди, ё сенга қадрдон дўст ёки ашаддий рақиб бўлади”.
Яъни ўтган вақт инсоннинг ё фойдаси, ё зарарига ҳужжат бўлади.
🤷
Кўпчиликнинг вақтга бепарво бўлишига асосий сабаб уларнинг ҳаётда мақсади йўқлигидир.
Инсон дунёга нима учун келган, бир мартагина бериладиган ҳаёт неъматини беришдан кўзланган буюк ҳикмат нимада? Табиийки, бу саволга энг тўғри жавобни инсонни яратган, унга ҳаёт ато этган Зотнинг Ўзи бериши мумкин. Мана, ўша энг тўғри жавоб:
«Жин ва инсонни Менга ибодат қилишлари учунгина яратдим»
(Зориёт сураси, 56-оят).

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ бундай деганлар: Бошланаётган ҳар бир кун шундай нидо килади:
“Эй одам боласи, мен янги кунман, сенинг амалинга гувоҳман, мендан фойдаланиб қол, агар ўтиб кетсам, қиёмат кунигача қайтмайман”.
🕓
Вақт энг мукаммал неъматдир. Унда ҳеч қандай айб йўқ. Айбдор ундан фойдаланмаётган инсоннинг ўзидир. Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари бундай деб марҳамат қилганлар:
“Ким вақтини зое кетказса, вақт унинг душманига айланади, нафаснинг зое бўлишига йўл қўйманг ва ундан эҳтиёт бўлинг”
.
😊
@Ohangaron_Xonobod_masjidi

July 29, 00:46
Media unavailable
1
Show in Telegram

July 28, 15:34
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

#mutolaa
📖
“Қуръон — инсоннинг энг кучли шифоси”
🤔
Баъзан инсон шундай ҳолатга тушадики — қалби безовта, фикри тартибсиз, ички оғриқ уни тинч қўймайди.
Бироқ у шифокорга боришдан олдин, бир нарсани эслаши керак: инсоннинг қалби учун ҳақиқий шифо — Аллоҳнинг каломидадир.
📖
Қуръон — фақат ибодат учун тушган китоб эмас. У — инсоннинг бутун ҳаётини соғломлаштирадиган нурдир.
Уни ўқиш нафақат гуноҳларни ювиб юбориш, балки руҳни оромга солиш, танни кучайтириш ва мияни фаоллаштиришдир.

Олимлар исботлаган:
Қуръонни мунтазам ўқиган одамда стресс гормонлари камаяди, юрак уриши барқарорлашади, асаб тизими тинчланади.
Мусҳафга қараб ўқилган ҳар бир ҳарф — кўз учун машқ, хотира учун витамин, мия учун енгил нафасдир.
Шунинг учун ҳам Қуръон ўқувчи инсон:
• тинч бўлади,
• хотиржам яшайди,
• ҳасад, ғийбат ва тамадан узоқлашади,
• Аллоҳнинг сўзи билан қалбини қувватлантиради.
✍️
Бунинг сири шундаки — Қуръон инсонни ўз эгаси билан боғлайди.
Қалб Аллоҳни ҳис этганида, унинг ичидаги ҳар қандай безовталик йўқолади.
📖
Шундай экан, азиз диндошим, ҳар куни Қуръонни ўқинг.
Бир саҳифа, бир оят, ҳатто бир ҳарф бўлса ҳам — бу руҳингиз учун доридир.
Ҳар бир талаффуз, ҳар бир нафас — сизни тинчликка яқинлаштиради.
Уни тўғри ўқишни ўрганиш, тажвид билан ўқиш — бу шунчаки техника эмас, балки Аллоҳнинг каломини эҳтиром билан ифода этиш маданиятидир.
“Қуръонни ўқиб, уни ҳаётингизга жорий этсангиз — Аллоҳ сизни нафақат қалбан, балки жисман ҳам соғлом қилади.”
📖
Қуръон — бу нур. У ҳар куни ўқилганида қалбингни равшанлаштиради, ҳаётингни баракали қилади ва жисмингни шифолайди.

Шунинг учун, Қуръонни фақат ёдлаш учун эмас, тиришиб ҳис қилиш учун ўқинг.
Унда ҳар бир ҳарф — шифо, ҳар бир сўз — раҳмат, ҳар бир оят — нурдир.
🤲
Аллоҳ бизларни Қуръон билан яшайдиган, унинг ҳар бир оятида шифо ва тинчлик топадиган бандаларидан қилсин.
😊
@Ohangaron_Xonobod_masjidi

July 28, 14:25
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

#mutolaa
#foydali
#salomatlik
🌙
УЙДА АХЛАТ ТЎПЛАШНИНГ ЗАРАРЛАРИ
📿
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларни уй ва ҳовлиларни озода тутишга,
чиқинди ва ахлатларни тўплаб қўймасликка чақирганлар. У зот алайҳиссалом бундай деганлар:
“Албатта, Аллоҳ хушҳолдир, хушҳолликни суядир. Озодадир, озодаликни суядир. Карамлидир, карамни суядир. Сахийдир, сахийликни суядир. Шундай экан, ҳовлиларингизни озода тутинг!..”
(Имом Термизий ривояти).
❗️
Уйда ахлат тўплаб қўйиш нафақат диний, балки тиббий ва психологик жиҳатдан ҳам катта зарарларга эга.
Чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб ташламаслик уй муҳити ва инсон саломатлигига жиддий хавф туғдиради.
🚫
Тўпланган ахлат сувараклар, пашшалар, сичқон ва каламушларни ўзига тортади.
Улар вабо, тиф ва дизентерия каби хавфли инфекцияларни ташийди.
🍊
Озиқ-овқат қолдиқлари тез чирийди.
Натижада ҳавода кўзга кўринмас замбуруғ споралари кўпайиб, аллергия ва астмани қўзғатади.
🧬
Чириш жараёнида аммиак ва водород сулфид каби газлар ажралади
. Бу газлар бош оғриғи, кўнгил айниши ва нафас қисишига сабаб бўлади.
🤔
Бетартиб ва ахлат тўла уйда яшаш инсон миясини толиқтиради.
Бу доимий стресс, асабийлик ва сурункали чарчоқни келтириб чиқаради.
🧠
Ифлосланган ҳаво ва тартибсизлик одамнинг иш қобилиятини пасайтиради.
Диққатни бир жойга жамлаш қийинлашади.
✍️
Даврон НУРМУҲАММАД

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱
@Ohangaron_Xonobod_masjidi

July 28, 13:00
Media unavailable
2
Show in Telegram

#Muslim_podcast
#7_son
📱
🗣
NAMOZDAGI FARZ, SUNNAT VA IXTILOFLAR — BILISHIMIZ SHART BOʼLGAN ENG MUHIM QOIDALAR
⚡️
00:00
ANONS
01:23
NAMOZ O‘ZI NIMA?
03:16
NAMOZ
KIMLARGA FARZ QILINGAN?
06:20
NAMOZNI
TOʼGʼRI OʼQISHDA NIMALARGA EʼTIBOR QARATISH KERAK?
08:10
NАMOZDА QOʼLLАRNI BOGʼLАSH TАRTIBI QАNDАY?
15:02
NAMOZDA QO'LLARNI KO'TARIB TUSHIRISH JOIZMI?
19:36
NAMOZDA SUNNAT AMALNI TARK QILISH MAKRUHMI?
22:13
NAMOZDA
"OMIN"NI MAXFIY AYTISH QANDAY AMAL?
28:52
NAMOZDA KIMLARGA ERGASHAMIZ?
32:39
NAMOZDA
SAFLAR QANDAY BO'LISHI KERAK?
35:11
NAMOZDA SUNNATNI
TARK QILIB, FAQAT FARZNI O'ZI BILAN KIFOYALANISH TO'G'RIMI?
41:32
MUSOFIR KIM? VА U SАFАRDА FАRZ NАMOZINI TOʼLIQ OʼQISHI KERАKMI? YOKI QАSR QILADIMI?
47:15
MUSOFIRLIK
HOLATIDA SUNNAT NAMOZLARI O'QILADIMI?
50:29
JUMA
NAMOZIDAN OLDINGI VA KEYINGI NAMOZLARING HUKMI QANDAY?
52:21
IKKI MUBORAK HARAMDA JUMA NAMOZIDAN OLDINGI VA KEYINGI SUNNATLAR QANDAY O'QILISHI KERAK?
54:42
PAYPOQQA
MASX TORTISH JOIZMI?
BUGUN DINDA KIMLARGA ERGASHISH KERAK?

Ekspert:
Zikriyo domla Boborahimov

Oʼzbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi ilmiy xodimi
🎞
Toʼliq
👉
FULL HD:
@muslim_podcast_uz
sahifamizda
koʼring!
📝
Mazkur podcast
Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi.
🥺
@Ohangaron_Xonobod_masjidi

July 28, 12:55
Media unavailable
2
Show in Telegram

#Видео
#Қуръон
📹
Қуръон ўқиб дуо қилмаса ҳам савоб бўладими?
🎙
Отабек домла Мамадиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
@Ohangaron_Xonobod_masjidi

July 28, 10:15
Media unavailable
1
Show in Telegram

ХАВФ ВА РАЖО НИМА?
#эътиқод

2185-САВОЛ: Маърузаларда “Мўмин одам хавф ва ражода бўлиши керак”, деган гапни кўп эшитамиз. Лекин бу сўзларни маъносини билмаймиз. Хавф ва ражо нима дегани?
💬
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Хавф сўзи луғатда “қўрқиш” маъносини билдиради. Истилоҳда эса Аллоҳ таолонинг азобларидан қўрқиш ва хавфсирашга “хавф” дейилади. Ражо луғатда “умид” маъносини билдиради. Истилоҳда эса қалбда Аллоҳнинг раҳматидан ҳамиша умидвор бўлиш “ражо”, деб аталади.
Аллоҳдан қўрқиш шу даражада бўлиши керакки, агар фаразан “Ҳамма жаннатга тушадию фақат бир киши дўзахий бўлади”, дейилса, “Ўша дўзахий мен эмасмикинман”, деб қўрқиш лозим. Ражонинг даражаси шундай бўлиши лозимки, фаразан “ҳамма дўзахга тушадию, фақат бир киши жаннатга киради”, дейилса “ўша жаннатий мен бўлсам керак”, деб умидвор бўлинади. Бу икки туйғу иймон қушининг икки қаноти бўлиб, бири иккинчиси билан бутун бўлади. Агар бандада хавф бўлмасдан фақат умид бўлса, буни “амн” (хотиржам бўлиш), дейилади ва у Аллоҳ таолонинг азобидан хотиржам бўлиш ва ғурурни пайдо қилади. Агар хавф бўлсаю, умид бўлмаса, “қанут”, Аллоҳнинг раҳматидан умид узишга сабаб бўлади. Мўмин банда хавф ва ражони қалбида жамлаган бўлиши лозим. Зеро, Аллоҳ таоло ўз каломида мўминларни мақтаб, шундай зикр қилади:
يَدْعُونَ رَبَّهُمْ خَوْفًا وَطَمَعًا
“Улaр Пaрвaрдигoрлaригa қўрқув вa умидвoрлик билaн дуo қилурлaр”
(Сажда сураси, 16-оят).
Имом Шавконий роҳимаҳуллоҳ мазкур оятнинг тафсирида буюк муфассирлар Саид ибн Жубайр ва Муқотил раҳимаҳумаллоҳлардан нақл қилиб, қуйидагиларни баён қилганлар:
أَيْ: يَحْذَرُ عَذَابَ الْآخِرَةِ. قَالَهُ سَعِيدُ بْنُ جُبَيْرٍ وَمُقَاتِلٌ. وَيَرْجُو رَحْمَةَ رَبِّهِ، فَيَجْمَعُ بَيْنَ الرَّجَاءِ وَالْخَوْفِ، وَمَا اجْتَمَعَا فِي قَلْبِ رَجُلٍ إِلَّا فَاز
“Мўмин банда ҳамиша Парвардигорнинг азобидан қўрқади ва унинг раҳматидан умидвор бўлади. Яъни хавф ва ражони ўзида жамлаган бўлади. Зеро, хавф ва ражо бирор кишининг қалбида жам бўлса, албатта у банда нажот топади”. (“Фатҳул-қадийр” тафсири). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
@Ohangaron_Xonobod_masjidi

July 28, 09:15
Media unavailable
1
Show in Telegram

КИБРГА ҚАРШИ “ДОРИ”
Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ «Иҳёи улумид дин» асарида бундай дейди: «Бошқалардан бирор устун жиҳатингизни кўрсангиз, қуйидагича йўл тутинг:
Агар унинг ёши сиздан катта бўлса, ўзингизга: «Бу одам Исломга мендан олдин мушарраф бўлган. Ёши катталиги боис унинг ибодатлари меникидан кўпроқ бўлса керак», денг. Агар унинг ёши кичик бўлса, ўзингизга: «Унинг гуноҳлари меникидан камроқдир», денг. Агар у олим бўлса: «У мендан кўпроқ ва яхшироқ билади», денг. Агар у сиздан билимсизроқ бўлса: «У мендан афзалроқ. Чунки билмаслик билиб амал қилмасликдан яхшироқ. Чунки илм беамалга қарши қиёматда гувоҳлик беради», деб айтинг. Агар бир кишини бир гуноҳ устида кўрсангиз: «Аллоҳ унинг хотимасини чиройли қилиб, менинг хотимамни ёмон қилиши ҳам мумкин-ку!» денг ва унинг айбини ошкор қилманг».

@Ohangaron_Xonobod_masjidi

July 28, 07:40
Media unavailable
1
Show in Telegram

ИЧИМЛИК СУВИ УЧУН ПУЛ ТЎЛАМАСЛИК
#сув

2184-САВОЛ: Ассалому алайкум. Уйда 2 та ичимлик суви қувури бўлиб, бирига сув ҳисоблагич ўрнатилган, иккинчисига эса, ўрнатилмаган. Ҳисоблагич ўрнатилмаган қувурдан чиққан сувга пул тўланмаса, аммо бу сувни ишлатса ҳалол бўлмайдими? Қайси мақсадда ёки қаерга ишлатилган бўлса ҳам жоиз бўлмайдими? Мисол учун экин, мева ёки гулга қуйилса? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
💬
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, ҳисоблагич ўрнатилмаган қувурдаги ичимлик сувига белгиланган тартибда меъёрий тўлов қилинмаётган бўлса, у сувни ичиш ёки бошқа мақсадларда, жумладан: экин ёки меваларни суғориш каби мақсадларда фойдаланиш ҳам жоиз бўлмайди. Чунки бу ўзгалар ҳаққини ўзлаштириш ва бировнинг мулкини ноҳақ йўл билан ейиш ҳисобланиб, динимизда бу ишдан қайтарилган. Шунинг учун ичимлик суви, газ, электр энергияси каби коммунал хизматлардан қонунда белгиланган тартиб бўйича фойдаланиш ва улар учун ўз вақтида тўлов қилиш ҳар бир мусулмоннинг шаръий бурчи ҳисобланади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
@Ohangaron_Xonobod_masjidi